Кизамик — белгилари, юқиш йўллари, асоратлари, даволаш, олдини олиш

qizamiq

Кизамик — белгилари, юқиш йўллари, асоратлари, даволаш, олдини олиш

Кизамик (лот. Морбили) — ўткир инфекцион вирусли инфекция бўлиб, ўта юқумли ҳисобланади. Касаллик белгилари юқори иситма, характерли тошма, томоқ оғриғи, йўтал, организмнинг жиддий интоксикацияси билан намоён бўлади. Кизамик билан ҳар қандай бола, ҳатто катталар ҳам хасталаниши мумкин. Бунда касаллик оғир кечиши, асоратлар чақириши ва баъзан ўлимга олиб келиши еҳтимоли мавжуд.

 

Ушбу касаллик ҳар йили бутун дунё бўйлаб 150 минг киши, асосан 10 ёшгача бўлган болаларнинг умрига зомин бўлади. Шу боис, ҳар бир киши, айниқса, ёш болаларнинг ота-онаси кизамик қандай касаллик еканлигини яхши билишлари керак.

Касаллик сабаблари

Инфекция манбаи бемор киши саналади. Вирус ҳаво-томчи йўл билан ўтади ва жуда юқумли ҳисобланади.

Касаллик қўзғатувчиси парамиксовируслар оиласи, морбилливируслар авлодига оид РНК-вирусдир. Парамиксовирус организм ташқарисида беқарор бўлиб, ултрабинафша нурлари, паст намлик таъсирида тезда нобуд бўлади, лекин қуйи ҳароратда (-70 °C) сақланиб туриш хусусиятига ега.

Юқиш йўллари

Кизамик билан мавсумий равишда — окйтабрдан апрел ойигача касалланиш — одамлар бу мавсумда кўпроқ ёпиқ хоналарда тўпланиб ўтиришлари билан боғлиқ. Болаларнинг инфекцияланиши кўпинча боғчаларда содир бўлади. Вирус ташқи муҳитга чидамсизлиги туфайли учинчи шахслар орқали касалланиш ҳолатлари жуда кам.

 

Инфекция қўзғатувчиси бемордан соғлом одамга ҳаво-томчи йўл орқали узатилади. Касалликнинг тошма тошишига 3-4 кун қолган муддатида (инкубацион даврда) вирус фаол равишда тарқала бошлайди. Бу вақтда касалликнинг клиник белгилари кузатилмаслиги соғлом одамларнинг еҳтиёт чоралари кўрмасликларига сабаб бўлади.

 

Умумий равишда касалланган бемор атрофдагилар учун 7-10 кун давомида хавфли саналади. Вакцина олмаган кишилар бемор билан яқин алоқада бўлишда инфекцияланиш еҳтимоли деярли 100% ни ташкил етади. Қўзгаътувчи шунингдек ҳаво йўллари орқали узоқ масофаларга тарқалиши мумкин, масалан, зинапоялар, кўп қаватли уйларда шамоллатиш шахтлари орқали ва ҳоказо.

 

Сўнгги ўн йилликда режалаштирилган вакцинация жорий етилиши натижасида болаларда касалланиш кўрсаткичи сезиларли даражада камайди, аммо аҳолининг катта ёшли қисми орасида парамиксовирусга қарши иммунитетга ега бўлмаганлар кўпчиликни ташкил етади. Бу катталар орасида касалланишлар кўплиги, шунингдек кизамик бачадон ичида онадан болага ўтиши ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

 

Агар одам касалликка чалиниб, тузалиб кетган бўлса, унда умрининг қолган қисмига қадар доимий иммунитет шаклланади ва такрорий касалланиш еҳтимоли жуда кам. Қайта касалланиш ҳолати одатда иммунитет танқислиги билан боғлиқ бўлади.

 

Икки ёшгача бўлган болаларда кизамик билан касалланиш одатда онада паромиксовирусга қарши табиий ёки вакцина ҳисобига ҳосил бўлган иммунитет мавжуд бўлмаганда кузатилади. Чақалоқлар учун касалликнинг хавфи ҳисобга олиниб, ҳомиладорликни режалаштириш даврида аёлларга парамикыовирусга қарши вакцина олиш тавсия қилинади.

Инкубацион давр

Кизамик қўзғатувчиси инсон организмига нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари ва кўриш аъзолари орқали киради.

Вирус кирганидан уч кун ўтгач, парамиксовирус қон оқимига ўтади, лимфа тугунлари орқали тарқалади ва талоқда чўкади, у йерда инкубация даври давомида (7-17 кун) қон оқимида фаол равишда кўпаяди.

Вируснинг инкубация даври тугагач, янги ҳосил қилинган вируслар бутун организм бўйлаб тарқалиб, тери, конъюктива, ошқозон-ичак тракти аъзолари, нафас олиш ва асаб тизимини шикастлайди.

Кизамик аломатлари

Кизамик аломатлари катталар ва болалар организмининг йетуклиги, физиологик жараёнларнинг фарқи ва иммунитетнинг шаклланганлиги нуқтаи назаридан фарқ қилади. Катталарда касаллик кўпинча болалардагига нисбатан оғирроқ кечади.

Болаларда

Болаларда белгилар касалликнинг даврига қараб фарқ қилади. Катарал белгилар ва умумий интоксикация билан ифодаланадиган дастлабки давр 3-5 кун давом етади.

СимптомРивожланиш механизми
ГипертермияТана ҳароратининг ортиши организмнинг ҳимоя реакцияси саналади.
Психомотор қўзғалиш, уйқунинг ёмонлашиши, ташқи қўзғатувчиларга гиперреакция, инжиқликПарамиксовируснинг миянинг пўстлоқ ва бошқа соҳаларига кириб бориши натижаси.
Шаффоф рангли ажралмалар билан ринит (тумов), томоқ оғриғи, шиллиқ қаватнинг қизариши ва шишишиВирус юқори нафас йўлларининг капиллярларига зарар йетказади, натижада бурун шиллиқ қавати фаоллашади ва ҳимоявий оқсил ишлаб чиқара бошлайди. Бу жараёнга томоқ ва бурун таъсирланиши белгилари ҳамроҳлик қилади. Нафас олиш йўлларининг шиллиқ қаватлари шишиши ларингоспазмга қадар ривожланиши мумкин.
ЙўталНафас йўлларидаги яллиғланиш жараёни овоз бойламларига тарқалади. Кизамикнинг ўзига хос аломатлари — бўғиқ, хириллаган овоз ва характерли «лайча» йўтал.
Конъюнктивит, фотофобияҚовоқлар ички қопламларининг шишиши патоген бактерияларни кўпайишига шароит яратиб беради, яллиғланиш жараёни еса ёруғликка таъсирланиш реакцияси бошланишига ҳисса қўшади
Шишлар, юзнинг шишганлигиКизамикнинг бу белгилари паромиксовирус томонидан чақирилган бўйин лимфа тугунларида яллиғланиш жараёнлари билан боғлиқ. Бу ҳолат бош томирларида қон ва лимфа димланиши, шиш билан кечади.
Кизамик енантемасиКасалликнинг 2-4 кунида юмшоқ танглай шиллиқ қаватида диаметри 0,5 сантиметргача бўлган қизил доғлар шакллана бошлайди. 24-48 соат ичида шиллиқ қаватнинг умумий гиперемияси билан бирлашиб кетади.
Велский-Филатов-Коплик доғлариБу характерли доғлар озиқ тишлари атрофидаги лунж шиллиқ қаватида касалликнинг 3-5-кунида парамиксовирус кўпайиши ўчоқларида шиллиқ қаватнинг некрози туфайли четлари қизил бўлган оқ нуқта шаклида бўлади.
Ошқозон-ичак трактидаҚорин оғриғи, овқатланишдан бош тортиш, ичак шиллиқ қаватлари шикастланиши натижасида тез-тез ҳожат чиқариш, кўнгил айниши, қайт қилиш.

 

Кизамикнинг катарал давридан сўнг терида характерли кизамик тошмалари тошиши даври келади. Тошма касаллик манифестациясидан 3-4 кун ўтгач, биринчи навбатда юзнинг олд қисмида пайдо бўлади. Кейинчалик у бўйин, гавданинг юқори қисмига тарқалади ва аста-секин бутун танани, шу жумладан, қўл-оёқларни қоплаб олади.

 

Кизамик тошмалари доғли-папулёз екзантема деб номланади. У тери сатҳидан кўтарилиб турувчи нотўғри шаклдаги пушти тугунчалар кўринишида бўлади. Папулалар қизил доғлар билан ўраб олинган бўлиб, бир-бири билан бирлашишга мойил бўлади. Бу даврда умумий интоксикация бош оғриғи ва иситма билан намоён бўлади.

 

Бундан ташқари, екзантемада йўтал ва тумовнинг кучайиши кузатилади. Бу муддатнинг давомийлиги 4-5 кунни ташкил етади, шундан сўнг доғлар оқаради, ранги ўзгаради, ҳажми кичраяди. Беморнинг аҳволи яхшиланади, вируснинг юқумлилиги камаяди.

Кизамикнинг кейинги даврига тери пигментацияси ҳамроҳлик қилади.

 

СимптомРивожланиш механизми
Тошма рангининг ўзгаришиЕкзантема бошланганидан 5 кун ўтгач, меланин тўпланиши натижасида папулёз тугунлар ўрнида оч жигарранг доғлар пайдо бўлади («ифлос тери» деб ном олган ҳодиса).
Епидермис қипиқланишиТошмалар ҳудудида мугуз епителийнинг ўлик ҳужайралари тўкила бошлайди.
Умумий аҳволнинг яхшиланишиТана ҳароратининг нормаллашиши, организм кизамикқа қарши антитаналар ишлаб чиқариши натижасида катарал ҳодисаларнинг заифлашуви.

Ушбу давр 7-10 кун давом етади ва асоратлар бўлмаса, шифо топиш билан тугайди.

Катталарда

Катталарда кизамикнинг клиник кўриниши болалардаги каби даврларга ега. Бироқ, аломатлар янада аниқ ифодаланади, касаллик оғирроқ кечади, асоратлар еҳтимоллиги юқори бўлади. Аломатларга тахикардия (дақиқасига 100 мартадан ортиқ), қон босимининг пасайиши, тошмалар капиллярларни шикастлаши туфайли тери ости қон кетишлари қўшилади.

Кизамикнинг атипик шакллари

Кизамикнинг одатий клиник кўринишида барча характерли белгилари сақланиб қолса, атипик шаклларида аломатлар фарқ қилиши мумкин, хусусан:

  • Заифлашган шакл. Бу касалликнинг инкубацион даврида профилактик муолажаларини  (иммуноглобулин, стероид гормонлар киритиш, қон, иммунитетли донорлар плазмаси қуйиш ва бошқалар) ўтаган беморлар учун хосдир. Бундай ҳолда инкубация муддати 21 кунгача узайиши мумкин. Бу шаклда аломатлар аниқ ифодаланмайди. Тана ҳарорати нормал бўлиши ёки субфебрил даражагача кўтарилиши мумкин. Тошма вақти қисқаради, шиллиқ қаватларда тошмалар мавжуд бўлмайди, екзантема оқимтир бўлади. Касаллик тезда ва асоратларсиз ўтиб кетади.
  • Абортив шакл. Бу шакл одатий кизамик инфекцияси каби бошланади, аммо 2-3 кун ўтгач касалликнинг клиник белгилари йўқолади. Гипертермия фақат биринчи куни содир бўлади, ундан кейин ҳарорат нормал даражага қайтади. Тошма асосан юз қисмида ва гавданинг юқори қисмида бўлади.
  • Хира шакл. Бу вакцинация олган беморлар учун кўпроқ хос. Аломатлар аниқ ифодаланмайди, бемор тезда ва асоратларсиз шифо топади.
  • Асимптоматик шакл. Ўзига хос аломатлар кузатилмаслиги билан ажралиб туради ва фақат қонни иммуноглобулинлар учун лаборотория таҳлили натижасида аниқланади.
  • Оғирлашган шакл камдан-кам учрайди. Организмнинг кучли интоксикацияси, геморрагик синдром билан кечади, кўпинча катталар учун хос саналади.

Ташхислаш

Кўпгина ҳолларда кизамик инфекциясининг аниқ клиник кўриниши мавжудлиги визуал кўрикдан кейиноқ ташхис қўйиш имконини беради. Бироқ, касалликнинг дастлабки босқичларида, йенгил ёки атипик шаклида, шунингдек бошқа инфекция қўшилишида тошма тошиши ўхшаш бўлган скарлатина, қизилча ва инфекцион еритема каби касалликларда дифференцион ташхис талаб етилиши мумкин.

Лаборатория диагностикасида вирусологик ва серологик усуллар қўлланилади:

  1. Вирологик усулда ўрганиш учун материал буруҳ-ҳалқум суртмаси, кўз ажралмалари, пешоб саналади. Биологик материалда вирус мавжудлигини аниқлаш учун иммунофлюоресцент, фаза-контраст ва флюоресцент микроскопия амалга оширилади.
  2. Серологик усулда агглютинация реакциясини, комплемент боғланиши ва бошқаларга мурожаат қилинади. Таҳлил икки марта амалга оширилади: касалликнинг бошида ва икки ҳафтадан сўнг. Антитана титринининг 4 ёки ундан ортиқ мартага ошиши кизамикқа ташхис қўйиш мезони сифатида хизмат қилади.

Қўшимча тадқиқотлар касалликнинг ривожланиш хусусияти ва асоратлар юзага келишини аниқлашга имкон беради. Кўпинча терапияни назорат қилиш ва тузатиш учун сийдик таҳлили буюрилади. Агар касалликнинг асорати сифатида ўпка яллиғланишига шубҳа қилинадиган бўлса, кўкрак қафаси аъзоларининг рентгенологик текшируви талаб қилинади.

Кизамикни даволаш

Бугунги кунда айнан парамиксовирусга қарши курашга қаратилган ўзига хос терапия мавжуд емас. Даволаш аломатлар жиддийлигини камайтириш, асоратларнинг олдини олиш ёки тузатишга асосланган бўлади.

 

Касаллик бошлангач, дастлабки 7-10 кун давомида ётоқ тартибга амал қилиш, сут-сабзавотли парҳезга риоя етиш катта аҳамиятга ега. Таомномадан аччиқ, ёғли, қовурилган, ошқозон-ичак трактининг шиллиқ қаватини қўзгатиш хусусиятига ега бошқа маҳсулотлар чиқариб ташланади.

 

Беморда иситма, тез-тез ҳожат чиқариш, ич кетиши инобатга олинса, йетарли миқдорда суюқлик ичиш муҳим ўрин тутади. Зарурат туғилганда електролитли еритмалардан фойдаланилади.

 

А витамини йетишмовчилиги бўлган беморларда касаллик сезиларли даражада оғирроқ кечиши маълум. Шунинг учун моно- ёки мултивитамин буюрилиши кизамикни даволашнинг бир қисми саналади.

Медикаментоз терапия

Симптоматик терапия касаллик қандай аломатлар билан кечаётганлигига боғлиқ: айнан клиник белгилар танланадиган дори воситасини белгилаб беради.

  • Конъюнктивитда конъюнктива физиологик еритма, бойчечак дамламаси, илиқ қайнатилган сув, 2% натрий бикарбонат еритмаси (истеъмол содаси) билан ювилади. Агар конъюнктивит бактериал табиатли бўлса ва йирингли ажралмалар кузатилса, антибактериал кўз томчилари буюрилади.
  • Тумовда вазиятни йенгиллаштириш учун маҳаллий таъсир қилувчи томир торайтирувчи воситалар ва бурун йўлларини ювишга мурожаат қилинади.
  • Қуруқ, тез-тез, ҳолдан тойдирадиган йўтал кузатилганда йўталга қарши дори-дармонлар тайинланади.
  • Тана ҳароратининг юқорилиги ёки гипертермия фонида конвулсив реакцияга мойиллик мавжудлигида иситма туширувчи дориларга мурожаат қилинади.

Айрим ҳолларда терапия тананинг ҳимоя қобилиятини кучайтиришга қаратилган бўлади. Агар болада оғир интоксикация белгилари кузатилса ёки бемор заифлашган катта ёшли шахс бўлса, бу ҳолат беморнинг умумий иммунитет самарадорлигини ошириш учун иммуноглобулин қўллаган ҳолда стационарда даволаниш учун кўрсатма саналади. Жиддий аллергик реакциялар, интоксикация белгилари, шишлар кузатилганда антигистаминлардан фойдаланиш мумкин (Супрастин, Фенистил, Зиртек ва бошқалар).

 

Асоратлар ва қўшимча инфекция бўлмаса, антибиотикли терапия кўрсатилмайди. Агар бактериал инфекция белгилари мавжуд бўлса, пенициллин, сефалоспорин, макролидлар гуруҳи антибиотиклари буюрилади. Асоратларни даволаш стационар шароитда амалга оширилади.

Доривор воситалар патологик жараёнга қайси аъзо жалб етилганлигига қараб танланади. Кизамикнинг менингит, енсефалит ва пневмония каби асоратларни даволаш керак бўлса, турли бўлинмаларда, жумладан, интенсив терапия ва реаниматология бўлимида бўлиш талаб етилиши мумкин.

Олдини олиш

Кизамик панкреатит, менингит, енсефалит, обструктив бронхит, ларингостеноз ва бошқа шу каби асоратлари туфайли хавфлидир. Кенг тарқалган фикрга қарамасдан, касаллик фақатгина терида тошма тошиши ва иситма билан чегараланиб қолмайди, балки турли ички аъзоларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин ва узоқ реабилитация даврини талаб қилади. Бундай асоратлар ногиронликни келтириб чиқариши ёки ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Инфекцияни олдини олиш учун 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган кичик болаларни  емлаш амалга оширилади. Емлашдан кейин иммунитет узоқ вақт сақланиб туради, лекин доим ҳам бутун умр давомида емас. Шунинг учун катталарга поствакцинал иммунитет йўқолганда ревакцинация кўрсатилади.

Бемор билан алоқа қилганда касалликнинг кечишини сезиларли даражада йенгиллаштирадиган профилактик чора-тадбир — дарҳол моновалент вакцина олишдир.

 

(Visited 5 664 times, 2 visits today)

Related posts