QISQICHBAQA BURJ SEVGI

QISQICHBAQA BURJ SEVGI

QISQICHBAQA BURJ SEVGI Саратон буржида Қучиқ белгисида туғилганлар кимлар билан оила қуришлари мумкин ёки бунга таваккал қилмаслнкларн лозим

 

САРАТОН – ҲАМАЛ. Бу жуфтликнинг оилавий турмуши дастлабки даврда жинсий майлларнинг ўзаро мувофиқлиги асосида кетса-да, Қучиқ белгисидагиларнинг рашкчилиги Ҳамал буржида туғилган жуфтининг асабига тегади ва тоқатини тоқ қила бошлайди. Шу каби сабаблар билан уларнинг оилавий ҳаётида ўзаро келишмовчиликлар юз бериб туради. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

САРАТОН – САВР. Ўзаро уйғун жуфтлик. Улар бир-бирларидан қониқиб, бир-бирларига ҳузур бағишлаб яшайдилар. Қучиқ белгисида туғилганларнинг кайфиятида учраб турадиган ўзгаришни Савр буржидаги жуфти сеза олади ва юзага келиши мумкин бўлган ихтилофни тинч йўл билан ҳал этиш- га ҳаракат қилади. Улардаги босиқлик бунга кўмак беради. Ушбу буржда туғилганлар узоқ йиллар давомида бахтли ҳаёт кечирадилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

САРАТОН – ЭГИЗАКЛАР. Мазкур буржда таваллуд топганлар ўзаро мураккаб ҳаёт тарзига эга бўладилар. Жинсий муносабатларда Қучиқ белгисидагиларнинг бошқарилиши қийин бўлган қуввати Эгизаклар буржидаги жуфтларини «орқада» қолдириб кетади. Бир-бирларига ишонч бўлган тақдирдагина узоқ йиллар бахтли яшашга умид қилса бўлади. Акс ҳолда оилавий турмушда жиддий муаммолар юзага келади ва бунинг оқибати кўнгилсизликлар билан тугаши мумкин.

САРАТОН – САРАТОН. Ўзаро мос тушадилар. Улар ўртасида барча соҳаларда ўзига хос оилавий мусобақа бошланади (шу жумладан, жинсий муносабатларда ҳам). Улар узоқ йиллар бирга бахтли ҳаёт кечирадилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

САРАТОН – АСАД. Арслон белгисидагилар кучи, қудрати билан Қучиқ белгисида туғилганларни ўзига тортади. Оилавий ҳаётда Арслон белгисидагилар Қучиқ белгисидаги жуфтига турмушда учраб турадиган масалаларда қатъий қарор чиқариш каби «ноқис» жиҳатларини тўлдиради. Аммо Арслондаги ҳукмронлик ҳиссига Қучиқ белгисидагиларнинг кўниши қийин кечади. Улар шунга қўна олсагина, узоқ йиллар бир оила бўлиб яшашлари мумкин.

 

САРАТОН – СУМБУЛА. Ушбу буржда таваллуд топганларнинг ўзагро оилавий муносабатлари, айниқса, жинсий майллари уйғундир. Аммо йиллар ўтиши билан бир-бирларидан зерикишлари мумкин. Ушбу жиҳатни бартараф этсагина, бир-бирларига қизиқарли, ҳуш ёқадиган совғалар қилиб турсагина бахтли ҳаёт кечиришлари мумкин.

САРАТОН – МБЗОН. Мазкур буржда туғилганлар оилавий ҳаётда бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар. Қучиқ белгисидагиларнинг тез-тез ўзгарувчан кайфиятини Мезон буржида туғилган жуфти тинчлантира олади. Аммо вақт ўтиши билан бу ҳолат Та рози белгисидагиларни мувозанатдан чиқариши ҳам мумкин. Натижада, ўртада нохуш вазият юзага келиши кутилади. Уларнинг кўнгил ришталари узилиш эҳтимоли бор. Оила куришлари тавсияСАРАТОН – АҚРАБ. Чаён белгиси остида туғилганлар севгиси унинг учун идеал бўла олади. Ақраб буржида туғилганлар Қучиқ белгисидаги жуфти устидан ҳукмронлик ва ҳомийлик қиладилар. Бу эса Қучиқ белгисидагиларга хуш ёқади. Улардаги ўзаро ҳиссий ва жинсий майллар ҳам мос келади. Чаён белгисидагиларнинг рашкчилигига нисбатан Қучиқ белгисидагилар садоқат билан жавоб бера оладилар. Ўзаро узоқ йиллар бахтли ҳаёт кечирадилар. Оила қуришлари тавсия этилади.

САРАТОН – ҚАВС. Бир-бирларига қарама-қарши бўлган жуфтлик. Қучиқ белгисидагилар бугзшги кун билан яшасалар, Ўқотар белгисидагилар келажакдаги орзу-ниятларини рўёбга чиқариш илинжида яшайдилар. Бу жуфтликнинг бир оила бўлиб узоқ йиллар бахтли ҳаёт кечиришларига умид қилиб бўлмайди. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

 

САРАТОН – ЖАДИЙ. Ушбу жуфтлик ўртасида жинсий майлларнинг ўзаро бир-бирига кучли тортилиш ва боғланиши мавжуд. Така (Ўғлоқ) белгисидаги ўзига тортса-да, оилада улар бутунлай бошқа-бошқа оламда яшаётгандай бўладилар. Вақт ўтиши билан оилавий турмушнинг бошқа муносабатларида ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлайди. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

САРАТОН – ДАЛВ. Мазкур буржда таваллуд топ- ганлар ўзаро мос эмас. Нужум илми қонунига кўра, Саратонда туғилганлар билан Сувчи (Кўнак) белгиси остида туғилганлар ўртасида оташин муҳаббат пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу севги ўткичи бўлиб, мустаҳкам асосга эга эмас. Кучиқ белгисидагилар очиқ, ҳиссиётли ва мағрурдирлар, Далв буржида
туғилганлар эса саргузаштлар изловчи, янги дўстлар орттиришга ўта мойил бўладилар. Молиявий жиҳатларда ҳам уларнинг номувофиқликлари намоён бўлади. Қўлида пул турмайдиган, ҳамёни «тешик», серхарж Сув қуювчи белгисидаги жуфтининг бундай хусусиятлари Қучиқ белгисидагиларнинг ўта хасислиги, пулни жамғариб бориш каби хусусиятлари билан асло тўғри келмайди. Оила қуришлари тавсия этилмайди.

САРАТОН – ҲУТ. Улар бир-бирларига жуда ўх- шашдирлар. Ҳар иккиси ҳам сув белгисида туғилган. Шу жиҳатдан ҳам ўзаро мос тушадилар ва узоқ йиллар бахтли ҳаёт кечирадилар. Оила қуришлари тавсия этилади.
Саратонда Қисқичбақа (Қучиқ) белгиси остида туғилган машҳур ва таниқли кишилар: Юлий Цезарь, Рембрандт, Жузеппе Гарибальди, Жон Рок- феллер, Эрнст Хемингуэй, Луи Армстронг, Файзулла Хўжаев, Комилжон Отаниёзов, Вайжантемала, Эр- кин Комилов, Жорж Буш, Артур Таймазов

(Visited 2 589 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!