Кандсиз диабет — сабаблари, уй шароитида даволаш ёллари хакида, парҳез

Кандсиз диабет

Кандсиз диабет — сабаблари, турлари, аломатлари, ташхислаш, даволаш, парҳез

Кандсиз диабет ёки кандсиз сийдик танқислиги — вазопрессин (антидиуретик гормон) йетишмовчилиги туфайли кучли чанқоқлик ва буйракларни кўп миқдорда паст консентрацияли сийдик ажратиши билан тавсифланадиган касалликдир. Бу ноёб касаллик аёллар, еркаклар ва болалар орасида тенг равишда кузатилади. Бироқ 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар кўпроқ касалланишга мойилдир.

Вазопрессин

Вазопрессин — гипоталамусда синтез қилинадиган (ишлаб чиқариладиган) гормон бўлиб, кейин у гипофизга тушади ва у йердан қонга ўтади.

Вазопрессиннинг синтези асосан натрий билан назорат қилинади: қонда натрий концентрациясининг ортиши билан гормон ишлаб чиқарилиши ошади, камайганда еса камаяди.

Бундан ташқари, стрессли вазиятларда, организмда суюқликнинг камайишида ва никотин киришида гормоннинг синтези кучаяди.

Шунингдек, вазопрессин ишлаб чиқарилиши артериал босимнинг ортишида, ренин-ангиотензин тизимининг заифлашувида, тана ҳароратининг пасайишида, спиртли ичимликлар ва баъзи дорилар (масалан, клопелин, галоперидол, глюкокортикоидлар) қабул қилишда камаяди.

Кандсиз диабет

Вазопрессин буйрак фаолиятига қандай таъсир қилади?

Ушбу гормоннинг асосий вазифаси — буйраклардаги сувни қайта сўрилишига ёрдам бериб, сийдик ҳосил бўлишини камайтиришдир.

Таъсир механизми

Қон оқими билан гормон буйрак найчаларига йетиб боради, сўнг махсус рецепторларга бирикиб, уларнинг сув молекуласи учун ўтказувчанлигини оширади. Бунинг натижасида сув қайта сўрилади ва сийдик консентрацияланган бўлади.

Сийдик резорбсияси билан бир қаторда, вазопрессин организмда содир бўладиган бир нечта жараёнларни тартибга солади. Унинг функциялари:

  • Қон айланиш тизимининг капиллярлари, шу жумладан буйрак коптокчалари капиллярларини торайишига ёрдам беради.
  • Қон босимини ушлаб туради.
  • Буйрак усти бези пўсти гормонлари ишлаб чиқарилишини тартибга солувчи адренокортикотроп гормон(гипофиз безида синтез қилинади) секрециясига таъсир қилади.
  • Қалқонсимон безнинг тироксинишлаб чиқаришини рағбатлантирадиган тиреотроп гормон (гипофиз безида синтез қилинади) ажралишини кучайтиради.
  • Тромбоцитларни агрегациясини (ёпишиб қолишини) чақириши ва қон ивишининг баъзи омилларини ажратиши сабабли қон ивишини яхшилайди.
  • Ҳужайра ичидаги ва томир ичидаги суюқлик ҳажмини камайтиради.
  • Организм суюқликлари осмолярлигини (1 л суюқликда ериган зарралар консентрацияси) тартибга солади: қон, сийдикда.
  • Ренин-ангиотензин тизимини рағбатлантиради.

Вазопрессин йетишмовчилиги билан ноёб касаллик — кандсиз диабет ривожланади.

Кандсиз диабет турлари

Кандсиз диабет ривожланиш механизмларини ҳисобга олган ҳолда уни икки асосий турга бўлиш мумкин:

  • Марказий кандсиз диабет.Гипоталамуста вазопрессин ишлаб чиқарилиши йетишмовчилиги ёки унинг гипофиз безидан қонга ўтиши бузилиши натижасида шаклланади.
  • Буйракли (нефроген) кандсиз диабет.Ушбу шаклда вазопрессин даражаси меъёрда бўлади, аммо буйрак тўқимаси унга реакция бермайди.

Бундан ташқари, баъзида стрессга жавобан психоген полидипсия (кучли чанқаш) ривожланади.

Шу билан бирга, кандсиз диабет ҳомиладорлик пайтида шаклланиши мумкин. Бунинг сабаби — йўлдош (плацента) ферментлари билан вазопрессиннинг парчаланишидир. Одатда, касалликнинг белгилари ҳомиладорликнинг учинчи триместрида намоён бўлади, лекин туғруқдан кейин улар ўз-ўзидан йўқолиб кетади.

Кандсиз диабет

Ривожланиш сабаблари

Қандай шаклдаги кандсиз диабет ривожланишга олиб келишига қараб, сабаблар иккига бўлинади.

Марказий кандсиз диабет сабаблари

Мия шикастланишлари:

  • Гипофиз ёки гипоталамус ўсмалари;
  • Бош миядаги операциялардан кейинги асоратлар;
  • Сифилис;
  • Баъзан ўтказилган инфекциялардан сўнг ривожланади: ЎРВИгрипп ва
  • бошқалар;
  • Енсефалит (бош миянинг яллиғланиши);
  • Бош суяги ва бош мия жароҳати;
  • Гипоталамус ёки гипофизда қон айланишнинг ёмонлашуви;
  • Гипофиз ёки гипоталамуснинг фаолиятига таъсир кўрастиши билан кечадиган ёмон сифатли ўсмаларнинг мияга метастази;
  • Касаллик туғма бўлиши мумкин.

Нефроген кандсиз диабет сабаблари

  • Касаллик туғма бўлиши мумкин (енг кенг тарқалган сабаби);
  • Касаллик баъзан буйракнинг мия моддаси ёки нефроннинг сийдик найчалари шикастланиши билан кечадиган маълум шароитлар ёки касалликлар билан боғлиқ бўлади;
  • Ноёб анемия(ўроқсимон ҳужайрали);
  • Буйрак поликистози (кўп кисталар) ёки амилоидоз (амилоид тўқимасида чўкма);
  • Сурункали буйрак йетишмовчилиги;
  • Қонда калийнинг ортиши ёки калсийнинг пасайиши;
  • Буйрак тўқимасига токсик таъсир қилувчи дориларни қабул қилиш (масалан, Литий, Амфотерицин Б, Демеклоцилин);
  • Баъзида заифлашган беморларда ёки қарилик даврида пайдо бўлади.

Бироқ, барча ҳолатларнинг 30% да кандсиз диабет касаллигининг сабаби аниқланмаганлигича қолади. Чунки ўтказиладиган барча тадқиқотлар ушбу касалликнинг ривожланишига олиб келадиган ҳар қандай касаллик ёки омил мавжудлигини кўрсатмайди.

Кандсиз диабет аломатлари

Кандсиз диабет ривожланишига олиб келадиган сабаблар турли бўлишига қарамасдан, касалликнинг белгилари ва аломатлари барча турларида деярли бир хил.

Бироқ, касаллик аломатларининг намоён бўлиш кучлилиги даражаси икки нарсага боғлиқ:

  • Нефрон каналчаларининг рецепторлари вазопрессинга қанчалик сезгир емаслиги;
  • Антидиуретик гормоннинг йетишмаслик даражаси ёки унинг йўқлиги;

Одатда, касаллик тўсатдан бошланади, аммо у аста-секин ривожланиши ҳам мумкин.

Касалликнинг дастлабки белгилари — жуда кучли азоб берувчи чанқоқлик (полидипсия) ва беморни ҳатто кечаси ҳам безовта қиладиган тез-тез, кўп миқдорда сийиш (полиурия) саналади.

Бир суткада 3 литрдан 15 литргача сийдик ажралиши мумкин, баъзан унинг миқдори кунига 20 литргача йетади. Шунинг учун беморни кучли чанқоқ безовта қилади.

Кейинчалик, касаллик ривожланиб бориши билан қуйидаги аломатлар қўшилади:

  • Сувсизланиш белгилари (организмда сув йетишмаслиги) пайдо бўлади: тери ва шиллиқ қават қуруқлиги (оғиз қуриши), тана вазни пасайиши.
  • Кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш сабабли ошқозон кенгаяди, баъзан ҳатто пастга силжийди.
  • Организмдаги  сув йетишмовчилиги туфайли ошқозон ва ичакдаги овқат ҳазм қилиш ферментлари ишлаб чиқарилиши бузилади. Шунинг учун беморда иштаҳа пасаяди, гастритёки колит ривожланади, ич қотишига мойиллик бўлади.
  • Катта миқдордаги сийдик чиқарилиши сабабли қовуқ чўзилади.
  • Организмга сув йетишмаслиги сабабли терлаш камаяди.
  • Кўпинча қон босими пасаяди ва юрак уриш тезлиги ортади.
  • Баъзида тушунарсиз кўнгил айнишива қайт қилиш кузатилади.
  • Бемор тезда чарчайди.
  • Тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.
  • Баъзида кечаси сийдик тута олмаслик (енурез) ривожланади.

Ташналик ва тез-тез сийиш тунлари ҳам давом етар екан, беморда руҳий ва ҳиссий бузилишлар ривожланади:

  • Уйқусизликва бош оғриғи;
  • Емоционал лабиллик (баъзан ҳатто психозлар ривожланади) ва қўзғалувчанлик;
  • Ақлий фаолликнинг пасайиши.

Бу кандсиз диабетнинг одатий ҳолатлардаги белгиларидир. Бироқ, касалликнинг намоён бўлиши еркаклар ва аёллар, шунингдек, болаларда бирмунча фарқ қилиши мумкин.

Еркакларда

Юқорида кўрсатилган белгиларга қўшимча равишда либидонинг (қарама-қарши жинсга бўлган қизиқиш) ва потенциянинг (жинсий қувватнинг) пасайиши қўшилади.

Кандсиз диабет

Аёлларда

Касаллик одатий белгилар билан кечади. Бироқ, баъзан аёлларда ҳайз сикли бузилади, бепуштлик ривожланади, ҳомиладорлик еса ўз-ўзидан ҳомила тушиши билан якунланади.

Болаларда

Уч ёшдан катта болалар ва ўсмирларда касаллик белгилари деярли катталарникига ўхшаш бўлади.

Бироқ, баъзан касаллик белгилари яққол намоён бўлмайди: бола ёмон овқатланади ва вазни ортади, овқат қабул қилишда тез-тез қайт қилишдан азият чекади, қабзият ва кечалари сийдик тута олмаслиги бўлади, бўғимлардаги оғриқдан шикоят қилади. Бундай ҳолда, ташхис кеч қўйилади, бола жисмоний ва руҳий ривожланишда орқада қолиб бўлган бўлади.

Лекин янги туғилган чақалоқлар ва бироз каттароқ гўдакларда (айниқса нефроген турида) касалликнинг намоён бўлиши катталарникидан фарқ қилади ва ёрқин намоён бўлади.

Бир ёшгача бўлган болаларда касаллик белгилари қуйидагича бўлади:

  • Чақалоқ она сутидан кўра сувни афзал кўради, лекин баъзан чанқоқлик бўлмайди;
  • Чақалоқ тез-тез ва кўп миқдорда сияди;
  • Ташвишланиши мавжуд бўлади;
  • Тана вазни тезда йўқотилади (бола том маънода «кўз олдида» озиб кетади);
  • Тўқималарнинг тургори пасаяди (агар тери бир қаватга тўпланиб, қўйиб юборилса, у нормал ҳолатга аста-секин қайтади);
  • Кўз ёш оз бўлади ёки умуман бўлмайди;
  • Тез-тез такрорланадиган қайт қилиш кузатилади;
  • Юрак ритми тезлашади;
  • Тана ҳарорати тезда кўтарилиши ва пасайиши мумкин.

Бир ёшгача бўлган болалар сув ичиш истагини ифода ета олмайди, шунинг учун кўпинча уларнинг ҳолати ёмонлашади: ҳушини йўқотади ва тутқанонқлар ривожланиши мумкин. Афсуски, ҳатто баъзан ўлим ҳам юз беради.

Ташхислаш

Биринчидан, шифокор бир нечта нарсаларга аниқлик киритади:

  • Бемор қанча суюқлик ичиши ва қанча миқдорда сийдик чиқариши.Агар унинг ҳажми 3 литрдан кўп бўлса, бу кандсиз диабет фойдасига далил бўлади.
  • Тунда сийдикни ушлаб тура олмаслик ва тез-тез кўп миқдорда сийиш (никтурия) мавжудми, шунингдек, беморлар кечалари сувни ичадими. Агар шундай бўлса, у ҳолда ичиладиган суюқлик ва чиқариладиган сийдик миқдори аниқланиши керак.
  • Юқори чанқоқлик психологик сабаблар билан боғлиқ емасми.Агар аломатлар бемор севимли машғулотлари билан шуғулланганида, сайр қилишида ёки меҳмонда бўлганида кузатилмаса, еҳтимол, у психоген полидипсияга ега.
  • Кандсиз диабет ривожланишига туртки берадиган касалликлар(ўсмалар, ендокрин касалликлар ва бошқалар) мавжудми.

Агар барча аломатлар ва шикоятлар беморда, еҳтимол, кандсиз диабет мавжудлигидан дарак берса, амбулатория шароитида қуйидаги тақиқотлар амалга оширилади :

  • Сийдикнинг осмолярлиги ва нисбий зичлиги (буйракларнинг филтрлаш функциясини характерлайди), шунингдек қон зардобининг осмолярлиги аниқланади;
  • Бош мия компютерли томографияси ёки магнит-ядровий томографияси;
  • Турк егати ва бош суяги рентгенограммаси;
  • Ехоенсефалография (ЕЕГ);
  • Екскреторли урография;
  • Буйрак УТ текшируви;
  • Қон зардобида натрий, калций, калий, азот, мочевина, глюкоза (қанд) даражаси аниқланади;
  • Зимницкий тести.

Бундан ташқари, беморни невропатолог, окулист ва нейрожарроҳлар ҳам текширади.

Лаборатория маълумотларига асосланиб, кандсиз диабет ташхисланиши мезонлари қуйидагилардан иборат:

  • Қонда натрийнинг кўпайиши (155 мЕкв / л дан ортиқ)
  • Қон плазмаси осмолярлигининг ортиши (290 мосм/кг дан ортиқ)
  • Сийдик осмолярлигининг пасайиши (100-200 мосм / кг дан кам)
  • Сийдик нисбий зичлигинг пастлиги (1010 дан кам)

Сийдик ва қоннинг осмолярлиги меъёрий чегаралар оралиғида бўлса-да, беморнинг шикояти ва аломатлари кандсиз диабет мавжудлигини кўрсаца, суюқликни чеклаш билан тест ўтказилади. Синовнинг мазмуни шундаки, организмга суюқликни кам миқдорда тушиши муайян вақтдан (одатда 6-9 соатдан) кейин вазопрессин ишлаб чиқарилишни рағбатлантиради.

Шуни таъкидлаш керакки, бу тест нафақат ташхис қўйиш, балки патологиянинг турини аниқлаш имконини ҳам беради.

https://www.youtube.com/watch?v=bzuu9EfJwUA

Суюқликни чеклаш билан синов ўтказиш усули

Кечаси ухлаб уйғонгандан сўнг, беморнинг оч қоринга вазни, артериал босими ва пулси ўлчанади. Бундан ташқари, қонда натрийнинг миқдори ва қон плазмасининг осмолярлиги, сийдикнинг осмолярлиги ва нисбий зичлиги аниқланади.

Шундан сўнг бемор чидай олгунича енг узоқ вақт давомида суюқликлар (сув, шарбат, чой) ичишни тўхтатади. Кейин мунтазам равишда (ҳар бир ёки икки соатда), бемор оғирлиги ўлчанади ва барча лаборатория тестлари такрорланади.

Беморда синов ўтказиш тўхтатилади, агар:

  • Тана вазнини йўқотиш 3-5% дан ошиб кеца;
  • Чидаб бўлмас чанқоқлик кузатилса;
  • Умумий ҳолат кескин ёмонлашса (кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юрак уриши тезлашиши);
  • Қоннинг натрий ва осмолярлик даражаси меъёрий рақамлардан ошиб кеца.

Синов натижалари нимани англатади?

Қоннинг натрий ва осмолярлик даражасининг ошиши, шунингдек, тана вазнининг 3-5% га камайиши марказий кандсиз диабет мавжудлигини кўрсатади.

Ажраладиган сийдик миқдори камайиши ва вазн йўқотмаслик, шунингдек натрий кўрсаткичларининг нормал қийматларда бўлиши, буйракли кандсиз диабет мавжудлигини англатади.

Ушбу тест натижасида кандсиз диабет мавжудлиги тасдиқланса, кейинги ташхислаш учун миниринли тест ўтказилади.

Миниринли тест ўтказиш тартиби

Беморга таблеткаларда Минирин тайинланади ва қабул қилишдан олдин ва қабул қилиш фонида Зимницкий бўйича сийдикни намунаси олинади.

Синов натижалари нимани англатади?

Марказий кандсиз диабетда чиқариладиган сийдикнинг миқдори камаяди, унинг нисбий зичлиги еса кўтарилади. Нефроген кандсиз диабетда еса бу кўрсаткичлар деярли ўзгармайди.

Шуни таъкидлаш керакки, касалликни ташхислаш учун қондаги вазопрессин даражаси аниқланмайди, чунки бу усул жуда қиммат ва бажарилиши қийин.

Кандсиз диабет

Дифференциал ташхис

Кўп ҳолларда кандсиз диабетни қандли диабет ва психоген полидипсиядан ажратиш керак.

Аломат Кандсиз диабет Қандли диабет Психоген полидипсия
Чанқоқлик Кучли сезилари Сезиларли Кучли сезилари
Бир суткада чиқариладиган сийдик миқдори 3 дан 15 литргача 2-3 литргача 3 дан 15 литргача
Касалликнинг бошланиши Одатда ўткир Босқичма-босқич Одатда ўткир
Тунда сийдик тута олмаслик Баъзан мавжуд Бўлмайди Баъзан мавжуд
Қонда глюкозанинг ортиши Йўқ Ха Йўқ
Сийдикда глюкоза мавжудлиги Йўқ Ха Йўқ
Сийдикнинг нисбий зичлиги Пасаяди Ошади Пасаяди
Суюқликни чеклаш синови ўтказилганда умумий аҳвол Ёмонлашади Ўзгармайди Ўзгармайди
Суюқликни чеклаш синови ўтказилганда чиқариладиган сийдик миқдори Ўзгармайди ёки оз миқдорда камаяди Ўзгармайди Меъёрий кўрсаткичларгача пасаяди, унинг зичлиги ортади
Қонда сийдик кислоаци даражаси 5 ммол/л дан юқори Касаллик оғир кечишида ортади 5 ммол/л дан паст

Кандсиз диабетни даволаш

Аввало, иложи бўлса, касалликка сабаб бўлган хасталик бартараф қилинади. Шундан сўнг кандсиз диабет шаклига қараб дори-дармонлар белгиланади.

Марказий кандсиз диабетни даволаш

Бемор сийдик билан қанча миқдорда суюқлик йўқотишини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади:

  • Агар сийдик миқдори суткада тўрт литрдан паст бўлса, дори препаратлари буюрилмайди. Фақатгина йўқотилган суюқликни ўрнини тўлдириш ва парҳез тутиш тавсия етилади.
  • Сийдикнинг миқдори кунига тўрт литрдан кўп бўлса, вазопрессин ўрнини босувчи ёки унинг ишлаб чиқарилишини рағбатлантирувчи моддалар белгиланади.

Дори воситалари билан даволаш

30 йилдан ортиқ вақтдан буён ўрнини босувчи терапия сифатида Десмопрессин (Адиуретин) интраназал (дорини бурун йўлларига киритиш) киритиш қўлланилар еди. Бироқ, ҳозирги кунда унинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган.

Шунинг учун, ҳозирги вақтда вазопрессин ўрнини босувчи восита сифатида белгиланадиган ягона препарат Минириндир (Десмопрессиннинг таблеткадаги шакли).

Касаллик аломатларини бостирадиган Минирин дозаси беморнинг ёшига ёки вазнига боғлиқ бўлмайди. Чунки ҳаммаси антидиуретик гормоннинг йетишмаслиги даражасига ёки унинг тўлиқ йўқлигига боғлиқ. Шунинг учун Минирин дозаси қабул қилиниш бошланишининг дастлабки уч-тўрт куни ичида ҳар доим индивидуал равишда танланади. Даволаш минимал дозалардан бошланади ва зарур бўлганда кўпайтирилади. Препарат кунига уч марта қабул қилинади.

Вазопрессин ишлаб чиқаришини рағбатлантирувчи препаратларга Хлорпропамид (қандли ва кандсиз диабет биргаликда кузатилганида айниқса самарали), Карбамазепин ва Мисклерон киради.

Буйракли шаклини даволаш

Биринчи навбатда организмга йетарли миқдорда суюқлик тушиши таъминланади, кейинчалик зарур бўлса, дори-дармонлар буюрилади.

Дори воситалари билан даволаш

Амалда қанчалик пародоксал бўлмасин, сийдик миқдорини камайтирувчи препаратар — тиазидли диуретиклар (сийдик ҳайдовчилар) буюрилади: Гидрохлоротиазид, Индапамид, Триампур. Уларнинг ишлатилиши нефроннинг сийдик найчаларида хлорни қайта сўрилишига тўсиқ бўлишига асосланади. Натижада, қондаги натрий миқдори бироз пасаяди, сувнинг қайта сўрилиши еса ошади.

Даволашга ёрдамчи сифатида, баъзан яллиғланишга қарши дорилар буюрилади (Ибупрофен, Индометасин ва Аспирин). Улардан фойдаланиш нефроннинг сийдик найчаларига маълум моддалар оқимини камайтиришга олиб келади, натижада сийдик ҳажми камаяди ва осмолярлик даражаси ошади.

Шу билан бирга, кандсиз диабетни муваффақиятли даволашга муайян парҳез қоидаларига риоя қилмасдан еришиб бўлмайди.

Кандсиз диабет учун парҳез

Ушбу касалликда овқатланиш чанқоқлик ва кўп миқдорда сийдик ажралишини камйтириш, шунингдек сийдик билан чиқиб кетадиган озиқ моддалар ўрнини тўлдиришга қаратилади.

Шунинг учун, авваламбор, туз ишлатилиши чекланади (кунига 5-6 граммдан ошмаслиги керак), овқатга туз солинмайди.

Қуритилган мевалар фойдалидир, чунки улар таркибида калий мавжуд бўлиб, у ендоген вазопрессин ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Бундан ташқари, чанқоқни кучайтирмаслик учун ширинликлардан воз кечиш керак. Шунингдек, спиртли ичимликлар ичишдан сақланиш тавсия етилади.

Таомномага йетарли даражада янги сабзавотлар, мевалар, резалар, сут ва сут маҳсулотлари киритилади. Бундан ташқари, шарбатлар, компотлар, мевали ичимликлар фойдалидир.

Организмга фосфор тушиши ҳам жуда муҳим (бу миянинг нормал ишлаши учун зарур), шунинг учун ёғсиз балиқ, денгиз маҳсулотлари ва балиқ ёғини истеъмол қилиш тавсия етилади.

Бундан ташқари, ёғсиз гўшт ва тухум сариғи фойдали бўлиши мумкин. Шунга қарамай, кандсиз диабетда буйракларга юк туширмаслик учун оқсилларни чеклаш керак. Лекин ёғлар (масалан, сарёғ ва ўсимлик мойи) ва углеводлар (картошка, макарон ва бошқалар) таомномада йетарли миқдорда бўлиши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотларини бўлакларга бўлиб қабул қилиш тавсия етилади: кунига 5-6 марта.

Бу тавсияларнинг барчаси 7 ёки 10-рақамли парҳез столига мос келади.

Халқона табобат

Бу касалликка чалинган беморларнинг аҳволини яхшилаш учун она табиат бир неча ажойиб рецептлар сақлайди.

Чанқоқликни камайтириш учун:

  • 60 гр майдаланган қариқиз (лопух) илдизини олиб, термосга солинг ва устидан бир литр қайниқ сув қуйинг. Бир кечага қолдиринг, ерталаб еса сузиб олинг. Учдан икки стакандан кунига уч марта қабул қилинг.
  • 20 гр маржондарахт (бузина) гулларини олиб, устидан бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соатча қолдиринг. Кейин сузиб олинг ва таъбга кўра асал қўшинг. Кунига уч марта бир стакандан қабул қилинг.
  • 5 грамм (бир чой қошиқ) тўғралган ёш ёнғоқ баргларини олинг ва бир стакан қайноқ сув солинг. Бироз тиндиринг, сўнг чой каби қабул қилинг.

Мия ҳужайралари озиқланишини яхшилаш учун кунига бир чой қошиқдан нўхат унини истеъмол қилинг, у глютамин кислотасига бой. Уйқуни яхшилаш ва безовталанишни камайтириш учун тинчлантирувчи ўсимликлар дамламалари қабул қилиниши мумкин.

 

(Visited 2 521 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH