Pul ishlash

Pul ishlash

Pul ishlash Demak Internetda pul ishlash mumkinmi? – degan savolga javob beramiz. Ha internetda realniy pul ishlasa bo’ladi.

Hozirgi XXI-asr texnalogiya asrida internetda pul ishlash yo’lga qo’yilgan. Odamlarda savol tug’uladi internetdagi pullarimni qanday olaman,

kompyuterdan sug’urib olmaymanku. Albatta kampyuterdan sug’urib olmaysiz. Internetda o’zingizni shaxsiy elektron hamyoningiz bo’ladi.
Siz Internetda ishlagan pullaringizni elektron hamyoningizga tushurib olasiz. Elektron hamyoningizdan esa bank yoki bankomatdan naqt qilib olishingiz mumkin.
Телеграмда пул топиш? Ростанми?
Ҳа, юқорида келтирган мисолим ҳазил ҳам, ёлғон ҳам емас, ҳаммасини реал ҳаётдан, ўзимизни маҳаллий каналлардан олиб айтаяпман. Енди Сизда савол туғилади: Бу нимаси? 50 мингта одамни катта ҳоламникидан олиб келаманми? Қандай қилиб одам йиғишни ўргат!
Тез кунларда Сизга қандай қилиб одамларни жалб етишни, нафақат телеграмда, балки инстаграм ва бошқа одам йиғиш мумкин бўлган ижтимой тармоқлар ҳақида маълумот бераман. Шунингдек:

• Сизга реклама беришларини кутиб ўтирмасдан, атиги 1000 та одами бор каналда ҳам ойига $500-$1000 пул топиш сирларини,

• одамларни ушлаб туришни,

• статистика олиб боришни,

• постларни қандай жойлашни,

• пост жойлашда нимага еътибор беришни ва бошқа жуда керакли маълумотларни бераман.
Ишонаверинг, нима деётганимни яҳши биламан ва бунга Сиз ҳам амин бўласиз. Қачонки, каналингиздан олган биринчи $100 чўнтагингизга келиб тушганда, “ҳа, пул-ишлаш.ру админи барака топсин” – деб, бир еслаб қўясиз.

Битcоин ҳақида – криптовалютанинг дунёга келиши
Интернет ривожлангани сайин одамлар “узоқдан туриб” пул тўлашига тўғри кела бошлади. Пулни қўлдан қўлга беришни еса умуман иложи йўқ. Шунинг учун ўртакашларга, яъни електрон тўлов тизимлари, банк ёки курйерга мурожаат етиш керак.

Ҳар қандай ўртакаш бажараётган операцияси учун солиқ олиб қолади, чунки текинга ишлашни ҳеч ким ҳоҳламайди. Ўтказилаётган пул қанча кўп бўлса, солиқлардаги йўқотиш ҳам шунчалик кўп. Ахборот технологиялари ривожлангани сайин одамлар ўйланиб қолишди, қандай қилиб харажатларни камайтириш ва

ФИКни (фойдали иш коефициенти) 100%га оширган холда бизнес юритиш мумкин?
Таклифлар жуда кўп еди, лекин ҳаммаси рад етилди, аҳир олди-бердидаги солиқларни олиб ташлаганда ҳам, мошенниклардан қандай ҳимояланиш – пулни айнан Сиз ўтказганингиз ёки уни олганингизни қандай исботлаш мумкин?

Бунинг йечими 2009-йил Сатоши Никамото математик хисоб-китоблар натижасида ишлайдиган, янги тўлов тизимини оммага тақдим етганда топилди. Тўловни амалга оширишда ишлатиладиган пул бирлиги биткоинлар бўлди. Улар махсус ҳамёнларда сақланиб, ҳамёнларга пул тушириш ва ишлатиш мумкин.
Бир битcоин-ҳамён хисобидан пул кетган ёки унга келганини аниқлаш учун, мутахассислар барчага очиқ холда, бир ҳамёндан ёки бошқа адресдан қанча биткоинлар кетгани ва келганини кўрсатишни таклиф етишди. Яъни,

Сиз криптовалюта тармоғига уланганингизда, барча битcоинлар олди-сотдисини кўришингиз мумкин бўлади.

Шунингдек барча ҳамёнлар анонимдирлар (егаси ким еканлиги айтилмайди), шунинг учун Сизни танишингиз қайси ҳамён уники еканини айтмаган бўлса, Сиз ҳеч қачон бу ҳақида била олмайсиз.

Хисоб-китобларни мунтазам амалга ошириб бориши кераклиги туфайли, битcоинга, маълумотлар базаси ишлаши учун кучли компютерлар керак. Бундай кучни олиш учун минглаб компютерларни ягона тармоққа улаб, керакли қувватни олиш мумкин. Бу компютерлар фойдаланувчилар компютерлари. Улардан бири Сиз бўлишингиз ҳам мумкин, албатта ўзингиз рози бўлсангиз. Агарда фойдаланувчи, ўз компютери видеокартаси қувватини битcоин тизимини қўллаб-қувватлаш учун тақдим еца, бу ёрдами

учун унга ўша битcоин валютасининг ўзида мукофот беришади. Бундай пул топиш усули “Майнинг” дея ном олган, у ҳақида кейинроқ гаплашамиз.
интернет-мошенникни қандай аниқлаш мумкин?
Бир қанча синалган усуллар
Интернет-мошенникни аниқлаш ҳақида жуда кўп гапирилган. Лекин такрорлаб туриш – доим фойдали
Мошенниклар ҳамма жойда бир хил – Интернет уларга шунчаки янги имкониятлар беради. Мошенниклар ишлаш тизими доим бир хил – одамларни алдаш, ёлғон хабарлар тақдим етиш ёки бажариб бўлмас ваъдалар бериш.
Интернетдаги мошенникларни икки тоифага бўлиш мумкин. Биринчи ҳолатда мошенник қурбони ўзига тегмайдиган нарсасига, йемаган сомсага пул тўлайди. Иккинчи – мошенник қурбони нимагадир ега бўлишни режалаштирмай пул тўлайди, лекин бу пуллар сўралган нарса учун ишлатилмайди, аксинча уни сўраган одамни чўнтагида қолади.
Оддий мисол: Сиз нимадир излаётганингизда – китоб, дастур, кино, мусиқа, бирорта маълумот, Сизга қандайдир қийшиқ ясалган, рекламага тўла, ҳамда СМС юбормасдан кўриб бўлмайдиган порно видео жойлашган сайтни кўрсатишади. Қанчадир харажат қилганингиздан сўнг керакли нарсани қўлга киритишингиз ехтимоли кам.

Агарда керакли видеони олдим деб ўйласангиз ҳам, юклаб олган видео ўрнида Сизга шпион ёки вирус дастурни беришган бўлади. Сиз еса видео ёки керакли мп3 юклаб олдим деб ўйлаб вирус юқтириб олганингизни билмай қоласиз.

Шунинг учун бирор нарса юклаб олаётганда, файлни форматини яҳшилаб кўринг. Юклаб олаётганда, браузерингиз албатта файл форматини кўрсатади, мусиқа бўлса МП3, видео бўлса МП4 ва бошқа. Агарда Сиз МП3 юклаб олмоқчисизу, Сизга еса АПК форматини кўрсатмоқдами, билингки Сизга вирус юклаб олишни таклиф қилишяпти.
Фирибгарликнинг бир тури – тез пул ишлаб топиш учун ҳар қандай усулни таклиф етиш. Қайтараман – ҲАР ҚАНДАЙ усулни. Бу доим – Сизга Яндех ҳамёнингизни қачондир тўлдиришни ваъдалар бериб алдайдиган молиявий пирамида (тахи-моней, голден-бирдс, ферма-соседи ва жуда кўп сайтлар; Аҳмадбой), ёки виртуал хисоб очиб пул ишлаб кўришни таклиф қиладиган Форех, Бинарний опционлар ва шунга ўхшаш биржалар.

Бу биржаларда пул ишлаш учун еса бу мавзуни чуқур тушунадиган 5-6 йиллик тажрибага ега мутахассислар ҳам гоҳида адашиб пулларини ютқазиб қўйишади. Умуман тажрибага ега бўлмаган Сиз ва биздек одамлар қандай қилиб у йерларда пул ишласин?

Бизни сайтимиз фойдаланувчилар енг кўп сўрайдиган сайтлари ҳам- бу молиявий пирамидалар ва форех биржалари. Бу усуллардан узоқроқ юришни маслаҳат берамиз. Интернетда осон ва тез пул топишнинг иложи йўқ – пулни фақат тез йўқотиш мумкин.
Яна оффлайндагидек – кўчада кимдир Сиздан пул сўраса, кейинчалик еса уни кўпайтириб беришини айтганда, уни қайерларга “юборган” бўлар едингиз? Интернетда тез пул топишни таклиф қилган фирибгарларни ҳам уша жойларга юборинг.
 

 

 

(Visited 323 times, 1 visits today)

Related posts