ПРОСТАТА БЕЗИ АДЕНОМАСИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ

ПРОСТАТА БЕЗИ АДЕНОМАСИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ

ПРОСТАТА БЕЗИ АДЕНОМАСИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ Охирги вақтларда простата бези аденомаси (ПБХГ)ни табиий усуллар ёрдамида даволашга қизиқиш ошиб кетди.

Албатта, улар даволаш эффектига кўра жарроҳлик усулидек яхши ва тез натижа бера олмайди. Аммо ёши катта беморларнинг ҳаммаси ҳам операцияни кўтара олмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, фитотерапия (ўсимликлар ёрдамида даволаш) усуллари қовуқцаги қолдиқ пешоб миқдорини камайтириш, буйрак етишмовчилигини олдини олиш, сийдик чиқишини осонлаштирда яхши ёрдамчи бўлиши мумкин.

Шуни нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарурки, простата безига алоқадор касалликларни табиий йўллар билан даволашнинг қайси бир усулини (ёки уларнинг бир нечтасини) қўллашингиздан қатъи назар, токи уларни ҳар кунги эрталабки (10-15 дақиқали) бадантарбия машқлари ва кун давомида (30 дақиқали) даволовчи физкультура машқлари билан бирга олиб бормас экансиз, керакли натижаларга эриша олмайсиз!

Шунинг учун уларни асло тарк қилмасликни тавсия қиламиз!

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 1-усули.
Двояковский усули бўйича даволаш
Простата бези аденомаси (ПБХГ) П.Д.Двояковский усули бўйича шолғомсимон думалоқ пиёз (бошпиёз), кунгабоқар уруғи (писта) ва грек ёнғоғи ёрдамида даволаш.

Биринчи кун — уйқудан олдин бир бош пиёзни чайнаб ейсиз.

Иккинчи кун — ярим стакан қовурилмаган кунгабоқар уруғини чақиб истеъмол қиласиз. .

Учинчи кун — ярим стакан грек ёнғоғини чақиб ейсиз. Доктор уларни овқатдан 2-3 соатдан кейин, уйқудан олдин истеъмол қилишни тавсия этади.

Ушбу табиий даволаш воситаларини шу кетма- кетликда уч ой давомида қабул қиласиз. Бу даврда
спиртли ичимликларни, шу жумладан пивони қам истеъмол қилиш қатъиян мумкин эмас. Чунки улар аденома безининг ўсишини кучайтиради. Бунда пиёзнинг аччиқлиги ўсмага эзувчи таъсир кўрсатади, писта ва ёнғоқ эса уни бўшаштиради.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 2-усули.
Бошпиёз ёрдамида даволаш

Бир бош пиёзни шўрва, сут ва бошқа овқатларга қўшиб, ҳар куни 3 маҳал ейилади. Агар бош пиёзни ўзини ейишга қийналса, уни сиқиб сувини чиқарилади ва кунига 3 маҳал 1 ош қошиқцан ичилади ва устидан 1 қошиқча асал истеъмол қилинади. Бу усул простата бези аденома- сида ёрдам бериши билан бирга жинсий ожизлик (импотенция)да ҳам яхши самара беради.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 3-усули.
Қовоқ ёрдамида даволаш
Қовоқ ўзининг таркибида жуда фойдали моддалар борлиги билан инсонни ҳайратлантиради. Унинг ширали ёмшоғида сахароза ва глюкоза бор. Жигарранг-сариқ сортларида каротин миқцори ҳатто сабзидан ҳам кўпроқдир. У витамин А, В1, В2, С, Е, РР ва организм учун жуда фойдали бўлган Д витаминларига ҳам бойдир. Қовоқ таркибида калий, калций, магний, мис, фосфор каби элементлар кўп бўлиб, уларнинг организм учун жуда катта фойдаси бор.

Таркибида темир моддаси кўплиги сабаб, онкологик касалликларда ва камқонликни олдини олишда қовоқдан турли таомлар тайёрлаб истеъмол қилишбуюрилади. Унинг таркибида пектин кўп бўлиб организмдан холестерин, токсин (заҳар)лар ва шлакларни тозалаб чиқаради. Қовоқда рух моддаси кўп бўлиб, у айниқса, простата безига яхши таъсир кўрсатади.

Простата бези аденомасининг (ПБХГ) олдини олиш учун: кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун) пўчоғидан тозалаб, эзиб майдаланган қовоқ уруғидан 1-2 ош қошиқ истеъмол қилинади.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 4-усули.
Қовоқ маҳсулотлари ёрдамида даволаш
Простата бези аденомаси (ПБХГ) даволаш учун:
-кунига 2-3 стакан қовоқ уруғини чақиб ейиш керак;
-овқат рационига қовоқдан тайёрланган бўтқа ва бошқа таомларни киритиш лозим;
-қовоқдан тайёрланган шарбат (сок)ни кунига 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичиб туриш керак.
Халқ табобатида қовоқ уруғи ва унинг маҳсулотлари ёрдамида ёши улуғ кишиларнинг аденома аломатларидан тўлиқхалос бўлганликлари қайд этилган.

Аденома (ПБХГ)ни табиий даволашнинг 5-усули.
Қовоқ уруғи ёрдамида даволаш
Қовурилмаган 500 грамм қовоқ уруғини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, сўнг унга 200 грамм асал қўшиб аралаштиринг. Ҳосил бўлган қоришмадан гилосдан сал каттароқ (тахминан 2см. ли) ҳажмдаги шарчалар тайёрланг. Уларни доимо совутгичда сақланг. Кунига 2 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир донадан истеъмол қилинг. Бунда уларни дарҳол ютмасдан, балки 2-3 дақиқа давомида секин чайнаш ва сўриш лозим. Бу анча кучли даво воситаси бўлиб, простата бези аденомаси ва простатитпи даволаш учун йилида бир курс қабул қилган маъқул.

(Visited 7 159 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!