ПРОСТАТИТНИ КЛИЗМА  ДАВОЛАШ

ПРОСТАТИТНИ КЛИЗМА  ДАВОЛАШ

ПРОСТАТИТНИ КЛИЗМА  ДАВОЛАШ Простатитни даволашда асосий даволашга қўшимча усул сифатида микроклизмалар тайинланади.

Бундан мақсад, унча кўп микдорда бўлмаган шифобахш воситалар (масалан, шифобахш гиёхдардан тайёрланган дамлама ва қайнатмалар, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга ва бактерияларга қарши ва рағбатлангирувчи ёғлар, фармацевтика дори-дармонлари) бевосита тўғри ичакка киритилади ва улар тез таъсир қила бошлайди.

Микроклизмадан олдин тўғри ичак сув билан (ҳуқна қилиб) тозаланади. Ушбу сув таркибига асалари елими, мойчечак, дасторбош, календула ёки бошқа гиёҳларни қўшиш мумкин.

Одатда, оғиздан ошқозон орқали ёки укол ёрдамида киритилган дори воситалари жигар ва буйраклардан ўтиб, бу аъзоларга маълум бир оғирлик тушади. Дори-дармонли клизмаларда эса суюқдик ёки тампон бевосита йўғон ичакка қўйилади.

Натижада ошқозон, жигар, буйрак ва бошқа аъзолар ортитқча қийналмайди, дори воситаси эса ичакдан тез сўрилиб, ўзининг бевосита таъсирини тез бошлайди.

 

Аммо, шуни эсдан чиқармаслик керакки, простагитни даволашда барча микроклизмаларни фақатгина мала- кали шифокор тайинлаши шарт. Билиб-билмай, ўзбошимчалик билан ушбу муолажадан фойдаланиш мумкин эмас.

Микроклизма қандай қилинади?
Муолажадан олдин зарур ҳажмдаги эритма тайёрлаб қўйилиб, 40-50 даражагача бўлган ҳароратда иситилиб, сўнг совутилади. Кейин “резина нок” ёрдамида эҳтиёткорлик билан йўғон ичакка юборилади. Шундан сўнг беморға 20 дақиқа давомида тўшакда ётиши буюрилади.

Мойчечакли микроклизма
Простатитни даволашда мойчечакли клизмалар айниқса фойдали қисобланади, чунки у яллиғланиш аломатларини сезиларли даражада камайтиради. Даволаш сама- расини янада ошириш учун мойчечак дамламасига асал қўшиш тавсия қилинади. Бунинг учун икки ош қошиқ қуруқ мойчечак 100 миллиграмм сувда қайнатилади. Бир соатдан сўнг сузгичдан ўтказилиб, бир чой қошиқ асалга аралаштирилади. Бир ой давомида ушбу шифобахш эритма микроклизмалар ёрдамида ҳар кеча уйқу олдидан 50 миллиграммдан тўғри ичакка юборилади.

Қовоқ мойи билан микроклизма
Бунинг учун қовоқ мойи ва болалар клизмаси (ёки игнасиз бир марта ишлатиладиган шприц) керак бўлади. 50мл (200мл. ли стаканнинг 1/4и) миқдорда илиқ сувга 1 ош қошиқ қовоқ мойи аралаштирилиб, “резина нок” ёрдамида йўғон ичакка юборилади. Даволаш курси 1 ой.

(Visited 1 158 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH