Простатитни табиий даволаш
Простатитни табиий даволаш усуллари ҳақида маълумот беришни бошлар эканмиз, олдиндан огоҳлантириб ўтмоқчимиз: ўзингизни .ўзингиз даволашни бошлашдан олдин, албатта, уролог-андролог кўригидан, тиббий текширув ва муолажалардан ўтинг ва бир курс даволаниб, табиий даволаш усулларининг қайси бири сизга тўғри келишини шифокордан сўраб олинг.
Билиббилмаган ҳолда, ўзингизни даволаманг. Чунки ўзингизга бошқа касаллик орттириб олишингиз ёки простатит касаллигини кучайтириб, вақтни самарасиз ўтказиб, аҳволингизни баттар оғирлаштириб юборишингиз мумкин. Билиб қўйишимиз лозимки, простатитни халқ табобати йўли билан даволаш — аслида энг самарали йўл эмас!
Айниқса, улардан қайсидир биттасига таяниб қолиш жоиз эмас. Шифокор билан маслаҳатлашиб бир-бирига зид бўлмаган 3-4та усулни қўлласагина ижобий натижага эришиш мумкин бўлади. Буусулларни расмий тиббиёт даволаш усуллари билан уйғунликда олиб борилса, натижалар янада яхшироқ бўлади.
Шуни нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарурки, простата безига алоқадор касалликларни табиий йўллар билан даволашнипг қайси бир усулини (ёки уларнинг бир нечтасини) қўллашингиздан қатъи назар, токи уларни ҳар кунги эрталабки (10-15 дақиқали) бадантарбия машқлари ва кун давомида (30 дақиқали) даволовчи жисмоний тарбия машқлари билан бирга олиб бормас экансиз, керакли натижаларга эриша олмайсиз! Шунинг учун уларни асло канда қилмасликни тавсия қиламиз!
Простатитни даволашнинг 1-усули
Қовоқ уруғи ёрдамида даволаш
Қовоқ уруғи инсон учун жуда фойдали бўлиб, унинг гаркибида турли хил витаминлар (масалан, А, С, Д, К, Е ва В гуруҳ витаминлари ва бошқалар), минераллар (масалан, темир, марганец, мис, рух, селен, фосфор, кальций, калий, магний ва бошқалар), ёғлар, оқсиллар, углеводлар, эфир мойлари, гликозидлар, алкалоидлар ва бошқа кўпгина моддалар мавжуддир.
Қуйида унинг организм учун фойдали томонларини санаб ўтамиз.
• Қовоқ уруғи таркибида рух моддаси кўп бўлиб, у айниқса, эркаклар учун зарурдир. Рух простата безининг иллиғланиши, аденомаси ва ракининг олдини олади ва шу боисдан ҳар бир эркак профилактик мақсадда кунига 30-60 дона қовоқ уруғи чақиб ейиши тавсия қилинади. Бу нарса
• Рух моддаси кўплиги сабаб, қоноқ уруги сочи тўкилаётган ёки ўз жилосини йўқотаёпап, юипа тез-тез тошмалар чиқадиган, таъм билиш қобилпяги пасайган кишилар учун ҳам фойдалидир.
• Қовоқ уруғи таркибидаги рух ва фосфор бош мия ва қон томирлар тизимининг, шунингдек кўз, оиқаг ҳазм қи- лиш, таянч-ҳаракат тизимларининг ишини ҳам яхшилайди.
• Табобатда буйраклар ва сийдик йўллари яллиғлани- шида даволаш воситаси сифатида қўлланилади.
• Қовоқ уруғи гипертония касаллигида фойдали бўлиб, қон босимини меъёрга келтиради.
• Кўнгил айнишини қолдиргани сабаб ундан “денгиз касаллиги’’ни даволашда фойдаланадилар.
• Аёлларда ҳомиладорлик кучли токсикоз билан кеч- ганда қовоқ уруғи истеъмол қилиш яхши фойда беради.
• Қандли диабетда қондаги қанд миқдорини камайти- ришда ҳам самарали ҳисобланади.
• Қабзият (ич қотиши)дан азият чекаётганларга ҳам қовоқ уруғи яхши фойда беради.
• Организмдан кадмий ва қўрғошин каби заҳарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради.
• Куйган жойларнинг тузалишини тезлаштиради.
• Қовоқ уруғини пўчоғидан тозалаб, ундан озгина бўтқа тайёрлаб ярага бир неча соат суртиб қўйилса, унинг битиши тезлашади.
• Бош миянинг фаолиятини яхшилайди, хотирани мустаҳкамлайди, тез чарчашни камайтиради.
• Томирларда холестерин чўкиб қолишини камайти- ради, уни организмдан чиқишини тезлаштиради.
• Аёлларда фарзанд бўлмаётган бўлса ёрдам беради.
• Тана ҳужайраларини қайта тиклайди, ёшартиради,
қариш жараёнини секинлаштиради.
• Ичаклардаги қуртларни туширишда энг яхши воситалардан бири ҳисобланади. 0,5 кг (қовурилмаган, офтобда қуритилган) қовоқ уруғини пўчоғидан тозалаб, гўшт майдалагичдан ўтказиб, унга 200 гр асал қўшилади. Ундан гилосдан сал каттароқ
(тахминан 2 см. ли) ҳажмдаги шарчалар тайёрланиб, совутгичда сақланади. Ҳар куни икки маҳал совутгичдан олиб, хона ҳароратига етгач, овқатдан ярим соат олдин истеъмол қиласиз. Бунда шарчани тез ютиб юбормасдан, икки-уч дақиқа давомида чайнаш ва сўриш яхши фойда беради. Ҳовоқ уруғининг таркибида рух моддаси кўп бўлиб, простатит ва унинг аденомасини даволашда жуда яхши самара беради. Ушбу даволаш курсидан бир йилда бир марта фойдаланган маъқул. Простатитни даволашнинг 2-усули Қовоқ уруғи ёрдамида даволаш Қовоқ уруғи таркибида эркаклар учун жуда зарур бўлган рух моддаси кўп бўлиб, ҳар куни 30-40 донасини истеъмол қилса, тананинг бир суткалик эҳтиёжи қопланади ва бу простата безига яхши фойда беради.
Простатитни даволашнинг 3-усули
Қовоқ мойи билан даволаш Қовоқ ёғи простата бези фаолиятини қайта тиклайди ва
шиллиқ ишлаб чиқаришини меъёрга келтиради. Бунинг учун кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун овқатдан олдин бир чой қошиқчадан ичилади. Даволаш курси I ой.
даволашнинг 4-усули
Қовоқ мойи билам даволаш
Аввал тўғри ичак тозаловчи клизма ёрдамида тозаланади. Сўнг пахта-марли тампони тайёрланиб қовоқ мойига ботирилади ва ухлашдан олдин тўғри ичакка қўйилади. Даволаш курси 1 ой.
Простатитни даволашнинг 5-усули
Гулчанги билан даволаш
Гул чанш таркибида оқсиллар, витаминлар, мойлар, юрмоп сннгари гаъсир қилувчи фаол моддалар мавжуд бўлиб, улар организмни ёшартиради, унда модда алмашинувини меъёрга келтиради.
Гул чангининг кимёвий таркибини оладиган бўлсак, унда А, В1, В2, ВЗ, В5, В6, С, Е, Р витаминлар, биотин, пантотен ва фолий кислоталари, кальциферол ва яна 27 та микроэлементлар, жумладан, калий, кальций, магний, темир, мис, темир, кремний, ваннадий, вольфрам, олтингугурт, барий, олтин, кумуш, рух, кобальт ва бошқалар бор,
Гулчангининг биологик хусусиятларига келадиган бўлсак, унинг таркибида 50 га яқин ферментлар бўлиб, улар:
• Юрак фаолиятини яхшилайди;
• Иммунитетни кучайтиради;
• Қон кетишини камайтиради;
• Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади;
• Капилляр томирлар ўтказувчанлигини яхшилайди, уларнинг деворларини мустаҳкамлайди;
• Қондаги гемоглабин ва эритроцитлар миқдорини кўпайтиради;
• Гул чанги таркибидаги рутин (витамин Р) кўп бўлиб, у мияга қон қуйилиши ва кўзга тўр парда тушишидан сақлайди;
• Артериал қон босимини меъёрда сақлайди;
• Глаукомада кўзнинг ички босимини пасайтиради;
• Ошқозон кислоталилигини тиклайди;
• Шишларни қайтаради;
• Ичаклардаги микрофлорани меъёрлаштиради;
• Иштаҳани очади ва иш қобилиятини оширади;
• Қондаги холестеринни камайтиради;
• Эрта қаришни олдини олади;
• Унинг таркибидаги аневрин моддаси асаб фаолиятини мустаҳкамлайди ва ҳ. к.
Тиббиёт олимлари 40-45 ёшдан ошган барча эркакларга доимий равишда, ҳар куни 2 чой қошиқчадан гул чанги истеъмол қилишни тавсия қиладилар.
Гул чанги жуда кучли даволаш воситаси бўлиб, ундан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Агар уни меъёрдан зиёд қабул қилинса нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Эслаб қолинг: гул чангини 1 суткада даволаш учун 30 гр. дан, профилактика (касалликларнинг олдини олиш) учун 10 гр. дан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас! Унинг бир ош қошиғи — 15 граммни, бир чой қошиқчаси — 5 граммни ташкил этади. Гул чангини қора қоғозга ўралган, герметик ёпилган шиша идишда, салқин жойда (музлатгич ёки совуқда эмас!) сақпаш керак. Уни бир йилдан ортиқ сақлаш мумкин эмас, чунки бунда унинг шифобахш хусусиятларининг 75%и йўқолади.
Эрталаб, оч қоринга 1 ош қошиқ гул чангига 1 қошиқча асал қўшиб аралаштирилади (асал аралаштирмасдан ўзини шимилса ҳам бўлади). Сўнг оғизга солиб, токи ўзи эриб сўрилгунча, секин-аста шимилади. 20 дақиқа давомида изидан ҳеч нарса ейилмайди ва
ичилмайди. Сўнг тушлик пайти ҳам овқатдан ярим соат олдин худди шундай қабул қилинади. Аммо кечқурун гулчангини истеъмол қилиш мумкин эмас. Бир ярим ой қабул қилингач, 10 кун дам олинади, сўнг яна бир курс давом эттирилади. Шундай қилиб йил давомида 5-6 курс қабул қилиш мумкин.
Агар дорихонадан сотиб олинган гул чанги желатин капсулалар ичида бўлса, унда капсулани очиб, ичидаги гул чангини ярим қошиқча асалга қўшиб оғизда шимилади. Шунда унинг даволаш эффекти кўпроқ бўлади.
Айрим олимларнинг таъкидлашича табиатдаги бирор нарса ўзининг шифобахшлиги ва тез фойда келтириши бўйича гул чангига тенг кела олмас экан. Шу сабабдан асаларичилик билан шуғулланувчи кишилар орасида 100 ёшдан ошганлар кўпчиликни ташкил қилар экан. Олимлар буни уларнинг доимо гул чанги истеъмол қилиб юришлари билан боғлашмоқда.
Простатитни даволашнинг 6-усули
Асал билан даволаш
Асалнинг шифобахшлиги барчага маълум бўлиб, ундан кўп асрлардан бери табиий даволаш воситаси сифатида фойдаланадилар. Таркибида 100 дан ортиқ биологик фаол моддалар бўлиб, улардан энг муҳимлари углеводлар (глюкоза, фруктоза, сахароза ва декстрин), амилаза, гликогеназа, инвертаза, пероксидаза, диастаза ва бошқа ферментлар, Вц В2, Вб, С, Е, Н, К, РР ва бошқа витаминлар, каротин, минерал моддалар (микроэлементлардан марганец, силиций, алюминий, хром, бор, мис, никел, литий, қўрғошин, калай, рух, осмий ва бошқалар), оқсил, органик (лимон,олма, сут, вино, оксалат) кислоталар, биоген стимуляторлар ва бошқа бирикмалар бор.
Асал иммунитетни кучайтирувчи, бактсрицид, антисептик, яллиғланишга ва аллергияга қарши, ухлатувчи, яраларнинг битишини тезлатувчи таъсирларга эга. Бундан ташқари, асал бошқа доривор ўсимликларнинг таъсирини кучайтиради.
Халқ табобатида асал юрак-қон томирлари, асаб, ошқозон-ичак, нафас йўллари (бронхит, ўпка яллиғланиши, бронхиал астма, ларингит), жигар, буйрак, гинекологик, тери касалликларини қамда яраларни, стоматит, гингивит ва бошқа касалликларни даволашда ва уларнинг олдини олишда қўлланилади. Асалнинг простатитда, гипертония касаллигида, уйқусизликда, қабзият ҳолларда (юмшоқ сурги сифатида) ҳам самараси катта.
Ўткир простатитда ундан қуйидаги таркибда фойдаланадилар: 40 гр қора арча (можжевельник), 20 гр қизилмия (ширинмия, солодка), 20 гр петрушка, 20 гр арпабодиён (фенхель) ва 20 гр мойчечак (ромашка) олиб аралаш- тирилади ва устидан 500 мл қайноқ сув солинади. 1 соат тиндирилгач таъбга қараб асал қўшилади ва кунига 2 маҳал ярим стакандан ичилади. Шунда простата безидаги яллиғланиш жараёни тўхтаб, оғриқлар йўқолади.
Простатитни даволашнинг 7-усули
Асал билан даволаш
Агар беморда асаларичилик маҳсулотларига нисбатан аллергияси бўлмаса, микроклизмада асални тампонга суртиб ёки қўшиб фойдаланиш мумкин.
Пиёз уруғи ка асал ёрдамида даволаш
Пиёз уруғини майдалаб, унга 1/1 миқдорда асал қўшиб, бир кеча-кундузда бир чой қошиқчадан уч марта ичилади. Бу простатитни даволашда, жинсий аъзоларнинг фаолияти бузилганда, айниқса, захм, сўзак каби таносил касалликларида яхши ёрдам беради.
Простатитни даволашнинг 9-усули
Асалари елими (прополис) ёрдамида даволаш
Прополис — смоласимон ёпишқоқ, зич суюқлик ҳолидаги ўзига хос қайин ҳидини эслатувчи ёқимли ҳидли, жигарранг — тўқ қизғиш рангли ва аччиқроқ – ловуллатувчи масса бўлиб, кўп туриб қолса янада қорайиб, зич ва қаттиқ нарсага айланади.
Прополис ёрдамида асалари инининг ёриқ ва тешикларини беркитади, инининг катакчаларини текислаб силлиқлайди, инига кириб қолган ва ўлдирилган ҳашаротлар
ни суваб (мўмиёлаб) қўяди. Уни ишчи асаларилар терак, қайин, қарағай, тол, қора қарағай, арча ва бошқа дарахтларнинг куртакларидан йиғади.
Прополис таркибида мум, эфир мойлари, бензоат, кофе, смола-бальзам, ҳар хил кислоталар, изованилин, флавоноидлар, кумаринлар, долчин спирти, долчин кислотаси, ошловчи моддалар, полисахаридлар ва бошқа моддалар мавжуд. Унинг таркибада 5%гача ўсимлик гулларининг оталик чанги бўлиб, шунинг ҳисобидан турли витаминлар ва микроэлементларга бой бўлади.
Асалари елими кучли антибактериал, бактерицид, яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи ва ярани битишини тезлатувчи таъсирларга ҳам эга.
Простата безининг яллиғланишига таъсир қилиши билан бирга, яна сийдик ажралишини ҳам меъёрга келтиради, аденоманинг ҳажмини кичрайтиради, безнинг шиллиқ ишлаб чиқаришини яхшилайди. Унинг яхшилиги шундаки, агар беморда асаларичилик маҳсулотларига аллергия бўлмаса, организмга ҳеч қандай зарар етказмайди.
200 гр тоза 96%ли спиртда 40 гр асалари елими (прополис)ни буғланади. Сўнг экстрактдан 0,1 гр олиб, уни 2 гр какао ёғига аралаштирилади. Ушбу аралашмадан шамча тайёрлаб, уни бир ой давомида кечаси йўғон ичакка қўйилади. Сўнг бир ой танаффус қилиниб, кейин муолажа яна такрорланади. Асалари елими яллиғланишга қарши жуда кучли восита бўлиб, простатит аломатларини тез йўқотади.
Простатитни даволашнинг 10-усули
Прополис шамчалари ёрдамида даволаш
10 гр асалари елимини яхшилаб майдалаб, устидан 30 мл 70 %ли тиббий спирт солинади ва қоронғи жойга 10 кунга қўйилади.
Вақти-вақти билан аралаштириб туриш эсдан чиқмасин. 10 кундан сўнг спирти парланиб, қўнғир рангли масса пайдо бўлгунча паст оловда қайнатилади. Устига 20 гр сариёғ қўшилиб, бир хил турдаги масса пайдо бўлгунча сув ҳаммомида аралаштириб турилади
. Сўнг совуишни кутиб, қота бошлагач ундан 10 дона, ўлчами дорихоналардагидек, шамча тайёрланади. Ҳар бирини алоҳида зар қоғоз (фольга)га ўраб, совутгичда сақланади.
Бир курс учун 20 дона тайёрлаб, 20 кун давомида, ҳар кеча ухлашдан олдин тўғри ичакка қўйиб ётасиз. Сўнг 10 кун дам олиб, яна бир курс қабул қиласиз. Простатитда бундай курсларни 2-3 марта такрорлаш мумкин.
Ҳозирги пайтда дорихоналарда тайёр шамчалар ҳам сотилиб, улар даволаш хусусиятларига кўра уйда тайёрлан- ган воситалардан асло қолишмайди ва ҳатто, таркибидаги қўшимча воситалар сабаб, яхшироқ ҳам таъсир қилади. Масалан, чаканда (облепиха) ёғи асосида тайёрланган шамчалар яллиғланишга ва микробга қарши таъсир қилиш билан бирга, қўшимча равишда қон томирини мустаҳкамловчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир ҳам кўрсатади.
Бу шамчаларни қўллаш тўқималардаги модда алмашинувига ҳам яхши таъсир қилади. Таркибининг тўғри танланганлиги ва тайёрлаш технологиясининг мукаммаллиги боис, асалари елимининг ва бошқа компонентларнинг максимал даражада сўрилиши таъминланади. Бундан ташқари чаканда ёғи жинсий қувватни ҳам оширади. Шунинг учун дорихоналардан тайёр шамчаларни олиб фойдаланилса яхшироқ бўлади.
Простатитни даволашнинг 11 -усули
Прополис дамламаси ёрдамида даволаш
Шамчаларни қўллаш билан бир вақтнинг ўзида прополис дамламаси(настойка)дан ҳам фойдаланса даволаш эффекти янада кучаяди. Уни тайёрлаш учун 100 мл 70%ли тиббий спиртга 10 гр яхши майдаланган прополис қўшилади ва ярим соатча чайқатиб турилади.
Аралашма 3 кун қоронғи жойда сакданиб, сўнг яна бир марта чайқатиб, совутгичга (- 5*С) 2 соатга қўйилади. Кейин марли ёрдамида фильтрланиб, кунига 3 маҳал овқатдан сўнг 15-20 томчидан сувга ёки қайноқ сутга қўшиб ичилади. Бир курс даволаш 18-20 кун бўлиб, 1-2 ҳафта дам олишдан сўнг яна гакрорлаш мумкин.
Простатитни даволашнинг 12-усули
Прополис дамламаси ёрдамида даволаш
Простатитда лабораторияларда тўғри технология
бўйича тайёрланган ва дорихоналарда сотиладиган прополис настойкалари ҳам жуда яхши фойда беради.
Сурункали простатитда дорихонадан 20%ли прополис настойкасининг 70%ли спиртдаги эритмасини олиб, унинг 30-40
томчисини ярим стакан (ЮОмл) илиқ сутга қўшиб, кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин ичилса, простатитнинг аломатларини йўқотади.
Простатитни даволашнинг 13-усули
Ўсимликлар аралашмаси ёрдамида даволаш
Сурункали простатитда қуйидаги таркиб аралашмадан фойдаланилади: 30 гр баргизуб (зуптурум, подорожник),
30 гр арчагул (толокнянка), 30 гр туксиз саминчўп (грнжник), 10 гр қайин (берёза) баргларидан олиб аралаштирилади ва устидан 500 мл қайноқ сув қуйилади. 1 соат тиндирилгач таъбга қараб асал қўшилади ва кунига 2 маҳал
ярим стакандан ичилади.
Простатитни даволашнинг 14-усули
Ёнғоқ ва майиз ёрдамида даволаш
Тўрт дона ёнғоқ мағзига 10 гр кишмиш аралаштириб
эзиб, бир маҳалдан 40 кун ейилади.
Простатитни даволашнинг 15-усули
Петрушка билан даволаш
Петрушка (кашничсимон кўкат) витамин ва минералларга жуда бой бўлиб, халқ табобатида кенг қўлланилади. Унинг таркибида, айниқса витамин С кўп бўлиб, ЮОгр кўкат таркибидаги миқдори организмнинг 2 суткалик талабини қондиради. Бу лимонга нисбатан 4 баробар кўпдир.
Яна петрушканинг таркибида керотин, провитамин А, витамин В1, В2, В9,калий, магний, темир, эфир мойлари ва бошқа фойдали элементлар кўп бўлиб, ундан буйрак, ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, тери, тиш, милк ва бошқа аъзоларнинг хасталикларини даволашда фойдаланилади. Қандли диабетда қондаги қанд миқдорини камайтиргани учун, айниқса фойдали ҳисобланади.
Петрушка организмни ҳар хил заҳар ва шлаклардан тозалайди, семизликдан қутулишга ёрдам беради.
Аммо сийдик қовуғи яллиғланган (цистит)да петрушкани истеъмол қилиш таъқиқланади. Простата бези аденомаси безовта қилаётган беморлар бунга алоҳида эътибор беришлари керак!
Петрушка уруғини эзиб, кукунга айлантириб, унинг ҳажми 4 чой қошиқ миқдорга етгач устига бир стакан (200гр) қайноқ сув қуйилади ва 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Ҳосил бўлган шифобахш суюқликни совутиб, қар куни 4-6 марта бир ош қошиқдан ичилади. Простатитда шамоллаш жараёнини йўқотади ва жинсий фаолиятни тиклайди.
Простатитни даволашнинг 16-усули Петрушка шарбати ёрдамида даволаш
Петрушка таркибида апигенин антиоксиданти бўлиб, у қондаги эстроген (аёллик гормони) миқдорини камайтириб, тестостерон (эркаклик гормони) миқдорини ошириш хусусиятига эга. Натижада эркакнинг жинсий қуввати (потенция) ошади.
Петрушка шарбатини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин, 1-2 ош қошиқдан, 3 маҳал истеъмол қилиш жуда фойдали. 20 кундан сўнг 10 кун дам олиб, яна бир курс ичилади.
Аммо буйрак яллиғланган бўлса петрушка шарбати ичиш тавсия этилмайди. Петрушка таркибида кўплаб витамин ва минераллар бўлиб, овқатга қўшиб ишлатса айниқса фойдалидир.
Простатитни даволашнинг 17-усули Петрушка уруғи ёрдамида даволаш
1 чой қошиқча петрушка уруғини эзиб, устидан 1стакан қайноқ сув солиб, 8 соат тиндириб қўйилади. Сўнг докадан ўтказилиб, кунига 4 маҳал, овқатдан 15 дақиқа олдин , 1/4 стакан (50мл)дан ичилади.
Простатитни даволашнинг 19-усули
Тарвуз уруғи ёрдамида даволаш
24 гр тарвуз уруғини туйиб элаб, 10 гр новвот ёки шакарга қўшиб ейилади.
Простатитни даволашнинг 20-усули
Шарбатлар ёрдамида даволаш
Лавлаги, сабзи, бодринг ва сарсабил шарбатларидан тенг миқдорда қўшиб коктейль тайёрланади ва ҳар куни бООмиллиграммдан кам бўлмаган миқдорда ичилади. Янги тайёрланган шарбатлар таркибида витаминлар ва микроэлементлар кўп бўлиб, улар иммунитетни мустаҳкамлайди, простатитни тезроқ тузалишига ёрдам беради.
Простатитни даволашнинг 21-усули
Бодринг ва маккажўхори попуги билан даволаш
Бодрингни маккажўхори попуги билан бирга қайнатиб, суви ичилади.
Простатитни даволашнинг 22-усули
Кўк пиёз ва бош пиёз ёрдамида даволаш
Бир бош пиёзни шўрва, сут ва бошқа овқатларга қўшиб, ҳар куни 3 маҳал ейилади.
Кўк пиёзнинг ҳам фойдаси жуда каттадир. Пиёзнинг таркибида рух, мис ва темир моддалари кўп бўлиб, улар биргаликда бир-бирининг таъсирини кучайтиради. Пиёз жинсий майл (хоҳиш-истак)ни кучайтиради, уруғ (сперма) ишлаб чиқаришни кўпайтиради.
Простатит ва простата бези аденомасини даволашдан ташқари, пиёз қариликнинг ҳам олдини олади. Бунинг боиси шундаки, унинг тарки- бида шундай моддалар борки, уларнинг кимёвий тузи- лиши одамнинг жинсий гормонларига яқиндир. Кдриш- нинг асосий сабабларидан бири эса, қонда гормонлар миқдорининг камайиши ҳисобланади.
Простатитни даволашнинг 23-усули
Бош пиёз ёрдамида даволаш
Ўткир простатитда 2 бош пиёзни майдалаб бўтқа ҳолига келтирасиз. Устидан қайнаб турган бООмл сув соласиз ва 2 соат ўраб қўясиз. Сўнг кун давомида ҳар соатда 50 мл. дан ичиб турасиз.
Простатитни даволашнинг 24-усули
Нок ёрдамида даволаш
Нок таркибида фойдали элементлар жуда кўп бўлиб, халқ табобатида қадимдан жуда кўп касалликларни, шу жумладан простата бези хасталикларини даволашда ҳам қўлланиб келинмоқда. Узоқ вақт давомида нок компоти истеъмол қилиниб юрса, простатитдан бутунлай халос бўлиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор.
Простатитни даволашнинг 25-усули
Сабзи ва қовоқ шарбати ёрдамида даволаш
Сабзи ва қовоқ шарбатларини тенг миқдорда қўшиб, қар куни 400 миллиграммдан кам бўлмаган миқдорда ичилади.
Простатитни даволашнинг 26-усули
Пиёз ва асал ёрдамида даволаш
Пиёзни пишириб эзиб, асалга аралаштириб еса, қон сийишга шифо бўлади.
Простатитни даволашнинг 27-усули
Шамчалар ёрдамида даволаш
Уч ош қошиқ миқдорда қора (3-сорт) ун олиниб, унга бир чой қошиқ асал ва тухум қўшилади ва аралаштириб хамир тайёрланади. Хамирдан бир сантиметрдан қалин бўлмаган ингичка шамчалар ясалиб, улар музлатгичга қўйилади. Бу шамчаларни катта ҳожатдан кейин, имкон борича эрталаб ва кечқурун орқа тешикка қўйиш керак. Ушбу муолажа бир ой давом эттирилиб, бир ҳафта дам берилади, сўнг яна такрорланади.
Простатитни даволашнинг 28-усули
Гулхайри ёрдамида даволаш
Доривор гулхайри (алтей, ёввойи атиргул) расмий гиббиётда ва халқ табобатида кенг қўлланиладиган ўсимлик бўлиб, бунда, асосан, унинг илдизлари, камроқ гули ва баргларидан фойдаланишади.
Гулхайрининг илдизи таркибида 35% полисахаридлардан иборат ўсимлик шиллиғи, 37% крахмал, буриштирувчи моддалар, шакарқамиш, олма кислотаси ва бошқа- лар бўлиб, улар ўраб олувчи , юмшатувчи, балғам кўчирувчи, йўталга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Даволашда ундан грипп, ангина, тери, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак (гастрит, язва) касалликларида, нафас пўллари (бронхит, трахеит, йўтал, кўкйўтал), жигар ва ичак касалликлари (колит)да, сийдик қовуғида тошлар пайдо бўлганда, пешоб чиқариш қийинлашганда ва бошқа касалликларда фойдаланилади.
Сурункали простатитда 2 ош қошиқ майдаланган гулхайри илдизи устидан 1 стакан (200мл) қайноқ сув қумилиб, 1 соат тиндириб қўйилади. Сўнг докадан ўтказиб, лидга қарар шакар қўшилади ва ҳар 2 соатда 2-3 ош қошиқдан ичилади.
Простатитни даволашнинг 29-усули
Занжабил ёрдамида даволаш
Занжабил (имбирь, оқ илдиз) бутун дунёда пазандаликда ва даволаш воситаси сифатида кенг қулланиладиган
ўсимлик бўлиб, бугунги кунда дунёнинг барча қитъаларида ўстирилади. Унинг таркибида \ар хил витаминлар,
минераллар, эфир мойлари ва аминокислоталар кўп бўлиб, табобатда асосан илдизидан фойдаланадилар.
Занжабил қуйидаги шифобахш хислатларга эга:
• Иммунитетни кучайтиради;
• Кишининг ёдлаш қобилиятини кучайтиради;
• Жинсий қувватни оширади;
• Чакмазак (сийдик томиб туриши)ни даволайди;
• Ошқозон ва ичакларнинг ишини яхшилайди;
• Балғам ҳамда ошқозоннинг ички деворига ёпишган
қуюқ рутубатларни парчалаб юборади;
• Томоқ оғриғи, йўтал ва шамоллашда яхши самара
беради;
• Жигарнинг ишини яхшилайди;
• Семизликка қарши яхши ёрдам беради;
• Танадан ҳайвонлар заҳрини ҳайдайди;
• Ўсма касалликларининг олдини олади ва ҳ. к.
Чойга занжабилни қўшиб дамлаб ичса, жуда кўп ( касалликларга, шу жумладан простатитга ҳам шифо ) бўлади. Бунинг учун занжабил илдизини майин қилиб 1 кесиб ёки сихакдан ўтказиб, икки ош қошиқ миқдорида! чойга қўшиб, дамлаб ичилади.
Ушбу чойни асал билан \ бирга қўшиб ичса, таъсири янада кучлироқ бўлади. Ёкии уни майин пластинка шаклида кесиб, чайнаса ҳам бўлади. 1 200 грамм занжабил (имбирь) илдизини сихакдан! ўтказиб, 100 грамм асалга яхшилаб аралаштириб, “занжабилли асал” тайёрланади ва уни қоронғи, салқин жойда,Я шишали идишда сақланади.
Аралашмадан бир ош қошиқ! олиб, устига сиқиб олинган петрушка сокидан бир ош| қошиқ қўшилади ва кунига 2-3 маҳал, оч қорингаЯ истеъмол қилинади.
Простатитни даволашнинг 30-усули
Қовоқ шарбати, асал ва занжабил ёрдамида даволаш
Олдинги даволаш усулида айтилгандек “занжабилли асал” тайёрланади. ЮОмл (ярим стакан) пиширилмаган қовоқ шарбатини олиб, устига бир ош қошиқ занжабилли асалдан қўшилади ва кунига икки маҳал, шунча миқдордан, оч қоринга ичилади.
Сабзи, лавлаги ва бодринг шарбатларидан тенг миқдорда олиб, ярим стаканига бир ош қошиқ ‘ ишжабилли асал”дан қушилади ва оч қоринга, кунига уч маҳал бир ой давомида ичилади. Ўн кун дам олгач яна бир курс такрорланади.
10 грамм занжабил уруғини майдалаб 100 мл 40%ли сииртли эритмага солинади ва қоронғи жойда, оғзи ёпиқ шиша идишда 15 кун сақланади. Сўнг кунига уч маҳал, овқатдан 20 дақиқа олдин 10-15 томчидан истеъмол қилинади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в.) ҳам: “Седана — ўлимдан бошқа барча касалликларга шифодир”, деб айтганлар! Ҳар куни эрталаб, овқатдан кейин, кунига бир
маҳал бир чой қошиқ туйилган (эзилган) седана уруғини оғизга ташлаб, устидан ярим стакан илиқ сув ичилса, ёки
бу йўл билан ичишга қийналса, ярим стакан илиқ сувга бир чой қошиқча туйилган седана уруғини аралаштириб
туриб ичилса, нафақат простатитга, балки организмнинг барча аъзоларига ижобий таъсир қилади. Фақат суткалик
дозасини бир чой қошиқчадан ошириш мумкин эмас.
Олимларнинг текширишларича, қора седана ҳатто онкологик касалликларга ва уларни олдини олишга яхши фойда берар экан. Куйидаги касалликларда самарали таъсир қилиши шифокорлар томонидан исботланган: қандли диабет, артериал қон босимининг ошиши, эпилепсия, ўткир тонзиллит, химиявий заҳарланишда, йўғон ичак раки, язвалар, асаб системаси касалликлари, ичаклардаги қуртлар, аёллар касалликлари, жигар касалликлари, буйрак касалликлари, юрак касалликлари, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак касалликлари, кўз касалликлари, нафас йўллари касалликлари (бронхит, астма), бош оғриқлари,
сил, ҳар хил аллергик касалликлар.
Простатитни даволашнинг 34-усули
Седана уруғи билан даволаш
Бир чой қошиқ седана уруғини бир стакан қайноқ сувга солиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Унинг
сувидан ҳар куни 3-4 маҳал бир ош қошиқдан ичилади. Бу простатит, жинсий ожизлик ва бронхиал астма
касаллигидан халос бўлишда ёрдам беради.
Простатитни даволашнинг 35-усули
Қора седана мойи билан даволаш
Қора седана мойи антибактериал, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни кучайтирувчи, жинсий қувватни оширувчи ва
бепуштликни даволовчи восита сифатида қўлланилади. Белнинг пастки қисми ва мояклар атрофига седана мойи суртилиббилан терига тўлиқ сурилгунча уқаланади. Муолажа 1 ой давомида ҳар куни бажарилади.
Простатитни даволашнинг 36-усули
Седана ёғи, асал ва мойчечак ёрдамида даволаш
Бир ошқошиқ седана ёғига шунча миқдорда асал ва қуруқ мойчечак аралаштирилади. Аралашмага ярим стакан қайноқ сув қўшилади ва яхшилаб аралаштириб, сузгичдан ўтказиб кунига бир неча марта оз-оздан ичилади.
Простатитни даволашнинг 37-усули
Саримсоқ билан даволаш
Саримсоқнинг организм учун фойдаси кўплигини билмайдиган одам бўлмаса керак. Унинг таркибида эфир мойлари ва фитонцидлар борлиги сабаб вирус ва бактерияларни ўлдириб, грипп ва шамоллаш касаликларини олдини олиш ва даволашда яхши самара беради. Саримсоқ таркибида яна оқсил, хром, темир, магний, мис, мишьяк, витамин С, Д, В, бета-каротин ва бошқа моддалар кўп бўлиб, улар иммунитетни оширади.
Саримсоқ таркибидаги тиамин (витамин В1) моддаси асаб тизимининг нормал фаолияти учун зарур ҳисобланади. Яна у глюкозани қайта ишланишига, ҳужайра- иарда энергетик жараёнлар яхши кечишига ёрдам беради. Дммо тиамин ёруғлик ёки юқори ҳарорат таъсирида парчаланиб кетади, шу сабабдан саримсоқни хомлигича истеъмол қилиш тавсия этилади.
Саримсоқ антисептик таъсир қилиши сабабидан ичак касалликларининг олдини олади. Агар шубҳали овқат ёки сув ичишга мажбур бўлиб қолса, ҳар эҳтимолга қарши аввал бир бўлакча саримсоқ еб олинса, заҳарланишнинг олди олинган бўлади.
Саримсоқда олтингугурт моддаси кўп бўлиб, у метиопин аминокислотасини ишлаб чиқаришини кўпайтиради. Метионин эса кучли гепатопротектор бўлиб, жигар ишини яхшилайди, қолаверса бўғимлардаги тоғайни меъёрга келтиради. Шу сабабдан жигар (гепатоз) ва бўғим (артрит) касалликларида саримсоқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Саримсоқ қон томирлар деворини кенгайтириб, артериал қон босимининг пасайишига сабаб бўлади. Бу эса гипертоник касаллар учун, айниқса ақамиятли бўлиб, уларга ҳар куни бир бўлакча саримсоқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Саримсоқ қонни’ суюлтириб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади ва Шу сабабдан инфаркт ва инсульт касалликларининг олдини олади.
Саримсоқ таркибидаги аллицин моддаси кучли антиоксидант бўлиб, қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
Кулинарияда оғир ва ёғли овқатларнинг қазм бўлишини осонлаштириш ва овқатга таъм бериш учун саримсоқдан кенг фойдаланилади. Яна у ўт қопидан сафро ажралишини ҳам кучайтиради.
Саримсоқ тестостерон гормонини ишлаб чиқарилишини кучайтиради, эркакларнинг жинсий қувватини оширади, простата бези ракининг олдини олади. Унинг таркибидаги селен моддаси ҳам эркакларнинг жинсий соғломлигида алоҳида ўрин эгаллайди. Шу сабабдан уни 40 ёшдан ошган эркаклар доимий истеъмол қилиб юришлари тавсия этилади.
Саримсоқ бир пайтнинг ўзида ҳам ўзига тортадиган, ҳам ўзидан итарадиган ҳидга эга. Саримсоқ таркибидаги олтингугурт моддаси огиздаги бактериялар билан кимёвий реакцияга киришиб, оғизда ўзига хос ҳид пайдо қилади. Унинг нохуш ҳидидан чўчиб, кўпчилик шундай фойдали неъматни истеъмол қилмай юради. Шунинг учун қуйида бир нечта фойдали маслаҳатларни келтирмоқчимиз.
Саримсоқ ҳидини қандай йўқотиш мумкин?
• Саримсоқ истеъмол қилишдан олдин бир стакан сут ичса, нохуш ҳиднинг олди олинади;
• Саримсоқ истеъмол қилгач бйр бўлакча лимон, апельсин ёки мандаринни чайнаб есангиз, унинг ҳиди йўқолади;
• 2-3 марта оғзингизга ёнғоқ ёки бодом мағзини олиб, бўтқа ҳосил бўлгунча чайнаб, сўнг тупуриб ташлангиз, нохуш ҳид йўқолади;
•
• Сельдерей (кашничсимон ошкўк) илдизидан бир бўлакчасини чайнаб есангиз, саримсоқ ҳидидан қутуласиз;
• Сигир сути билан оғизни яхшилаб чайсангиз, слримсоқ ҳиди йўқолади;
• Саримсоқни егандан сўнг, дарҳол тилни, милкни ва шшларни ювиб ташласангиз, нохуш ҳиддан қутуласиз;
• Ярим стакан илиқ сувга ярим чой қошиқчадан сода вл туз солиб оғизни чайиб ташласа, саримсоқ ҳиди йўқолади;
• Ҳидни йўқотиш учун ялпизли сақичларни чайнаш бор-йўғи 20-30 дақиқа ёрдам қилиб, сўнг ҳид яна пайдо
бўлади;
• Қўлдаги ҳидни кетказмоқ учун озгина тузни қўлларга суркаб, сўнг илиқ сув билан ювиб ташлаш лозим;
• Қўлларни, айниқса бармоқлар учини яхшилаб совунлаб ювиб, сўнг лимон суртиб чиқасиз;
• Саримсоқни ушлагач, ўсимлик ёғи билан қўлларингизни артасиз.
Саримсоқ жуда кўп хасталикларда фойда келтириши билан бирга, айрим ҳолларда унинг истеъмоли таъқиқланади. Масалан:
• Саримсоқ иштаҳани очиб юборади, шу боис семизчикдан қутулмоқчи бўлган кишиларга тавсия қилинмайди;
• Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликларида;
• Сурункали гастритда;
• Ошқозон-ичак трактининг бошқа касалликларида;
• Жигар касалликларида;
• Буйрак касалликларида;
• Эпилепсия касаллигида;
• Аёлларга ҳомиладорлик ва болани эмизиш даврида.
• Саримсоқ мияга заҳарловчи таъсир кўрсатиб, бош оғриғи, реакциянинг 2-3 баробар сустлашуви, паришонхотирлик, бепарволик, фикрлашнинг хиралашувига сабаб бўлиши мумкин.
1. Ҳар куни овқатга қўшиб 1—2 бўлакча саримсоқ истеъмол қилиб юриш тавсия қилинади.
2. Кечқурун 4 бўлакча саримсоқни майин қилиб майдаланади ва устидан 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб оч қоринга ярим стакан (100 мл) ичилади. Кечқурун ухлашдан олдин ҳам шунча истеъмол қилинади. Даволаш курси — бир ой.
3. 200 мл иссиқ сутга бир ош қошиқ майдаланган саримсоқ солиб паст оловда бир дақиқа қайнатилади. 20 дақиқа дам берилгач майин докадан ўтказилади ва кунига 3 маҳал овқатдан сўнг 2 ош қошиқдан ичилади.
Простатитни даволашнинг 38-усули
Мўмиё билан даволаш
Мўмиё Шарқ табобатида бундан бир неча минг йиллар бурун маълум бўлган ва ўша замонлардан бери турли касалликларни даволашда қўллаб келинади. Табиблар мўмиёни минг дардга даво деб билишади. Ҳозирги кунда ҳам халқ табобатида кенг қўлланилади.
Мўмиё тоғларнинг ғорларидаги мўмиёли тошлардан қириб йиғилади ёки мўмиёли тошлардан махсус усул ёрдамида тозалаб олинади. Тозаланган мўмиё тўқ-жигар ранг ёки қорамтир-ялтироқ бўлакчалардан иборат бўлиб, ўзига хос ҳидга ва тахирроқ таъмга эга. Мўмиё таркибида 14 тадан 19 тагача аминокислоталар, 17 хил ёғ кислоталар, гумин кислоталар, ноорганик моддалар (19 тадан 40 тагача макро ва микроэлементлар бирикмаларидан ташкил юпган) ва бошқалар бўлади.
Мўмиё қадимдан асосан синган ва чиққан суякларни мволашда синган жойни битишини тезлатувчи восита сифатида қўлланади. Бундан ташқари, мўмиё доривор ирепаратларини диабет, асаб, меъда ва ичак яраси, сурункали қабзият, нур ва бошқа кўпгина касалликларга даво бўлиши ҳам аниқланган.
Мўмиёнинг таъсири жуда кучли бўлганлиги учун унинг дозасини меъёридан оширмасдан истеъмол қилиш керак. Акс ҳолда, у салбий таъсир қилиши мумкин.
Эркак бепушт бўлса, мижози суст, уруғи сифатсиз бўлса, мўмиёни сабзи шираси, уруғи, янчилган зира уруғига 1:20 нисбатда қўшиб ҳар куни наҳорда ва кечқурун ухлашдан олдин ичилади. Бир курс даволаниш 25-28 кун давом этади. Агар мўмиёга тухумнинг сариғи қўшилса, ушбу малҳамнинг фойдалилик хусусияти янада ошади. Бир ҳафтадаёқ мижознинг яхшилангани сезилади.
Простатитни даволашнинг 39-усули
Мўмиё ва шарбатлар ёрдамида даволаш
Эркак ва аёл бефарзанд-бепушт бўлганида, жинсий ожизликда, эркаклар аспермия бўлганида, 0,2-0,5 грамм мўмиё, сабзи, чаканда, черника шарбати билан аралаштириб, кунига икки марта ичилса, яхши самара беради. Муолажа 25-28 кун давом этиб, беш кунлик танаффус қилинади. Керак бўлса, муолажа яна қайтарилади.
Простатитни даволашнинг 40-усули
Каштан билан даволаш
Простатит ва аденомани даволашда каштан дарахтининг пўстлоғи (тиканлари билан бирга бўлиши лозим) яхши ёрдам бериб, уни дамлаб, чой ўрнида ичиш керак.
Простатитни даволашнинг 41-усули
Товуқ тухуми билан даволаш
Товуқ тухуми эркаклар учун жуда фойдали бўлиб, унинг таркибида турли хил витаминлар (В гуруҳ , А, Д, Е, Н, РР ва бошқалар), микроэлементлар (йод, фосфор, олтингугурт, магний, кальций, темир ва бошқалар), ёғ кислоталари, оқсиллар ва бошқа кўпгина организм учун зарур моддалар мавжуд.
Термик қайта ишланганда(қовурилганда ёки қайнатилганда) маълум бир қисм фойдали элементлар парчаланади. Эсдан чиқармаслик керакки, уни ҳаддан зиёд истеъмол қилинса, соғликка зарар келтириши ҳам мумкин. Эркаклардаги сийдик- таносил тизими касалликларини олдини олишда, айниқса хом тухумнинг аҳамияти каттадир.
Хом тухумнинг эркаклар учун фойдалари
• Хом тухумда рух моддаси кўп бўлиб, у эркаклик гормони (тестостерон) ишлаб чиқаришини кучайтиради, жинсий қувватни оширади. Ушбу хусусияти жиҳатидан бедана тухумидан сўнг иккинчи ўринда туради (бедана тухумининг ҳажми кичикроқ бўлсада, ундаги фойдали моддалар товуқ тухумидан кўпроқдир);
• Таркибида лецитин бўлиб, у қондаги холестерин микдорини камайтиради;
• Хом тухум таркибида фойдали оқсил ва ёғ кислоталари бўлиб, улар эркак организми учун, айниқса спортчилар учун зарурдир;
• В гуруҳ витаминлар кўп бўлиб, улар иммунитетни кучайтиради, терининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади;
• Фосфолипидлар кўп бўлиб, улар ёғларни парчалашга ва холестеринни қайта ишлашга ёрдам беради;
• Фосфор ва Д витамини суяк тўқималарини ва тишларни мустаҳкамлайди;
• Витамин Е юрак-қон томир тизимининг ишини
яхшилайди;
• Лютеин, олтингугурт ва аминокислоталар кўз нурини яхшилайди;
• Темир моддаси кўп бўлиб, қондари гемоглабин миқдорини оширади, ақлий фаолиятни яхшилайди;
• Оқсил моддаси кўп бўлиб, у организмнинг барча аъзо ва тўқималари учун зурурдир;
• Хом тухум ошқозондаги кислота миқцорини камайтиради;
• Доимий истеъмол қилиб юрилса, чарчаш камаяди, қувват ошади, овқат ҳазм бўлиши яхшиланади ва ҳ. к.
Аммо товуқ тухумининг сариғини ҳаддан зиёда истеъмол қилинса, қондаги холестерин миқдорини оши- шига сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса рационга апельсин, олхўри, исмалоқ каби табиат неъматларини қўшиш лозим.
Халқ табобатида хом тухумдан йўталга қарши, ўпка касалликларини олдини олишда, овоз пайларини даво- лашда, юз учун маскалар тайёрлашда, соч тўкилишида, қазғоқни йўқотишда, жинсий қувватни ошириш мақсади- да кенг қўлланилади.
Хом тухум термик қайта ишланмаганлиги боис, ундан заҳарланиш хавфи (айниқса салмонеллёз билан) катта бўлади. Шунинг учун хонаки товуқнинг 1-2 кунлик тоза тухумини олиб, илиқ сувда совунлаб ювиб, сўнг истеъмол қилиш тавсия этилади.
Хом ҳолда истеъмол қилиш учун хонаки тухум тавсия қилинади. Дўконларда сотиладиган тухумларда фойдали элементлар анча кам бўлиб, бунга сабаб товуқларга антибиотиклар, кўп туғиши учун гормонлар ва бошқа қўшимчалар берилишидир.
Тухумни салқин жойда ёки совутгичда, ўткир учини пастга қаратган ҳолда сақлаш тавсия қилинади. Унинг тоза ва айнимаганлигини аниқлаш учун сувли идишга солиш керак. Агар бунда тухум сув остига чўкса — тоза, борди-ю сув юзасида қолса – айниган бўлади. Агар пўчоғида ёриқ ёки синиқ ёхуд кичкина бўлса-да, тешик бўлса, бундай тухумни хомлайин асло ичиш мумкин эмас.
Бир кунда 1-2 та (спортчиларга эса 5-6 тагача) тухум истеъмол қилиш тавсия қилинади. Тухумни хомлигича эрталаб, оч қоринга истеъмол қилиш, айниқса фойдали. Бунинг учун тухумни илиқ сувда совунлаб ювиб, қоғоз сочиқ билан артилади. Сўнг уни қўлга олиб, юқори томонидан пичоқ билан озгина тешилади ва бир чимдим туз солинади. Кейин пичоқнинг учи билан ён томонидан ҳам, бир зарб билан (ҳаво кириши учун) майдагина тешиб, ушбу тешикчани дарҳол бармоғимиз билан ёпамиз.
Сўнг тухумни оғзимизга олиб келиб, бир кўтаришда ичидаги бор суюқликни сўриб, ютиб юборамиз. Бунда бармоғи- мизни тешикчадан кўтариб, тухум пўчоғи ичига ҳаво киришига йўл очишни эсдан чиқармаслик керак.
Кўп кишилар тухумни хомлигича истеъмол қила олмайдилар. Уларга стаканга 1 ёки 2 та тухумни майдалаб, устидан таъбга қараб бирор хил мева шарбати ёки асал қўшиб, яхшилаб аралаштириб, ичиш тавсия қилинади.
Термик ишлов берилган тухум ҳам организм учун жуда манфаатли бўлиб, бунда қайнатилган тухум қовурил- ганига нисбатан анча фойдалироқ эканлигини унутмаслик лозим. Агар тухум 3 дақиқа қайнатилса, ўзининг фойдали хусусиятларини кўпроқ сакдаб қолади.
Унутмаслик лозимки, хом тухумни диабет ва ошқозон-ичак йўллари касалликларида истеъмол қилиш мумкин эмас.
Товуқ тухуми ўрнига ҳар куни эрталаб, оч қоринга 2- 4 дона бедана тухуми истеъмол қилинса, фойдаси янада кўпроқ бўлади.
Простатитни даволашнинг 42-усули
Эман меваси ва зайтун ёғи ёрдамида даволаш
Эман (дуб) дарахти мевасининг туйилганини унинг ярмича миқдордаги зайтун ёғига хамир қилиб қориб, бир неча кун ейилса, сийдикнинг бемаврид келиши, уйқуда жойига сийиб қўйиш ва уруғ суюқлиги (эрлик уруғи)нинг барвақт келиши олди олинади.
Простатитни даволашнинг 43-усули
Иван-чой билан даволаш
Иван-чой (лотинча: Сйатепоп ап§и$йҒо1шт, Иван-чай узколистьш, кипрей) Россиянинг мўътадил иқлимли ерларида кенг тарқалган ўсимлик бўлиб, простатит ва простата бези аденомасини яхши даволовчи, жинсий қувватни оширувчи восита сифатида машҳур.
Шу сабабдан халқда уни “эркаклар ўти” деб ҳам атайдилар. 17-асрларда кўпчилик уни оддий чой ўрнида ишлатиб,
катта қисми Европа давлатларита ҳам юборилган. Европаликлар эса, уни Россиядан келганлиги сабаб, “Иван-чой” деб атаганлар.
Австрия ва немис олимлари шуни аниқлашдики, Иван-чой простатитда яллиғланишга қарши гаъсир кўрсатиш билан бирга простата бези аденомаси ўсишини тўхтатар ва унинг ракини ҳам олдини олар экан.
Иван-чойни оддий чой дамлагандек, бир ош қошиқ қуруқ чой устига 200мл қайноқ сув солиб, 15-20 дақиқа дам бергач, кунига 3 маҳал, овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади. Бир ой ичилгач, 10 кун дам берилади, сўнг яна бир курс такрорланади.
Айрим табиблар 50 ёшдан ошган эркакларга, простата бези аденомасини олдини олиш учун, чой ўрнига дамлаб ичиб юришни тавсия қилишади.
Иван-чой простатит ва аденомага қарши бошқа хил дамламалар тўплами таркибида ҳам сотилиб, улардан фойдаланиш яхши натижалар беради.
Простатитни даволашнинг 44-усули
Зулук билан даволаш
Зулук бош томони ингичка, танаси чўзиқ, ясси, бир гомонга қараб торайиб борувчи жонзот бўлиб, унинг иккита сўрғичи бўлади. Биринчи сўрғичи бош томонида бўлиб, ичида оғиз бўшлиғи ва учта жағи бор. Бу жағларнинг ҳар бирида 80-90 тадан майда ва ўткир тишчалари бўлиб, улар ёрдамида инсон терисини яралаб, сўнг сўрғичи билан қон сўради. Иккинчи сўрғичи дум томонида бўлиб, унинг ёрдамида танага ўрнашиб олади. Унда оғиз, жағ ва тишлар бўлмай, унинг асосий вазифаси бирор жойга мустаҳкам ўрнашиб олишдан иборат бўлади.
Қон сўриш учун зулук олд сўрғичи ёрдамида танага ўрнашиб олади ва жағини чиқариб, тишлари билан терини тешади. Сўнг жағи яна ўз жойига қайтиб, оғзи билан қонни сўра бошлайди. Зулук қорнида 10 та чўнтак-халтача бўлиб, сўрилаётган қон шу ерга тушади. Битта зулук 15- 20гр, баъзан эса ЗОгр ва ундан ҳам кўпроқ қон сўриши мумкин. Бунда унинг танаси бошланғич ҳажмдан 3-4 мартагача кенгайиши мумкин.
Зулук қон сўришни осонлаштириш учун ўзидан қонни суюлтирадиган ва уни ивитмайдиган гирудин ферменти ишлаб чиқаради. Бу фермент зулукнинг сўлаги билан беморнинг қонига ўтади ва уни суюлтириб, ивишига йўл қўймайди.
Зулук миокард инфаркти, гипертония, жигарнинг баъзи бир хасталиклари, тромбофлебит, нефрит, бавосир, мия чайқалиши, тери (пўстлоқли темиратки, экзема, чип- қон, хўппоз, тери сили ва бошқалар) ва айрим гинеко- логик касалликларда қон сўрдириш учун ишлатилади.
Зулук қўйиб даволаш простатитда ҳам яхши самара беради. Даволанишнинг ушбу усули нафақат простатитдан халос бўлишда балки организмнинг барча аъзо ва тизимлари фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилади. Шу боис пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Зулук билан қон олдиришда шифо ва барака бор. У ақп ва хотирани кучайтиради”, деб марҳамат қилганлар.