ПРОСТАТИТЛАР

ПРОСТАТИТЛАР

ПРОСТАТИТЛАР Простата безининг анатомияси вафизиологияси
Простата бези эркакларда қўшимча жинсий аъзо ҳисобланиб, қовуқ асоси билан уретрадаги сфинктер орасида жойлашган. Без уретранинг проксимал ёки простатик қисмини қамраб олади.

Без гистологик жиҳатдан силлиқ мушаклар, без, фиброз ва бириктирувчи тўқимадан иборат. Безлар эпителиал ҳужайралар билан қопланган. Простатанинг безлари ва найчалари стромал тўқиманинг мушактолали «боғлам»лари билан ўраб олинган. Стромал силлиқ мушакларнинг қисқариши безлар ва найчалардан суюқликнинг ажралишига сабаб бўлади. Б.И.Ключарёванинг (1954) берган маълумотларига кўра, безли элементлар аъзо тўқимасининг тахминан ярмини ташкил қилади, силлиқ мушак ва бириктирувчи тўқима эса чо- рак қисмидан иборат.


Простата безида 2 та ён ва 1 та ўрта бўлак фарқ қилинади. МсИеа1 гистологик жиҳатдан периферик, марказий, транзитор ва периуретрал зоналарни ёзган. Периферик зона безнинг 70% ини ташкил этиб, капсула остида жойлашган, марказий қисми эса 25% дан иборат.

Простата бези функциялари
1. Простата безининг мотор функцияси 2 йўналишда намоён бўлади: капсулада жойлаш- ган ҳамда уретранинг простатик қисмининг каудал ва краниал қисмида жойлашган циркуляр силлиқ мушаклар қовуқнинг ихтиёрсиз сфинктерини ташкил қилади. Простата бези ацинусларини қамраб олувчи силлиқ мушак толалари эякуляция вақтида простата бези суюқлигининг ажралиб чиқишига имкон беради.

2. Секретор функцияси. Простата бези эякуляция бўлмаган вақтда ҳам соатига 20-80 мкл суюқлик ишлаб чиқаради. Эякуляция вақтида секреция хажми 2000 мартадан кўп ошади. Простата безининг секретор функцияси хо- линэргик иннервация билан тос гипогастрал нервларидан амалга ошади. Шу билан бирга қисқариш функцияси – адренэргик рецепторлари ёрдамида бўлиб, кўп миқдорда стромада мавжуд.

Простата бези суюқлиги синтезланган моддалардан иборат бўлиб, простатик ацинар ҳужайраларда ишлаб чиқарилади ва уларда сақланади. Простата бези суюқлигининг асосий компоненти бўлган цитрат сперматозоидлар учун яхши ҳаракатланиш муҳити ҳисобланади ҳамда простата бези суюқлигида осмотик мувозанатни сақлаб туради.

 

Простата бези суюқлигида спермин ва бошқа полиамидлар, холестерин, ЛДГ ва ёғлар кўп миқдорда бўлади, бундан ташқари простатанинг кислотали фосфатазаси ва специфик антигени (СПА) мавжуд. Сперминда кўп миқдорда рух моддаси бўлиб, у асосий катион компоненти ҳисобланади ва антибактериал хусусиятга эга (простатанинг антибактериал фактори ёки ПАФ). Простата бези суюқлигида кўп миқдорда фруктоза мавжуд, унинг парчаланиши натижасида энерге- тик моддалар ҳосил бўладиматозоидар ҳаёт фаолияти ва фаоллашуви учун зарурдир.

3. Инкретор функцияси. Простата безининг инкретор функцияси туфайли уни «эркакларнинг иккинчи юраги» деб аташади. Простата безининг инкретор функцияси ҳосил бўлган қондаги баъзи бир кимёвий реагентларининг простата бези эпителиал ҳужайралари томони- дан резорбция қилиниши билан боғлиқ. Ҳозирги пайтда секрет моддаларидан простагландинлар энг кўп ўрганилган. Улар бутун организмдаги ва безнинг ўзидаги силлиқ мушакларнинг тонусини оширишга таъсир қилади. Простата бези билан уруғдонлар орасида узвий функционал боғлиқлик бор. Уруғдонлар олиб ташланганда (кастрация) простата бези функцияси кескин пасаяди, сўнг барча биосинтез жараёнлари тўхтайди, безнинг эпителиялари ўлиши ҳисобига аста-секин кичиклашиб боради.

 

4. Барьер функцияси. Простата бези инфекциянинг уретрадан юқори сийдик йўлларига ўтишига қаршилик қилади. Бу без суюқлиги таркибида 1§А, С, лизоцим, простатик антибактериал омил – рух моддаси борлиги билан боғлиқ.
ПРОСТАТИТ – простата безининг инфекци- он яллиғланиш касаллиги бўлиб, ўсмирларда кам учрайди, у етук ёшдаги эркаклар орасида кенг тарқалган. Ҳар йили деярли эркакларнинг 25% ида простатит аниқланади.
Ҳозирга даврда простатитнинг қуйидаги турлари фарқланади:
Кўп тарқалган турлари:
2. Сурункали бактериал простатит
3. Сурункали калькулез простатит
4. Абактериал простатит
5. Простатодиния
Кам тарқалган турлари:
1. Гонококкли простатит
2. Туберкулезли (силли) простатит
3. Паразитли простатит
4. Носпецифик гранулематозли простатит
5. Уреаплазма чақирган простатит
6. Хламидия чақирган простатит
7. Вирусли простатит

Америка Қўшма Штатлари Соғликни Сақлаш илмий институтлари классификацияси ва «простатит» тоифаларини аниқлаш
Классификацияси Аниклаш^
1- тоифа: Ўткир бактериал простатит Простата безидаги ўткир инфекция
2- тоифа: Сурункали бактериал простатит Простата безидаги рецидив инфекция
3- тоифа: Сурункали абактериал простатит Аниқ инфекция йўқ.
(ЧСОС)

За-тоифа: Яллиғланиш компоненти бўлган Спермада, простата, ЧСОС суюқлигида, УВЗ да лейкоцитлар меъёрдан кўп.
Зб-тоифа: Яллиғланиш компоненти Спермада, простата бўлмаган ЧСОС суюқлигида, УВЗ да лейкоцитлар меъёрда.
4- тоифа: Симптомларсиз яллиғланиш
Ҳеч қандай субъектив компоненти симптомлари йўқ.

Простата бўлган простатит безини биопсия қилганда аниқланади. Спермада, простата суюқлигида, УВЗ да лейкоцитлар аниқланмайди.
«УВЗ» – простата бези массаж қилингандан кейинги қовуқдаги сийдик.
«ЧСОС» – чаноқдаги сурункали оғриқ синдроми.

(Visited 299 times, 1 visits today)

Related posts