Простата бези аденомаси — сабаблари, белгилари, даволаш, олдини олиш

Prostata bezi

Простата бези аденомаси — сабаблари, белгилари, даволаш, олдини олиш

Простата бези аденомаси (простатанинг яхши сифатли гиперплазияси, ПЙСГ) — аъзонинг безли епителийи ёки стромал компонентидан ривожланадиган ўсма. Касаллик одата 40-50 ёшдан ошган еркакларда учрайди ва унинг ривожланиши еҳтимоли ёшга қараб ошиб боради. Бу боғлиқлик гормонал фондаги ўзгаришлар билан тушунтирилади.

 

Простата бези сийдик чиқариш йўлининг бир қисмини қамраб олганлиги сабабли, унинг кенгайиши ушбу йўлларни қисиб қўяди ва пешоб чиқариш қийинлашувига олиб келади.

Сабаблари

Бугунги кунда ПЙСГ ривожланишининг сабаблари охиригача ўганилмаган. Олимлар бунинг сабаби беморлардаги гормонал ўзгаришлар: еркак жинсий гормонлари (тестостерон) даражасининг пасайиши ва аёл гормонлари (естроген) миқдорининг ошиши дея тахмин қилишмоқда. Ёш еркакларда бу касаллик жуда кам учрайди. Қандли диабет, юрак касалликлари, семизлик, ирсият касаллик ривожланиши учун мойиллик яратиши мумкин.

Простата аденомаси ҳамда жинсий фаоллик, жинсий ориентация, тамаки ва алкогол истеъмоли, бошдан кечирилган жинсий аъзоларнинг инфекцион ва яллиғланишли касалликлари орасида боғлиқлик аниқланмаган.

Простата бези аденомаси белгилари

Касалликнинг аломатлари асосан пешоб чиқариш бузилиши билан намоён бўлади, хусусан:

  • Тез-тез пешоб чиқариш, бунда кучаниш кераклиги;
  • Тунда сийдик чиқаришга чақириқлар;
  • Пешоб чиқиши босимининг заифлиги, оқимининг ингичка бўлиши ва узилиб-узилиб қолиши;
  • Чақириқ бўлиши билан дарҳол ҳожатга бориш зарурати;
  • Қовуқнинг тўлиқ бўшалмаганлиги ҳисси, 5-10 дақиқали оралиқ билан икки марта ҳожатга чиқиш;
  • Қовуқ тўла бўлса, сийдик тута олмасликюз бериши.

 

Простата аденомаси босқичма-босқич ривожланиб, уч босқичдан ўтади.

  • Касалликнинг биринчи босқичидапешоб чиқариш бузилиши минимал даражада бўлади. Ҳожатга чиқишларнинг бироз тезлашиши (айниқса тунда) ва оқим кучининг заифлашиши кузатилади. Биринчи босқичнинг давомийлиги индивидуал бўлиб, 1 йилдан 10-12 йилгача давом етиши мумкин.
  • Иккинчи босқичдабузилишлар яққолроқ намоён бўлади: пешоб оқими узилиб-узилиб қолади, кучанишга тўғри келади ва сийдик пуфагининг тўлиқ бўшалмаганлиги ҳисси сезилади. Шундан сўнг қовуқда сийдик қолиб кета бошлайди, бу унинг сийдик йўлларида тутилиши ва шиллиқ қаватларнинг яллиғланишига олиб келади. Бу ҳолат оғриқлар, пешоб чиқариш жараёнида ачишиш ҳисси, думғаза ва қов усти соҳасида оғриқлар билан намоён бўлади. Иккинчи босқич деярли ҳар доим учинчи босқичга ўтади.
  • Учинчи босқичдасийдик вақти-вақти билан ёки доимий равишда беихтиёр чиқиб кета бошлайди (дастлаб тунда, сўнг кундузи ҳам). Натижада махсус қурилмалар тақиб юриш талаби юзага келади.

Касалликнинг сўнги босқичида бемор организмининг ўз сийдиги билан заҳарланиши аломатлари пайдо бўла бошлайди. Бунда иштаҳа пасайиши, ҳолсизлик, оғиз қуриши, ич қотиши кузатилади.

Асоратлари

Касаллик узоқ муддат беморнинг ҳаёт сифатига таъсир ўтказмаган ҳолда ривожланиши мумкин ва аксарият еркаларда асоратлар ривожланмайди. Жиддий ҳолатларда еса касаллик асосан қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши еҳтимоли мавжуд.

Сийдик тутилиши

Ўткир сийдик тутилиши ёхуд ишурия пешоб чиқара олмаслик билан намоён бўлади. Ҳожатга чиқиш учун оғриқли чақириқлар, қов устида оғриқ юзага кела бошлайди. Бу ҳолатга қуйидаги омиллар туртки бўлиши мумкин:

  • Алкоголли ичимликларни суистеъмол қилиш;
  • Ич қотиши;
  • Гипотермия;
  • Мажбурий ётоқ тартиби;
  • Ўз вақтида пешоб чиқармаслик.

Бундай ҳолатда зудлик билан жарроҳга мурожаат қилиш керак.

Сийдик чиқариш йўлларининг яллиғланиши

Сийдик чиқариш тизимида сийдик димланиши оқибатида уретрит, систит, пиелонефрит ривожланади. Бу ўз навбатида инфекция, пешоб чиқишининг бузилиши еса сийдик-тош касалликлари ривожланиши учун қулай муҳит яратади. Жиддий бузилишлар гидронефроз ва буйрак йетишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Ташхислаш

Диагностика беморнинг характерли шикоятлари, клиник кўрик ўтказиш ва қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:

  • Палпация. Усул безнинг катталиги ва консистенцияси, оғриқлилиги, простата бўлаклари орасида ариқчалар мавжудлигини аниқлаш имконини беради.
  • Лаборатор таҳлиллар. Умумий сийдик таҳлили, қоннинг биокимёвий таҳлили, ПСА даражасини аниқлашни ўз ичига олади.
  • Ултратовушли текширув. Безнинг ҳар бир бўлаги ўлчами ҳақида аниқ тасаввурга ега бўлиш, унинг паренхимаси ҳолати, қолдиқ пешоб ҳақида маълумот олишга ёрдам беради.

Маълум бир ҳолларда урофлоуметрия ва рентгенологик тадқиқот усуллари талаб етилиши мумкин.

Простата аденомасини даволаш

Простата безининг яхши сифатли аденомасини даволашнинг кўплаблаб усуллари мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўзига хос равишда самарали ҳисобланади ва учта катта гуруҳга ажратилади:

  1. Медикаментоз терапия
  2. Оператив усулда даволаш
  3. Нооператив усуллар

Касалликнинг дастлабки аломатлари сезила бошлаганда медикаментоз терапия қўлланилади. Даволаш кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини яхшилаш, безнинг гиперплазияланган тўқималари ўсишини секинлаштириш, ҳамроҳлик қилувчи яллиғланишни камайтириш, ич қотишини олдини олиш, сийдик димланишини бартараф етишга қарартилган бўлади. Беморга ҳаракатчан ҳаёт тарзи, кечки пайт камроқ суюқлик ичиш тайинланади.

Даволаш вақтида ва ундан кейин алкоголли ичимликлар, тамаки, аччиқ ва зираворларга бой таомлар қарши кўрсатилади. Қўшимча равишда шифокор иккиламчи касалликларни (пиелонефрит, простатит ва систит) даволаш учун терапия белгилаши мумкин.

Медикаментоз терапия

Простата аденомасини даволаш учун асосан икки турдаги дори воситалари қўлланилади:

  • Алфа-1-адреноблокаторлар (силодозин, теразозин, доксазозин ва тамсулозин). Ушбу препаратлар простата бези ва сийдик пуфаги бўйнининг силлиқ мушакларини бўшаштиради ва натижада сийдик ўтишини яхшилайди. Уларнинг таъсири қисқа ёки узоқ муддатли бўлиши мумкин.
  • 5-алфа-редуктаза ингибиторлари(финастерид, дуастерид, пермиксон). Ушбу гуруҳ дори воситалари дигидротестостерон (тестостероннинг биологик фаол шакли) ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Бу без ўлчамининг кичиклашишига ҳисса қўшиб, уретра қисилишини камайтиради.

Оператив даволаш усуллари

Қоида тариқасида жарроҳлик аралашувига оғир ҳолларда мурожаат қилинади. Бунда гиперплазияланган тўқиманинг кесиб олиниши (аденоектомия) ёки безнинг бутунлай олиб ташланиши (простатектомия) қўлланилади.

Жарроҳлик аралашуви очиқ (трансвезикал аденоектомия) ва кам инвазив (кесмасдан, сийдик канали орқали) бўлиши мумкин.

Нооператив усуллар

Даволашнинг операциясиз усулларига қуйидагилар киради:

  • Безнинг баллонли дилатацияси;
  • Торайиш соҳасига простатик стентлар ўрнатиш;
  • Простатанинг микротўлқинли коагуляцияси ёки термотерапия усули;
  • Юқори интенсивликдаги фокусланган ултратовуш;
  • Трансуретал игнали абляция;
  • Криодеструкция.

Прогноз

Касалликни ерта босқичларида бартараф етиш мумкин. Агар шифокорга ўз вақтида ташриф буюриб, у тайинлаган даволаш курсига амал қилинса, простата ҳажми катталашмайди ва пешоб чиқариш бузилишлари юзага келмайди. Касалликнинг кейинги босқичлари беморнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтиради ва асоратлар билан таҳдид солади.

Олдини олиш

  • Тана вазнини назорат қилиш (тана массаси қанчалик кўп бўлса, без шунча каттароқ бўлади);
  • Парҳез тутиш — қизил гўшт, ҳайвон ёғлари (сариёғ, маргарин, сут), осон ҳазм бўладиган углеводлар истеъмолини чеклаш, таомномада сабзавот ва меваларни устун қилиш;
  • 45 ёшдан ошган ҳар бир еркак ҳар йили уролог томонидан текширувдан ўтиб туриши ва ПСА даражасини текширтириши.

Ўткир сийдик тутилиши олдини олиш учун қуйидагилардан қочиш керак:

  • Ич қотиши;
  • Совқотиш;
  • Қовуқнинг тўлиб кетиши;
  • Алкоголли ичимликлар (айниқса пиво), аччиқ, зираворли таомлар истеъмоли.

Простата аденомаси мавжуд бўлса, беморга ҳар 1,5-2 йилда назоратли текширувдан ўтиб туриш тавсия етилади.

 

(Visited 3 310 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!