Озиб кетиш сабаблари буни хамма билиши шарт

Озиб кетиш

Озиб кетиш касаликми даволаш усуллари

Озиб кетиш (тананинг вазн етишмаслиги, оқсил кувват етишмовчилиги) тана вазнининг тобора камайиб бориши бўлиб, тана вазни индекси (ТВИ1) 20 кг/м2 дан камроқ ўлчамгача пасайиб кетиш билан изоҳланади.

Озиш бирламчи, яъни озуқа етишмаслиги сабаб бўлиши ва иккиламчи, моддалар алмашинувининг уёки бу тарздаги бузилишлари ва касалликлари оқибати бўлиши ҳам мумкин. Озиш қуйидаги ҳолларда келиб чиқиши мумкин:

• мажбурий (ижтимоий-иқтисодий сабаблар билан) ёки иҳтиёрий (озиш учун парҳез қилиш) кам овқат ейиш;

• овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари (энтерит, Крон касаллиги, яра колити, сурункали панкреатит, жарроҳлик амалиётлари ва ҳоказо), юкумли ва онкологик касалликлар, куйишлар ва ҳоказо.;

• иштаҳани бўғувчи дорилар истеъмол қилиш (Индометацин, Морфин, Глюкагон, Сибутрамин, Прозак, Портал), шунингдек, юрак глюкозидлари, кимёвий муолажа дорилари, сурги воситалари ичиш ва ҳоказо.

• руҳий касалликлар, жумладан, анорекция, депрессия ва ҳоказо.;

• гормонал касалликлар (тиреотоксикоз, қандли диабет ва ҳоказо.);

Ҳозирги вақтда, афсуски, бу касаллик тез-тез аҳолининг кам таъминланган гуруҳи орасида ҳам (пенсионерлар, уй-жойсиз одамлар ва ҳоказо), турли камкувват парҳезлар ёрдамидаги муолажанинг ноаннъанавий усули ишқибозлари орасида ҳам учрамоқда.

Бу кўпроқ парҳезларга мойил одамлар бўлиб (ҳолливудча, японча парҳезлар), улар қаторига бир неча, кўплаб, ҳатто ойлаб ўтхўрлик ёки алоҳида озуқа истеъмолига ўтиб оладилар. Бунда одамлар одатда жуда оз овқат ейдилар (бир ўтиришда 100-150 г) ва кунда 2-3 маҳалгина ейдилар. Овқатлари сирасидан гўштли, балиқли маҳсулотлар, сут, сметана, сариёғ, қанд, нон кабиларни олиб ташлайдилар. Бунда овқат қуввати 1000 калорияга, оқсил моддалари 40-50 гр га аранг етади.

Озиб кетиш

Тана вазни индекси

Бу муҳим! Жудаям озғин, қилтириқ одам касал, ҳатто оғир касал ҳам бўлиши мумкин. Борди-ю, ёшликнинг илк паллаларида ТВИ 18,5-20 кг/м2 атрофида бўлса, 25-30 ёшдан кейин уни 22-25 кг/м2 даражасида сақлаб қолган маъқул. Тана вазни индекси ўлчашга мувофиқ вазн етишмовчилиги уч даража (босқич)га бўлинади.

ТВИ 17,0 19,99 кг/м2 I даража (енгил); ТВИ 16,0 16,99 кг/м2 II даража (ўрта); ТВИ 16,0 кг/м2 дан кам III даража (оғир);

Тана вазнининг етишмовчилиги ўз-ўзидан юрак-томир ва онкологик касалликлар, ўпка сурункали обструктив касалликлари ва умрни 12-14 йилга қисқартириб юборувчи бошқа касалликлар ривожланиш хавфини анча кучайтиради. аломатлари

Озишнинг биринчи босқичи

• Бемор бир зайлда озиб кетаверади, тинка курийди; жисмоний ва руҳий толиқиши кучаяди, ҳаётдан кўнгли совийди, совуққа чидамсиз бўлади.

• Муттасил очлик, ташналик ҳиссини сезиб туради, ич қотишга мойиллик бўлади. Мушаклар ишдан чиқа бошлайди, болдир, оёқ кафтларида шиш пайдо бўлади.

• Агар сурункали очлик давом этаверса, касаллик иккинчи босқичга ўтиб қолади. Бунда тана вазнининг етишмовчилиги 21-30 % гача ортиб, ТВИ эса 16,0-17,0 кг/м2 ни ташкил этади.

Озишнинг иккиламчи босқичи

• Ишга қобилиятсизлик кескин ортади, пешоб чиқариш кўпаяди, мушакларнинг ишдан чиқиши сезиларлироқ бўлиб боради, айниқса оёқ мушакларидан қувват кетиб, бош айланади, қўл ва оёқлар увушади.

• Одамнинг ташқи кўриниши анча хунуклашади юз озади, ажин ва тиришлар пайдо бўлади, юз қаримсиқ кўриниб қолади.

Озиб кетиш

Озишнинг учламчи босқичи.

• Иш қобилияти бутунлай йўқолади, киши ўзини эплай олмай қолади, юролмайди.

• Мушакларда, белда, умуртқа поғоналарида оғриқ туради, тез-тез титроқ тутади, овқатни кўрса кўнгли айнийди, асаби қўзийди.

• Шишиш шаклида ички ва ташқи шишлар (астисқо) кузатилади; шиш бўлмаганда қаттиқ озади (юз-андом буришади, кўзлар ичига ботади, тери устуҳонга ёпишади).

• Юз оқ-сарғиш тусга киради. Eғ қатлами йўқлигидан тери бужмаяди, қуруқшийди (тер чиқмай қўяди), майда-майда кепак тўкилиб, пўст ташлайди.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Тана вазнининг тобора пасайиб кетиши бу ҳолатнинг сабабини аниқлаш ва тегишли муолажа учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Беморни зудлик билан касалхонага ётқизиш зарур.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Текшириш иккинчи озиш босқичига олиб келувчи касалликлар олдини олишга қаратилган. (қ. Гипертиреоз, Қанд касаллиги, Сил, Энтерит ва ҳоказо). Бу текширишларни шифокор тайинлайди .

Озиб кетиш

Муолажа

Бирламчи озиш муолажасида овқатнинг миқдори ва сифати кўнгилдагидай бўлиши асосий омил ҳисобланади. Оқсил ўзлашувини яхшилаш ва ёғлар таркибли, улар истеъмоли тузилмасини бирмунча пасайтириш туфайли оқсиллар ва енгил ҳазм бўлувчи углеводларни кўпайтириш ҳисобига юқори қувватли овқатларни ейиш муолажадаги асосий мақсад ҳисобланади (сут ва ўсимлик озуқаларига зўр берилади). Барча витаминлар миқдорини организмда улар етишмовчилигини бартараф этиш ва озуқа моддаларининг яхши ўзлашувини таъминлаш учун физиологик меъёрларга нисбатан 1,5 2 баравар орттирилади.

• Озуқа қувватини ўртача тана вазнининг 1 кг га 5 ккал дан ортиқроқ кўпайтириш зарур. Бу шуни англатадики, одатда тавсия этилган 1 кг га 35 ккал энг енгил жисмоний фаолликда

40 ккални талаб этади. Натижада эркаклар учун овқатлар сирасининг бир кунлик қувватлилиги ўртача 2800 ккал тўшакдаги бемор учун 2400 ккал атрофида бўлиши керак. Шундан кейин тана вазни ўз меъёрига етгач, муайян одам учун куввати етарли бўлган овқатларга ўтилади.

• Тананинг меъёрдаги вазнининг 1 мг га 1,4-1,6 гр гача оқсил истеъмолини ортириш керак (бу кунига 100-110 гр ни ташкил этади), шулардан камида 60 % и сут ва сут маҳсулотлари, тухумлар, балиқлар ва балиқ маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳисобига бўлади. Оқсилни бундан ортиқ истеъмол қилиш яхши эмас. Жумладан, оқсил миқдорини ошириш учун оқсилли амлет, аралаштирилган тухум, буғда пишган творогли пудинг, қайнатилган балиқ, қиймаланган гўшт (фрикаделкалар, кнеллар ва ҳоказо), жигар қиймаси, жўжа ва қуён гўшти, қайнатилган ва димланган гўштлар истеъмол қилиш керак.

• Овқатлар орасида ё таркибини одатдаги тананинг 1 кг га 0,7-0,8 гача орттириш керак (ўртача 50-60 гр/сутка). Сигир сути маҳсулотлари (қаймоқ, сметана, ёғи ўртача қатиқ ичимликлари), ўсимлик мойлари, юмшоқ маргаринлар, серёғ ва ўртача ёғли денгиз балиғи, ёғли кислотага бой омега -3 балиқлари ёғ манбалари ҳисобланади. Мол ва қўй ёғлари камайтирилади, гидрогенезислаштирилган ёғлар (ошхона ёғлари, гидроёғ, қаттиқ маргаринлар) ҳисобдан чиқариб ташланади.

• Мевалар, сабзавотлар, йирик тортилган ундан ёки янчилган дондан, ундирилган дондан, пўсти чала оқланган ёрмадан қилинган нонлар, асал, мураббо, шоколад ва ҳоказолар ҳисобига тананинг ўртача вазнини 1 кг га 6 гр гача углеводлар таркибини оширадилар ( 400-500 гр кунига).

• Витаминлар, жумладан, С.А.Е витаминларини, шунингдек, бета каротинни, қатор маъданли моддалар кальций, магний ва калий макроэлементларини, темир, руҳ, мис, селен, марганец микроэлементларини кўпроқ истеъмол қилиш керак.

Тилга олинган озуқа моддаларига юқори эҳтиёжни таъминлаш учун тегишли препаратларни ичиш лозим бўлади. Овқатлар сирасидан қийин ҳазм бўлувчи маҳсулотлар дуккаклилар, замбуруғлар, серёғ ёки сертомир гўшт, дудланган хом колбасалар, пўсти қалин меваларни чиқариб ташлаш ёки чегаралаб қўйиш лозим ва ҳоказо.

• Парҳез аралашмалари. Махсус парҳез аралашмалари оз миқдорда инсон учун зарур ўзаро мувозанатлашган озуқа моддалари озуқа сирасига жиддий қўшимча бўлиши мумкин (Экстра парҳези, Нутризон, Нутридринк, Пентамен, Берламин ва Берламин модуляр, Комплит, Нутрен ва бошқалар).

• Махсус аралашмалар бўлмаса ёки нархи анча баланд бўлса, анча арзон болалар озуқа аралашмасидан фойдаланиш мумкин. («Малиш истринский», Пренутрилон, Новолакт, Нутрилак, Семилак ва ҳоказо). Бу маҳсулотлар одатдаги сут маҳсулотларига қараганда яхши ҳазм бўлади, улар камдан-кам ҳолларда қоринни шишириб, ич кетказади. Уларни тайёрлаш ҳам осон: қайноқ сувга аралаштирсангиз кифоя. Бундан ташқари, болалар аралашмаларини турли таомларга кўшиб, беморларнинг озиқланишларини енгиллаштириш мумкин.

• Болалар овқатларидаги турли консервалардан ҳам фойдаланса бўлади. Сабзавот пюреси, қаймоқ, ёрма қўшилган мевалар, ёнғоқ мевалардан ҳам қилса бўлади. Гўшт, жигар, балиқ, шунингдек, уларнинг сабзавотлар ёки ёрмалар билан биргаликдаги болалар ва парҳез консерваларини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Озиб кетиш

Ичиладиган дори воситалари

• Астеник ҳолатларда ичиладиган (адаптогенлар): Деанола ацеглумат (Нооклерин) • Женъшень (Гинсана) • Кропанол

• Милдронат • Левокарнитин (Элькар) • Цитруллин малати (Стимол). • Аноболик гормонлар: Метандиенон (Метандростенолон) • Метандриол (Метиландростендиол).

• Аралаш дорилар: Алвитил • Витрум плюс • Геримакс • Дуовит • Компливит • Олиговит • Супрадин • Упсавит мультивитамин • Центрум ва бошқалар.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Медуница япроқларини туйиб, 2 ошқошиғини 1 л пивога солиб, 1 ошқошиқ асал қўшилади ва барини ярми қолгунча милдиратиб қайнатилади. Кунда 3 маҳал овқат олдидан 1-2 чойқошиқда сув қўшиб ичилади.

Асални янги сабзи суви ёки 100-150 гр сут билан кунда ичиб борилади.

Илгари ивитилган янги ва куруқ окопник илдизини хамир қилиб туйилади. Ярим миқдорича асал солиб аралаштирилади. Кунда 3 маҳал 1 чойқошиқдан (сув билан) ичилади. Йўнғичқа тупгули 20 гр 1 стакан қайнатилган сувга солиб дамланади. Кунда 3 маҳал 2-3 ошқошиқдан ичилади. Асал 100 гр, ғоз ёғи 100 гр, какао 100 гр, сабур суви (ўсимлик ёши 2 йилдан кам бўлмасин) 15 мл аралаштирилиб, 1 ошқошиғини қайноқ сутга солиб ичилади. Ёнғоқ 200 гр, майиз 200 гр, баргак 200 гр, цедрли лимон 2 дона, асал 200 гр аралаштирилиб 1 чойқошиқдан кунда 3-4 маҳал ҳимоя кучини сақлаш ва бадан қувватини ошириш учун ичилади.

Озиб кетиш

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 4 694 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!