OYLIK CHAQALOQ

OYLIK CHAQALOQ

Бу давр бола ҳаётидаги бошланғич давр ҳисобланади. Бола 9 ой она қорнида бўлиб, дунёга келиб у йерга мослашишни, еҳтиёжларини қондира олишни, талабларини ета билишни ўрганадиган давр десак бўлади. Бир ойнинг охирига келиб бола буюмларни бир неча сония давомида кузата олади, товушларга аҳамият бера бошлайди. Айрим бахтиёр ота-оналар фарзандининг биринчи табассумини гувоҳи бўлишга сазовор бўладилар.

Бола ривожланиши:

Бир ойлик чақалоқ:

  1. Йиғлайди;
    2. Гу-гулайди;
    3. Ётганда бачадонда ётган ҳолатидек ётади;
    4. Қўл-оёқлари пружинасимон, торцангиз букилган ҳолатга қайтати;
    5. Бошини сал-сал кўтара олади;
    6. Оёқларида тана оғирлигини ушлай олмайди;
    7. Бармоқлари қаттиқ сиқилган бўлади;
    8. Ўйинчоқни ушлай олмайди;
    9. Ухлаётганда кулади;
    10. Бақиради;
    11. 20-25 см узоқликда яхши кўради, лекин кўриш даражаси паст бўлади;
    12. Кун тартиби йўқ бўлади;
    13. Қучоқласа йиғлашдан тинади;
    14. Қилиқлари асосан рефлекс асосида бўлади;
    15. Аллалаганни яхши кўради;
    16. Йиғлаганда емизишингизни яхши кўради;
    17. Ота-она овозларини ешитади;
    18. Чўмилишни яхши кўради.

Гоʻдак, емадиган бола — бир ёшгача боʻлган бола (шартли равишда тугʻилганидан кейин тоʻрт ҳафтагача — чақалоқ).

Гоʻдак организми хали тузук ривожланмаган, аʼзолари такомиллашмаган, турли хил касалликларга тез чалинадиган, шу сабабли синчиклаб парвариш қилишга муҳтож боʻлади.

Бу даврда боланинг боʻйи ва вазни тез оʻсади, унда енергия сарфи ортади, шу боис унинг коʻпгина, хусусан ҳазм, нафас, юрак-томир ва бошқа системалари фаолияти жадал такомиллаша боради. Болани яхши парвариш қилинса ва тоʻгʻри, иложи борича она сути билан боқилса, у согʻлом боʻлиб, вазни ошаверади.

 

Гоʻдак учун енг зарур овқат — она сути, унда боланинг согʻлом ва тоʻгʻри оʻсиши учун зарур моддалар — оқсил, ёгʻ, углевод, туз, сув, витаминлар, шунингдек, ҳимоя антителолари бор, улар бола ҳаётининг дастлабки ойларида баʼзи бир юқумли касалликлардан сақлаб қолади. Коʻкрак сути бошқа овқатларга қараганда яхши ҳазм боʻлади ва тоʻла-тоʻкис сингади, таркибида микроблар боʻлмайди.

Боланинг нормал оʻсиши уни бекаму коʻст овқатлантиришга богʻлиқ. Бола бир ойлик боʻлишига яқин боʻйи 3—3,5 см, бир ёшида еса 25—27 см узаяди. Дастлабки 3 ойда вазн ҳафта сайин 200—250 г дан, 6-ойларда 150— 200 г дан ошиб боради. 6 ойлик Гоʻдак вазни тугʻилгандаги вазнига нисбатан икки ҳисса, 1 ёшида уч ҳисса ошади, бу даврда вазни 10–11 кг га йетиб қолади. Боланинг ҳаракат фаолияти ва психикаси жуда тез ривожланади: аввалига бола оʻтира бошлайди, кейин емаклаб кетади ва ниҳоят, турадиган боʻлади, ота-онасини танийди.

Бир ёшга яқин аввал катталар ёрдамида, кейин оʻзи юради; тили чиқади ва мургʻак қиёфасига киради; у нимжонлигига қарамай оʻзининг ҳиссиётлари, кечинмалари боʻлади. Бу даврда бола организмининг ҳамма аʼзо ва системалари яна ҳам ривожланади, бироқ унча такомиллашмаган ва оʻзига хос боʻлади. Териси нозик, салга шикастланадиган ва оʻзига хос парваришни талаб етади.

 

Дастлабки 3—4 ойда тер безлари функсияси суст боʻлиб, бу иссиқлик идора етилишини ёмонлаштиради, ҳарорат оʻзгарганида бола салга иссиқлаб кетиши ёки совқотиши мумкин. Гоʻдак ярим ёшлигида айниқса юзда тери ости ёгʻ қавати яхши ривожланади.

Гоʻдак ҳаётининг дастлабки ойларида суяклари қисман тогʻай тоʻқимасидан иборат боʻлиб, борабора суяк тоʻқимасига айланади. Тогʻайлар соҳасида суякланиш нуқталари пайдо боʻлади. Катта лиқилдоқ кечи билан 1,5 ёшга бориб ёпилади; калла суяклари оралигидаги чоклар 3—4 ойга бориб секин-аста зичлашади.

Боланинг умуртқа погʻонаси жуда майин боʻлиб, салга қийшаяди. Бола нотоʻгʻри парвариш қилинса, у соф ҳавода кам боʻлса, скелетининг шаклланиши бузилади — бу рахит ва бошқа касалликларнинг пайдо боʻлишига олиб келиши мумкин. тахминан 6 ойгача болада тиш боʻлмайди; 6—8 ойликда тиш чика бошлайди, бола бир яшарлигида 8 та тиши боʻлади.

 

Тиш чиқиши маромида, ҳеч қандай касаллик аломатларисиз кечади, баʼзан тиши чиқаётган бола инжиқ боʻлиб қолади; дармонсизланиш, уйқусизлик, иситмалаш, ич кетиши ва бошқа кузатилиши мумкин. Бу вақтда дарҳол врачга мурожаат етиш керак .

 

Гигийенаси

Гоʻдак согʻлигʻини сақлашда ич кийими, озиқ-овқати, идиш-товоқлари ва оʻрин-бошларини озода тутиш жуда муҳим. Гоʻдак бешикда ётадиган боʻлса, уни вақтида белаб, вақтида йечишга еʼтибор бериш керак.

Гоʻдак бешикдан йечилгач, унинг баданларини, хусусан боши ва куракларини силаб-сийпалаш, оёқ-қоʻлларини машқ қилдириш, бешик ҳамда унга ишлатиладиган анжомларини бот-бот шамоллатиб туриш лозим.

Гоʻдакка қуруқ соʻргʻич соʻрдириш ярамайди, уни яхшилаб қайнатиб ишлатиш лозим. Гоʻдак алоҳида уйда ётқизилса тинч ухлайди, хона тоза, ёругʻ боʻлиши ва вақт-вақти билан шамоллатиб турилиши лозим.

Хона температураси 20° боʻлгани маʼқул. Бундан исиб кеца, болани очиқ ҳавога олиб чиқилганда тез шамоллайди.

Гоʻдак териси нозик боʻлиб, салга зарарланиши мумкин, шунинг учун мунтазам парвариш қилиш, ҳар куни ерталаб ва кечқурун юзини илиқ сув билан, қоʻлини еса совунлаб ювиш (чунки у қоʻлини огʻзига тиқади, соʻради), тирногʻини вақт-вақти билан олиб туриш зарур. Уни ҳар куни илиқ сувда совунламасдан, ҳар 2—3 кунда совунлаб чоʻмилтирилади, бетоб боʻлиб қолса, тузалгунча чоʻмилтирмай турилади. Чоʻмилтирилгандан кейин майин сочиқ билан артилади, чов бурмалари, қоʻлтиқ ва қулоқ орқасига вазелин ёки қиздирилган оʻсимлик ёгʻи, “Болалар” креми суртилади.

Қайнатилган тоза сувга ҳоʻлланган пахта билан Гоʻдак коʻзини бурчагидан бурунга қараб ҳар куни артилади. Худди шу зайлда унинг бурни ҳам тозалаб турилади. Бурундан нафас олганда коʻкрак қафаси ва оʻпка яхши ривожланади, бола тинч ухлайди ва касалликка кам чалинади.

Гоʻдаклар кийим-кечаги йенгил, иссиқ, кенг , тер ва бошқа чиқиндилар бемалол бугʻланиб кетадиган боʻлиши керак. Уни ҳаддан зиёд оʻрабчирмаш ярамайди, акс ҳолда у исиб кетиб тез-тез шамоллайдиган боʻлиб қолади.

Гоʻдак ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб очиқ ҳавога оʻргатилиши керак. Соф, салқин ҳавода организми чиниқади, иштаҳаси очилади, тери ва оʻпкаси мустаҳкамланади, касалликларга чалинмайдиган боʻлади.

Гоʻдак организмини астасекин чиниқтира бориш керак. Кетликни шошмасдан (Гоʻдакни 1—2 мин. ялангʻоч ётқизиб қоʻйиб) алмаштириш лозим, шунда Гоʻдак ҳаво ваннасига оʻргана боради. Гоʻдакни очиқ ҳавода сайр қилдириш муддати обҳавога қараб оʻзгартириб турилади. Болани кун боʻйича қоʻлда коʻтариб юриш ярамайди, акс ҳолда оʻрганиб қолиб, онасига ҳам, бошқаларга ҳам тиним бермайди, оʻзи ҳам қийналади.

Она ва оиладаги бошқа кишилар Гоʻдакка гапириб, товушни ажратишга, оʻйинчоқларни оʻйнашга оʻргатишлари лозим. Согʻлом бола ҳар қандай шароитда ҳам оʻзи ухлаб қолади. У ётган хонани қоронгʻи қилиш, тинчлик сақлаш шарт емас.

Бола йигʻласа, сабабини аниқлашга ҳаракат қилиш лозим. Атрофдагилар қанчалик ширинсухан боʻлишса, бола ҳам шунчалик сергак ва согʻлом оʻсади. Гоʻдакни 4—5 ойлигидан тоʻсишга оʻргатиш, емизишдан олдин ва кейин, ухлатиш олдидан ва уйгʻонганидан кейин тоʻсаётганда уни мақтаб, еркалаб туриш керак.

Гоʻдакнинг ҳаракатланиш қобилиятини оʻстира бориш жуда муҳим, лекин бунда еҳтиёткор боʻлиш лозим. Болани барвақт, яʼни бадани ҳали қотмаганда, ҳатто атрофига ёстиқ қоʻйиб оʻтқазилса ҳам, букчайиб оʻтиради, натижада умуртқа погʻонаси, ерта юришга оʻргатилганда еса оёгʻи қийшайиб қолиши мумкин. 2,5—3 ойлигидан бошлаб болани қаттиқроқ нарса устига қорни билан ётқизиб туриш керак, бунда боʻйин, орқа, оёқ мускуллари мустаҳкам боʻлиб боради.

 

Бола сурила бошлагач, узоқроққа оʻйинчоқ қоʻйиб, уни сурилиб боришга оʻргатиш зарур. 4—5-ойдан бошлаб ҳар куни 5 мин.ча бадан тарбия қилдириш керак. Ёшига мос ҳолда танланган оʻйинчоқларни оʻйнатиш боланинг теран оʻсишига имкон беради.

Она тугʻруқхонадан чиққач, гоʻдакни болалар поликлиникаси ҳисобга олади, шифокорлар она ҳузурига бориб, унга болани тоʻгʻри боқиш ва парваришлашга оид тегишли маслаҳатлар бериб турадилар

Овқатланиши

Гоʻдак истагини йигʻлаш орқали ифода қилади. Бола йигʻлашининг сабаблари ҳар хил боʻлади, бу унинг қорни очгани, бир нарса безовта қилаётгани, исиб ёки совқотиб кетганидан, зерикканидан ёки боʻлмасам ёлгʻизланиб қолганидан далолат бериши мумкин.

 

(Visited 4 382 times, 1 visits today)

Related posts