ЎТКИР БАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ

ЎТКИР БАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ

ЎТКИР БАКТЕРИАЛ ПРОСТАТИТ Кўп ҳолларда ўткир бактериал простатитнинг энг кўп қўзғатувчиси грам-манфий аэроб бактериялар ҳисобланади. Грам-мусбат аэроб бактериялар ҳам қўзғатади. Анаэроб бактериялар кам ҳолларда простатадаги инфекциянинг сабаби бўлиши мумкин.

Патогенези
Простата безига инфекциянинг кириш йўллари:
1. Уретрадан юқорига кўтарилувчи.
2. Инфекцияланган сийдикнинг уретранинг орқа қисмидан простата бези йўлларига рефлюкси.
3. Тўғри ичакдан тўғридан-тўғри ёки лимфоген йўл билан.
4. Гематоген йўл.

Юқорига кўтарилувчи ёки инфекцияланган си простатага инфекция тушишининг асосий ва энг кўп учрайдиган йўлларидир.
Простата безидаги ўткир бактериал инфекция одатда ўткир цистит билан биргаликда кузатилади ва кўпинча ўткир сийдик тутилиши келиб чиқади. Простата безининг бирор қисми ёки ҳаммаси яллиғланиши мумкин. Строманинг диффуз шиши ва гиперемияси кузатилади.

Клиник симптомлари
Ўткир бактериал простатитда тана ҳароратининг кўтарилиши, қалтираш, оралиқ соҳасида, думғазада ва белда оғриқ, тез-тез сийиш, кучли сийиш сезгиси, никтурия, дизурия ва қовуқни йиғиш функциясининг пасайиши симптомлари кузатилади. Булардан ташқари, миалгия ва артралгия учрайди.

Ташхислаш
Бармоқ билан тўғри ичак орқали текширганда кучли оғриқ, простата безининг шишганлиги, капсуласининг таранглашганлиги, хамирсимон консистенцияси ва маҳаллий гипертермия кузатилади.
Ўткир яллиғланиш жараёни простата безининг бирор қисмини ёки ҳамма бўлагини эгаллаши мумкин. Агар ўткир простатит цистит билан давом этса, сийдик лойқаланиши мумкин, баъзан микроёки макрогематурия кузатилади.

Лаборатор текширишлар
Қон таҳлилида одатда лейкоцитоз ва лейкоцитлар формуласининг чапга силжиганлиги, сийдик таҳлилида пиурия, крогематурия аниқланади. Бактериологик текширувда эса қўзғатувчиси топилади. Простата безини массаж қилиш мумкин эмас, чунки у бактериемияни келтириб чиқариши мумкин.

 

Асбоблар ёрдамида текшириш
Бактериал простатитнинг ўткир стадиясида трансуретрал текширишларни қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Уткир сийдик тутилишини қов устидан тери орқали дренаж қўйиб даволаш яхши.

 

Дифференциал ташхис
1. Ўткир пиелонефрит қовуқни кучли таъсирлаш билан кузатилиши мумкин. Простатитда оғриқ одатда думғаза соҳасида жойлашади, пиелонефритда эса оғриқ белда бўлади. Простата безини бармоқ билан текширгандаги ўзгаришларда ўткир простатит юқори сийдик йўллари ўткир инфекциясидан осонгина дифференцияланади.

2. Қовуқнинг ўткир дивертикулитини ўткир простатит билан адаштириш мумкин. Қунт билан йиғилган анамнез ва физикал текширишлар ёрдамида одатда бу иккала касалликни ажратса бўлади.

3. Ўткир носпецифик гранулематозли простатитни ўткир бактериал простатитдан дифференциялаш керак. Ўткир эозинофил вариантли гранулематоз простатит анамнезида аллергик реакцияси ва бронхиал астмаси бўлган одамларда учрайди. Одатда кучли ривожлан- ган васкулит ва қонда эозинофиллар юқори бўлиши билан кузатиладистатитнинг эозинофиллик бўлмаган тури простата безида коли-формалик инфекция билан давом этади. Бундай ҳолларда ташхис простата безининг биоптатлари гистологик ‘текширувларига асосланиб қўйилади.

Даволаш
Антибактериал дорилар бактериологик текширув ва микробларнинг сезувчанлигига қараб танлаб олиниши керак. Дориларнинг дозаси бактерияларнинг колония ҳосил қилиш бирлигига қараб аниқланади.

Бактериал простатитни даволашда цефалоспорин ва фторхинолон қаторига кирувчи антибиотикларнинг янги авлодлари жуда яхши натижа беради (офлоксацин, ципрофлоксацин, норфлоксацин, триметоприм-сульфаметоксазол).
Ўткир сийдик тутилиши бўлганда тери орқали цистостомик дренаж ўрнатилади. Агар простата абсцесси ривожланса, оралиқ соҳа орқали игна билан дренажлаш ва антибиотикларни киритиш талаб қилинади.
Умумий даволаш шуки, беморни ўрнида ётқизиш режими, симптоматик даво йўлга қўйилади.

Асоратлари
1. Ўткир сийдик тутилиши
2. Простата бези абсцесси
3. Ўткир бактериал цистит
4. Эпидидимит
5. Бактериемия, бактериал шок
Профилактикаси
1. Сийдик йўлларининг юқорига кўтарилувчи инфекцияси профилактикаси.
2. Уретрани асбоблар ёрдамида текширганда асептика қоидаларига жиддий риоя қилиш.

(Visited 489 times, 1 visits today)

Related posts