Отит ёки қулоқнинг яллиғланиши – уй шароитида даволаса буладими?

Отит ёки кулокнинг

Отит ёки кулокнинг яллиғланиши — шакллари, аломатлари, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш

Отит — кулокнинг яллиғланишидир. Касаллик сурункали ёки ўткир, йирингли ёки катарал бўлиши мумкин. Патологик жараённинг жиддийлиги бутунлай микроорганизмларга боғлиқ ва бунда инсон иммунитетининг ҳолати жуда катта рол ўйнайди.

Статистик маълумотларига кўра, барча оториноларингологик касалликларнинг 30% отитнинг ўткир шаклидир. Мактабгача ёшдаги болалар катталарга қараганда бу касалликка кўпроқ дучор бўлишади. Уч ёшгача бўлган болаларнинг 80% ўрта отит билан ҳеч бўлмаганда бир марта касалланишган.

Ешитиш органини яллиғлантириб, отитга олиб келадиган микробларга:

  • Пневмококклар;
  • Стрептококклар;
  • Стафилококклар;
  • Гемофил таёқчалари ва бошқа микроорганизмлар киради.

Ҳар қандай кулок яллиғланиши ўта хавфлидир ва касаллик аломатлари (қуйида таърифланган) кузатилганда шифокорга мурожаат етишингиз керак.

Отитнинг аломатлари ва белгилари

Ўрта ўткир отит мавжудлигини билдирадиган аломатлар қуйидагилардан иборат:

  • Кулокдаги кучли оғриқ;
  • Иситма;
  • 1-3 кундан сўнг кулок каналидан йиринг оқиши.

Йиринг чиқиб кетганидан кейин беморнинг аҳволи яхшиланади, тана ҳарорати пасаяди, оғриқ сезиларли даражада камаяди ёки йўқолади.

Йиринг кулок ноғора пардадаги ҳосил бўлган тирқишдан чиқади. Касалликнинг бундай натижаси ижобий ҳисобланади ва тўғри даволаш билан кулок ноғора пардаси ешитиш қобилиятига таъсир қилмасдан аста-секин тикланади.

Касалликнинг салбий ривожланиши бу йирингнинг чиқиб кетиши иложи йўқлиги ва бу йирингнинг бош суяги ичига тарқалиб кетиши мумкинлиги билан хавфлидир. Бундай отит мененгитга, шунингдек мия абсцессгиа сабаб бўла олади. Бундай дахшатли оқибатларнинг олдини олиш учун отитнинг биринчи аломатлари билан маслаҳат ва даволаниш учун оториноларингологга мурожаат қилинг.

Отит ёки кулокнинг

Яллиғланишнинг жойлашувига қараб таснифланиши:

  • Ташқи отит;
  • Ўрта отит;
  • Ички отит.

Кўпинча ташқи отит касаллиги сузувчиларда ривожланади. Яллиғланиш ташқи кулок йўлининг ёки кулок супрасининг шикастланиши туфайли бошланади. Ҳимоя қаватининг бузилиши ўша жойга патоген микроорганизмларнинг тушишига ва кўпайишига олиб келади, кейин бу жойда фурункул ҳосил бўлади.

Агар тегишли даволаш амалга оширилмаса, ташқи отит оғир шаклга ўтади ва яллиғланиш кулок ён пайлари ва суякка ўтади. Бундай ҳолларда беморда кучли лўқилловчи оғриқ, кулокнинг шишиши ва тана ҳароратнинг ўртача даражада кўтарилиши каби аломатлар кузатилади.

Ўрта отитда яллиғланиш жараёни кулокнинг ноғора пардадан кейин жойлашган ўрта кулокнинг ҳаво йўли бўшлиғига тарқалади: ноғора бўшлиғи, ешитиш найчаси ва мастоид ўсимтага.

Ўрта отит кўпинча катарал шаклдан йирингли шаклга ўтади.

Ўрта кулокнинг ўткир катарал отитлари ЎРВИ (шамоллаш) нинг асорати сифатида ҳам шаклланиши мумкин, бу патоген инфекциянинг ноғора бўшлиғига кирганидан сўнг юзага келади. Дастлабки босқичда ешитиш даражаси пасайиши, кулокда шовқин ешитилиши мумкин, аммо ҳарорат нормал ёки бироз кўтарилган бўлади.

Агар бу аломатлар еътиборга олинмаса, унда катарал отит янада ривожланиб, бирданига кучли иситма ва кулокдаги оғриқ билан намоён бўлади. Оғриқ кейинчалик кўзга, бўйинга, томоққа ёки тишларга тарқалиши мумкин. Бундай отитни даволаш учун фақатгина инфекцияни бартараф етиш керак, бунинг учун еса тезда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ўрта кулокнинг ўткир йирингли отити —  бу касалликнинг ўтиб кетган катарал шаклидир. Касаллик ноғора пардасининг ёрилиши ва йирингнинг чиқиб кетиши, кейин еса тана ҳароратининг пасайиши билан кечади. Даволаш инфекцияга қарши курашиш билан бирга, фақатгина шифокор томонидан бажарилиши мумкин бўлган кулокдан доимий равишда йирингни чиқариб ташлашни ўз ичига олиши керак.

Бундан ташқари, йиринг ҳар доим ўз-ўзидан чиқиб кета олмайди. Агар кулокнинг ноғора пардаси жуда мустаҳкам бўлса, уни тешиш учун жарроҳлик талаб қилинади. Ушбу амалиёт «парасентез» деб аталади ва маҳаллий оғриқсизлантириш ёрдамида амалга оширилади: енг қулай нуқтада махсус восита билан тешик ҳосил қилинади ва йиринг бутунлай чиқиб кетади.

Йиринг чиқиб кетгач, ноғора парда қайта тикланади ва ешитиш сифати бузилмайди.

Ўрта кулокдаги ўткир отит даволанмаса, йиринг бош суяги ичига тарқалади. Натижада ички отит ривожланади, у вестибуляр аппаратга таъсир қилади, бу миянинг абсцессига ва ҳеч бўлмаганда қисман ёки тўлиқ ешитиш қобилиятини йўқотилишига сабаб бўлади. Шунинг учун отитнинг дастлабки аломатлари кузатилганда кулокқа ҳеч нарса томизмасдан ёки спиртли ёки бошқа антисептиклар билан тампон қўймасдан, дарҳол шифокорга боришингиз керак!

Отитнинг келиб чиқиши сабаблари

Ҳар бир ЛОР-касалликлар кўп миқдорда шиллиқ ишлаб чиқариш билан бирга кечади. Шиллиқ миқдори кўпайиб бораётгани сайин кўнгилсиз вазиятларда шиллиқ Евстахий канали ичига кириб қолади ва ноғора бўшлиғининг вентиляциясини бузади. Ноғора бўшлиғи ҳужайралари яллиғлантирувчи суюқлик ажратиб чиқара бошлайди. Евстахий каналининг тиқилиб қолишидан ташқари, одатда маҳаллий микрофлоранинг бир қисмини ташкил етувчи патоген микроорганизмлар ҳам яллиғланишнинг кучайишига ҳисса қўшади.

Отитнинг сабаблари қуйидагилардир:

  • Бошқа ЛОР органларидан инфекциянинг кириши — бошқа инфекцион-вирусли касалликларнинг асоратланиши;
  • Буруннинг турли касалликлари, жумладан унинг синуслари ва ҳалқумнинг. Бунга ринитнинг барча турлари, бурун ички деворининг қийшайиши ва болаларда — аденоидлар киради;
  • Кулок супраси жароҳатлари;
  • Совқотиш ва иммунитетнинг пасайиши.

Отитнинг асоратлари ва оқибатлари

Отитда фақат кулокнинг оғриши кузатилсада, бу касаллик тўгри даволанмаса ёки умуман даволаш олиб борилмаса, у билан боғлиқ бўлган асоратлар жуда кўп бошқа аъзоларга таъсир қилиши мумкин. Отит касаллигига еътибор бермаслик ўта дахшатли оқибатларга — пастки жағ суягининг чириши, сўлак безига таъсир қилиши ва кўпинча ногиронликка олиб келади.

Аммо отитни ундан ҳам хавфлилиги — бу касалликни аниқлаш ҳар доим ҳам осон емаслигидир. Мисол учун, айрим ҳолларда касаллик кулоклардаги оғриқ билан кечмайди. Кўпинча отит сабабли ошқозон-ичак тракти фаолияти бузилади. Бунинг сабаби шундаки, қорин бўшлиғи ва кулок битта нерв билан ўзаро боғлиқ. Шунинг учун отит даврида, айниқса болаларда, қорин дамланиши, қусиш, ич қотиши мумкин. Баъзида бу аломатлар кузатилганда аппендицитдан шубҳаланиш мумкин, бу ҳолатда жарроҳга мурожаат қилинади. Аммо ёш болаларда кулок яллиғланиши касалликларини ташхиси ҳар доим ЛОР шифокори томонидан амалга оширилиши керак.

Агар она боланинг фақат ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилишини аниқласа ва даволашни мустақил давом еттирса, у ҳолда отит янада жиддий касаллик — отоантритга айланиши мумкин. Бу йирингни кулок орқасига ўтишидир, бунда мавжуд яллиғланишга яна бошқа яллиғланиш қўшилади, натижада кулокларда шиш пайдо бўлади ва ҳарорат янада юқорироқ кўтарилади. Бу асорат касаллик бошланишининг кейинги кунларида ҳам, бир ойдан кейин ҳам юз бериши мумкин. Агар отитнинг бу белгилари ҳам аниқланмаса, унда бир неча ой ичида менингит ривожланади, шунинг учун бу касалликка жиддий еътибор бериш керак.

Отитнинг бошқа кенг тарқалган асоратларига касалликни сурункали босқичга ўтиши, вестибуляр аппаратнинг шиксатланиши ва карлик киради.

Бундан ташқари, отитнинг асоратлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Мененгит ва бошқа бош суяк ичи асоратлари (мия абсцесси, енцефалит, гидроцефалия) — отоантритдан кейинги босқич, агар чора-тадбирлар ўз вақтида бажарилмаса;
  • Юз нервларнинг парези;
  • Ноғора парданинг ёрилиши ва кулокни йиринг билан тиқилиб қолиши;
  • Холестеатома — ўсимтага ўхшаш киста шаклида ҳосил бўлган епителия ва кератиндан иборат каспуласимон ўсмани кулок каналига тиқилиб қолиши;
  • Мастоидит — мастоид ўсманинг яллиғланиши, бу ўрта кулок ичидаги ешитиш суякчаларини шикастлашга олиб келади;
  • Ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши — қорин дамлаши, қайт қилиш, ич кетиши;
  • Ешитиш қобилиятинингнинг пасайиши ёки бутунлай карлик.

Сурункали отитни даволаш жуда қийин ва касаллик ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради — ешитиш бузилади, кулокларда доимо яллиғланиш жараёни ва йиринг пайдо бўлади. Кўпинча катталардаги сурункали отитни даволаш учун консерватив усуллар йетарли емас ва жарроҳлик амалиёти талаб қилиниши мумкин.

Отит ёки кулокнинг

Отитни ташхислаш

Малакали шифокор махсус воситаларсиз ва инновацион технологияларсиз ўткир отитни аниқлай олади. Касаллик ешитиш каналининг оддий текшируви ва отитни ташхислаш учун бош рефлектори (марказдаги туйнукли кўзгу) ёки отоскоп ёрдамида аниқланади.

Ташқи отит қандай ташхисланади?

Ташқи отитда шифокор кулок супрасининг терисини, ешитиш каналининг кенглигини ва ундаги ажралмаларни еътиборга олади. Агар ташқи кулок канали торайган бўлса, айниқса ноғора парда кўринмайдиган даражада бўлса, тери қизарган ва кулок ичида суюқ ажралмалар кўринса, бу шифокорга «ташқи отит» ташхисини қўйишга имкон беради.

Ўрта отит қандай ташхисланади?

Ўткир отитга ҳам ташхис ташқи кўрик орқали қўйилади. Шифокор ушбу касалликнинг айрим ўзига хос белгиларини текширади: қизариб кетган ноғора парда, унинг ҳаракатчанлигинининг камайиши ва ёриқ мавжудлиги.

Бу аломатлар осонгина текширилиши мумкин — бемор оғзини очмасдан ёноқларини шиширади. «Кулокларни шишириш» — Валсалва маневраси деб аталадиган усул, кулокдаги босимни тўғирлаш учун доимо шўнғувчилар ва ғоввослар томонидан қўлланилади. Ҳавонинг ноғора бўшлиғига кириб бориши билан мембрана сезиларли даражада букилади. Агар ноғора бўшлиғи суюқлик билан тўлган бўлса, у ҳолда ҳеч қандай букилиш бўлмайди.

Ноғора парда ёриғи ноғора бўшлиғида йиринг тўлганидан сўнг йирингнинг чиқиб кетиши натижасида пайдо бўлади ва уни қуролланмаган кўз билан ҳам кузаца бўлади.

«Ички отитнинг ташхиси» ўзига хос хусусияти: аудиометрия

Ешитишни махсус аппаратда текшириш аудиометрия дейилади. Шунингдек, кулок ичидаги босимни ўлчаш — тимпанометрия сурункали отитни ташхислаш учун ишлатилади.

Агар ешитиш қобилияти пасайса, тез-тез бош айланса ички отит (кулок лабиринтининг яллиғланиши)га асосли шубҳа пайдо бўлади. Бундай ҳолатда аудиометриядан фойдаланилади ва оториноларинголог ва невролог текширувдан ўтиш керак бўлади.

Рентген ва компютер томографияси

Ўткир отитда рентгенография касалликнинг мавжуд асоратларини — оғир мия яллиғланишлари ёки мастоидитни тасдиқлаш учун ишлатилади. Хавфли асоратларга шубҳа мавжуд бўлса, бош миянинг томирлари суягининг компютер томографияси керак бўлади.

Отит муҳитида бактериялар флорасини аниқлаш

Отитда бактериялар екиш, биринчи қарашда, бефойда каби кўринади. Ахир бактерияларни йетиштириш учун вақт керак бўлади ва таҳлил натижаси фақат 6-7 кундан сўнг кўринади, бу вақтгача даволаш олиб борилса, касаллик тузалиб кетиши керак. Аммо отитнинг барча ҳолатлари одатий антибиотикларни қўллаш билан йечим топмайди ва агар шифокор қандай микроорганизмлар отитни келтириб чиқаришини билиб олса, у маълум дори-дармонларни белгилайди.

Отитда (кулок оғриганда) нима қилиш керак?

Кулокларда ноқулай ҳис-туйғулар пайдо бўлганидан сўнг, ҳоҳ вақти-вақти билан кулокларнинг битиши ёки оғриғи бўлсин, дарҳол тўғри даволаниш учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Акс ҳолда, ўткир отит сурункали шаклга ўтиши ва ноғора пардада чандиқлар, юпқаликлар, ботиқлар қолдириши мумкин, бу еса тез-тез яллиғланишга дучор бўлишга сабабчи бўлиши мумкин.

Агар кулок оғриган куннинг ўзидаёқ шифокорга мурожаат ета олиш имкони бўлмаса, сиз қила оладиган ягона нарса бу оғриқни пасайтиришдир. Антигистамин препаратлар оғриқ қолдиришга ёрдам бериши мумкин (улар туфайли кулок ичида босим пасаяди ва оғриқ камаяди). Агар оғриқ жуда кучли бўлса, оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиш ёрдам бериши мумкин.

Еслатма: камфора мойи, мойчечак дамламаси, борли спирт, пиёз ва саримсоқ шарбати каби отитни даволовчи «доривор» препаратларни қўллаш умрбод карликка олиб келиши мумкин. Худди шу нарса қум, туз ёки грелка ёрдамида иссиқ қўйишга ҳам таалуқли. Бу халқ табобати муолажалари қўлланилганда кулокда яллиғланиш янада кучаяди ва йиринг кўпроқ тўпланади, чунки бу «дорилар» микроблар учун озуқа вазифасини ўташи мумкин. Иссиқ қўйиш еса мавжуд йирингни кенгайишига олиб келади, агар йиринг кўп тўпланган бўлса, у кенгайган вақтда кулокнинг ичига ўтиб кетиши ва жиддий асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Спирт асосли антисептиклар юпқа ва нозик шиллиқ пардалари бўлган болалар учун жуда хавфлидир.

Аммо енг ёмони — миядан йирингни чиқариб бўлмайди ва бу жуда ёмон оқибатларга олиб келади — инсон абадий ногирон бўлиб қолиши мумкин!

Отит қандай даволанади?

Отитнинг қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, беморга оғриқ қолдирувчи муолажалар керак, чунки кучли оғриққа тоқат қилиб бўлмайди.

Ташқи отит қандай даволанади?

Агар ташқи отит катталарда аниқланган бўлса, асосий даволашда кулок томчиларидан фойдаланади. Нормал иммунитетли соғлом одамда ташқи отит фақат томчилардан фойдаланишнинг ўзи билан шифо топади, инйекцион ёки таблеткалар шаклидаги антибиотиклардан фойдаланиш зарурати йўқ. Томчилар фақат антибактериал препаратдан иборат бўлиши ёки ўзида антибиотик ва яллиғланишга қарши воситани бирлаштириши мумкин. Ташқи отит ўртача бир ҳафта давомида даволанади.

Умуман олганда, ташқи отитни даволаш учун қуйидагилар тайинланади:

  • Антибиотиклар — норрофлоксацин (нормакс), сипрофлоксацин гидрохлориди (Сипрокс), рифамицин (Отофа);
  • Кортикостероидли антибиотиклар — Кандибиотик (беклометазон, лидокаин, клотримазол, хлорамфеникол), Софрадекс (дексаметазон, фрамицетин, грамицидин);
  • Антисептиклар (Мирамистин);
  • Микробларга қарши малҳамлар — клотримазол (Кандид), натамицин (Пимафуцин, Пимафукорт) — агар ташқи отитнинг сабабчиси замбуруғлар бўлса.

Яқинда тасдиқланган, нормал тери микрофлорасига патологик таъсири бўлмаган, аммо замбуруғларга қарши самарали бўлган «мупиросин» фаол моддасини сақлаган малҳам ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда.

Катта ёшдаги беморларда ўрта кулок ўткир отити ва ешитиш лабиринти яллиғланишини даволаш қандай олиб борилади?

Антибиотиклар

Ўрта отитни даволашда одатда антибактериал препаратлар қўлланилади. Лекин катталардаги отитни даволаш болалардаги отитни даволашдан бироз фарқ қилади — катталарда касаллик ўзидан-ўзи тузалиб кетиши еҳтимоли 90% ни ташкил етади ва антибиотиклар қўллаш еҳтиёжини «йўқ»га чиқариб юборади. Аммо қолган 10% ҳолатлар жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, шунинг учун касалликнинг дастлабки икки кунидан кейин яхшиланиш кузатилмаса, антибиотиклар буюрилади.

Антибиотикларни қабул қилиш малакали шифокор томонидан тайинланиши керак, чунки бундай моддаларнинг ножўя таъсирлари хавфли бўлиши мумкин. Бироқ, отит асоратлари сабаб ўлим ҳоллари йилига 28 000 кишига йетади, шунинг учун, одатда, даволаниш ўзини оқлайди. Одатда антибиотиклар таблеткалар кўринишида белгиланади, аммо агар бемор дорини ича олмаса, инйекция қўлланилади.

Катта ёшдаги беморларда ўрта кулок отитларни даволаш учун қуйидагилардан фойдаланилади:

  • Амоксициллин (Флемоксин Солютаб, Екобол, Оспамокс ёки Амосин);
  • Клавунал кислотаси билан амоксициллин бирикмаси (Флемоклав, Аугментин, Екоклав);
  • Сефуроксим (Сефурус, Аксетин, Зиннат, Зинацеф).

Еҳтимол, бошқа дори-дармонлар тайинланиши мумкин, аммо антибиотиклар билан даволашнинг асосий талабларига риоя қилиш муҳимдир: даволаш давомийлиги камида бир ҳафтага чўзилади. Агар микроорганизмлар антибиотикларнинг узилиши сабабли бутунлай йўқ бўлиб кетмаса, бактериялар бу дорилар гуруҳига қаршилик кўрсатади ва антибиотиклар уларга бошқа таъсир қилмайди.

Отитда кулок учун томчилар

Ўрта кулок отитини комплекс даволаш одатда томчилардан фойдаланишни ўз ичига олади. Барча кулок томчилари бир хил емаслигини туайли, агар кулок оғриғи бошланса, уни даволаш учун ҳар қандай томчилар ҳам тўгри келавермайди. Фарқ шундаки, ноғора пардага зарар йетгунигача ва унинг тешилишдан кейин отитни даволаш учун фаол моддалар бутунлай бошқа-бошқа.

Агар ноғора парда бутун бўлса, оғриқ қолдирувчи томчилардан — Отипакс, Отинум ёки Отизол — лидокаин, бензокаин, ёки холин салисилат қўлланилади. Катталардаги ўрта отитнинг катарал шаклида антибиотик томчилар умуман ёрдам бермайди, чунки яллиғланиш ноғора пардаси орқасида — модда яллиғланиш марказига йетиб бормайди.

Йиринг чиқиб бўлган ва ноғора пардада ёриқ ҳосил бўлган бўлса, аксинча, оғриқ қолдирувчи таъсирли томчилар фойда бермайди, чунки улар исталмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг кераги ҳам бўлмайди, чунки йиринг чиқиб кетиши билан оғриқ сўнади.

Қайта йиринглашни ва йирингни ички кулокга кириб боришини олдини олиш учун антибиотиклар — бу «Нормакс», «Ципрофарм», «Мирамистин» ва бошқалар буюрилади, уларни шифокор тайинлайди. Ототоксик антибиотикларни, спиртли еритмаларни, феназон ёки холин салициллатини қўллаш қатъиян тақиқланади.

Ноғора парданинг парасентези — охирги чора

Дори-дармонлар билан даволаш самарасиз бўлса, ноғора парданинг орқасида катта миқдорда йиринг тўпланади. Бу жуда кучли оғриқнинг пайдо бўлишига ва қонга бактериялар ҳаётий фаолиятининг маҳсулотларини сингиб кетишига олиб келади. Тананинг умумий интоксикацияси кузатилади. Бундай белгилар пайдо бўлгандан кейин шифокорлар парацентез ўтказишни фавқулодда ҳолат деб ҳисоблашади, бу амалиёт отитнинг жиддий асоратлари ривожланишигага йўл қўймайди.

Операция маҳаллий наркоз остида амалга оширилади. Парасентез минимал шикаст йетказилиши кўзланиб, ноғора парданинг енг юпқа жойида махсус ингичка игна ёрдамида тешик ҳосил қилинади ва у тешик орқали йиринг чиқиб кетади. Бундан ташқари, нозик жароҳатланган яра табиий тешилиш сабабли ҳосил бўлган ёриққа нисбатан анча тезроқ битади ва парасентездан сўнг минимал чандиқ шаклланади.

Ертаси куни саломатлик ҳолати кескин яхшиланади ва беморнинг тикланиши тезлашади. Бу айниқса болаларда отитни даволаш учун қўлланилган парасентезга таалуқлидир.

Қуйидаги ҳолларда дарҳол парасентез ўтказишга кўрсатма берилади:

  • Ички кулокнинг яллиғланиши;
  • Мия пардасининг шикастланиши (бош оғриғи ва кўнгил айниши каби намоён бўлади);
  • Юз нервларнинг шикастланиши;
  • Антибактериал даволаш бошланишидан уч кун ўтгач оғриқ камаймаса ва йиринг чиқиб кетмаса.

Ташқи ёки ўрта отитдан фарқли ўлароқ, ешитув лабиринти яллиғланишини даволаш комплекс амалларни ўз ичига олади ва невропатолог ва отоларинголог шифокор доимий назорати остида тиббий муассасаларида олиб борилади. ички отитни даволаш учун нафақат антибиотиклар, балки ички кулокдаги микросиркуляцияни яхшилаш учун нейропротекторлар ва бошқа дори-дармонлар ҳам керак.

Отит касаллигини олдини олиш

Катталардаги отит профилактикасининг асосий мақсади Евстахий каналчаларининг шиллиқ билан тиқилиб қолишини олдини олишдир. Бу осон вазифа емас. Масалан ўткир ринит суюқ шиллиқ ажралиши билан бирга кечади, лекин даволаш давомида шиллиқ анча қуюқлашади ва кўп миқдорда тўпланиб қолади.

Йиринг туриб қолиши сабабли ривожланган отитни олдини олиш учун тегишли касалликларни ўз вақтида даволаш керак, улар ҳаммага маълум шамоллашгайморит ва бошқа касалликлардир.

Отит шаклидаги ЛОР касалликларининг асоратларини олдини олиш учун нима қилиш керак:

  • Бурундаги шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун томир торайтирувчи препаратлардан фойдаланинг;
  • Танада суюқлик мувозанатини сақлаб, кўпроқ сув ичинг;
  • Жуда юқори ҳароратда (38,5°C дан юқори) ўз вақтида тана ҳароратини туширувчи препаратларни қабул қилинг, тана ҳароратини узоқ вақт давомида баланд сақланишига йўл қўйманг;
  • Уйдаги ҳаво ҳароратини 18-20°C атрофида сақланг;
  • Хонадаги намликни сақлаб туринг, ҳавони тозалаш ва мунтазам намлик билан (ҳўл мато билан артиш) тозалаш ишларини олиб боринг;
  • Буринни қоқишда қоидага риоя қилинг — кучли босим ешитув найчаларини зарарланишига ва шиллиқни тарқаб кетишига сабаб бўлади. Ҳар бир бурун тешигини алоҳида-алоҳида қоқинг, бир бурини қоқаётганда иккинчисини бармоқ билан қисиб, ёпиб туринг.

Аммо касалликни енг муҳим олдини чораси биринчи аломатлар кузатилиши билан ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишдир.

 

(Visited 2 842 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!