ОСТЕОХОНДРОЗ — СAБAБЛAРИ, AЛОМAТЛAРИ, ТУРЛAРИ, КAСAЛЛИКНИ ДAВОЛAШ ВA ОЛДИНИ ОЛИСҲ УСУЛЛAРИ

Остеохондроз

Остеохондроз даволаш нималарга этибор бериш керак

Остеохондроз Умуртка остеохондрози сурункали дегенератив-дистрофик касаллик бўлиб, кўпроқ умуртқа дисклари касалланади, уларнинг шакли бузилади,

ўзгаради, яссиланади ва орқа-мия нервлари (радикулит) ва қон оқувчи томирларнинг эзилишига олиб келади (умуртқа артерияси, орқа мия артерияси ва ҳоказо).

Туғма заифлик, мушак ва тугунлар фаолиятининг сусайиши, мушак тизимининг чиниқмаганлиги, ортиқча вазн касаллик ривожланишида жиддий роль ўйнайди. Аста-секин умуртқа поғоналари оралиғидаги дисклар қайишқоқлигини йўқота бошлайди ва умуртқага тушган юкка қаршилик кўрсатолмайдиган бўлиб қолади. Натижада улар бўртиб чиқади (умуртқалараро диск чурраси) ва у яқинда жойлашган нерв ва томирлар устидан босади, оғриқ пайдо қилади, қон айланишини бузади ва бошқа аломатлар зоҳир бўлади.

Остеохондроз умуртқанинг у ёки бу бўлими ортикроқ касалланиши билан кечиши мумкин.

Остеохондроз

Остеохондроз Аломатлари

Умуртқанинг бўйин бўлими остеохондрози

• Бўйин ва қўлда қаттиқ, жизиллатувчи оғриқ. Йўталда, акса урганда оғриқ озгина тазйиқдан кучаяди.

• Кўлда увушиш, жизиллаш, санчиқли оғриқ, елкадан бармоқлар томон ёйилади (гоҳо бемор тунда туриб, қўл мушакларини уқалашига тўғри келади).

• Бош оғриғи энсада бошланади ва тепага қараб ёйилади, доимий тус олади ва бўйин қимирлаганда кучаяди, кўпинча бош эрталабдан оғрийди.

• Бош айланиши, қулоқда шовқин, бошни кескин бурганда кўз ва қулоқнинг кўриш ва эшитиши ёмонлашади (қ. Бош айланиши).

Остеохондроз

Умуртқанинг кўкрак бўлими остеохондрози

• Орқа, курак ва курак ўртаси кенгликларида куйдирувчи, симилловчи ва лўқиллаган оғриқ пайдо бўлади.

• Умуртқа поғоналари остист бўртиқлари бўйлаб туртганда кучли оғриқ туради. Умуртқанинг бел бўлими остеохондрози

• Бел-тос атрофида оғриқ, гоҳо оёққача ёйилиб боради ёки фақат оёқ оғрийди.

• Оғриқлар ёйилма тус олади, улар лўқиллайди, симиллайди, кескин ҳаракат қилганда, оғир нарса кўтарганда, уловда лўкиллаб юрганда, узоқ вақт бир ҳолатда қолиб кетганда, оғриқ кучаяди.

• Кўпинча жисмоний зўриқиш, узоқ вақт бир хил ҳолатда қолиб кетгандан кейин оғриқ бошланади ва кучаяди.

• Оғриқ камайиши учун киши чалқанча ёки соғ томонида ётиши, эгилиб олиши ёки қорнига ёстиқ босиб олиши, чўккалаб ўтириши керак.

• Оёқларда нохуш сезгилар: увушиш, санчиқ, жимирлаш, жизиллаш, қичиш ва ҳоказолар пайдо бўлади.

Касаллик биринчи марта хуруж қилганда, орқада ёки белда кучли оғриқ қузғалганда, дарҳол «тез ёрдам» чақириш керак, чунки остеохондроз кўриниши остида буйрак санчиғи ҳам, бачадондан ташқари ҳомиладорлик ҳам ва бошқа тезкор тиббий ёрдамга муҳтож кўплаб касалликлар яширинган бўлиши мумкин.

Остеохондроз

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Остеохондроз аломатлари намоён бўлиши билан шифокордан маслаҳат олинг, чунки касалликни бошланишида даволаш осон бўлади. Умуртқада кучли оғриқлар турганда дарҳол «тез ёрдам» чақириш лозим.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Кўп ҳолларда ташхис дастлабки шифокор текширувидаёқ қўйилади, шундан сўнг шифокор қуйидаги текширувларни тайинлаши мумкин:

• умуртқа рентгенографияси;

• диск чурраси деб, гумон қилиб, умуртқанинг компьютер ёки магнит-резонанс томографиясида текшириш.

Умуртқа артериялари аҳволини баҳолаш учун ультратовушли доиплерографияси ва ҳоказолар.

Остеохондроз

Остеохондроз Муолажа

Кучли оғриқлар пайтида муолажани уйда олиб борган яхши. Дастлабки кунларда муолажа учун поликлиникага қатнаш ҳам (укол, физиотепария, уқалаш ва ҳоказолар учун) шарт эмас. Тўла тинчлик қаттиқ, аммо қулай тўшак, оғриқни босувчи дорилар энг асосийси шулар. Оғриқни босиш, белга қулай бўлиши учун радикулитга қарши корсет ёки штангачи белбоғи тақиб қўйилади, умуртқа-бўйин касалланганда эса махсус Шанц ёқаси тақилади.

Грелка қўйиш, иссиқ сувда чўмилиш ва ҳар қандай қаттиқ иссиқ тескари таъсир қилади, чунки булар оғриқни кучайтиради, холос. Шерст матолар ёрдамида ўз баданингиз ҳароратидан фойдаланиш тавсия этилади.

• дори воситалари шифокор буюрганига қараб, ўзининг ижобий ва қарши таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб ичилади. Оғриқни камайтириш учун оғриқ жойларига чалғитувчи ва қўзғатувчи (қалампир пластир, ханталлар, турли суртмалар), оғриқни босувчи ва шамоллашга қарши дори воситалари ичилади ҳамда ҳапдорилар, капсулалар ёки сиртқи суртмалар тайинланади. Шугуруҳнинг препаратлари билан (ёзилгандан кейин) ва тунда ректал шамчалар яхши ёрдам беради. Узоқ оғриқлар нерв тизимини қақшатиб ва заифлаштириб юбориши боис тинчлантирувчи дорилар тайинлаш тавсия этилади. Витаминлар, айниқса В гуруҳи витаминлари (Мильгамма, Макровит, B1,В6 B12 укол учун витамин эритмалари) оғриқни босади ва соғайиб кетишга имкон туғдиради.

Ўткир ҳодисалар тинчигандан кейин, оғриқ камайганда муолажани поликлиникада бажариш мумкин бўлган амаллар билан тўлдирилади (физиотерапия, уқалаш ва ҳоказо).

Соғайиб кетгандан кейин орқа мушакларни мутаҳкамлашга қаратилган мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш зарур. Бел ва бўйинни айниқса фасллар оралиғида шамол ё елвизакда шамоллатиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш керак. Дори воситалари. Фармакологик воситаларни шифокор буюрганига қараб ва унинг назоратида ичиш керак.

Остеохондроз

Ичиладиган дорилар

• Оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишға қарши дорилар: Диклофенак (Вольтарен, Диклонат П) • Ибупрофен (Бруфен ре тард, Бурана, Нурофен) • Кетопрофен (Флексен) • Кеторолак (Долак, Кетенов, Кеторол) • Метамизол (Анальгин, Баралгин М) • Напроксен (Налгезин) • Нимесулид (Апонил, Наиз, Нимесил, Нимика) • Пироксикам (Эразон) • Темпалгин. • Седатив (тинчлантирувчи) дорилар: Валериан настойкаси ёки экстракти • Арслонкуйруқ настойкаси • Ново пассит • Беллоид • Белласпон • Персен. Ташқи муолажа учун (суртма, крем, гел)

• Оғриқни босувчи ва шамоллашға қарши дорилар: Диклофенак (Вольтарен эмульгель, Дикловия • Диклоран) • Ибупрофен (Долгит) • Кетопрофен (Фастум гель, Флексен) • Мабупрофен (Альдоспрей) • Нимесулид (Наиз, Пироксикам, Эразон, Финальгель) • Фенилбутазон (Бутадион).

• Чалғитувчи ва қўзғатувчи дорилар: Апизартрон • Випросал В • Капсикам • Финалгон • Эспол • Эфкамон Махаллий ишлатиладиган дорилар (ректал шамчалари)

• Оғриқни босувчи ва шамоллашға қарши дорилар: Диклофенак (Вольтарен, Диклонат П) • Кетопрофен (фелекен) • Пироксикам (Эразон).

Жарроҳлик муолажаси қатъий кўрсаткичлар бўйича қуйидагича ҳолларда ўтказилади:

• Орқа мияни босиш, бунда оёқ мушаклари фалажи бошланиб, увушади (тезкор жарроҳлик амали кўрсатиш талаб қилинади).

• Консерватив муолажа кифоя қилмайдиган такрорланувчи остеохондрозда, қаттиқ оғриқларда (режали жарроҳлик амали). Жарроҳлик амалиётида орқа мия ва орқа мия ҳошиясига босим (декомпрессия)ни йўқотилади, умуртқа оралиғи дискачасининг бир қисми ёки диск чурраси олиб ташланади, баъзан махсус мослама (спондилодез) билан умуртқа тўғриланади. Жарроҳлик амали бажариб бўлингандан кейин муолажа тикловчи амаллар (физиотерапия, уқалаш ва ҳоказо) билан тўлдирилади

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Умуртқада оғриқ турганда дастлабки ёрдам

Агар мутахассисларнинг мана бу тавсияларига риоя қилинса, ўткир хуруж вақтида оғриқни сусайтириш ёки олдини олиш мумкин:

Тўшакка ётиш, матрац қаттиқ бўлса яна яхши; Музли халтачани асосий оғриқ жойига босиб, 5-7 дақиқа тутиб турилади бу шишишни камайтириб, орқа мушак таранглигини йўқотади;

Музли даволашнинг дастлабки икки кунидан кейин (сочиққа ўралган муз кун давомида 20 дақиқа ҳар соатда оғриган жойга босилади) албатта иссиқ муолажага ўтиш шарт, бунда электрогрелка, иссиқ туз ё қум солинган халтача, иситувчи компресслар, кўк чироқ, рўзғор электр плиткасидан фойдаланилади;

• оғриқни кучайтирмаслик учун каравотдан (тўшакдан) тураётганда мушакларни жудаям таранг қилиб юборманг:

• қаттиқ тўшакда ухлаш керак, ҳатто матрац тагига тахта ташлаб олиш ҳам мумкин, шунда умуртқа ортиқ қийшаймайди ва оғриқ турмайди;

• она қорнида ётгандай ёки S ҳарфига ўхшаб ётиш керак;

• оғриқни босувчи восита сифатида оқ тол пўстлоғи настойи (кунда 3-4 маҳал 100 мг дан) ёки толнинг қуритилган пўстлоғи кукунидан 1 гр (пичоқ учида) ичиш керак. Дорилардан аспирин яхши таъсир кўрсатади (ошқоғон яраси борларга на аспирин, на тол пўстлоғи кукуни тўғри келади).

Умуртқа учун машқлар

Сурункали оғриқларда қуйидаги бадантарбия машқлари бажарилади:

•ердан иккала қўлда дам-бадам кўтарилиш (отжимание); ҳар куни 30 дан 60 мартагача кўтарилиб тушилади (кунда 2-3 маҳал 10-15 мартадан); қўлларда кўтарилаётганда елкани кўтармоқчи бўлгандек белингизни букинг;

• қуруқликда сузиш юмшоқ гиламчада қорнингизда ётиб чап қўл ва чап оёғингизни кўтаринг ва шу ҳолатда 2-3 сония тутиб туринг, кейин ўнг қўл ва ўнг оёқда шуни бажаринг (4-5 марта такрорланг); агар орқангизда қаттиқ оғриқ турганда иссиқ сувли ҳовузда сузсангиз, оғриқ анча қолади;

• чалқанча ётганча қўлларингизни елкага қўйинг, бош ва елкангизни иложи борича баланд кўтаринг ва шу ҳолатни 2-3 сония сақлаб туринг; бош ва елкангизни ерга қўйинг ва бир неча сония дам олинг (3-4 марта такрорланг);

• стационар велосипеди педалларини ойна олдида кунда бир неча бор 3-4 дақиқадан айлантириб туринг, бу оғриқни босади ва орқа мушакларни чиниқтиради

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

.

(Visited 2 689 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!