ОШҚОВОҚ билан даволаш
Қовоқ иссиқ мамлакатлар ва ўлкамизда озуқа сифатида етиштирилади. Бир йиллик қовоқдошлар оиласига киради. Абу Али Ибн Сино шундай дейди: Қовоқнинг пиширилгани енгил овқат бўлиб, ичак орқали тезда ўтиб кетади.
1. Яхши пиширилган қовоқни 3 маҳал оч ҳолда 200 граммдан ейилса, иссиқ йўтал ва кўкрак оғриқларига фойда қилади.
2. Қайнатмаси 11 кун 3 маҳал 200 граммдан ейилса, иссиқ қулоқ оғриғи, мия шишларида ва томоқ оғриқларига фойда қилади.
3. Қовоқ уруғи 6 кун 3 маҳал оч ҳолда парҳези билан 50 граммдан ейилса, гижжалар тушади.
4. 15 кун оч ҳолда 3 маҳал 200 граммдан ейилса, сариқ ва истисқо касалликларида, сийдик ҳайдашда фойда қилади.
5. Этини эзиб, 10 кун 2 маҳал темиратки устига боғлаб қўйилса, фойда қилади.
6. Шарқ халқлари табобатида қовоқни қўра қўшиб пишириб, қўл ва оёқларнинг оғриган жойларига иссиқлигида қўйиб, 10 кун 2 маҳалдан боғлаб қўйилса, фойда қилади.
7. Унинг этли қисмини куйдириб, кунгабоқар ёғининг 200 граммига аралаштириб, битмаган яраларга 10 кун 2 маҳалдан қўйиб боғлаб ётилса, фойда қилади.
8. Қовоқэтининг 500 граммига 200 грамм тоза асал қўшиб,
кўп аралаштириб, 12 кун 3 маҳал оч ҳолда 200 граммдан ейилса, суяк қақшаб оғриш касали даф бўлади.
Қовоқ ўз таркибида салмоқли миқдорда пектин моддаларни сақлайди, у эса ўз навбатида организмдан холестериннинг чиқиб кетишга кўмаклашади.
ОШҚОВОҚ
(Visited 1 172 times, 1 visits today)