Огиздан нохуш ҳид келиши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими?

Огиздан нохуш ҳид

Огиздан нохуш ҳид келиши — сабаблари, огиз ҳидланишини даволаш усуллари, халқона воситалар

Огиздан нохуш ҳид келиши — бу дунёдаги ҳар иккинчи одам дуч келадиган муаммодир. Ёқимсиз ҳид кўпинча ўзига бўлган ишончи йўқотишга сабаб бўлади ва мулоқот қилишга тўсқинлик қилади. Огиздан бадбўй ҳид келиши доимий равишда мавжуд бўлиши ёки вақти-вақти билан пайдо бўлиши мумкин, масалан, оч қоринга. Ушбу ҳодиса одатда стоматологик муаммолар ва ички аъзолар касалликларининг биринчи белгисидир. Тиббиётда огиздан ёмон ҳид келиши «галитоз» атамаси билан номланади.

Огиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва милк яллиғланишини ўз вақтида даволаш жуда муҳим, чунки бу огиздан нохуш ҳид келишининг енг кўп учрайдиган сабабларидир.

Галитоз турлари

  1. Физиологик. Ушбу турдаги галитоз огиз бўшлиғининг физиологик хусусиятлари ва тилнинг орқа қисмидаги караш микрофлораси таркибининг кўпроқ чиритувчи бўлиши билан боғлиқ. Бундай ҳолда, тиш ва милклар бутунлай соғлом бўлиши мумкин.
  2. Патологик. Бундай ҳолда огиздан ёқимсиз ҳид келишининг сабаби турли яллиғланишлар ёки ички аъзоларнинг касалликлари бўлиши мумкин.
  3. Псевдогалитоз. Ушбу турдаги галитозда огиздан озгина ҳид келади, у бошқалар томонидан сезилмайди ва фақат беморнинг ўзини ташвишга солади. Ушбу ҳолатлар олдинлари чин галитоздан азият чеккан инсонлар учун кўпроқ хос бўлиб, улар ҳид келишини муваффақиятли даволашган, лекин нохуш нафасдан ташвишланишда давом етишади.

Огиздан нохуш ҳид келиши сабаблари

Ёқимсиз ҳидларнинг маҳаллий сабаблари

  • Стоматологик муаммолар. Ёмон ҳид келиши сабабларидан бири кариесва унинг асоратларидир. Тишлар парчаланишида ҳосил бўладиган бўшлиқларида озиқ-овқат зарралари тўпланади ва у жойда бактериялар фаол кўпая бошлайди, бу еса ёқимсиз ҳид ажралишига олиб келади. Бу болаларда огиздан ёқимсиз ҳид келишининг енг кенг тарқалган сабабларидан бири.
  • Милк касалликлари. Милк ва огиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши ҳам галитоз чақириши мумкин.
  • Огиз бўшлиғи гигиенасининг йетишмаслиги. Тишлар, милк, тил, шунингдек ортодонтик ва ортопедик қурилмаларга (протезлар, аппаратлар, капалар ва бошқалар) йетарлича еътибор бермаслик огиздан ёқимсиз ҳид келишига сабаб бўлади. Кундалик гигиенага бефарқ бўлишда тишлар орасида, тил орқасида, милклар атрофида ва протез елементларида овқат зарралари тўпланиб қолади, бу бактерияларнинг кўпайиши учун қулай муҳитга айланади. Ушбу микроорганизмларнинг ҳаётий фаолияти жараёнида огиз ҳидланишига сабаб бўладиган учувчан олтингугуртли бирикмалар ажралади.
  • «Огиз бўшлиғи қуруқлиги» синдроми. Ушбу синдром нафас чиқаришда ёмон ҳид келишининг кенг тарқалган сабабидир. Сўлакнинг секин ва оз миқдорда ишлаб чиқарилиши туфайли огиз бўшлиғининг табиий тозаланиш жараёни бузилади ва патоген бактерияларнинг кўпайиши учун озиқа муҳити ҳосил бўлади. Огиз қуруқлиги қуйидагилар томонидан чақирилган бўлиши мумкин:
    • Сўлак безларининг касалликлари;
    • Қандли диабет;
    • Авитаминоз;
    • Нурланишли шикастланиш;
    • Ботулизм;
    • Огиз орқали нафас олиш;
    • Баъзи дори-дармонларни қабул қилиш.

Огиз ҳидланишининг умумий сабаблари

  • Овқатланиш характери. Огиздан бадбўй ҳидлар келишининг ривожланишига оқсилга бой гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш ёрдам беради. Улар қайта ишланганида, огиз бўшлиғида кислота-ишқор мувозанатини ўзгартирадиган ишқорий бирикмалар ҳосил бўлади. Бунинг оқибатида ёқимсиз ҳид чақирадиган микроорганизмлар фаол равишда кўпайишни бошлайди. Таркибида юқори миқдорда углеводлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, аксинча, ҳиднинг сезиларлигини камайтиришга ёрдам беради.
  • Соматик касалликлар. Нохуш ҳиднинг пайдо бўлиши сабаблари:
  • Гормонал бузилишлар. Организмда жинсий гормонлар нисбати ва концентрацияси ўзгариши сўлак хусусиятларига ҳам таъсир қилади. Сўлак қанчалик ёпишқоқ бўлса ва одатдагидан кўра камроқ ажралса, унда кислород миқдори камаяди. Бу бадбўй ҳиднинг пайдо бўлишига олиб келадиган учувчи бирикмалар ҳосил бўлишига ёрдам беради.
  • Чекиш. Тамакининг ёниши натижасида ўзига хос ҳидга ега бўлган моддалар ҳосил бўлади. Чекиш вақтида огиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ҳаддан ташқари қурийди ва унинг табиий тозаланиши жараёни бузилади. Чекишда огиздаги кислород миқдори камаяди ва анаероб бактериялар (яшаши учун кислород керак бўлмаган микроорганизмлар) сони кўпаяди. Бу зарарли одат, шунингдек, тишда тош ҳосил бўлишига ва милкнинг яллиғланишига олиб келади.

Огиздан келадиган ёқимсиз ҳидни қандай аниқлаш мумкин

Қошиқ ёки салфетка билан синов

Қошиқ билан. Тилнинг орқа учдан бир қисмидан пластик қошиқ ёрдамида караш тўпланиб олинади. 1 дақиқадан сўнг, унинг ҳиди беморнинг ўзи ёки синов ўтказадиган ишончли шахс томонидан баҳоланади.

Салфетка билан. Тилнинг орқа қисмидан карашни олиш учун гигиеник салфеткадан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун тилнинг орқа учдан бир қисми тоза салфетка билан артилиб, 40-45 сониядан кейин унинг ҳиди баҳоланади. Бундай тест натижалари нафақат галитозни аниқлабгина қолмай, балки уни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар манбаи — карашни ҳам аниқлашга имкон беради.

Тиш иплари билан синов

Юқори ва пастки жағ тишлар (молярлар) орасидаги бўшлиқлар ҳидсиз ва мум билан шимдирилмаган тиш иплари билан тозаланади.

Кейин ишлатилган ип қисми қандай рангга бўялгани кўрилади. Сариқ ранг тиш карашини, қизил — милкларнинг қонашини кўрсатади. Ҳар иккала белги ҳам галитоз ривожланишига ҳисса қўшадиган омиллардир.

Тишлараро маконни тозалашдан кейин 30-40 сония ўтиб, ипнинг ҳиди баҳоланади.

Нафас ҳидини органолептик ўлчаш

Огиздан келадиган ҳиднинг интенсивлиги ва хусусиятини баҳолаш тиш шифокори томонидан амалга оширилади. Синов арафасида аниқ тест натижаларини олиш учун бемор ва тадқиқотчи антибактериал препаратлардан, аччиқ озиқ-овқат, зираворлар, пиёз ва саримсоқ (синовдан 2 кун олдин), ароматик косметика воситаларидан (синовдан бир кун олдин) фойдаланмасликлари керак. Синов ўтказилишидан олдинги 12 соат ичида бемор чекмаслиги, тишларини чўтка билан тозаламаслиги, чайқаши, нафасни ҳушбўй қилувчи воситалар ва сақич чайнашдан сақланишлари керак.

Қандай қилиб огиздан нохуш ҳид келишини йўқотиш мумкин

Мунтазам огиз гигиенаси. Мунтазам огиз бўшлиғи парвариши — ёқимсиз ҳидга қарши курашишнинг асосий усулларидан биридир. Муаммони бартараф етиш учун қуйидагиларни бажариш керак:

  • Тишларни кунига камида 2 марта тозалаш;
  • Ҳар бир таом тановулидан сўнг тиш учун ипдан ёки чайқаш учун еритмалардан фойдаланиш;
  • Огиз бўшлиғини тозалашда нафақат тишларга, балки тилга ҳам еътибор бериш керак. Тилни карашдан тозалаш огиздаги ҳидни йўқотишга ёрдам беради, чунки караш микроорганизмлар ривожланиши учун асос ҳисобланади.

Ота-оналар болалари оғзидан ёмон ҳид келишини сезишганида, уларни огиз гигиенасига мунтазам амал қилишини назорат қилишлари керак, бу шунингдек болаларда кариес ва бошқа стоматологик касалликларни олдини олишда ҳам муҳим.

Бактериялар огиз қуриб қолганида айниқса фаоллашади, шу сабабли, уй шароитида огиз ҳидланишидан халос бўлиш учун йетарлича суюқлик ичиб туриш керак.

Огиздаги нохуш ҳидни тезда йўқотиш учун қисқа муддат таъсир қилувчи ялпизли конфеталар ёки ҳушбўй ҳидга ега сақич чайнаш мумкин, лекин булар фақатгина ҳидни яширади, асосий сабабини бартараф етмайди.

Стоматологик муаммоларни бартараф етиш. Ёқимсиз ҳиднинг сабаби огиз бўшлиғидаги турли хил яллиғланишлар ва тиш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкинлиги сабабли, огиз бўшлиғи касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни даволаш учун стоматологга мунтазам равишда ташриф буюриб туриш керак. Шифокор шиллиқ қаватни, парадонт ва тишларни диққат билан кўради, сўлак безлари каналларини текширади. Зарур бўлганда, огиз бўшлиғининг профессионал санацияси амалга оширилади, бунга тиш карашлари ва тошларини олиш, кариес ва унинг асоратларини даволаш, инфекция ўчоқларини бартараф етиш ва ҳоказолар киради. Баъзида протезларни замонавий стандартларга жавоб берадиган янгиларига алмаштириш зарур бўлиши мумкин.

Овқатланиш рационини тузатиш. Огиздан ёқимсиз ҳид пайдо бўлишига туртки бўладиган пиёз, саримсоқ, қалампир, пишлоқ, салями ва шунга ўхшаш маҳсулотларни чеклаш тавсия етилади. Уларнинг таркибида систеин моддаси бўлиб, микроорганизмлар иштирокида у водород сулфидга айланади. Водород сулфид еса ўз навбатида огизда ёмон ҳид ҳосил қилади.

Зарарли одатлардан воз кечиш. Нохуш ҳидни йўқ қилиш учун чекишни ва алкоголли ичимликлар ичишни тўхтатиш тавсия етилади.

Огиздан ёмон ҳид келишини даволаш

Асосий касалликларни даволаш. Баъзида галитоз организмнинг қандайдир тизимли касаллиги аломати бўлиши мумкин. Ерталаб огиздан нохуш ҳид келиши қуйидаги ҳолларда ҳам кузатилиши мумкин:

  • Ошқозон-ичак тракти функцияларининг бузилиши;
  • Жигар ва буйрак йетишмовчилиги;
  • ЛОР-касалликлар;
  • Бронхопулмонар тизим билан боғлиқ муаммолар ва бошқалар.

Бундай ҳолда, галитозни бартараф етиш учун асосий касалликни ташхислаш ва даволаш (консерватив, физиотерапевтик ва бошқалар) амалга оширилади.

Огиз ҳидланишини халқона воситалар ёрдамида бартараф етиш

  • Агар огиздан пиёз ёки саримсоқ ҳиди келишидан тезда халос бўлиш керак бўлса, бироз ботқоқ игири илдизи ёки петрушка чайнаш мумкин. Бу ўсимликлар ҳидни яширишга қодир.
  • Чайиш учун далачой (қизилпойча) ўти асосидаги спиртли тиндирма ишалтилади. Ярим стакан сувга 30 томчи тиндирма солиб, огиз яхшилаб чайилади.
  • Ялпиз тиндирмаси ва селдерейнинг спиртли тиндирмаси (бир-икки чой қошиқ ўсимлик бир стакан 40% ли спирт еритмасида икки ҳафта тиндирилади) ҳам чайиш учун қўлланса бўлади. 20 томчи тиндирма 500мл қайнатиб совутилган сувга қўшилиб, ҳосил бўлган аралашма билан огиз чайилади.
  • Огиздаги ҳидларни йўқотиш учун қандағоч баргларидан тайёрланган тиндирма ҳам ёрдам беради. 20 грамм қандағоч барглари ярим литр қайноқ сув билан дамланади. Кунига камида 6 маротаба чайиш керак.
  • Еман пўстлоғи, далачой ўти, қайин барглари, мойчечак ва қичитқиўт аралашмаси ҳам ёқимсиз ҳидларни бартараф етишда самаралидир. Масаллиқлар тенг қисмдан олиниб, чой сифатида дамланади ва у билан огиз чайилади.
  • Огиздан нохуш ҳид келишини уй шароитида даволаш учун бир ош қошиқ ўсимлик мойи олиб (зайтун, кунгабоқар, зиғир, рапс мойи), у билан тахминан ўн дақиқа огиз яхшилаб чайилади. Муолажадан кейин мой оқаради ва тил, милк ва лунжнинг ички томонини ўлик ҳужайралардан ва тиш карашидан тозалайди.
  • Ичга қабул қилиш учун қулупнай меваларидан тиндирма тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 3 ош қошиқ мева 250 мл сувда 4 соат тиндирилади, сўнг овқатдан олдин чорак стакандан қабул қилинади.
  • Огиздан ёқимсиз ҳид келиши билан боғлиқ муаммоли вазиятларда оддий қовурилган кунгабоқар пистаси ҳам ёрдам беради.
  • Болаларда огиздан нохуш ҳид келишига қарши курашишда олманинг фойдаси катта.
  • Ҳар куни заранг ёки қайин ширасини ичиш яхши самара беради.
  • Ҳар куни ерталаб ёғош қошиқ ёрдамида тил илдизида мавжуд караш тозаланади, сўнг илиқ сувда бироз туз еритилиб, огиз чайилади.

Тиш касалликларини даволаш

  • Шикастланган тишларни пломбалаш;
  • Агар тишни даволаш имкони бўлмаса, уни олиб ташлаш;
  • Милкнинг яллиғланиш касалликларини даволаш.

Маҳаллий таъсирга ега дориларни қўллаш. Бугунги кунда ёмон ҳидни бартараф етишга ёрдам берадиган кенг танловдаги воситалар мавжуд:

  • Тиш пасталари;
  • Стоматологик геллар;
  • Шимиш учун таблетка ва бошқалар.

Уларни ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

(Visited 156 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment