Огиз хидланиши — сабаблари, уй шароитида даволаш, олдини олиш

Og’iz hidlanishi

Огиз хидланиши — сабаблари, уй шароитида даволаш, олдини олиш

Огиздан нохуш ҳид келиши, галитоз (ҳалитосис; лот. ҳалитус — нафас ва юн. —осис — касаллик) — инсонларда ҳазм қилиш тизимининг баъзи аъзолари касаллиги белгиси. Унга оғзи бўшлиғида анаероб бактериялар миқдорининг патологик кўпайиши ҳамроҳлик қилади. Ушбу муаммо кўпинча ўзига бўлган ишончи йўқотишга сабаб бўлади ва мулоқот қилишга тўсқинлик қилади. Муаммо доимий равишда мавжуд бўлиши ёки вақти-вақти билан пайдо бўлиши мумкин, масалан, оч қоринга.

 

Огиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва милк яллиғланишини ўз вақтида даволаш жуда муҳим ўрин тутади, чунки айнан ушбу патологиялар муамонинг енг кенг тарқалган сабабчиларидир. Ушбу ҳолат дунёдаги ҳар иккинчи одамда кузатилади.

 

 

Галитоз атамаси 1920-йилда Листерин номли чайиш учун воситани реклама қилиш учун ўйлаб топилган бўлиб, касаллик емас, тиббий атама саналади.

 

Галитоз турлари

  1. Физиологик. Огиз бўшлиғининг физиологик хусусиятлари ва тилнинг орқа қисмидаги караш микрофлораси таркибининг кўпроқ чиритувчи бўлиши билан боғлиқ. Бундай ҳолда, тиш ва милклар бутунлай соғлом бўлиши мумкин.
  2. Патологик. Муаммонинг сабаби турли яллиғланишлар ёки ички аъзоларнинг касалликлари бўлиши мумкин.
  3. Псевдогалитоз. Огиздан озгина ҳид келади, у бошқалар томонидан сезилмайди ва фақат беморнинг ўзини ташвишга солади. Ушбу ҳолатлар илгари чин галитоздан азият чеккан инсонлар учун кўпроқ хос бўлиб, улар патологияни муваффақиятли даволашган, лекин нафаснинг нохушлигидан ташвишланишда давом етишади.

Огиз хидланиши сабаблари

Муаммонинг кенг тарқалган сабабларидан бири — огиз бошлиғи қуруқлиги синдроми саналади. Сўлакнинг секин ва оз миқдорда ишлаб чиқарилиши туфайли табиий тозаланиш жараёни бузилади ва патоген бактерияларнинг кўпайиши учун озиқа муҳити ҳосил бўлади. Қуруқлик қуйидагилар томонидан чақирилган бўлиши мумкин:

  • Сўлак безларининг касалликлари;
  • Қандли диабет;
  • Авитаминоз;
  • Радиацион шикастланиш;
  • Ботулизм;
  • Огиз орқали нафас олиш;
  • Баъзи дори-дармонларни қабул қилиш.

Маҳаллий

  • Стоматологик муаммолар. Ёмон ҳид келиши сабабларидан бири кариес ва унинг асоратларидир. Тишлар парчаланишида ҳосил бўладиган бўшлиқларида озиқ-овқат зарралари тўпланади, у жойда бактериялар фаол кўпая бошлайди, бу еса ёқимсиз ҳид ажралишига олиб келади.
  • Милк касалликлари. Милк ва огиз бўшлиғи шиллиқ қаватларининг яллиғланиши ҳам галитоз чақириши мумкин;
  • Огиз бўшлиғи гигиенасининг йетишмаслиги. Тишлар, милк, тил, шунингдек ортодонтик ва ортопедик қурилмаларга (протезлар, аппаратлар, капалар ва бошқалар) йетарлича еътибор бермаслик. Кундалик гигиенага бефарқ бўлишда тишлар орасида, тил орқасида, милклар атрофида ва протез елементларида овқат зарралари тўпланиб қолади. Бу бактерияларнинг кўпайиши учун қулай муҳитга айланади. Ушбу микроорганизмларнинг ҳаётий фаолияти жараёнида огиз хидланишига сабаб бўладиган учувчан олтингугуртли бирикмалар ажралади.

Умумий

Овқатланиш характери. Оқсилга бой гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш галитоз ривожланишига ҳисса қўшади. Улар қайта ишланганида, огиз бўшлиғида кислота-ишқор мувозанатини ўзгартирадиган ишқорий бирикмалар ҳосил бўлади. Бунинг оқибатида ёқимсиз ҳид чақирадиган микроорганизмлар фаол равишда кўпайишни бошлайди. Таркибида юқори миқдорда углеводлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, аксинча, ҳиднинг сезиларлигини камайтиришга ёрдам беради.

Соматик касалликлар. Жумладан:

  • Овқат ҳазм қилиш тизимининг айрим касалликлари,
  • Жигар патологияси, ўпканинг оғир касалликлари;
  • ЛОР-аъзолар патологияси.

Гормонал бузилишлар. Организмда жинсий гормонлар нисбати ва концентрацияси ўзгариши сўлак хусусиятларига ҳам таъсир қилади. Сўлак қанчалик ёпишқоқ бўлса ва одатдагидан кўра камроқ ажралса, унда кислород миқдори камаяди. Бу бадбўй ҳиднинг пайдо бўлишига олиб келадиган учувчи бирикмалар ҳосил бўлишига ёрдам беради.

 

Чекиш. Тамакининг ёниши натижасида ўзига хос ҳидга ега бўлган моддалар ҳосил бўлади. Чекиш вақтида огиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ҳаддан ташқари қурийди ва унинг табиий тозаланиши жараёни бузилади. Чекишда огиздаги кислород миқдори камаяди, анаероб бактериялар (яшаши учун кислород керак бўлмаган микроорганизмлар) сони кўпаяди. Бу зарарли одат, шунингдек, тишда тош ҳосил бўлишига ва милкнинг яллиғланишига олиб келади.

Ташхислаш

Кўпинча киши ўзида огиз хидланиши мавжудлигини мустақил аниқлаш мушкул вазифа бўлади. Буни осонлаштириш учун қуйидаги синовлардан фойдаланиш мумкин.

Қошиқ ёки салфетка билан синов

Қошиқ билан. Тилнинг орқа учдан бир қисмидан пластик қошиқ ёрдамида караш тўпланиб олинади. 1 дақиқадан сўнг унинг ҳиди беморнинг ўзи ёки синов ўтказадиган ишончли шахс томонидан баҳоланади.

Салфетка билан. Тилнинг орқа қисмидан карашни олиш учун гигиеник салфеткадан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун тилнинг орқа учдан бир қисми тоза салфетка билан артилиб, 40-45 сониядан кейин унинг ҳиди баҳоланади. Бундай тест натижалари нафақат галитозни аниқлабгина қолмай, балки уни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар манбаи — карашни ҳам аниқлашга имкон беради.

Тиш иплари билан синов

Юқори ва пастки жағ тишлар (молярлар) орасидаги бўшлиқлар ҳидсиз ва мум билан шимдирилмаган тиш иплари билан тозаланади. Тишлараро маконни тозалашдан кейин 30-40 сония ўтиб, ипнинг ҳиди баҳоланади.

Кейин ишлатилган ип қисми қандай рангга бўялгани кўрилади. Сариқ ранг тиш карашини, қизил — милкларнинг қонашини кўрсатади. Ҳар иккала белги ҳам галитоз ривожланишига ҳисса қўшадиган омиллардир.

Нафас ҳидини органолептик ўлчаш

Огиздан келадиган ҳиднинг интенсивлиги ва хусусиятини баҳолаш тиш шифокори томонидан амалга оширилади. Синов арафасида аниқ тест натижаларини олиш учун бемор ва тадқиқотчи антибактериал препаратлардан, аччиқ озиқ-овқат, зираворлар, пиёз ҳамда саримсоқ (синовдан 2 кун олдин), ароматик косметика воситаларидан (синовдан бир кун олдин) фойдаланмаслиги керак.

Синов ўтказилишидан олдинги 12 соат ичида бемор чекмаслиги, тишларини чўтка билан тозаламаслиги, чайқаши, нафасни ҳушбўй қилувчи воситалар ва сақич чайнашдан сақланиши лозим.

Огиздан ёқимсиз ҳид келишини даволаш

Асосий касалликларни даволаш. Баъзида галитоз организмнинг қандайдир тизимли касаллиги аломати бўлиши мумкин. Ерталаб огиздан нохуш ҳид келиши қуйидаги ҳолларда ҳам кузатилиши мумкин:

  • Ошқозон-ичак тракти функцияларининг бузилиши;
  • Жигар ва буйрак йетишмовчилиги;
  • ЛОР-касалликлар;
  • Бронхопулмонар тизим билан боғлиқ муаммолар ва бошқалар.

Бундай ҳолда, нохуш ҳид келишини бартараф етиш учун асосий касалликни ташхислаш ва даволаш (консерватив, физиотерапевтик) амалга оширилади.

Халқона воситалар

  • Бироз ботқоқ игири илдизи ёки петрушка чайнаш саримсоқ ёки пиёз ҳидини бартараф етишга кўмаклашади;
  • Чайиш учун далачой (қизилпойча) ўти асосидаги спиртли тиндирма ишалтилади. Ярим стакан сувга 30 томчи тиндирма солиб, огиз яхшилаб чайилади;
  • Ялпиз тиндирмаси ва селдерейнинг спиртли тиндирмаси (бир-икки чой қошиқ ўсимлик бир стакан 40% ли спирт еритмасида икки ҳафта тиндирилади) ҳам чайиш учун қўлланса бўлади. 20 томчи тиндирма 500 мл қайнатиб совутилган сувга қўшилиб, ҳосил бўлган аралашма билан огиз чайилади;
  • Қандағоч баргларидан тайёрланган тиндирма. 20 грамм қандағоч барглари ярим литр қайноқ сув билан дамланади. Кунига камида 6 марта чайиш керак;
  • Еман пўстлоғи, далачой ўти, қайин барглари, мойчечак ва газанда аралашмаси ҳам ёқимсиз ҳидларни бартараф етишда самаралидир. Масаллиқлар тенг қисмдан олиниб, чой сифатида дамланади ва чайиш учун восита сифатида ишлатилади;
  • Огиз хидланишини уй шароитида даволаш учун бир ош қошиқ ўсимлик мойи олиб (зайтун, кунгабоқар, зиғир, рапс мойи), у билан ўн дақиқа атрофида огиз яхшилаб чайилади. Муолажадан кейин мой оқаради ва тил, милк ҳамда лунжнинг ички томонини ўлик ҳужайралардан ва тиш карашидан тозалайди;
  • Ичга қабул қилиш учун қулупнай меваларидан тиндирма тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 3 ош қошиқ мева 250 мл сувда 4 соат тиндирилади, сўнг овқатдан олдин чорак стакандан қабул қилинади;
  • Болаларда огиздан нохуш ҳид келишига қарши курашишда олма ёрдам беради. Оддий қовурилган кунгабоқар пистаси ҳам ижобий таъсирга ега;
  • Ҳар куни заранг ёки қайин ширасини ичиш яхши самара беради;
  • Ерталаб ёғош қошиқ ёрдамида тил илдизида мавжуд караш тозаланади, сўнг ош тузи қўшилган илиқ сув билан чайилади.

Тиш касалликларини даволаш

  • Шикастланган тишларни пломбалаш;
  • Агар тишни даволаш имкони бўлмаса, уни олиб ташлаш;
  • Милк яллиғланишини даволаш.

Маҳаллий таъсирга ега дориларни қўллаш. Бугунги кунда ҳидланишни бартараф етишга ёрдам берадиган кенг танловдаги воситалар мавжуд:

  • Тиш пасталари;
  • Стоматологик геллар;
  • Шимиш учун таблетка ва бошқалар.

Ҳар қандай воситани ишлатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш жоиз.

Олдини олиш

Мунтазам огиз гигиенаси. Ёқимсиз ҳидга қарши курашишнинг асосий усулларидан биридир. Муаммони бартараф етиш учун қуйидагиларни бажариш керак:

  • Тишларни кунига камида 2 марта тозалаш;
  • Ҳар бир таом тановулидан сўнг тиш учун ипдан ёки чайқаш учун еритмалардан фойдаланиш;
  • Огиз бўшлиғини тозалашда нафақат тишларга, балки тилга ҳам еътибор бериш керак. Тилни карашдан тозалаш муаммони йўқотишга ёрдам беради, чунки караш микроорганизмлар ривожланиши учун асос ҳисобланади.

 

Ота-оналар болалари оғзидан ёмон ҳид келишини сезишганида, уларни огиз гигиенасига мунтазам амал қилишини назорат қилишлари зарур. Бу шунингдек болаларда кариес ва бошқа стоматологик касалликларни олдини олишда ҳам муҳимдир.

 

Бактериялар огиз қуриб қолганида айниқса фаоллашади, шу сабабли, буни олдини олиш учун йетарлича миқдорда суюқлик ичиб туриш керак.

 

Огиздаги нохуш ҳидни тезда йўқотиш учун қисқа муддат таъсир қилувчи ялпизли конфеталар ёки ҳушбўй сақичлар чайнаш мумкин. Бироқ улар фақатгина ҳидни яширади, асосий сабабини бартараф етмайди.

 

Стоматологик муаммоларни бартараф етиш. Муаммо огиз бўшлиғидаги турли хил яллиғланишлар ва тиш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкинлиги сабабли, стоматологик касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни даволаш учун стоматологга мунтазам равишда ташриф буюриб туриш талаб етилади. Шифокор шиллиқ қаватни, парадонт ва тишларни диққат билан кўради, сўлак безлари каналларини текширади. Зарур бўлганда, огиз бўшлиғининг профессионал санацияси амалга оширилади, бунга тиш карашлари ва тошларини олиш, кариес ва унинг асоратларини даволаш, инфекция ўчоқларини бартараф етиш кабилар киради. Баъзида протезларни замонавий стандартларга жавоб берадиган янгиларига алмаштириш зарур бўлиши мумкин.

 

Овқатланиш рационини тузатиш. Ҳидланишга туртки бўлувчи пиёз, саримсоқ, қалампир, пишлоқ, салями ва шунга ўхшаш маҳсулотларни чеклаш тавсия етилади. Уларнинг таркибида систеин моддаси бўлиб, микроорганизмлар иштирокида у водород сулфидга айланади. Водород сулфид еса ўз навбатида огизда бадбўй ҳид ҳосил қилади.

 

Зарарли одатлардан воз кечиш. Галитозни бартараф етиш учун чекиш ва алкоголли ичимликлар ичишни тўхтатиш тавсия етилади.

 

(Visited 10 186 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!