Nikohdan oldin

Nikohdan oldin

Nikohdan oldin  Никоҳ-чегараларни бир туридир. Бу ҳисни чинакамига билмаганлар буни нима еканлигини ҳеч қачон англамайдилар. Буни англаганлар еса бошқалар билан тажриба алмашадилар. Бугун Гоопер.узъда никоҳдан олдин билиш керак бўлган 6 маслаҳатни еътиборингизга тақдим етамиз. Марҳамат!

  1. Ҳамкорлар орасида муҳаббат борми?

Йўқ ва яна бир бор йўқ. Турмуш ўртоғингиз сизни фарзандингиз емас. У анча олдин катта бўлган ва шахс сифатида шаклланиб бўлган. Айнан у билан яшаш, оила қуриш ва фарзандларни тарбиялаш керак. Унинг томонидан умр давомида сизга бўлган мухаббатини кафолатлаш мумкин емас. Ҳаёт давомида турмуш ўртоғингиз сизга ёқмаслиги мумкин, лекин қалбингизда унга нисбатан муҳаббат ҳисси жўш уриб туради. Ҳаётда ҳар-хил ўзаро тушунмовчиликлар, қийинчиликлар бўлиб туриши табиий ҳол ва сизга бу ҳолатда турмушингиз бузилиши тўғрисида ҳаёллар келиши мумкин. Муҳаббат бу тайёр ва доимий натижа емас. Турмуш устида доимий ва мунтазам меҳнат қилиб бир-бирингизни тушуниб мухаббатга еришиш мумкин. Бу нарсани англаб йетганингизда бир-бирингизга бўлган туйғу янада кучаяди. Ва ҳар-хил ҳаётий ҳолатларда ҳам ўз оилангизни сақлаб қолиш ҳисси ҳосил бўлади.

 

  1. Фарзанд туғилгандан сўнг енг мураккаб дамлар – бу биринчи икки йилликдир.

Ҳар бир оила фарзандли бўлишни орзу қилади. Аммо фарзанднинг дунёга келиши ҳаётингизни буткул ўзгартириб юборади. Оилада бўладиган можоролар олдингидек ҳал бўлмайди, сиз уйқуга тўймайсиз, ҳаёл ва фикрларингиз ўзгаради. Бу вақтда бу ўзгаришлар вақтинчалик еканлигини англаш жуда муҳим. Бир – бирингизга қўполлик қилмай, аввалги ширин кечиккан дамларингизни еслаб, фарзанд кўришни қанчалик хоҳлаганингизни есланг.

 

  1. Жинсий ҳаёт иккинчи даражали бўлиб қолади.

Жинсий ҳаётга бўлган ҳислар сўниб боради. Уни ҳаётингиздан йўқ бўлиб кетишига йўл қўйманг. Рухшунос билан маслаҳат қилинг, олдинги ҳаёт тарзингизни ширин дамларини ёдингиздан чиқарманг. Бир бирингизга совуққонлик билан қараманг, бу ҳолат орангизга совуқлик тушуриши мумкин. Бир -бирингизга меҳрли бўлинг ва аввалги ҳаёт тарзингиз яна ўз ҳолига қайтишини таъкидланг.

 

  1. 4. Турмушингизни ширин дамлар билан тўлдиринг.

Баъзида муносабатлар ёқимли сўзлар билан янада гўзаллашади. Ширин сўз бир-бирингизга бўлган муносабатни яхшилайди. Турмуш ўртоғингиз ёқтирадиган таъомни пишириб, бирга истеъмол қилинг. Ҳар доим ширин сўз бўлинг, бу ҳол оилани мустаҳкамлайди. Бахтли оила тинимсиз меҳнат пойдеворидир.

 

  1. Аълоқа устида мунтазам ишлаш керак.

Оилани сақлаш ҳикмати: ер ва хотиннинг бир-бирига яхши муносабати асосида ташкил топади. Агар ер ҳаракатда бўлиб аёл ҳаракатда бўлмаса бу оила пароканда бўлади. Ҳамиша ҳамжиҳатликда бўлиш керак, бир-бирига беоқибат бўлмай хато ва камчиликларни биргаликда тўғирлашга ҳаракат қилиб яшаш керак. Агар шуларга амал қилинса оилада тинчлик ва тотувлик ҳукмрон бўлади.

 

  1. Оилани сақлашда ўз хиссангиз ҳақида талашманг.

Оиланинг ҳар бир аъзоси бир-биридан ҳоли меҳнат қиладилар. Бу ҳолатни улар кўрмасликлари мумкин ва буни юзларига солмасликлари зарур. Бу қарама-қаршиликда ғолиб ва мукофот йўқ, фақат мағлуб бор. Мажбуриятлар баравар тақсимланади, лекин улар ҳар-хил. Ер пул топади, уй ишлари билан кам шуғулланади. Аёл еса ишламайди лекин уй юмушлари ва фарзанд тарбияси билан шуғулланади. Агар бир-бирингизни бу юмушларингизни қисман ўзингизга олсангиз ва бир-бирингизни қилган ишингизга миннатдорчилик билдирсангиз оилангиз янада тинч ва тотув бўлади. Еътиборингиз учун рахмат.

 

Мирмуҳаммад Ергашев, Гоопер.уз учун махсус

 

 

(Visited 224 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!