Nega erkaklar bittasini sevishadiyu, ammo boshqasiga uylanishadi?

Одамлар ҳозиргача бир боқишда муҳаббат пайдо бўлишига ишонишади. Балки улар ҳақдир, оддий нигоҳ ёки имо-ишора инсонга бир марта ва умрбод севиб қолишига туртки беришини ким ҳам аниқ айта оларди, дейсиз.

 

0ccfe98d-b14b-4e59-a2c5-1f2f39f0c514

Биз барчамиз севги бўлишини истаймиз, шу сабабли муҳаббат билан оддий ёқтиришни осонликча чалкаштирамиз. Келишган инсон билан танишдингиз, у сизга ёқиб қолди ва учрашишни бошладингиз, аста-секин унга нисбатан ошиқлик ва ёқтириш ҳиссини туя бошлайсиз.

Кимдир бундай ҳис-туйғуни бир қарашда севги деб атайди. Ҳаётимизда танишларимизга ўхшамаган бегона одамни учратгач уни яқиндан билиш ва тушуниш учун у билан вақтни қизиқарли, қувноқ, хушкайфиятда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бундай муносабат одатга айланади, у ёнимизда бўлмаса, соғинишни бошлаймиз. Натижада бир неча кун учрашган, яхши танимаган инсонни севиб қоламиз. Бизни янги ҳаяжонлар, қайғуриш, ҳис-туйғулар қоплайди, дунёимиз янада ёруғ ва рангин бўлади, гўё янгитдан яшашни бошлаймиз.

 

Қизиқ, бу шунчаки кўнгил қўйишми ёки зерикишга қарши малҳамми? Сиз шунга амин бўласиз. Балки ўткинчи туйғумикин? Севгими ёки фақат ошиқликми, у тезда ўтиб кетадими? Сизга ҳеч ким кафолат бермайди. У сиз учун ким еканлигини аниқлаб олгачгина бунга тушуниб йетасиз. Мазкур саволга жавоб беришда шошилиш, қолаверса сизга нисбатан кучли яқинликни, меҳрни ҳис қилаётган инсонга дўстликни таклиф қилиш керак емас. Ўзингиз нимани ҳис қилаётганингизни тушунгач, дўст бўлиб қолиш ёки ҳақиқий севгини танлаш бўйича керакли қарорни қабул қилишингиз керак. Муносабатларингизни дўстона руҳда қуриш осонроқ, лекин кучлироқ ҳис-туйғулар пайдо бўлса бу бироз мураккаброқ масала.

Савол, нимага аксарият одамлар “севаман” сўзини айтишга қўрқишади? Гап муносабатларнинг бошланғич босқичи ҳақида кетмоқда, танишувдан бир неча кун ўтгач, сиз бутун дунёга севгингиз ҳақида жар солгингиз келади, асосийси унга бу ҳақда айтишдан қўрқмайсиз. Жавобга келганда, муҳаббатингиз сабабчиси бўлган инсон бу каби тан олишга шошилмайди. Хўш бундан кейинчи? Ҳаммаси тугайдими? Албатта, йўқ, шошилманг, есда тутинг, ахир сизга жиддий муносабатлар керак, йенгил ишва қизиқ емас, дуч келган инсон билан яшаш ҳам сизнинг танловингиз емас. Севги камдан-кам ҳолатда тартибсиз бўлади, қоидага кўра, одамлар (айниқса еркаклар) шеригини узоқ кўз остига олиб юришади, ўрганишади, таҳлил қилишади, қанчадир вақт ўтгандан сўнг қизнинг ўзига ва туйғуларига ишонгач, севгига иқрор бўлишади.

 

Шунинг учун танишувдан бир неча кун ўтгач, агар сиз кучли туйғуларни ҳис қилаётган бўлсангиз ва уни севишингизга ва айнан шу инсон билан оила қуришга ишонсангиз ҳам, бунга иқрор бўлишга шошилманг, сабаби танлаган маҳбубангизни қўрқитиб юбориш еҳтимоли бор. Балки сиз ҳаддан ташқари йенгилтак ёки ўзгарувчан беқарордирсиз, сизнинг бундай тезкор ошиқлигингиз тезда ўтиб кетиши мумкин. Сизга нисбатан туйғуларини аниқлаб олиши учун унга вақт беришингиз керак. Агар сиз туйғуларингизга ишонсангиз, ошиқлигингиз йўқолиб, барчаси тугашидан қўрқишингизга ҳожат йўқ. Бир қарашда муҳаббат бўлиши мумкин, лекин у узоқ ва абадий давом етиши… айнан текширилган туйғулар сизга кўп йиллар севгингизни асрашга ёрдам беради.

Мирмуҳаммад Ергашев, Гоопер.уз учун махсус

 

(Visited 143 times, 1 visits today)

Related posts