Миокард инфаркт даволаш учун 10 та махсус усуллар

Миокард инфаркт даволаш йоллари хакида тулик малумот

 

Миокард инфаркт юрак ишемия (етишмовчилиги) касаллигининг ўткир хуружи бўлиб, қон оқиб келиши таққа тўхташи ёки кам оқиб келиши оқибатида юрак мушакларининг (миокард) бир қисми (некроз) билан тугалланади, кейин чандиқ ҳосил бўлади. Юрак артерияси тешиги тромб билан батамом тўлиб қолиши, аксар ҳолда атеросклеротик
тошмасининг парчаланиши оқибатида миокард инфарктга олиб келади.

Миокард инфаркт скачать

Миокард инфаркт даволаш

Миокард инфаркт белгилари

• Юрак соҳасида нитроглицерин усули билан қолдириб бўлмайдиган оғриқлар хуруж қилади.

• Оғриқ тўсатдан юзага келади, жуда тез кучаяди, бемор қора терга тушади, нафаси бўғилади, қусади, ўқчийди, ҳолсизланади.

• Гоҳо инфаркт оғриғи юракда эмас, балки чап қўл ёки елкада, қоринда гоҳида пастки жағда пайдо бўлади.

• Инфаркт чоғида гўё юракни биров кучли қўл билан сиқаётгандек бўлади.

• Оғриқ хуруж қилганда кўпинча ўлимдан қўрқув, даҳшатга
тушиш ҳисси пайдо бўлади.

Insultga olib kelading 10 ta narsa extiyot boling

 

Касалликнинг ўткир даври ўртача ўн кун давом этади. Айнан мана шу даврда инфарктнинг даҳшатли асоратлари юзага
келиши мумкин: юрак мароми бузилади, турли хил юрак нуқсонлари авж олади ва ҳоказолар. Шу боис, инфарктнинг биринчи аломатлари пайдо бўлгандаёқ, бемор дарҳол касалхонага ётқизилади, муолажа фақат касалхонада давом этиши керак. Тахмин (прогноз) инфаркт шаклига боғлиқ йирик ўчоқли (жонсизланишнинг катта зонаси) ёки кичик ўчоқли (жонсизланишнинг кичик майдони), шунингдек, асоратларнинг бор ёки йўқлигига қаралади.

Миокард инфаркт даволаш

Миокард инфаркт Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

 

Юрак атрофида оғриқ хуружини 20-30 дақиқа ичида қолдириб бўлмаса, «тез ёрдам» чақириш зарур.

 

Миокард инфаркт ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширувлар

 

Электрокардиографик текшириш ва қонда специфик ферментлар аспартатаминотрансферазалар (АСТ), креатинфосфокиназлар (КФК) тўпланишини аниқлаш миокард инфаркт
ташхиси учун асосий маъно касб этади. Шубҳа қилинган ҳолларда эхокардиолография, юракнинг радиоизотопик (сцинтиграфияси) ёки рентгенологик (коронарография) текширувлари
ўтказилади.

Миокард инфаркт Муолажа

Биринчи ёрдам. Энг аввало кўкрагида оғриқ бор одамга осойишталик керак. У каравотга бошини хиёл (салгина) кўтариб, қулай жойлаштирилади ва унинг нафас олишини қийинлаштираётган кийим тугмалари ечилади, тоза ҳаво йўли очиб қўйилади. «Тез ёрдам» келгунига қадар беморга нитроглицерин ҳапдориси (0,0005 гр.) тили остига қўйилади. Бундай ҳолларда валидолнинг кучи етмайди. Миокард инфаркт деб гумон қилинган барча беморларни тезкор терапия бўлимига ётқизиш зарур бўлади. Беморни олиб кетишда албатта замбилдан фойдаланиш шарт.

Муолажа қанча тез бошланса шунча яхши, зеро баъзида инфарктнинг авж олишини дори дармонларни ўз вақтида бериш ёки жарроҳлик амали билан тўхтатиб қолиш ҳам мумкин.
Касалхонада даволаш юрак томирлари ўтувчанлигини (қисман) тиклашга қаратилган ва тромбларни эритиб юборувчи, миокард қон таъминотини яхшиловчи дори воситаларидан,
аритмияга қарши ва оғриқни босувчи препаратлардан фойдаланган ҳолда томир терапияси курсини ўташни ўз ичига олади.

Инфаркт содир бўлгандан кейин реабилитация беморнинг соғлиғи ва меҳнатга қобилиятини тиклаш катта аҳамиятга эга. Унинг муддати ва ҳажмини танлаш мутлақо ихтиёрий,
бироқ беморни касалхонадан чиқариб юборгандан кейин у поликлиникада (уйда) ёки санаторияда ниҳоясига етказилади. Жисмоний фаоллик, парҳезга риоя қилиш, шифокор тайин
қилган дорилар (миокард метаболизмини яхшиловчи антитромбоцитар) ни ичиб туриш катта аҳамиятга эга (яна қаранг: юракнинг ишемик касаллиги).

Парҳез. Жавдар ва ҳар қандай янги ёпилган нон, янги соғилган сут, оқ бош карам, бодринг, дуккаклилар, узум шарбати, газланган ичимликлар ва ичакда қулдираш, ел тўпланиши
ва қорин дамланишини келтириб чиқарувчи бошқа маҳсулотлар истисно этилади.

Ётиб даволаниш билан боғлиқ ич қотиш профилактикаси учун ҳар овқат еганда ҳаракат фаолиятини ва ич юришини кучайтирувчи маҳсулотларни кўшиш керак(лавлаги, сабзи, олма
пюрелари, қайнатмалар, туршаклардан қилинган шарбатлар, лавлаги, сабзи, ўрик шарбатлари, қатиқ ва ҳоказолар).

Инфарктнинг ўткир вақтида юракка зўр келишини камайтириш учун ош тузи ва эркин суюқликни чеклаш керак, уларнинг миқдори соғайиб бориш баробарида ва тескари таъсирлар йўқолганида артериал гипертензия, юрак етишмовчилигида орттириб борилади. Ош тузини профилактик ё шифобахш
тузга алмаштирса бўлади.

Овқатда ёғлар (мол ёғи ва кулинария ёғи)ни, холестерини жуда юқори бўлган маҳсулотларни, хусусан ёғ алмашинувида бузилиш сезилганда, чеклаш керак. Парҳезга ўсимлик ёғини
қўшған маъқул.

Юракка ошқозоннинг кескин қисқаришлари рефлектор таъсири бўлмаслиги учун жуда иссиқ ва жуда совуқ овқатни емаслик керак.

Соғайиш даврида уй ёки санатория шароитида тўйимли овқатларни кўпайтириб борилади. Парҳездан мақсад атеросклероз ва юрак ишемик касаллигининг иккиламчи муолажаси
ёғ ва углевод алмашинувини яхшилаш, артериал босим, семирганда тана вазнини меъёрлаштиришдир.

Миокард инфаркт даволаш

Миокард инфаркт Ичиладиган дорилар шикоро корсатмаси билан ичилиши шарт

• Антитромоцитар воситалар (антиагрегантлар): Ацетилсалицил кислота (Аспирин Кардио, Тромбо АСС) • Кардиомагнил • Клопидогрел (Плавикс) • Тиклопедин (Тагрен, Тиклид).
• Калий ва Магний препаратлари: Аспаркам • Магнерот • Калий ва Магний аспарагинат • Панангин.

• Миокардда алмашинув жараёнларини яхшиловчи воситалар:
Дўлана гули экстракти • Инстенон Милдронат • Молсидомин
(Диласидом, Корвамин, Сиднофарм) • Пумпан • Тонгинал
• Фиторелакс • Таурин (Дибикор) • Триметазидин (Предукал).

Миокард инфаркт ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Дўлана гуллари, учбарг пахта япроқлари, дорибоп қашқарбеда гиёҳи, ўрмон ертутлари 10 гр дан, дорибоп календула
гуллари, қалампир, ялпиз япроқлари, шивит меваси, оддий ойболдарғон япроқлари 5 гр дан 6 гр Тўпламни 300 мл қайнатилган сувга солиб, сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилади, иссиқда 1 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади.

Иссиқ ҳолида овқатдан 20 дақиқа олдин, кунига 3 маҳал стаканнинг учдан бирича ичилади.

Кизил дўлана стаканнинг 1/3 ча ичилади.
Кизил дўлана мевалари, доривор валериана илдизи, доривор
қашқарбеда гиёҳи, йўнғичқа япроқлари, лабазник гиёҳи,
доривор лимонўт япроқлари, атиргул япроқлари, қизилбарг
япроқлари тенгма-тенг миқдорда олинади.

Тўпламнинг туйилган 7 гр ини 250 мл сувга солиб, сув ҳаммомида ёпиқ
идишда, 15 дақиқа иситилади (қайнатилмайди!), иссиқ жойда
2 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Овқатлар оралиғида кунига 4 марта стаканнинг тўртдан бирича ичилади.

Миокард инфаркт даволаш

(Visited 98 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!