ЖИНСИЙ МИЗОЖ СУСТЛИГИ

ЖИНСИЙ МИЗОЖ СУСТЛИГИ

ЖИНСИЙ МИЗОЖ СУСТЛИГИ – жинсий заифлик, импотенция, нормал жинсий алоқа қила олмаслик бўлиб, бундай ҳолат жинсий фаолиятнинг бузилишига, жинсий майлнинг сусайиши ёки йўқолиши, жинсий олат (закар)нинг тўлишиб, таранг тортмаслиги (эрекция) ва шаҳват келмаслиги (эякуляция)ға алоқадор бўлиши мумкин.

Мизож сустлигининг сабаблари жинсий органлар, эндокрин тизим, периферик нервлар ва бош мия олий бўлимлари фаолиятининг бузилишига боғлиқ. У мустақил касаллик бўлмай, балки одатда азалдан мавжуд касаллик йўл- доши бўлиб боради. Чунончи, мизож сустлиги бош мия ёки айрим ички секреция безларида- ги ўзгаришлар туфайли рўй берган баъзи эндо- крин касалликларда, олатга борадиган асаб толалари, орқа мия шикастланганда (олат тўлишиб, таранг тортмайдиган ҳолларда) учрайди.


Мизож сустлигининг эякуляция бузилишидан, яъни бемаврид шаҳват келишидан иборат кўриниши одатда бошқа аломатларга қараганда эртароқ бошланиб, бу турли урологик касалликларга ҳам, қовуқ иши ва жинсий функцияларни идора этадиган, бош мияда жойлашган асаб марказлари фаолиятининг айнишига ҳам боғлиқ бўлиши

Жинсий ожизлик
бошланиши билан ёки ҳатто бошланмасдан туриб, шаҳват кетиб қолади) ёки секинлашиб, пайсалланиб қолган бўлиши мумкин (бунда баъзан умуман шаҳват келмайди). Бир қанча ҳолларда эякуляция жинсий алоқадан ташқари вақтда бўлиб ўтиши, масалан, одам транпортда кета туриб силкинганида ёки ҳирсни қўзғатадиган шароитга тушиб қолганида шаҳват келиши мумкин.

Кўпгина сексопатологларнинг фикрига қараганда, мизож сустлиги аксар асаб фаолияти бузилишига, жумладан, туғма ва турмушда орттирилган асабий-руҳий кечинмаларга (невроз, турли касалликлар вақтида бўладиган асабий ҳолат, ҳар хил тушкунликлар ва бошқаларга) боғлиқ бўлади. Киши руҳан эзилганда жинсий томонга кўпроқ озор етади.

Шунинг учун бундай қараганда жинсий томонга алоқаси йўқдек бўлиб кўринадиган омиллар (ҳаддан ташқари чарчаш, уйқуга қонмаслик, ишхонадаги оғир маънавий вазият ва бошқалар) узоқ таъсир қилиб турганида умумий асабий ўзгаришлар (та- жанглик, салга чарчаб қолиш, уйқу бузилиши ва бошқалар) билан бир қаторда жинсий томонга тааллуқли ўзгаришлар ҳам пайдо бўлади.

 

 

(Visited 3 036 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH