Метеоризм корин дамланиши ва каппайиши даволаш усуллари

Метеоризм 4

Метеоризм корин дамланиши ва каппайиши даволаш хакида

Метеоризм овқат ҳазм бўлиш йўлида юқори даражада ел тўпланиши синдроми бўлиб, бунда қорин шишади, кекирик келади, чангак бўлиб оғрийди.

Метеоризм деярли соғлом одамларда овқатни кўп еб юборганда ёки ичакда ел тўпланишига сабаб бўлувчи озуқа маҳсулотларини еганда ривожланиши мумкин. Бундан ташқари у ўз қаватида ташхис ва муолажани талаб этувчи турли касалликлар ва ҳолатларда овқат ҳазм бўлиш тизимининг нотўғри ишлаш аломати бўлиши ҳам мумкин.

Метеоризм

Аломатлари Метеоризм корин дамланиши

• Метеоризмда қорин қаппаяди ёки ичак санчиғига ўхшаш оғриқлар хуруж қилади.

• Кўнгил беҳузур бўлиши, кекирик келиши, иштаҳа йўқолиши, ич қотиши ёки ич кетиши мумкин.

Мутахассислар метеоризмни икки қисмға бўладилар.

• Ичак спазм туфайли еллар озгинадан чиққанда қорин қаппаяди, қоринда дам ва оғриқ пайдо бўлади.

• Елларнинг муттасил шиддат билан чиқиши кузатилади, қорин қулдираб, «момақалдироқ» хуруж қилади.

Метеоризм 4

Шифокорга качон мурожаат килиш керак?

Парҳез билан кетказиб бўлмайдиган метеоризм аломатларини текшириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш Текширишдан мақсад ичак ва овқат ҳазм қиладиган бошқа ички аъзоларда метеоризм пайдо қилиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш. Одатда қуйидагилар қўлланади:

• йўғон ичак эндоскопик текширилади (ректороманоскопия, колоноскопия);

• қорин бўшлиғи ультратовуш текширувидан ўтказилади; • ичак микрофлораси бактериологик текширувдан ўтказилади.

Муолажа Метеоризм муолажаси ел ҳосил бўлиш сабабларини бартараф этишдан иборат. Шифокорлар парҳезга риоя қилишни тавсия этиб, дори воситалари тайинлайдилар. Метеоризм келтириб чиқарувчи касалликлар аниқланганда, улар даволанади. (қ. Колит, Лактаза етишмовчилиги, Панкреатит, Целиакия, Энтерит).

Парҳез. Озуқа толаларига, айниқса, (бирлаштирувчи тўқималарга бой маҳсулотлар) метеоризм ривожланишига имкон яратади: дуккаклилар (энг аввало бутун ёки чала қайнатилгани), бош карам, шолғом, брюква (шолғомсимон сабзавот), мева ва сабзавотларнинг пўчоқлари, ғўра мевалар, етилмаган сабзавотлар; кучли газланган ичимликлар ва ферментация ва ачиш жараёнлари ўз-ўзидан кечувчи ичимликлар (квас, кефир).

Кўпинча киши ўз ҳолича кўтаролмайдиган ҳозирги маҳсулотларни вақтинча ёки бутунлай озуқадан чиқариб ташлаш ёки чеклаш лозим. Шуни ҳисобга олиш керакки, метеоризм ривожланганда маҳсулотнинг ўзи эмас, унинг миқдори, шунингдек, бошқа маҳсулотлар билан бирикиши, дейлик сут ёки кефир ичгандан кейин узум ёки бодринг ейиш катта аҳамиятга эга Хикичок,  Тиш тушиши,  Стоматит,  ТИШ ОҒРИҒИ,  Тромбофлебит, Стенокардия, Юрак етишмовчилигини, БОД (РЕВМАТИЗМ),  Юрак.

Дори воситалари: Ичакда ел тўпланишини камайтирувчи (ел ҳайдовчи) дорилар буюрилади: Диметикон • Метеоспазмил • Панкреофлат • Мойчечак гули настойкаси • Сипетикон (Сипикол, Эспумизан) • Фаоллаштирилган кўмир • Шивит • Фенхель • Юниэнзим МПС билан.

Метеоризм 3

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Метеоризм корин дамланиши

Сабзи уруғи кукуни 1 гр яхши ел ҳайдовчи восита сифатида кунда 3 марта ичилади.

Шифобахш қашқарбеда ўсимлиги 10 гр. Термосдаги 2 стакан қайнатилган сувга солиб, 1 соат тиндирилади, 2-3 ҳафта овқатдан 1 соат олдин ярим стакандан ичилади.

Ойболдирғон илдизи туйилади, кукун ҳолида кунда 3 маҳал 0,5 гр дан ичилади. Муолажа муддати 2 ҳафта. Пижма гули 5 гр. Термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 30 дақиқа дамланади ва 10 кун давомида кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин 2 ошқошиқдан ичилади. Ҳомиладор аёллар ва болаларга пижма настойи маън этилади.

Аччиқ шувоқ ўти 10 гр Термосдаги 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 30-40 дақиқа дамланади, 7-10 кун мобайнида кунига 2-3 маҳал овқатдан 1 соат олдин 1 ошқошиқдан ичилади. 1-2 ойдан кейин муолажани яна такрорлаш мумкин.

Мойчечак гули 3 ош қошиқ. Термосдаги 0,5 л қайнатилган сувга солиб, 3-4 соат дамланади. Камида 3 ҳафта кунига 2 маҳал овқатдан бир ярим соат олдин 1 стакандан ичилади.

Метеоризм 2

(Visited 892 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!