Меъда жиғилдон қайнаши даволаш 10 та супер йоли

жиғилдон қайнаши 4

Меъда жиғилдон қайнаши даволаш келиб чикиш сабаблари

Меъда жиғилдон қайнаши тўш ортида ёки қорин усти томонда жизиллаш сезилиши, кўпинча тепада ҳалқумгача ёйилади, аччиқ меъда суюқлиги (ҳазм бўлмаган овқат ва хлорид кислотаси)нинг қизилўнгачга келиб тушиши сабаб бўлади. Ошқозондаги чиққан овқатнинг қайта қизилўнгачга чиқишга халақит берувчи қуйи
сфинктери фаолиятидаги иллат туфайли юзага келади.

Жиғилдон қайнаши қизилўнгач ва меъда касалликларинингасосий кўринишларидан бири ҳисобланади (қ. Яра касаллиги, Эзофагит). Гоҳо жиғилдон қайнаш ҳоллари овқатда аччиқ, шўр ёки
консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилгандан ва аччиқ алкоголни меъёрдан ортиқ ичгандан кейин содир бўлиши мумкин.

жиғилдон қайнаши 3

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Жиғилдон қайнаши чўзилиб кетганда шифокорга мурожаат қилиш керак.
Борди-ю, жиғилдон қайнаши устига яна қусилса, унда қон
излари кўринса, «тез ёрдам» чақириш керак.

жиғилдон қайнаши

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Меъда жиғилдон қайнаши
Текшириш

Жиғилдон қайнаши доимий ёки тез-тез содир бўлса, меъда ва қизилўнгачни текширтириш зарур. Шу мақсадда шифокор қуйидагиларни тайинлаши мумкин:

•фиброгастродуаденоскопия;

• ошқозон ширасининг кислоталилигини текшириш (меъда
зонди ёки экспресс-тест);

• қизилўнгач ва меъдани рентген қилиш ва ҳоказо;

жиғилдон қайнаши 1

Муолажа Меъда жиғилдон қайнаши

Жиғилдон қайнаши муолажаси шунга олиб келувчи асосий касалликни даволаш, парҳезга риоя қилиш ва дорилар ичишдан иборат.

Парҳез. Озуқадан нордон мевалар, ёнғоқлар, сабзавотлар ва уларнинг сувлари, пиёз, саримсоқпиёз, қалампир, қора қаҳва, серёғ маҳсулотлар, ичакда ел пайдо қилувчилар (дуккаклилар,

бош карам, гоҳо картошка, банан ва ҳоказо), янги узилган нон, шоколад, меъда шираси секрециясини оширувчи маҳсулот ва таомлар тузлама карам, бодринг, қаттиқ гўшт, балиқ
ва замбуруғ шўрваси, қовурилган нарсалар, аччиқ зираворлар (хантал, кетчуп ва ҳ.к.)ни чеклаш ёки истисно этиш жиғилдон қайнашини камайтиради ва ҳ.к.

Алкоголь ичимликлар, жумладан, пиво, шампан ва оқ мусаллас, шунингдек, ҳар қандай алкоголсиз газланган ичимликлар истеъмолини чеклаш ёки тақиқлаш керак. Улар меъда ичи босимини оширади, меъдада зардоб тўпланишига сабаб бўлади, катта миқдордаги этиль спирти ошқозондаги зардобни қизилўнгачга чиқариб ташланишига имкон беради.

Тансиқ ва серёғ овқатларни кўп емаслик керак. Овқатни озоздан ва тез-тез истеъмол қилиб туриш лозим. Овқатланиб бўлгач, гавдани олдинга бирдан ва чуқур эгиб юбормаслик ва овқатлангандан кейин 2 соат ўтмагунча ётмаслик, яхшиси, 15-20 дақиқа тоза ҳавода юриш мақсадга мувофиқ.

Овқатлангандан сўнг қоринни камар билан қисиб боғламаслик керак. Охирги овқатланиш уйкуга ётишдан 3 соат олдин ейилса яхши. Тунги «тамадди»дан
воз кечмоқ лозим. Жуда иссиқ ёки совуқ овқат, шунингдек, овқатлар оралиғида суюқликлар ичиш тавсия этилмайди.
Дори воситалари. Ошқозон шираси кислотасини мўътадиллаштирувчи дорилар тайинланади: Алтацид • Альмагель • Гастрацид • Маалокс • Маалукол • Рутацид • Тальцид.

жиғилдон қайнаши 2

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Меъда жиғилдон қайнаши
Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Ярим стакан қайнатилган сувга ой давомида аир илдизи кукунидан дамлаб ичилса, узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган
жиғилдон қайнаши таққа тўхтайди.

Оқ болут (акация) шохи 50 гр тиббий спирт 70 % ли 500 мл. 1 ҳафта қоронғи жойда сақланади ва у билан вақтивақти билан чайқаб турилади. Меъда шираси кислоталилиги ошиб кетиши оқибатида юзага келувчи кекирик чоғида 1 ошқошиқ сувга 10 томчисини қўшиб кунига 3 маҳал ичилади.

Маржумак ёрмасини жигарранг тусга киргунча қовурилади ва туйиб
кукунга айлантирилади. Кунига 3-4 маҳал 1-2 гр дан ичилади.
Жиғилдон қайнашини 2-3 қошиқ картошка суви бартараф этади.

(Visited 232 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!