Мастопатия — аломатлари уй шароитида даволаса буладими? даволаш, олдини олиш

Мастопатия — аломатлари

Мастопатия — аломатлари, таснифи, сабаблари, ташхислаш, даволаш, олдини олиш

Мастопатия, фиброз-кистоз мастопатия (ФКМ) — кўкрак безларининг енг кенг тарқалган касалликларидан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) статистика маълумотларига кўра, туғиш ёшидаги деярли ҳар иккинчи аёл бу касаллик билан таниш.

Патогенезига кўра мастопатия яхши сифатли гормонал касаллик ҳисобланади. Унинг ривожланиши учун асосий сабаб гормонал мувозанатнинг бузилиши ҳисобланади. Хусусан, организмда прогестерон йетишмаслиги ва гиперестрогения — естроген гормонининг меъёрдан ортиқлиги фиброз-кистоз мастопатия ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, бу патология ривожланишига пролактин ҳам билвосита рол ўйнайди. У сут безлари ривожланиши ва фаолиятига таъсир кўрсатади, пролактин секрециясининг ортиши бу жараёнлари бузади.

Юқорида кўрсатилган гормонлар ишлаб чиқаришдаги бузилишлар патологик гормонал дисбалансга олиб келади, бу еса алвеола ва ариқчаларни қопловчи ва бириктирувчи тўқималарнинг ўсиб кетишига ва бунинг оқибатида епителий ва бириктирувчи тўқима нисбатининг патологик шаклланишига олиб келади. Шу аснода аёлларда фиброз-кистоз мастопатия касаллигининг биринчи аломатлари бўлган кўкрак безларида юқори секреция ва оғриқ юзага келади.

Фиброз-кистоз мастопатиянинг клиник таснифи

Замонавий тиббиёт ФКМнинг иккита асосий шаклини ажратади:

  • Диффуз (тарқоқ);
  • Тугунли.

Диффуз шакли сут безларида тариқ шаклидаги кичик тугунчаларнинг пайдо бўлиши билан таърифланади ва ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашга қараб, ёки сўрилиб кетади, ёки катталашади. Бу тугунчалар таркибий қисмининг устунлигига кўра, диффуз мастопатия ўз навбатида тўрт гуруҳга бўлинади:

  • Кистоз;
  • Фиброз;
  • Безли (тўқиманинг шинингдек паренхима деб аталади);
  • Аралаш.

Ҳосил бўлган шаклланма катталиги диаметрига 0.5-2 сантиметрга йеца, фиброз-кистоз мастопатия тугунли шаклга ўтади.

Бундан ташқари, ФКМ кечиш жиддийлигига қараб уч гуруҳга ажратилади: йенгил, ўрта ва сезиларли, шунингдек, тугунчалар бир ёки иккала кўкракда пайдо бўлганлигига қараб бир ёки икки томонлама шаклларга бўлинади.

Мастопатия — аломатлари

Мастопатия ривожланиши учун туртки бўладиган омиллар

ФКМ ривожланишида иштирок етадиган омиллар икки гуруҳга бўлинади:

  • Асосий (бирламчи);
  • Иккинчи даражали.

Асосий омилларга кўп туғишлар, узоқ вақт давомида гормонал таъсирга ега контрацептивлардан фойдаланиш, абортлар, 30 ёшдан кейин ҳам фарзандлариниг йўқлиги, ҳайз билан боғлиқ муаммолар, аёллар болани кўкрак билан емизишдан бош тортиши, жинсий аъзолар тузилишдаги аномалиялари мавжудлиги киради.

Фиброз-кистоз мастопатия касаллиги ривожланишида иккиламчи омиллар қуйидагилардан иборат:

  • Ирсият — биринчи ва иккинчи тартиб қариндошларида ФКМ мавжудлиги;
  • Патологик аъзолар фаолиятининг гормонлар ишлаб чиқаришга таъсир қилиши (қалқонсимон без, буйрак усти безлари, гипофиз бези);
  • Ҳаёт тарзи. Нотўғри овқатланиш, рационида витаминлар йетишмаслиги, тана вазни билан боғлиқ муаммолар мастопатия ривожланиши хавфини оширади;
  • Ёмон одатлар: чекиш, спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш.

Фиброз-кистоз мастопатиянинг аломатлари

ФКМнинг дастлабки босқичда махсус диагностика усулларисиз аниқлаш мумкин бўлган аломатлар деярли намоён бўлмайди. Шу сабабли, барча аёллар учун бу патологиянинг ерта босқичда аниқлаш имконини берадиган мунтазам тиббий назоратдан ўтиб туриш жуда муҳим ҳисобланади.
Кейинги ривожланиши билан фиброз-кистоз мастопатия ўзини қуйидаги белгилар орқали намоён қила бошлайди:

  • Пайпаслаш орқали сезиладиган ва оғриқли табиатга ега кўкрак безидаги зичланишлар;
  • Ҳайз олди даврида кўкрак безларининг дағаллашиши ва катталашиши;
  • Кўкрак сийналари сезувчанлигининг ортиши;
  • Қўлтиқ ости ёки йелкага тарқалиши мумкин бўлган кўкракдаги оғриқлар;
  • Кўкракдан оқ ёки жигарранг ажралмалар ажралиши.

Бу аломатларнинг ҳар бири чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўткиш зарурлигини англатади. Айниқса сут безларидан ажралмалар ажралас текширувдан ўтиш керак. Улар — хавфли ўсимталарга айланиши мумкин бўган мастопатиянинг жуда хавфли аломатларидир.

Фиброз-кистоз мастопатия ташхиси

Шифокорлар бир овоз билан таъкидлашмоқда: «Ҳар бир аёл ФКМ ҳақида сўзлаши мумкин бўлган тугунчаларни аниқлаш учун кўкрак безларини мунтазам визуал текшириб боришлари керак». Бундай амалиёт Ғарбда меъёрга айланган, лекин бизда ҳали кенг тарқалгани йўқ.

Визуал текшириш қуйидаги алгоритм билан бажарилади:

  1. Ойна олдига туринг ва қўлларингизни пастга еркин тушуринг. Безларнинг симметриясини, уларнинг жойлашиш тенглик даражасини, тўғри чегараларини, шакли ва ўлчамларини баҳоланг. Бу натижаларни кейинги текширув вақтида таққослаб кўриш учун еслаб қолиш жоиз.
  2. Танангизни ён тарафларга егинг ва кўкрак ҳаракатланиши даражаси бир хиллигини текширинг. Бу босқичда шаклланишларнинг чуқурликлари ва баландликларини аниқлаш, шунингдек ҳаракатда ажралиш борлигини кузатиш мумкин.
  3. Худди шу ҳолатда терининг ҳолатини баҳоланг. Унинг ранги табиий ва бир текис бўлиши, унда ҳеч қанақа ажинлар, кичик ярачалар ва тошмалар бўлмаслиги керрак.
  4. Кўкрак безларини ётган ва тик турган ҳолатда пайпаслаб кўринг. Ушбу жараённи қулайроқ қилиш учун текширилаётган соҳани шартли квадратларга бўлинг ва уларни бирма-бир текшириб чиқинг. Сизнинг еътиборингизни ҳар қандай зичалнишлар, тугунчалар ва бошқа ғайритабиий тузилмалар жалб қилиши керак.
  5. Сийна ва уларнинг атрофини диққат билан текширинг. Шакли, ранги, терининг ҳар қандай ўзгариши клиник ташхисга бўлган еҳтиёжнинг белгисидир.

Бундай кўрикни бир ойда бир марта, ҳайз сиклининг айнан бир кунида амалга ошириш керак. Бу турли даврларда аёл кўкрагидаги табиий ўзгариш билан боғлиқ фарқлардан ҳоли қилади.

Бунда ташқари, мунтазам текширувлар ҳатто кичик ўзгаришларни ҳис қилиш имконини беради ва улар аниқланганда, касалликни ривожланишининг дастлабки босқичларида бартараф қилса бўлади.

Мастопатиянинг клиник ташхиси бир қатор кўрикларни ва уч мутахасис — гинеколог, ендокринолог ва маммолог консултациясини ўз ичига олади. Биринчи навбатда, фиброз-кистоз мастопатия мавжудлиги гумон қилинаётган аёл сут безлари ултратовуш текшируви ва магнит-резонанс томографияси ёрдамида текширилиб кўрилади. Ушбу усуллар енг информатив ҳисобланади ва тугунчаларни ривожланишнинг дастлабки босқичларида ҳам аниқлай олади.

Мастопатия — аломатлари

МРТ ва УТТ ёрдамида тахмин қилинаётган касаллик ташхиси қўйилгач, батафсил текшириш учун мамография, биопсия ва дуктография тайинланади. Улар ўсмалар жойлашишини кўрсатиб бериш ва саратон олди ўсимталар мавжудлигини аниқлаш имконини беради.

Ушбу бешта усуллар аниқ ташҳис қўйиш учун мутлақо йетарли. Ва уларнинг натижаларига кўра, шифокорлар патологияни тўғри ташхислаши ва тўғри даволаш усулларини белгилашлари мумкин. Битта истисно — бу тугунли мастопатия бўлиб, у ҳосил бўлган тугунчалар пункцияси ўтказишни талаб қилади. Бу амалиёт саратон ўсимталари мавжудлигини истисно қилиш ёки тасдиқлаш учун амалга оширилади.

Мастопатияни даволаш

Йенгил ва ўрта босқичдаги мастопатияни даволаш уч йўналишда амалга оширилади:

  • Ички қўллаш учун гормонал бўлмаган препаратлар;
  • Ташқи қўллаш учун кремлар;
  • Фито- ва витамин препаратлари мажмуаси.

Ички фойдаланиш учун енг кўп ишлатиладиган дорилар қуйидагилардир:

 Препарат  Таърифи
 Фитолон  Кучли иммуномодулятор, аницептик ва антиоксидант. Тўқималарда микросиркуляцияни яхшилайди, саратонли ўсимталар ривожланишини секинлаштиради.
 Мастодинон  Пролактин ишлаб чиқарилишини пасайтиради, фиброз-кистоз мастопатиянинг диффуз шакли ривожланишини тўхтатади.
 Мастофит  Модда алмашинуви ферментлари фаоллигини назорат қилади. Баъзи шаклдаги онкологик патологияларда ҳимоя вазифасини бажаради.
 Кламин  Мастопатиянинг патологик намоён бўлишларини пасайтиради, онкопротектив таъсир кўрсатади, қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиради.

Мастопатияда ташқи қўллаш учун енг оммабоп воситалар қаторида:

 Препарат Чиқарилиш
шакли
 Таърифи
 Мастофит  Крем  Ўсимлик асосидаги препарат. Шишларни камайтиради, модда алмашинувини жараёнларини меъёрлаштиради, сут безлари шаклини яхшилайди.
 Мастокрел  Гел  Препарат яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, антиспазматик ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
 Прогестогел  Гел  Гестаген гормонал препарат бўлиб, бириктирувчи тўқима шишларини камайтиради, епителий фаоллигини пасайтиради ва кичик қон томирлар ўтказувчанлигини оширади.

Фиброз-кистоз мастопатия учун витаминли терапия А ва Е витаминлари, шунингдек, ёд миқдорини оширишдан иборат. Улар гормонал метаболизмнинг фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади ва нормал гормонал фонни тиклайди.

Ушбу гуруҳ препаратлари керакли натижаларни бермаган ҳолларда ва фиброкистоз мастопатиянинг оғир шаклларида гормонал даволаш тайинланди. Фақатгина мутахассис томонидан, аёлнинг патологияси ва танасининг ўзига хос хусусиятларига қараб танланади.

Бу мақсадлар учун асосан прогестоген гуруҳига кирувчи оғзаки контрацептивлар, шунингдек таблетка шаклидаги прогестоген ишлатилади. Ушбу дорилар билан даволаниш жараёни жуда узоқ давом етади — олти ойгача, аммо кўпчилик ҳолларда даволанишнинг самараси яққол кузатилади.

https://www.youtube.com/watch?v=jLzuNpqxm5Y

Фиброз-кистоз мастопатияни халқ табобати ёрдамида даволаш усуллари

Халқ табобатида мастопатияни даволаш учун кўплаб рецептлар мавжуд. Улар кўп ҳолларда мустақил терапия сифатида емас, балки дори-дармонлар билан даволашда ёрдамчи елемент сифатида қўлланилади. ФКМ билан курашиш учун кўплаб машҳур рецептлар фитотерапия елементлари ҳисобланади. Келинг, уларнинг айримларини кўриб чиқайлик:

  1. Ярим литр сутда 100 грамм шивит уруғи қайнатилади. Олинган дамлама иссиқ жойга икки соат давомида қолдирилади, ундан кейин уч қисмга бўлинади ва қисмлар кун давомида овқатдан 30 дақиқа олдин қабул қилинади. Даволаш давомийлиги уч ҳафта бўлиб, кистоз мастопатияда самарали ҳисобланади.
  2. ФКМ да қуйидаги ўтлар жамланмаси фойдали: бир қисмдан қуритилган қичитқи ўт (крапива) ва маврак (шалфей), икки қисмдан шувоқ билан зубтурум аралаштирилади, кейин бир чимдим аралашма бир стакан қайноқ сув билан дамлаб қўйилади ва бир соат давомида тиндирилади. Дамлама суюқлиги кун давомида учта бўлинган миқдорда ичилади.
  3. Бир кечага кўкракка йўл-йўл қилиб бироз кесилган карам барглари қўйилади. Карам ҳосил бўлган тугунчаларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради. Ушбу усулни икки ҳафта давомида қўллаш керак, ундан сўнг бир ҳафталик танаффус талаб етилади.
  4. Сут безларини мойлаш учун қариқизнинг қуруқ баргларини ишлатиш фойдалидир, унинг барглари қайта ишланган кунгабоқар мойига солиб қўйилади. Ушбу малҳам 1: 3 нисбатда тайёрланади.

Уй шароитида тайёрланадиган халқ табобатида мавжуд компонентлар мастопатияни даволаш учун тавсия етилган тиббий препаратларда ҳам мавжуд. Уларнинг биргалаштириб қўллаш даволашнинг вақтини ва дори ҳажмини қисқартиришга имкон беради.
Шу билан бирга, енг оддий халқ табобати рецептларини қўллашдан олдин ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш керак, бу дозани ошириб юбориш, аллергик реакциялар ва ножўя таъсирларни олдини олиш учун муҳимдир.

ФКМни олдини олиш

Фиброз-кистоз мастопатияни олдини олишнинг асосий тамойилларини ушбу патологияни ривожланиши учун зарурий шартларидан ажратиб олиш мумкин.
Мастопатия ривожланиши хавфини камайтиришнинг иккита асосий тамойили: болани емизиш ва ўз кўкрак безларини доимий текширишдир. Бундан ташқари, самарали профилактика чоралари қуйидагилардан иборат:

  • Аборт қилмаслик;
  • Соғлом турмуш тарзи;
  • Сут безларининг травматик жароҳатларидан қочиш;
  • Барқарор стресс ҳолати.

Албатта, бу қадамлар фиброз-кистоз мастопатиянинг ривожланиш еҳтимолини бутунлай йўқ қилмайди, аммо буларнинг натижасида касалликнинг пайдо бўлиши хавфи анча пастроқ бўлади.

Мастопатиянинг оқибатлари

ФКМнинг асосий хавфи бу патологияга ега бўлган аёлларда кўкрак бези саратони ривожланиш еҳтимоли беш баравар кўроқ бўлишидир. Бундан ташқари, бундай баёнот нисбатан яқинда пайдо бўлди, аммо зарур клиник тасдиғини топди.

Йигирма йил олдин фиброз-кистоз мастопатия аёлнинг ҳаёт учун таҳдид емас ва фақат симптоматик намоён жиҳатидан хавфли деб ишонишган. Ҳозирда еса ФКМнинг ерта ва тўғри ташхиси ўта зарур, чунки бу патология саратон олди касалликлари синфига мансубдир.

Кўкрак бези саратонидан ташқари, мастопатияда юзага келадиган гормонал мувозанатинг бузилиши бачадон бўйни ва тухумдонлар саратони ривожланишига турки бўлади. Шу жиҳатдан мастопатиянинг ўз вақтида аниқлаш ва даволаш аҳамияти янада муҳимроқ бўлади.

Шу билан бирга, ҳаммаси у даража даҳшатли емас. Мунтазам шифокор кўриги ва мустақил текширувлар мастопатияни ерта даврларда аниқлаш имконини беради, бу еса мураккаб даволанишни талаб қилмайди ва деярли 100% ижобий якунланади. Айнан шу сабабли деярли ҳар бир аёллар маслаҳати хонасида кўкрак безини мустақил текшириш бўйича стендларни учраца бўлади ва шифокорлар бот-бот мунтазам текширувдан ўтиб туриш муҳимлигини таъкидлашади. Бу икки омил мастопатиянинг ўта мураккаб патологияларга ўтиб кетишидан қутулишнинг калитидир.

 

(Visited 6 674 times, 2 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!