Ларингит — белгилари уй шароитида даволаса буладими? даволаш, олдини олиш

Ларингит — таснифи, белгилари

Ларингит — таснифи, белгилари ва аломатлари, даволаш, олдини олиш, асоратлари

Ларингит (қад.-юн. λάρυγξ — «ҳиқилдоқ») — ҳиқилдоқ шиллиқ қаватларининг яллиғланиши, одатда, шамоллашлар ёки қизамиқ, скарлатина, кўкйўтал  каби инфекцион касалликлар билан боғлиқ бўлади. Касаллик ривожланишига совқотиш, исиб кетиш (совуқ ёки иссиқ таом истеъмол қилиш), оғиз орқали нафас олиш, ҳавонинг чанглиги, ҳиқилдоқнинг зўриқиши сабаб бўлиши мумкин.

Ларингит — биринчи навбатда болалар касаллиги. Бу болалар ва катталарда ҳаво йўлларининг ўлчамлари фарқ қилиши билан боғлиқ. Болаларда ҳиқилдоқ бўшлиғи жуда кичик ва ҳатто йенгил яллиғланиши ҳам сезиларли торайиши — стенозловчи ларингитни келтириб чиқаради. Катталарда еса ҳиқилдоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиши жуда кам ҳолларда ҳиқилдоқ бўшлиғининг жиддий торайишига олиб келади ва шу сабабли ларингитнинг кечиши анча йенгил бўлади.

Ларингитнинг таснифи

Замонавий тиббиётда ларингитнинг икки таснифи мавжуд: кечиш шакли ва интенсивлиги бўйича.

Ларингитнинг кечиш шакли бўйича таснифи

  • Катарал.Бу ларингитнинг енг оддий ва кенг тарқалган шакли. Болалардаги кўплаб инфекцион касалликларга хос бўлган аломатлар мажмуи билан тавсифланади: қуруқ йўтал, тана ҳароратининг йенгил кўтарилиши, овоз хириллаши. Аммо ҳатто бу шаклдаги ларингитни ҳам малакали даволаш керак бўлади, чунки у вақтинчалик овознинг йўқолишига ва нафас олиш йетишмовчилигининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
  • Стенозловчи.Юқорида айтиб ўтилганидек, стенозловчи ларингит ҳиқилдоқ бўшлиғининг аҳамиятли торайишига олиб келадиган касалликдир. Кўпинча нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни чақиради (круп ёки бўғма).
  • Гипертрофик.У мустақил равишда ва катарал ларингит ортидан ривожланиши мумкин. Овознинг хириллаши билан ифодаланади, баъзан овоз батамом йўқотилади.
  • Атрофик.Кўп ҳолларда катталар учун хос. Асосий фарқ — ҳиқилдоқ шиллиқ қаватининг ингичкалашидир.
  • Геморрагик.Кўпинча токсик грипп ёки қон ҳосил қилиш аъзоларининг индивидуал патологияларида ривожланади. Қуруқ йўтал билан характерланади. Нам йўтал шаклига ўтганида балғамда қон қуйқалари мавжудлиги кузатилади.
  • Дифтерияли.Дифтерияли ларингит ривожланишнинг аниқ белгиланадиган йўналиши мавжуд: бодомсимон бездан ҳиқилдоққача. Визуал тарзда шиллиқ қаватларда оқ караш кузатилиши мумкин, унинг кўчиши еса нафас йўлларининг тиқилиб қолишига сабаб бўлади. Симптоматикаси бўйича ларингитнинг дифтерияли шакли стрептококклар томонидан чақирилган инфекцияга ўхшайди.
  • Флегмоноз.Ҳиқилдоқнинг йирингли яллиғланишли шакли бўлиб, жуда кам учрайди. У ларингитнинг катарал шаклидан ривожланади ва барча аломатларнинг кучайиши билан кечади.

Ларингит — таснифи, белгилари

Ларингитни кечиш интенсивлиги бўйича таснифлаш

  • Ўткир.Тўсатдан намоён бўлади ва аломатлари жуда кескин ривожланади: томоқдаги ёқимсиз ҳислар (ачиш, оғриқли ютиниш, конвулсив йўтал), овоз пасаяди. Овоз бойламларининг қизариши ва шишиши кузатилади.
  • Сурункали.Ларингитнинг бу шакли томоқ ва овоз бойламлари билан боғлиқ муаммоларнинг секин ривожланиши ҳамда доимий йўталиш кераклиги зарурати ҳисси билан намоён бўлади. Бу кетма-кет бир қатор ўткир ларингитлар оқибати ҳисобланади. Сўз ўрнида, катталардаги сурункали ларингит кўпинча касбий касаллик каби ривожланади. Унга хонандалар, ўқитувчилар ва хизмат вазифалари бўйича доимо гапиришга мажбур бўлган кишилар мойил ҳисобланади.

Ларингит аломатлари

Болаларда ларингитнинг биринчи ва енг ёрқин белгиси овознинг хириллашидир. Бундан ташқари, касаллик ривожланишининг дастлабки босқичига қуруқ йўтал, ютинишда оғриқ сезилиши ва нафас олиш қийинчиликлари ҳамроҳлик қилади.

Қуйидаги аломатлар ҳам ларингит ривожланишини кўрсатади:

  • Томоқнинг қизариши ва шишиши;
  • Товуши ит акиллашига ўхшаш йўтал;
  • Ҳароратнинг 37,5-38 °C гача кўтарилиши;
  • Оғизда қуруқлик ва тирналиш ҳисси;
  • Ҳиқилдоқ мушакларининг спазмлари.

Умуман олганда, ларингит белгилари бошқа инфекцион касалликларнинг ривожланишига йетарлича ўхшаш. Лекин овоз билан боғлиқ муаммолар ва аккилловчи йўтал — бу касалликнинг ўзига хос аломатлари бўлиб, деярли барча ҳолларда ларингитни хатосиз ташхислаш имконини беради.

Ларингит — таснифи, белгилари

Янги туғилган чақалоқларда ва гўдакларда ларингит аломатлари

Каттароқ болалар томоқдаги нохуш ҳислар, оғриқ аломатлари ва касалликнинг бошқа сабабларидан шикоят қила олса, чақалоқлар билан ҳаммаси анча мураккаброқ. Улар муаммоларни оғзаки ифода ета олмайди. Шунинг учун чақалоқларда ларингит белгиларини визуал тарзда аниқлаш керак. Ота-оналар чақалоқнинг инжиқланиши, безовталиги ва умумий заифлигидан, йиғлаши вақтида овозининг хириллаши ва нафас олишининг қийинлашуви, шунингдек йўтал ва бурни оқишидан огоҳ бўлишлари керак. Буларнинг барчаси шифокорга мурожаат қилиш учун ўринли сабаб ҳисобланади, касаллик ўз вақтида ташхисланса, жиддий асоратларнинг олди олинган бўлади.

Ларингитда круп ривожланишининг белгилари

Ларингит ҳақида гап кетганда, круп каби асоратни келтириб ўтмай бўлмайди. Бу атама болаларда нафас олиш патологиясини англатади, у ҳиқилдоқ бўшлиғининг сезиларли даражада торайиши туфайли ривожланади. Кўпинча круп кечаси қайд қилинади ва хуруж жуда қўрқинчли кўринади. Бола нафас қисилишидан шикоят қилади, унинг овози кўпгина ноодатий товушлар билан бирга кечади. Баъзи ҳолларда танада кўкаришлар пайдо бўлиши мумкин, бу қоннинг кислородга тўйинмаганлигини кўрсатади.

Хуружнинг айнан кечқурун содир бўлиши — ётган ҳолатда шиллиқ ҳиқилдоққа оқиб келади ва ҳаво йетарлича нам бўлмаганида ва ҳаво ҳарорати юқори бўлганида қуриб бошлайди ва қотади, шу сабабли ҳаво ўтишини қийинлаштиради. Статистикага кўра, ларингит туфайли круп ҳар иккинчи болада содир бўлади. Шунинг учун, педиатрдан ларингит ташхисини ешитгач, яқин орадаги тунда болада нафас олиш олиш патологияси ривожлана бошлашига тайёр бўлиш керак.

Ларингитнинг бундай ривожланишида биринчи ва енг тўғри қадам тез ёрдам чақириш ва болани касалхонага ётқизишдир. Крупни мустақил бартараф етиш учун еса хонадаги ҳавони намлантириш ва ҳароратни 18 °C гача совутиш керак. Идеал ҳолда, болани ҳаммомга олиб кириб, совуқ сув жўмрагини очиб қўйиш зарур. Шундан сўнг, круп аломатлари тезлик билан пасая бошлайди.

Шифокорлар айтишича, крупнинг бир қарашда мураккаблиги ва муаммоли еканлигига қарамасдан, у жиддий хавф туғдирмайди. Ота-оналар ваҳимага тушмасликлари керак ва аксарият ҳолларда оддий, тўғри амалларни бажариб, ушбу қийинчиликни шифокорлар келгунига қадар мустақил йенгишлари мумкин.

Болаларда ларингитнинг клиник диагностикаси

Ларингитни ташхислаш ва даволаш педиатр томонидан амалга оширилади, зарурат бўлганда оториноларинголог билан маслаҳатлашашиш керак. Ушбу касалликнинг клиник диагностикаси комплекси қуйидагилардан иборат:

  1. Анамнез ва беморларнинг шикоятларини таҳлил қилиш.
  2. Лимфа тугунлари ўлчамидаги ўзгаришларни ва ҳиқилдоқда оғриқ мавжудлигини кўрсатувчи белгиларни аниқлашга қаратилган боланинг умумий текшируви.
  3. Ҳиқилдоқни ендоскоп ёрдамида визуал текшириш, бунда ҳиқилдоқ бўшлиғининг торайиши, қизариш ва шишиш мавжудлиги, шунингдек йирингли ва шиллиқли карашлар мавжудлиги аниқланади.
  4. Инфекцион касалликнинг қўзғатувчисини аниқлашга имкон берадиган ҳиқилдоқ шиллиқ қаватидан суртма олиш.
  5. Ларингитнинг келиб чиқишини (вирусли ёки бактериал) аниқлашга мўлжалланган умумий қон таҳлили.

Ушбу маълумотларга асосланиб, педиатр якуний ташхисни қўяди, даволаш усулларини белгилайди ва боланинг касалхонага ётқизилиши зарурлигини ҳал қилади. Қуйидаги ҳолларда ларингит стационар даволаниши керак:

  • Нафас олиш патологиялари, яқин келажакда бўғмага олиб келиши мумкин бўлган ҳиқилдоқнинг торайиши мавжудлиги;
  • Мураккаб шакллардаги ларингит;
  • Беморда ларингит ривожланишини оғирлаштириши мумкин бўлган аллергия, марказий асаб тизими касалликлари ва бошқа патологиялар мавжудлигида.

Ларингит — таснифи, белгилари

Болаларда ларингитни даволаш

Ларингитни даволаш тартиби уч асосий йўналишга асосланган:

  • Болани парвариш қилиш тартиби;
  • Дори воситалари;
  • Физиотерапевтик муолажалар.

Ларингитда парваришлаш тартиби

Ҳиқилдоқ яллиғланса, бола маълум бир турмуш тарзига риоя қилиши керак. Енг асосийси — бу ётоқ тартиби ва овозли фаолиятнинг чекланиши. Албатта, болани бир ҳафта давомида овоз чиқармасликка мажбур қилиб бўлмайди, аммо керак бўлса, пичирлаб гапиришни ўргатишга ҳаракат қилиш керак. Бунда ҳиқилдоқ йетарлича тез тикланади ва болада ҳали енди ривожланаётган овоз бойламларининг тузатиб бўлмайдиган нуқсонлари ривожланиши еҳтимоли нолга тенглашади.

Бола жойлашган хонадаги ҳаво салқин ва нам бўлиши керак. Оптимал ҳарорат -18 °C, намлик — 70%. Бундай кўрсаткичларни таъминлаш учун хонани шамоллатиш, агар керак бўлса, иситиш мосламаларини ўчириш ва намлагични ишлатиш керак.

Ларингитда овқатланиш томоқни таъсирлантирмайдиган бўлиши керак. Иссиқ ҳам, совуқ ҳам, нордон ҳам емас. Томоқ тўлиқ дам олиши керак. Шу билан суюқлик ичиш (у ҳам таъсирлантирмайдиган) максимал миқдорда бўлиши керак. Бу ёндашув қуруқ йўтал босқичидан тезда ўтиш ва токсинларнинг организмга таъсирини камайтириш имконини беради.

Ларингитни даволаш учун дорилар

Болаларда ларингит ташхисланганда, кўп ҳолларда, касалликнинг аломатларини бартараф етишга мўлжалланган дори воситалари тўплами буюрилади. Шартли равишда, улар бартараф етадиган аломатлар бўйича тўрт гуруҳга бўлинади:

  • Антигистаминлар.Антигистаминларнинг таъсири болаларда ҳиқилдоқ шиллиқ қаватининг шишини камайтириш, шунингдек, боланинг умумий аҳволини тинчлантиришга қаратилган.
  • Балғам кўчирувчи воситалар ва йўтални бартараф етадиган дорилар.Ушбу гуруҳ дориларини белгиланиши шифокор тавсияси билан амалга оширилиши керак. Беморнинг ўзига хос хусусиятларига ва ларингитнинг характерига қараб,  организмга салбий таъсир кўрсатмасдан енг яхши таъсир қиладигаб дори-дармонлар танланади.
  • Томоқдаги нохуш ҳисларни бартараф етиш учун препаратлар.Ушбу гуруҳдаги дори воситалари, асосан, шимиш учун таблеткалар ва сироп шаклида ишлаб чиқарилади. Бундай воситалар ютинишдаги оғриқни бартараф етади, антисептик ва антибактериал таъсир кўрсатади.
  • Иситма туширувчи препаратлар.Ларингит иситма билан кечадиган ҳолларда, уни тушириш учун болага дори бериш керак. Енг самаралилари Нурофен ва Парасетамол ҳисобланади. Шу билан бирга, шундай табиатли аксарият касалликларда бўлгани каби, ҳарорат 38 °C гача бўлганида уни тушириш тавсия етилмайди.

Антибиотикларни қўллаш

Болалар ларингитини даволашда антибиотиклар камдан-кам ҳолларда қўлланилади. Уларни тайинлашнинг асосий сабаблари — яллиғланиш жараёнининг бактериал табиати ва бола организмнинг юқори даражада интоксикацияси. Шу билан бирга, бактериал ларингит жуда кам учрайди, шу сабабли антибиотиклардан фойдаланиш ҳам.

Бундан ташқари, ларингитда керакли кўрсатмаларсиз ҳам антибиотиклар буюриладиган ҳоллар қайд қилинади. Бу асоратлар ривожланишини олдини олиш учун амалга оширилади. Лекин тиббиётда бундай қадам ортиқча ҳисобланади ва унинг фойдаси йетказиши мумкин бўлган зарарни қопламайди.

Агар болада ларингит учун антибиотикларни қўллашга кўрсатмалар бўлса, кўп ҳолларда бошқа инфекцион касалликларга хос препаратлар қўлланилади: пенициллинлар, сефалоспоринлар ва макролидлар. Охирги икки гуруҳ, пенициллин препаратларига нисбатан индивидуал интолерантлик ёки бошқа сабаблар мавжуд бўлганида қўлланилади.

Ларингитда физиотерапевтик муолажалар

Юқорида таъкидланганидек, ларингитни даволашда енг муҳим омил — нам ҳаво ҳисобланади. Шунинг учун бу касалликда ингаляциялар тавсия етилади. Муолажа шифохонада махсус ускуналарда ёки уй шароитида ингаляторда бажарилиши керак. Буғ билан нафас олиш тавсия етилмайди, айниқса болаларга, бу шиллиқ қаватнинг куйишига олиб келиши мумкин.

Ингаляция учун препаратлардан сода еритмаси (бир стакан сув учун бир чой қошиқ), мойчечак ва ялпизли дамламалар тавсия етилади. Дори воситаларидан ингаляция учун кўпинча Лазолван ва Синупрет тавсия етилади.

Ларингит билан оғриган болаларга ингаляция кунига икки марта буюрилади. Муолажа овқатланиш оралиқларида ўтказилиши керак. Таъсирини максимал қилиш учун ингаляция вақтида ва ундан ярим соат кейин умуман гаплашмаслик зарур.

Стационар даволаниш шароитида болалардаги ларингит учун бошқа физиотерапевтик усуллар: УЙCҲ терапияси, таъсири ҳиқилдоққа қаратилган електрофорез, ултрабинафша нурланиш ва микротўлқинли таъсир қилиш тайинланади. Бу усулларнинг барчаси ларингит кечишига ижобий таъсир кўрсатади ва касалликнинг асосий аломатларини самарали тарзда бартараф қилади.

Халқ табобати ёрдамида ларингитни даволаш усуллари

Бундай инфекцияда халқона воситалар ҳам унинг аломатларини йенгиш учун мўлжалланган. Енг самарали усул томоқни чайишдир. Бунинг учун табиий балғам кўчирувчи, шунингдек антисептик ва яллиғланишга қарши таъсирга ега бўлган ўсимликлар дамламалари ишлатилади. Хусусан, томоқни чайиш учун қайнатилган лавлаги шарбати самарали бўлади. Бундан ташқари, қайноқ сувда еритилган асал (бир стакан сувга чой қошиқ) ҳам чайқаш учун фойдалидир. Олинган восита совугач, кунига уч марта чайиш учун қўлланилади.

Ўткир ларингитда бошқа иситиш усулларини қўллаш ҳам фойдали бўлади. Хусусан, кўпинча болалар оёқлари ханталли ванналар қилинади, кечаси иситиш учун бўйнига компресслар қўйилади. Ушбу муолажалардан фойдаланилса, организм тезроқ тикланади, ларингитнинг аломатлари еса камроқ ноқулайлик йетказади.

Лекин ёдда тутиш керакки, касаллик медикаментлар билан даволанилади, халқ табобати воситалари еса фақат қўшимча сифатида қўлланилиши мумкин.

Ларингит фонида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар

Ларингитни ўз вақтида даволамаслик ёки даволашнинг умуман йўқлиги, шунингдек нотўғри танланган даволаш тактикаси жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Ўткир ларингит кўпинча сурункали шаклга ўтади ва сурункали шакли қуйидаги оқибатларга олиб келиши еҳтимоли мавжуд:

  • Ҳиқилдоқ деворларининг торайиши ва нафас олиш патологияларининг ривожланиши;
  • Овознинг тўлиқ йўқолишига олиб келиши мумкин бўлган овоз бойламлари билан боғлиқ муаммолар;
  • Овоз бойламларидаги неоплазмалар: грануломалар, полиплар;
  • Ҳиқилдоқ соҳасидаги яхши сифатли ўсмалар;
  • Ҳиқилдоқ саратони.

Сурункали ларингитда беморларнинг қарийб 90 фоизида ҳиқилдоқ стенози ривожланса, бошқа мумкин бўлган асоратлар жуда кам учрайди. Уларга керакли даволанишнинг йўқлиги ва бир вақтга тўғри келиб қолган бир қатор оғирлаштирувчи омиллар олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, ларингитнинг йирингли шакллари ривожланиши ҳам асоратлар қаторига киради. Улар кўпинча қуйидаги мураккабликлар билан тавсифланади:

  • Кўкрак қафасидаги яллиғланиш (медиастинит);
  • Ўпканинг абсцесслари (ўпкада йиринг билан тўлган бўшлиқ шаклланиши);
  • Сепсис;
  • Бўйин тўқимасининг йирингли яллиғланиши (флегмона).

Ларингитнинг айнан йирингли шакллари енг нохуш ва бартараф етиши мураккаб бўлган тури саналади ва унинг ривожланишини олдини олиш учун ҳамма чораларни қўллаш керак.

Ларингитни олдини олиш

Айнан ушбу касалликни олдини олишга қаратилган махсус профилактик чоралар мавжуд емас. Инфекция мутлақо ҳаммага таъсир кўрсатади. Бироқ, ота-онанинг вазифаси, бола органимзнинг ҳимоя функцияларини иложи борича мустаҳкам қилишдир. Биринчи навбатда болани чиниқтириш керак. Болани совуқроқ сувда ювинтиринг, об-ҳавога қарамасдан кўпроқ сайр қилдиринг, спорт билан шуғулланишини таъминланг. Бу организмни кўплаб касалликларга мустақил қаршилик кўрсата олишига имкон беради.

Бундан ташқари, тўғри ва соғлом овқатланиш айниқса муҳимдир. Болалар таомномасида, умуман катталарникида ҳам фойдали, табиий маҳсулотлар: сабзавотлар, гўшт, денгиз маҳсулотлари, сут маҳсулотлари устун бўлиши керак. Шу билан бирга, газли ичимликлар, ширинликлар ва шу кабиларни чеклаш керак.

Инфекцион касалликларга қарши курашда яна бир муҳим омил — бола хонасида тўғри микроиқлим бўлиши. Хона ҳарорати тўғри бўлиши керак: ҳавони 22-25 °C гача иситиб юборманг. 18 °C қулай яшаш учун йетарли. Шу билан сиз фарзандларингизнинг уйқучанлигини унутасиз. Улар янада фаол бўлади.

Намликни ҳам назорат қилишингиз керак. Бу кичик нюансга жуда кўпчилик аҳамият бермайди, аммо намликни ўлчаш ва ҳавони намлантириш учун қурилма ҳар бир боланинг хонасида бўлиши керак, умуман катталар хонасида ҳам. Юқорида айтиб ўтилган ҳарорат билан бирга 60-70 фоиз даражадаги намлик кўплаб болалар касалликларининг олдини олиш калитидир.

 

(Visited 251 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment