Қутуриш юқумли касалликлар СAБAБЛAРИ, AЛОМAТЛAРИ, ТAСНИФИ, ТAШХИСЛAШ

кутириш

Қутуриш юқумли касалликлар даволаш учун

Қутуриш ўткир юқумли касаллик бўлиб, марказий нерв тизимининг оғир шикастланиши (энцефеломиелит)дан иборат ва охири ўлим билан тугайди. Касаллик ит қопганда қутурган ҳайвоннинг сўлаги шикастланган терига ёки кўз, бурун, лабларнинг шиллиқ пардасига тушганда юқади.

Кутуриш ҳайвонотга тегишли касаллик. Касал гўштхўр ёввойи ва уй ҳайвонлари: тулки, бўри, янтоқ, шоқол, ит, мушук шу юқумли касалликнинг асосий манбалари ва элтувчилари ҳисобланади. Одамдан одамга қутуриш касаллиги юқмайди. Бу муҳим! Энг янги маълумотлар бўйича дунёда қутуриш билан оғриган 5 одамгина тузалиб кетган. Кутуришнинг ягона муолажа воситаси вакцинация бўлиб, ҳайвон қопгандан кейин кўпи билан 14 кун ичида эмлатиш шарт.

Касалликнинг яширин (инкубацион) даври 15 кундан 2 ойгача бўлиб, баъзан ярим йил ва ундан кўпроққа ҳам чўзилиши мумкин. Бошланғич (продормал) давр 1-3 кунгина давом этади. Авж олиш даври 2-3 кун. Фалажлик даври 1-3 кун. белгилари

кутириш

Инкубацион даври:

• касал ҳайвоннинг қопиши ёки унинг сўлагининг шикастланган терига тушиши.

• касал ҳайвоннинг тақдири ҳақидаги маълумот катта ташхис учун аҳамиятга эга: ўлганми, яширинганми, ветеринар назоратида тургани шулар аниқланади.

Бошланғич даври • умумий сирқовланиш; • ҳароратнинг 38°С гача кўтарилиши; • уйқунинг қочиши; • қопган жойда оғриқ, жароҳат шишади, қизаради.

Авж олиш даври:

сувдан қўрқиш, сув ва овқатни кўрган ҳамон ҳалқум мушакларининг қисилиб қолиши, ҳатто бир пиёла сувни ҳам ичолмаслик;

• умумий безгак, бунга ёрқин нур, шовқин, тегиниш, ҳавонинг салгина юриши сабаб бўлиши мумкин;

• кўп сўлак оқиши, айрим беморлар оғзининг бир чеккасидан узлуксиз сўлак оқиб туради;

• қаттиқ безовталик бемор нотинч, тажовузкор бўлади, тўшакдан сакраб туриб кетади, қичқиради.

кутириш

Фалажлик даври:

•тинчланиш; • ҳарорат 40°С дан ортади; • қўл ва оёқлар фалажланади; • охири юрак ва нафас фаолияти тўхтайди.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Шубҳали ёки номаълум ҳайвон қопганда жароҳатга ишлов бериш ва вакцинация қилдириш учун зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур. Кутуриш аломатлари зоҳир бўлганда (сувдан қўрқиш, томир тортиш ва ҳоказо) тезлик билан касалхонага ётқизиш лозим.

кутириш

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текширув

Ташхис касалликнинг клиник зуҳурлари асосида қўйилади. Ташхисни лаборатория усули билан тасдиқлаш қийин, аммо қуйидаги ҳолларда иложини топса бўлади;

• сўлакдан ёки орқа мия суюқлигидан қутуриш вирусини ажратиб олиш;

• кутуртирувчи вирус антигенини кўз мугуз пардасидан олинган изларда ёки тери биоптатларида аниқлаш мумкин.

Муолажа

Кутуриш ташхисини белгилашда бемор касалхонанинг юкумли касалликлар бўлимига ётқизилиши керак. Ҳозирги вақтда қутуриш вирусига қарши самарадор дори воситалари топилганича йўқ, бу кўп ҳолларда бемор ҳаётини сақлаб қолишни ҳаддан ташқари қийинлаштириб юборади. Яширин (инкубацион) даврда қилинган вакцинациягина қутуришни даволашнинг ягона воситасидир.

Борди-ю, касаллик авж олиб кетган бўлса, муолажа даврида қийноқни енгиллаштириш учун симптоматик воситаларни

қўллашга тўғри келади. Барча ташқи таассуротлар (шовқин, ёрқин нур, силкиниш, сувнинг шилдираган овози) йўқотилиб, бемор учун тўла тинч шароит яратилади. Ухлатадиган, томир тортишишига қарши, оғриқ босувчи каби дорилар билан жиддий муолажа қилинади.

кутириш

Профилактика

Кутурган деб гумон қилинган ҳайвон қопган ё тишлаганда қонни тўхтатишга шошилмаслик керак, чунки оқаётган қон жароҳатдан ҳайвон сўлагининг чиқиб кетишига имкон беради.

Бир неча марта қопилган (тишланган) жой атрофидаги терига дезинфекция эритмаси билан ишлов бериш, асептик боғич боғлаш ва имкони борича вакцинация қилдириш учун жабрдийдани муолажа муассасасига тезроқ олиб бориш керак. Вакцинация антирабик зардоб ва кўрсаткичлар бўйича, антирабик иммуноглобулин билан укол қилишдан иборат.

Шуни билмоқ керакки, агар эмлаш ҳайвон қопган (тишлаган) ёки қутурган ҳайвон сўлаги теккан дамдан 14 кун ўтмай бошланса ва қатъий белгиланган юқори иммунли вакцинация қоидалари бўйича ўтказилсагина самарали бўлади.

(Visited 298 times, 4 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!