Кулок пардаси тешилиши – сабаблари уй шароитида даволаса буладими?

Кулок пардаси тешилиши

Кулок пардаси тешилиши / йиртилиши — сабаблари, аломатлари, даволаш

Кулок пардаси (ноғора парда) — ташқи кулокни ўрта кулокдан ажратадиган мембрана. Ушбу тузилиманинг асосий вазифаси — овозни узатишдир. У овоз узатиш занжиридаги биринчи ҳалқа ҳисобланади. Ноғора парда ешитув суяклари бўйлаб ешитиш тизимининг чуқурроқ қисмларига овозли тебранишларни сифатини бузмаган ҳолда узатиш имконини беради.

Кулок пардасининг тешилиши ёки йиртилиши ешитиш қобилиятини вақтинчалик ёки қайта тикланмас даражада йўқотиш, ўрта кулокқа инфекция тушиши, парданинг нотўғри ёки фақат қисман битиши билан хавф туғдиради. Кулок ноғора пардасининг яхлитлиги бузилиши ҳаёт сифатини сезиларли даражада пасайтиради. Шу сабабли ушбу ҳолатнинг асоратлари йетарлича жиддий.

Ешитишнинг қайта тикланиши прогнози бу ҳолатда вазиятнинг сабаблари, тешилиш даражаси ва кўрсатилган терапевтик чора-тадбирларга боғлиқ бўлади.

Кулок пардаси тешилиши сабаблари

Кўпинча ноғора парда перфорацияси қуйидаги ҳолларда учрайди:

  • Кулок инфекцион касалликларининг йирингли кечиши— екссудат берадиган босим парданинг йирингли ериши билан биргаликда унинг юпқалашишига ва йиртилишига олиб келади;
  • Ташқи муҳит босимининг кескин пасайиб кетиши— ҳаво транспортида учиш ёки кулокқа кафт (шапалоқ, тарсаки) ёки биронта текис жисм билан урганда;
  • Шовқинли жароҳат;
  • Кулок парасининг механик шикастланиши— ёт жисмлар кириши ёки кулокни тозалаш вақтида.

Баъзида йирингли отит аниқланса, йирингнинг чиқишини таъминлаш, ешитиш найчасини вентиляциясини тиклаш ва оғриқ синдромини бартараф етиш учун кулокни жарроҳлик усулида мажбурий тешишга мурожаат қилинади.

Аломатлари

Кулок пардаси тешилса, кўпинча унга кучли оғриқ ҳамроҳлик қилади. Бундан ташқари, қуйидаги белгилар ҳам қўшилиши мумкин:

  • Кулокда шовқин(тиннитус);
  • Ешитиш қобилиятининг пасайиши;
  • Атрофдаги товушларни ешитиш ва нутқнинг бузилиши;
  • Кулокдан шаффоф суюқлик, қон ёки йиринг оқиши;
  • Бош айланишиничақирадиган кўнгил айниши ва қайт қилиш;
  • Агар тешилиш екссудатнинг ортиқча ички босими туфайли юзага келган бўлса, тешилишдан кейин ортиқча йирингнинг чиқиб кетиши натижасида оғриқ камаяди.

Кулок ноғора пардаси йиртилишини ташхислаш

Баъзи ҳолларда парда яхлитлигининг бузилганлигини визуал тарзда аниқлаш мумкин. Бунинг учун махсус воронка ишлатилади, кулок супраси ортга тортилганда кўрик ўтказиш имкони пайдо бўлади.

Батафсилроқ текширув отоскопия усулида ўтказилади. Антибиотикотерапия буюриш керак бўлса, бактериологик текширув учун инфекцион агентнинг антибиотикларнинг турли гуруҳларига сезгирлигини текшириш учун кулокдан материал олинади. Бу еса, енг самарали дори-дармонларни танлаш ва отитнинг сурункали шакл олишига тўсқинлик қилиш имконини беради.

Кулок пардаси тешилиши

Кулок пардаси тешилса нима қилиш керак: Даволаш чоралари

Бир қатор ҳолларда (статистикага кўра 55%) ёрилган кулок ноғора пардаси ҳеч қандай аралашувсиз мустақил тикланади. Битиб кетиш танадаги ҳар қандай жароҳатда бўлгани каби, табиий равишда содир бўлади. Жиддий клиник ҳолатларда жарроҳлик даволаш керак бўлиши мумкин (мерингопластика ва тимпанопластика). Жароҳат жуда катта бўлса ёки жиддий узоқ муддатли йирингланиш жараёни парда яхлитлигини табиий равишда тикланишига халақит қилса, жарроҳлик ёрдами талаб қилинади.

Операция умумий ёки маҳаллий анестезия остида ўтказилиши мумкин. Агар тешикни ёпиш учун материал керак бўлса, кўпинча бунинг учун кулок супраси устидаги тери олинади. Манипуляция микроасбоблар ва ўз-ўзидан сўриладиган чокларни қўллаш орқали микроскоп назорати остида амалга оширилади.

Постоперацион реабилитация кулок ичида антибиотик еритмаси билан намланган тампон тақишни талаб қилиши мумкин. Бундан ташқари, тикланиш даврида қатъий риоя қилиниши керак бўлган бир қатор тавсиялар мавжуд:

  • Бурунни кескин қоқиш мумкин емас;
  • Бурундан интенсив нафас олиш ва ўрта кулокдаги босимни кучайтирадиган бошқа ҳаракатлар тақиқланади;
  • Сузиш тавсия етилмайди. Кулокқа суюқлик тушурмасликка ҳаракат қилиш керак;
  • Бундан ташқари, ҳаво транспорти билан саёҳат қилишдан бош тортиш тавсия етилади;
  • ЛОР аъзолари инфекцион касалликларини олдини олишга қаратилган профилактик чоралар кўриш даркор.

Кулок пардаси тешилиши

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Кулок ноғора пардасининг тешилиши ёки йиртилишига ишора қилувчи ҳар қандай белги ёки кулокда ноқулай ҳислар ёки оғриқ сезилганда шифокорга учрашиш керак. Ўрта ва ички кулок ҳар қандай жароҳат ва касалликлар учун сезгир бўлган нозик механизм саналади. Ешитиш қобилиятини йўқотмаслик учун ўз вақтида даволашни бошлаш керак.

 

(Visited 658 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment