Корин дам бўлиши (метеоризм) — сабаблари уй шароитида даволаса буладими?

Корин дам бўлиши

Корин дам бўлиши (метеоризм) — сабаблари, даволаш, дорилар, парҳез, халқона воситалар

Корин дам бўлишиметеоризм (юн. μετεωρισμός  — юқорига кўтарилиш, дам бўлиш) — бу кориннинг дамланиши ва ичакда газ ҳосил бўлишининг кучайишидир. Соғлом одамларда бундай бузилишнинг сабаби ўзига хос овқатланиш ёки қабзиятга мойиллик бўлиши мумкин: организмга кирган озиқ-овқат ичакларда ушланиб қолади, чириш жараёнларига олиб келади, натижада газ ҳосил қилади. Кўп миқдорда газ ҳосил бўлиши касалликнинг ривожланишини кўрсатиши мумкин.

Корин дам бўлиши билан боғлиқ физиологик жараёнлар

Соғлом одамнинг ичакларида ичак микрофлораси ҳаётий фаолияти натижасида ишлаб чиқарилган тахминан 200-900 миллилитр газ мавжуд бўлади. Дефакация ва бошқа жараёнлар орқали нормада ичакдан бир суткада ўртача 100-500 мл газ чиқиб кетади.

Метероизмда еса чиқариладиган газ ҳажми 3 ва ундан ортиқ литрга йетиши мумкин. Соғлом одамларда газ аралашмаси таркиби қуйидагича бўлади:

  • Азот (Н2)— 24-90%;
  • Карбонат ангидрид (CО2)— 4,3-29%;
  • Кислород (О2)— 0,1-23%;
  • Водород (Ҳ2)— 0,6-47%;
  • Метан (CҲ4)— 0-26%;
  • Оз миқдорда водород сулфиди (Ҳ2С)аммиак (НҲ3)учувчан меркаптанлар.

Метеоризмдаги нохуш ҳолатга флатуленция актидан сўнг газларнинг чиқиб кетишидан кейин ўтадиган тўлғоқсимон оғриқлар, кекириш, ҳиқичоқ тутиши, оғирлик, корининг ичкаридан кенгайиши ҳисси ҳамроҳлик қилади. Баъзан ич кетиши билан қабзият алмашиб туради.

Газсимон маҳсулотларнинг ичакдан ихтиёрий ёки ноихтиёрий чиқариш акти флатус деб аталади. Кўпинча унга характерли кескин овоз ҳамроҳлик қилади («сфинктерал резонанс»). Юқори флатуленция ҳазм қилиш тизимининг дисфункциясидан далолат беради.

Газлар ҳажми ва уларни чиқариб туриш даврийлиги соғлом одамларда индивидуал характерга ега. Флатуленциянинг табиий ва нормал сони кунига 13 дан 21 мартагача ҳисобланади. Бу метеоризм емас, балки табиий физиологик жараёндир.

Корин дам бўлиши

Корин дам бўлиши сабаблари

Метеоризмга мойиллик микрофлоранинг таркибидаги фарқлар билан тушунтирилади. Корин дамланишини келтириб чиқарувчи сабаблар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Овқатланиш қоидаларини бузиш;
  • Овқат ҳазм қилиш жараёнларининг бузилиши, дисбактериоз;
  • Газ ҳосил қилувчи бактерияларнинг устунлиги;
  • Ошқозон-ичак тракти мотор фаолиятининг бузилиши;
  • Ичак ажратиш функсиясининг механик бузилишлари;
  • Баландликка кўтарилганда ичакда босимнинг ошиши;
  • Ҳиссий-руҳий ҳолатнинг бузилиши.

Ичакда газларнинг пайдо бўлишига газ ҳосил қилиш салоҳияти юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисса қўшади:

Сут маҳсулотлариюмшоқ пишлоқлар, музқаймоқ
Сабзавотларпиёз, селдерей, карам, редиска, бодринг, сабзи, картошка
Меваларолма, шафтоли, олхўри, узум, нок, ўрик
Хамиртурушли хамиридан нон маҳсулотларинон ва тозаланмаган донли маҳсулотлар, булочкалар, тешиккуклчалар, пица
Дуккаклиларнўхат, ловия
Донлиларундирилган буғдой, жўхори ва сули маҳсулотлари, қайта ишланган кепак
Бошқа маҳсулотлармайиз, пиво, қўзикоринлар

Ёғли таомлар билан овқатланиш газ ҳосил бўлишининг ошишига сабаб бўлади. Кунига 1-2 марта катта қисмлар билан овқатланиш ошоқозон ва тўғри ичакка катта юк туширади, овқат массасининг ушланиб қолиши еса газларнинг кўп миқдорда ҳосил бўлишига олиб келади.

Ҳомиладорликда 2 ва 3 триместрида бачадон ўлчамининг катталашиши ва ичакни босиши ҳам метеоризмга сабаб бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш жараёнларининг бузилишида метеоризм ферментлар йетишмаслиги, ичак-жигарда сафро кислоталари айланишининг бузилиши, дисбактериоз билан оғриган беморларда кузатилади. Ичакдаги мотор фаолликнинг бузилишида аерофагия (овқат билан кўп миқдорда ҳаво ютиш) ҳам метеоризмга сабаб бўлиши мумкин.

Корин дам бўлиши

Метеоризмга олиб келувчи патологиялар:

  • Ичак дисбактериози;
  • Ошқозон-ичак тракти касалликлари (панкреатит, ентерит, колит, жигар сиррози);
  • Ўткир ичак инфекциялари;
  • Тўғри ичакда ичак паразитлари (гелминтоз);
  • Газ чиқиши бузилишлари:
    • ичак ўтказмаслиги
    • перитонит оқибатида ичак атонияси
  • Невроз;
  • Ичакдаги бошқа яллиғланиш жараёнлари.

Аломатлари

Корин дам бўлишининг клиник белгилари йетарлича аниқ бўлади:

  • Газлар чиқишининг кўпайиши;
  • Корин ҳажмининг катталашиши, унинг шишиши;
  • Кекириш;
  • Корин бўшлиғи соҳасидаги оғриқлар.

Корин дам бўлиши унинг ичидан кенгайиб кетиши туйғусини беради, унинг ҳажми ошади, кийимлар торлик қилади, баъзида корин қуриллайди. Бемор вақти-вақти билан корин бўшлиғининг турли жойларида аниқ жойлашувсиз ўтмас ёки симилловчи оғриқни ҳис қилади. Газли коликаларда оғриқ хуружлари тўлғоқсимон бўлади. Флатуленциядан кейин оғриқ йўқолади.

Бундан ташқари, метеоризм қуйидаги бузилишларга сабаб бўлади:

Корин дам бўлишини даволаш

Корин дам бўлиши нимаданлиги омилларнинг хилма-хиллиги бу бузилишни даволашнинг асосий муаммосидир. Агар метеоризмнинг асосий сабаби овқатланиш бўлса, даволанишнинг асосини парҳез ташкил етади. Овқатга газ ҳосил қилиш салоҳияти паст бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак, уларга оқ гуруч, ситрус мевалари, қаттиқ пишлоқлар, оқ гўшт, тухум, газланмаган ичимликлар, ёгурт каби маҳсулотлар киради. Организмнинг муайян озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган индивидуал реакциясини аниқлаш учун синовли елиминацион парҳезлар ўтказилади — «шубҳали» маҳсулотлар босқичма-босқич таомномадан чиқариб юборилади. Организмнинг турли хил овқатлар комбинациясига муносабатини диққат билан кузатиш керак.

Ёмон одатлардан халос бўиинса, аерофагияда корин дам бўлишини даволаш муваффақиятли бўлади:

  • Овқатланаётганда сўзлашмаслик, овқатни тез йемаслик;
  • Сақич, обаки дандонлардан воз кечиш, ичимликларни сомонча орқали ичмаслик. Парҳездан газланган ичимликлар ва пивони чиқариб ташлаш;
  • Камроқ чекиш;
  • Шакар сақловчи маҳсулотлар, мевалар ва уларнинг шарбатларини оқсилли таом тановулидан 2-3 соатдан кейин истеъмол қилиш керак, янада афзалроғи овқатланишдан 30 дақиқа олдин.

Метеоризмнинг сабаби касаллик бўлса, терапия патологияни даволаш ёки касалликни йенгиллаштирадиган, унинг аломатларини бартараф етадиган мураккаб чора-тадбирларни қўллашни ўз ичига олади.

Корин дам бўлиши
Корин дам бўлганда фойдаланиладиган дорилар:

  1. Ентеросорбентлар— ентеросгел, диосмектит, фаоллашган кўмор, полифепан. Ушбу гуруҳ препаратлари газлар ишлаб чиқаришни кўпайтирадиган зарарли моддалар, токсинларни ўзига боғлаб, организмдан чиқариб ташлайди.
  2. Кўпик сўндирувчилар— симетикон асосли дори-дармонлар. Суюқликда кўп миқдорда газ пуфакчалари кўпик ҳосил қилади. Ушбу дори воситаларининг таъсири газ пуфакчаларининг сирт таранглигини камайтиришга асосланади.
  3. Углеводларни ҳазм қилишни осонлаштирадиган нопанкреатик ферментлар.
  4. Сўрилмайдиган антибиотиклар. Препарат ўзгармаган ҳолда нажас билан чиқарилади, унинг қондаги концентрацияси ошмайди.

Корин дам бўлишини Еспумизан (симетикон) яхши бартараф қилади. У пуфакчаларнинг ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, уларни йўқ қилади, шунингдек, корин дамланиши ва кекиришни бартараф етади. Препаратни қандли диабетга чалинган ва ошқозон-ичак касалликлари билан оғриган беморларга ҳам қабул мумкин. Еспумизан маҳаллий таъсир кўрсатади ва бутунлай нажас билан чиқиб кетади.

Метеоризмдан уй шароитида халос бўлиш

Уй шароитида корин дам бўлишига қарши «йел ҳайдовчи» қуйидаги халқона воситалар ёрдам беради:

  • Шивит, фенхел меваси;
  • Тенг миқдорда фенхел, ялпиз барглари ва валериана илдизидан ўсимликли топълам, бу шунингдек спазмолитик таъсирга ҳам ега;
  • Шивитли сув — термосга 2 ош қошиқ майдаланган шивит ва иссиқ сув солиниб, аралашма 3 соат тиндирилади. Сўнг, кунига 3-4 марта ярим стакандан ичилади. Бу кўпинча чақалоқларга белгиланади.
  • Зира уруғлари.

Корин дам бўлиши кенг тарқалган, лекин жуда оз ўрганилган. Енг муҳими — газнинг чиндан ҳам ортиқчами ёки шунчаки ичакнинг аномал сезгирлиги одамга дискомфорт туғдирмоқдами деган саволга жавоб топишдир.

 

(Visited 898 times, 4 visits today)

Related posts

Leave a Comment