Кукрак огриши — сабаблари уй шароитида даволаса буладими? даволаш, олдини олиш

Кукрак огриши

Кукрак огриши — сабаблари, хавф омиллари, сут безларидаги оғриқни даволаш, олдини олиш

Сут безлари жуда нозик гормонал мувозанатга ега ва уни ўз навбатида тўғри даражада ушлаб турилиши яхшироқдир. Агар профилактика билан шуғулланилмаса, кукрак оғриғи (сут безларидаги оғриқ, масталгия) сифатида таниш бўлган аломат юзага келиши мумкин. Турли интесивликдаги кукрак оғриқлари аёлларни тез-тез безовта қилиб туради ва бунинг ўз сабаблари мавжуд.

Кўпинча кукраклардаги оғриқ кенгайиш ва оғирлик ҳисси, сийна сезгирлигининг ортиши ва шишиб қолиши билан бирга кечади.  Сут безларида оғриқ ҳайздан олдин пайдо бўлиши мумкин. Ҳар доим ҳам оғриқ сабаби онкологик ёки маммологик хасталик ҳисобланмайди. Лекин барибир шифокорга учрашиш зарурдир.

Кукракдаги оғриқнинг таснифи

Сут безлари оғриғи юзага келиши даврига қараб, қуйидагилар ажратилади:

  • Сиклик (даврий) оғриқ (оғриқ гормонал ўзгаришлар ва ҳайз келишидан олдин юзага келади;
  • Асикллик оғриқ (одатда лат йейишлар, жароҳат ва қовурғалараро невралгия билан боғлиқ).

Табиати бўйича кукрак оғриғи қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • Отувчи;
  • Ўтмас;
  • Ўткир;
  • Санчувчи;
  • Кесувчи;
  • Пулсацион;
  • Симилловчи (ёки симилловчи-тортувчи);
  • Ачишишли.

Кукрак огриши

Аломатлари

Кукракнинг сиклик оғриғи синдромига хос белгилар:

  • Ҳайз билан боғлиқлиги;
  • Оғриқнинг симилловчи ва ўтмас табиати;
  • Яллиғланиш жараёни;
  • Кукракда тугунчалар ҳосил бўлиши;
  • Оғриқнинг қўлтиқ остига тарқалиши;
  • Симметриклик (оғриқ ҳар икки кукракда ҳам сезилади);
  • Ёш фактори (20-40 ёшли беморлар кукрак оғриқларидан тез-тез азият чекади).

Асиклик оғриқ белгилари:

  • Ҳайз билан боғлиқ емаслиги;
  • Кукракдаги сиқилиш ва ёниш ҳисси;
  • Оғриқ кукракнинг бир тарафида локализацияланиши (чап ёки ўнг).

Хавфли аломатлар:

  1. 2 ҳафтадан кўп давом етадиган ҳар кунлик оғриқ;
  2. Вақт ўтиши билан оғриқнинг кучайиши;
  3. Оғриқнинг кукракнинг аниқ белгиланган қисмида жойлашуви;
  4. Сут безидаги оғриқ кундалик фаолиятда қийинчиликларга олиб келиши.

Кукрак огриши сабаблари

Ёқимсиз туйғулар пайдо бўлишига ёрдам берувчи омиллар (яъни уларнинг сабаблари) турлича бўлиши мумкин:

  • Анатомик омиллар.Асиклик бўлмаган оғриқни келтириб чиқаради. Триггерлар кўпинча кукрак травмаси, кукрак кистаси, бошдан кечирилган жарроҳлик аралашувидир.
  • Кислотали дисбаланс. Кукрак сезгирлиги унинг ичида айланиб юрадиган гормонларга боғлиқ. Ушбу муаммо билан курашиш учун, овқат рационига ёғли кислоталарни ўз ичига олган озиқ-овқатни киритиш керак.
  • Дори воситаларини қабул қилиш. Гормонал дориларнинг бир қисми (масалан, бепуштликнидаволаш учун), орал контрацептивлар ва бошқа бир қатор дорилар сут безларида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу дориларни қабул қилишдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
  • Кукрак ҳажми. Кукрак ҳажми катта бўлган аёлларда баъзида асикли оғриқлар пайдо бўлади.

Кукрак огриши

Еҳтимолли касалликлар

Ушбу аломат сут безларининг турли жароҳатлари ва лат йейишлари, шунингдек, ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида организмдаги ўзгаришлар туфайли юзага келган бўлиши мумкин. Даволашни бошлашдан олдин касалликнинг сабабини тушуниш керак, чунки жиддий патологиялар мавжудлиги ҳам истисно емас.

Қовурғалараро невралгия

Алоҳида нерв толаларининг сезувчанлиги бузилиши туфайли ривожланади. Оғриқли ҳис-туйғулар «бутун нерв бўйлаб тарқалади, шунинг учун оғриқ нафақат кукракда, балки бел ва думғазада ҳам сезилиши мумкин.

Безлар соҳасидаги невралгия интенсивлик, хуружсимон ва юриш вақтида кучайиши билан тавсифланади. Шунингдек, оғриқ кукракни босиб кўрганда, нафас чиқариш ва нафас олиш пайтида пайдо бўлади.

Мастопатия

Кукракнинг яхши сифатли касалликларини назарда тутади. Бунда без тўқималари ўсади, сийнадан еса суюқлик ажрала бошлайди. Мастопатия бир вақтнинг ўзида ҳар иккита кукракка таъсир қилади.

Оғриқ симилловчи ва ўтмас бўлади. Қизиқарли ҳақиқат — мастопатияга чалинган аёлларнинг 15% ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмайди. Баъзи ҳолларда мастопатия саратон ўсимтасига айланади.
Мастопатия касаллиги тўғрисида батафсил→

Сут бези фиброаденомаси

Бу ўсимтага ўхшаш шаклланмани даволаш ўта муаммолидир. Капсулаланган ўсимта жуда аниқ контурларга ега.

Кукрак қаттиқлашади, сийналар ғалати субстанция чиқаради. Агар аёл ушбу касалликка катта ёшда дучор бўлса, шифокорлар жарроҳлик аралашувини тавсия етади. Фиброаденома — бу яхши сифатли ўсимта, шунинг учун у кукракнинг тузилишини бузмайди. Саркомага аяниши жуда кам ҳолларда учрайди.

Мастит

Гап сут безларининг яллиғланиши ҳақида бормоқда. Касаллик гигиеник меъёрлага амал қилмаслик ёки емизиш даврида ривожланиши мумкин. Инфекция организмга сийналардаги микроёриқлар орқали киради.

Емизиш жараёнида оғриқ синдроми кучаяди. Мастит ва мастопатияни адаштириш хатодир. Бу бошқа-бошқа патологиялар, ва иккинчиси анча хавфлироқ.
Мастит касаллиги ҳақида батафсил→

Ташхис

Касалликни даволашдан олдин унинг малакали ташхисини ўтказиш жуда муҳимдир. Бунинг учун қуйидаги усуллар қўлланилади:

  1. УТТ. Енг оммалашган усул, унда тўхталмаймиз.
  2. Палпация. Шифокор шикастланиш соҳасини пайпаслаб кўради. Бу босқичда кукрак безларида ассиметрия аниқланади. Бундай кўрик визуал тарзда шишиш, қизариш, тери ости қон томирларининг ҳолатини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, ушбу босқичда кукракдаги оғриқ ташхис қилинади, муаммонинг аниқ локализацияси аниқланади. Шунингдек лимфа тугунлари ҳам текширилади (ўмров усти, ўмров ости, қўлтиқ ости, бўйин).
  3. Биопсия. Уч тури мавжуд: ексцизион(зичланмани атрофдаги тўқималар билан кесиб олиш), пункцион (зичланмага игна ёки шприц киритиш) ва трепан-биопсия (кейинги ўрганиш учун игна ёрдамида тўқима устунчаси ажратиб олиш). Ўтказилиши ҳайздан олдинми ёки кейинми — бу муҳим емас. Енг муҳими ўсимтанинг табиатини аниқлаш (яхши ёки ёмон сифатли).
  4. Мамография. Бу сут безларида кечаётган жараёнларнинг рентгенологик ташхислаш жараёнидир. Ушбу муолажа учун махсус рентгенологик аппарат — маммограф мўлжалланган.
  5. Дуктография. Рентгеноконтраст препарат ёрдамида ташхислаш усули, бу сут бези каналлардиа ўсимта мавжудлигини аниқлаш имконини беради.
  6. Термография. Тадқиқот механизми — термовизор. Ушбу қурилма тана томонидан чиқариладиган инфрақизил нурларга сезгир. Шикастланиш сиртида иссиқ нуқта кузатилади.
  7. Ултратовушли диагностика. Усулнинг иккинчи номи — ехография. Ултратовуш туфайли рентгенологик йўл орқали олинган маълумотлар сезиларли даражада тўлдирилади.
  8. Пневмокистография. Киста бўшлиғини пункциясини англатади.

Хавф гуруҳлари

Сут безидаги оғриқ муаммоси нафақат ҳайздан олдин содир бўлиши мумкин. Хавф гуруҳига қуйидаги тоифа кишилар киради:

  • 1 марта туққан аёллар (ёки умуман туғмаганлар);
  • Кукрак билан умуман емизмаганлар;
  • Саратон ўсмаларига мойил бўлган беморлар (она чизиғи тарафидан);
  • Тартибсиз жинсий ҳаёт кечирадиганлар;
  • Бир неча марта аборт қилдирганлар;
  • Стрессгаемоционал дучор бўлганлар;
  • Қандли диабетбилан касалланганлар;
  • Семизликданазият чекадиганлар;
  • Ноқулай шароитда яшайдиганлар (ёмон екология);
  • Жигар, қалқонсимон без, ўт пуфагининг зарарланишига чалинганлар;
  • Кукрак бези билан боғлиқ жароҳатланишларни бошдан кечирганлар;
  • Чекувчилар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилувчилар.

Кукрак огриши

Даволаш

Даволашдан олдин тўғри бажарилган ташхис сут безларининг функционал бузилишлари билан алоқа мавжуд емаслигини кўрсатиши мумкин.

Бундай ҳолатда шифокор симптоматик даволанишни белгилайди. Мисол учун, антипролактин препаратлар пролактин даражаси кўтарилишига қарши курашади. Улар шунингдек гипофизда ушбу гормоннинг секрециясини бостириши мумкин.

Гормонал терапиянинг муҳим камчилиги мавжуд — у ҳайз сикининг бузилишига сабаб бўлади. Шунинг учун бу усул жуда кам қўлланилади. Тиббий амалиётда кўпинча қуйидагилар учрайди:

  • Фитотерапия;
  • Озиқ-овқат қўшимчалари;
  • Витаминли терапия.

Рациондан кока-кола, шоколад, спиртли ичимликлар ва қаҳваларни чиқариб ташлашга қаратилга парҳезлар жуда машҳур. Баъзи ҳолларда пиридоксин белгиланади.

Консерватив даволаш

Кукрак оғриганда шифокор қуйидаги препаратларни буюриши мумкин:

  • Витаминлар (Е, А, C, Б);
  • Седатив ва антистресс воситалар;
  • Жинсий гормонлар синтезини нормаллаштириш учун препаратлар;
  • Ферментлар (модда алмашинувини тартибга солади).

Жарроҳлик аралашуви

Агар юқорида келтирилган даво чораларининг ҳеч бир наф бермаса, беморга жарроҳлик тавсия етилиши мумкин. Бу ўсимтага ўхшаш шаклланишлар билан шикастланган жойларни олиб ташлашни англатади. Операциядан сўнг беморга иммуномодулятор, оғриқ қолдирувчи ва ўсимтага қарши воситалар буюрилади.

Олдини олиш

Енг яхши профилактика — иммунитетни мунтазам мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, стресс, ташвиш ва асабий тарангликдан қочиш, бир хил шерик билан мунтазам жинсий алоқада бўлиш, абортга йўл қўймаслик ва кукрак билан емизиш керак. Тор, қисувчи ички кийимлардан воз кечиш ва ҳар кунги мануал кўрикка вақт ажратиш керак.

 

(Visited 997 times, 10 visits today)

Related posts

Leave a Comment