КЎЗ КAСAЛЛИКЛAРИ — КЎЗ ДОГИ КДAВОЛAШ УСУЛЛAРИ ТУРЛAРИ

Кўз касалликлари

Кўз касалликлари даволаш усуллари нималарга этибор бериш керак

Кўз доғи кўз шох пардасининг хиралашуви бўлиб, кўздаги ўзгаришлардан вужудга келади. Шох парданинг турли яллиғланиш жараёнлари (кератит) ва жароҳатларидан кейин ривожланади.

Ташқаридан қараганда кўз доғи кўз шох пардасида хиралашувнинг юзаки, кулранг оқиш ўчоқларини ўзида намоён этгандек бўлади. Бу ўчоқлар ўлчамлари ва шакли турлича бўлиши мумкин. Жойлашуви ва зичлигига боғлиқ равишда шох парданинг хиралашуви кўришни кескин ёмонлаштиради, айниқса кўз доғи шох парданинг қоқ ўртасида жойлашган бўлса, одам бутунлай кўрмайдиган бўлиб қолиши мумкин.

Аломатлари

Кўзнинг косметик нуқсони.

• Кўз олдида «туман» бордек туюлиши.

• Кўриш масофасининг қисқариши. Кўриш ўткирлигининг пасайиши.

• Кўзнинг кўрмай қолиши.

Кўз касалликлари

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Шох парданинг хиралашув белгилари сезилганида шифокор-офтальмолог билан маслаҳат қилмоқ керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Муолажа

Одатда кўз доғини даволаш қийин кечади. Буюрилган дорилар шох парда хиралашуви энди-энди ривожланиш палласига киргандагина самара беради. Айрим ҳолларда кўришни яхшиловчи жарроҳлик амалини қўллашга тўғри келади.

Кўз касалликлари

Кўз касалликлари Дорилар

Ташқи муолажа учун: Актовегин • Баларпан • Калий йодид • Корнерегель • Лакрисин.

Ичиладиган дорилар: Ретинол (витамин А) • Рибофлавин. Жарроҳлик амали фақат «пишиб етилган» кўз доғидагина

қўлланилади. Аллотрансплантатлардан фойдаланиб кератопластиканинг хилма-хил турлари бажарилади (аллоплант ва ҳоказо).

Кўз касалликлари

Кўз касалликлари ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Кончўп шарбати ва асал муми сув дамламасининг аралашмаси кўз доғини кетказишда яхши ёрдам беради. Бунинг учун қончўп суви сиқиб олинади-да, уни асалари мумининг 1%ли сувли дамламаси(настойкаси) билан 1:3 нисбатда аралаштирилади ва тунда кўзга 2 томчидан томизилади.

Кўкўт суви 3 мл, нўш пиёз суви 2 мл, май асали (янгиси) 4 гр олиниб яхшилаб аралаштирилади, қоронғи жойда 4 соат тиндирилади. Олинган модда кунда 2-3 маҳал қовоққа қуйилади. Кўриш ёмонлашганда, катаракта муолажасида, лейкома (кўз доғи) да бу аралашма фойда беради.

Тандирдан чиққан ноннинг тепа қисмидан пичоқ билан унча катта бўлмаган доирасимон чукурлик ўйилади, у стакан ё шунга ўхшаш буюм сиғадиган даражада бўлиши керак. Чуқурчага идишни оғзини ерга қаратиб солинади-да, ҳаво кирмаслиги учун нонни оҳиста қисиб қўйилади.

Кўз касалликлари

Ноннинг иссиғи билан идиш (стакан) ичи терлай бошлайди. Ана шу тер шифобахш хусусиятга эга. Стакан олиниб, ичидаги суюқлик бошқа идишга қўйилади тайёр дорини, бемор кўзига томизса яхши самара беради. Муолажа ҳар куни бажариб борилади ва 1-2 ой давом этади. Нўш пиёзнинг асал аралаштирилган суви кўз доғига яхши даво. 1 ой давомида кунда 3 маҳал 2 томчидан бемор кўзга томизилади.

Кўз доғини жарроҳлик амалисиз кетказиш учун кўзга оққарағай (пихта) елимидан бир томчидан томизиб туриш керак. Кўз қаттиқ ачишади, аммо доғдан қутулганингиз қолади.

Ўрта Осиё халқларида шундай «дори» сифатида қизил нўш пиёз сувидан фойдаланадилар. Ойда 1-2 амал қўлланади. Каттиқ ачиштирмаслиги учун пиёз сувига 1:1 нисбатда сут қўшилади ва ҳафтада 1-3 марта кўзга томизилади.

Очанка гиёҳи 40 гр ини 1 л қайнатилиб совутилган сувга солиб, 2-3 соат тиндирилади ва сузиб олинади. Кўзни ювиш ва унга томизишда ишлатилади. Кунда 3-4 маҳал ярим стакандан ичса ёки шу гиёҳ толқонидан еса ҳам бўлади (1 ошқошиқ сувга толқондан пичоқ учида олиб солинади). Муолажани узоқ вақт давомида олиб бориш керак.

Кўз касалликлари

(Visited 86 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!