Kiyimdagi dog’lar

Kiyimdagi dog’lar

Kiyimdagi dog’lar  Баъзи пайтларда аёлларимиз доғларни қандай кетказиш мумкинлиги ҳақида ўйланиб қоладилар бугун сайтимизда турли хил доғларни қандай усуллар билан кетказиш ҳақида сўз юритамиз

Доғ янги бўлса…

Кир совун

Унинг ёрдамида ҳали матога (ҳар қандай матога) сингиб улгурмаган доғни кетказиш мумкин. Бунинг учун доғ жойини яхшилаб совунлаб, 12 соатга қолдиринг (яхшиси, селлофан халқага ўраб қўйинг), сўнг оддий усулда ювиб ташланг.

Шакар ва кир совун

Доғ бўлган жойни совунлаб, устига шакар сепинг ва чўтка билан ишқаланг. 15 дақиқадан сўнг одатдагидек ювиб ташланг. Бу усул ип газламаларда яхши иш беради.

Туз

Кийимда доғ пайдо бўлиши билан, унга оддий туз сепинг, бироз ишқаланг ва қоқиб ташланг, буни бир неча марта такрорланг, сўнг ювиб ташланг.

Бўр кукуни

Бу усулни пахта толаси, зиғир толасидан бўлган газламалар, шойи ва шифон матоларда қўллаш мумкин. Доғ бўлган ҳудудга қуруқ кукунни сепинг ва 2—3 соатга қолдиринг. СЎнг нам латта билан артиб ташланг ва кийимни ювинг.

Аммиак

У оч рангли сунъий газламаларда яхши натижа беради. Бир стакан сувга бир чой қошиқ аммиак солинг ва унга пахтани ҳўллаб, доғ бўлган жойни артинг. Устидан тоза мато қўйиб, ўртача ҳароратда қиздирилган дазмолни босинг.

Крахмал

Крахмал кукунини олиб, доғли жойни у билан ишқаланг, ўн дақиқача кутиб, сўнг кукун қолдиқларини қоқиб ташланг. Бир неча марта такрорланг.

Идиш-товоқ ювиш воситаси

Бу усул ҳар қандай матода иш беради. Воситани (сувга аралаштирмасдан) доғ жойига суринг, ишқаланг ва бир неча дақиқага қолдиринг. Сўнг устидан қайноқ сув қуйиб, кийимни ювиб ташланг.

Доғ ески бўлса…

Бензин

Ески доғни кетказиш учун бир парча мато ёки босма қоғозни бензинда намланг, уни доғли кийим тагига қўйинг, устини еса бензинда ҳўлланган пахта билан артинг. Шу тариқа, трикотаж, ип газлама, зиғир толасидан газламалардан доғларни кетказиш мумкин.

Туз

Бир литр қайноқ сувда 150 мл тузни еритиб, уни доғли кийим устига қуйинг, бироз ишқалаб, сўнг одатдагидек ювиб ташланг.

Крахмал

Крахмални сувда еритиб, иситинг ва доғ устига суринг. У доғни ўзига сингдириб олгач, қолдиқларини қоқиб ташланг.

Ош содаси ва идиш-товоқ ювиш воситаси

Масаллиқларни тиш пастасидек бўлгунича яхшилаб аралаштиринг ва доғли ҳудудга суринг, сўнг чўтка билан ишқалаб, ўн дақиқага қолдиринг ва ювиб ташланг.

Сирка

Сиркани сув билан тенг нисбатда аралаштиринг, кийимни унга 15 дақиқага ивитиб қўйинг ва ювиб ташланг.

Кока-кола

Ёғли доғни ширин газли ичимлик ёрдамида кетказиш ҳам мумкин. Бунинг учун унга доғли кийимни 2—3 соатга ивитиб қўйинг ва ювиб ташланг.

(Visited 1 529 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!