Касаллик
Kasalliklar бетоблик, хастал и к — организмга ташқи ёки ички муҳитнинг зарарли омиллари таʼсир етганда роʻй берадиган патологик жараён.
К. ҳақидаги тушунча тиббиёт тарихида оʻзгариб борди. К.нинг пайдо боʻлишида ташқи муҳит омиллари йетакчи рол оʻйнайди, чунки улар организмга бевосита таʼсир етиш билан бирга унинг ички хусусиятларини ҳам оʻзгартира олади, бу оʻзгаришлар наслдан-наслга оʻтиб, унда К.ни юзага келтириши мумкин.
К., коʻпинча, ҳаддан ташқари кучли таʼсиротлар, турли микроорганизмлар, заҳарлар таʼсирида вужудга келади. Бунда организмнинг ташқи муҳитга мослашуви сусайиб, унинг муҳит билан оʻзаро мувозанати бу-зилади.
Организмнинг ривожланиш нуқсонлари ёки ирсий камчиликлар ҳам К.ка сабаб боʻлиш мумкин. Мас, муайян касалликлар, хусусан, аллергик касалликларга баʼзан тугʻилишдан мойиллик боʻлади (қ. Аллергия).
К. пайдо қиладиган агент организмга таʼсир етиб, уни зарарлантиради, айни чогʻда бу агент организмнинг ҳимоя чоралари ва мосланиш реаксиялари сафарбар боʻлишига олиб келади. Демак, К., одатда, бир-бирига алоқадор икки жараённинг — зарарланиш ва унга қарши ҳимояланиш жараёнининг бирга келиши билан ифодаланади.
Ҳар бир К. умуман бутун организм ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келади, лекин коʻпгина К.ларда дарднинг бадандаги оʻрни, шунингдек, маʼлум бир аʼзо ёки системанинг коʻпроқ зарарланганини коʻрсатадиган белгилар аниқ коʻриниб туради.
Маc, меʼдада яра борлиги бутун организмнинг умумий касаллиги — яра касаллигинит маҳаллий белгиси боʻлиши мумкин, яра касаллиги коʻпинча нерв системаси функсиясининг жисмоний ёки ақлий ишда ҳаддан ташқари зоʻриқиши, нохуш хрдисаларни бошдан кечириш туфайли бузилишидан келиб чиқади.
Аксинча, фақат маʼлум бир жойни шикастлайдиган ҳар қандай таʼсирот, албатта, қандай боʻлмасин умумий ҳодисаларга сабаб боʻлади. Маc, баданнинг бирор жойига чипқон чиқса, одам иситмалаб, ланж боʻлиб юриши, иштаҳаси ёʻқолиши маʼлум ва ҳ.к.
К.нинг пайдо боʻлиш сабаблари жуда хилма-хил. У битта омилнинг таʼсиридан ёки бир қанча шароитларнинг бирга қоʻшилишидан келиб чиқиши мумкин. Мас, инфексион ва паразитар К.лар организмга маʼлум бир турдаги микроорганизмлар ва паразитлар таʼсиридан, бошқалари еса бир қанча сабабларнинг биргалашиб таʼсир етишидан келиб чиқади (меʼда шиллиқ қаватининг яллигʻланиши — гастрит, одатда, тартибсиз овқатланиш, кундалик режимга риоя қилмаслик, чекиш, ичкилик ичиш, шунингдек, бошқа аʼзоларнинг К.лари оқибатида пайдо боʻлади).
К.ни аниқлашда унинг вужудга келиш сабаблари (етиологияси), касаллик жараёнининг ривожланиш механизми (патогенези), клиник коʻриниши (белгилари ёки симптомлари) ва ҳ. к.ларга алоҳида аҳамият бериш талаб етилади. К.нинг содир боʻлиши ва оʻтишида организмнинг ҳимоя кучлари ва мосланиш имкониятлари ҳал қилувчи рол оʻйнайди.
К.нинг оʻткир, оʻртача оʻткир ва сурункали хиллари боʻлади. К.нинг оʻтишида 4 босқич ёки давр: яширин (латент), продромал (дастлабки), авж олиш ва тузалиш даври тафовут қилинади. Бирок, коʻпгина К.ларнинг авж олиши ва оʻтишида бундай даврларни роʻйирост ажратиб боʻлмайди.
К.нинг яширин даври (инфексион К.ларда бу давр инкубацион давр деб аталади) зарарловчи агент таʼсир етгандан бошлаб то дарднинг дастлабки белгилари пайдо боʻлгунча давом етади; бу давр бир неча лаҳзадан (шикастланишда) бир неча йилгача боʻлиши мумкин.
Продромал давр К.нинг илк белгилари пайдо боʻлгандан бошлаб то у роʻйирост авж олгунча оʻтадиган вақтни оʻз ичига олади. Бу даврда, одатда, талайгина К.ларга хос боʻлган бош огʻригʻи, қалтираш, иситмалаш, ланж боʻлиш ва бошқа бошланади. Хуллас, бу даврда одамнинг дардга чалингани аниқ боʻлади-ю, лекин қандай К. билан огʻриганлигини билиб боʻлмайди. К.ка аниқ ташҳис қоʻйиш учун ҳарактерли боʻлган белгилар коʻпинча бу даврнинг охирида, К. расмана авж олган пайтда коʻзга ташланади, лекин айрим ҳолларда булар нотайин боʻлади (К.нинг билинмайдиган шакли) ёки унча авжига чиқмасдан ёʻқолиб кетади (К.нинг абортив шакли). Бироқ, К. жуда типик боʻлиб оʻтаётган ҳолларда ҳам бирор асорат ёки бошқа бир дард қоʻшилиб қолишидан у бошқача тус олади. К.нинг тугаши, яʼни охирги тузалиш даври бирдан бошланиши ёки аста-секин оʻтиши мумкин. Айни вақтда одам бутунлай согʻайиб кетади ёки бирор аʼзосида К.дан анчагача ёʻқолмайдиган асорат қолади; баʼзан К. бутунлай ёʻқолмасдан, вақт-вақти билан қоʻзиб турадиган сурункали хилга айланади. К.нинг асорат қолдирмай, есономон оʻтиб кетиши коʻпинча унга қарши оʻз вақтида даво қилиш ҳамда врачнинг ҳамма буюрганларини бекаму коʻст бажаришга богʻлиқ.
Шунинг учун одам оʻзини андек носогʻ сезганида дарҳол врачга бориши керак. Замонавий тиббиёт бемор аҳволига жуда жиддий қараб, уни комплекс тарзда текширади; К.нинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитлари, авж олиб бориш механизмлари, қандай белгилар билан оʻтиши, организмнинг К.ка қарши қандай курашиши, ҳимоя ва мослашув реаксияларининг қонуниятларини оʻрганади; олинган натижаларга қараб, К.ни аниклаш, даволаш ва унинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. Ҳар бир беморга индивидуал, яʼни касаллигининг хили, организмнинг ҳолати ва бошқа коʻпгина хусусиятларга қараб даво қилинади.[1]
Сариқ касаллиги
– жигарда ҳосил боʻладиган билирубин — оʻт пигментининг (қ. Оʻт) тоʻқималарда тоʻпланиши туфайли тери, коʻз оқи ва шиллиқ пардаларининг сариқ тусга кириши. Сариқ касаллиги қонда билирубин миқдорининг ошиб кетиши натижасида пайдо боʻлади. Келиб чиқиш сабаблари ва ҳосил боʻлиш механизмига коʻра, Сариқ касаллиги жигарда пайдо боʻлувчи, механик ва гемолитик хилларга боʻлинади. Жигар (паренхимага оид) Сариқ касаллиги жигар ҳужайраларининг инфексион ёки токсик заҳарланиши натижасида пайдо боʻлиб, жигарда турли хил оʻзгаришлар келтириб чиқаради, билирубинни ичакка оʻтказади: ахлат ранги оқариб, сийдик тоʻқлашади. Жигар Сариқ касаллиги аксарият оʻткир гепатит касаллиги (қ. Вирусли гепатит) туфайли, шунингдек, жигар ҳужайраларининг алкогол таʼсирида заҳарланиши оқибатида келиб чиқади. Механик Сариқ касаллиги оʻт (сафро)нинг оʻт ёʻлларидан оʻта олмаслиги, мас, оʻт пуфагида тошлар пайдо боʻлиши натижасида оʻтнинг ичакка оʻта олмаслиги ва шу туфайли оʻт ёʻлларида тоʻхталиб қолган сафродаги билирубин тоʻгʻридантоʻгʻри қонга оʻтиб кетиши сабабли келиб чиқади.
Одатда, аввал коʻз оқи, кейин юмшоқ танглайнинг шиллиқ пардаси, тил ости, тери саргʻаяди. Сарикликнинг кучликучсизлиги қондаги билирубин миқдорининг коʻпозлигига богʻлиқ. Сариқ касаллигида коʻпинча тери кичишади, чунки оʻт кислота теридаги периферик нерв охирларини қоʻзгʻатади.
Сариқ касаллиги пайдо боʻлганида дарҳол врачга мурожаат қилиш лозим.
2—3 кунлик чақалоқларда коʻпинча жигар функсиясидаги вақтинчалик йетишмовчилик натижасида бадан саргʻайиши — физиологик сариқлик кузатилади. Бу ҳолат махсус давони талаб қилмайди ва 1—2 ҳафтада оʻтиб кетади. Баʼзан она билан боланинг қони бирбирига мос келмаса, яʼни она қони резусманфий боʻлиб, ҳомиланики еса резусмусбат боʻлса, у ҳолда она билан ҳомила оʻртасида «резусрақобат» юзага келиши натижасида Сариқ касаллиги чақалоклардаги гемолитик касалликлар билан бирга давом етади (қ. Чақалоқларнинг гемолитик касалликлари). Сариқ касаллиги гоҳида ҳомиладорлик истисқосида ҳам юз беради
Уйқусизлик
(баʼзан инсомниа ҳам дейилади) тегишли шароит боʻлишига қарамай, ухлай олмаслик муаммоси билан характерланувчи касаллик симптомидир. Бу одатда ҳолсизланиш, бош огʻриқлари ва бошқа симптомларни келтириб чиқаради. Уйқусизлик атамаси уйқунинг мутлақо ёʻқлигини емас, балки ухлаш қийинлигини англатади.
Уйқусизлик, инсомния, агрипния — тунги уйқу маромининг бузилиши; тунда кам ёки юзаки ухлаш, уйқу келмаслик, бевақт уйгʻонавериш, шунингдек, жуда ерта уйқу оʻчиб кетиши ва бошқа
Баʼзи одамларда уйқу болалигидан бузилган боʻлади, мас, ирсий, илк ёшда бошдан кечирилган баʼзи касалликлар ёки нерв системаси, бош миянинг шикастланиши оқибатида келиб чиқади. У. коʻпинча нерв системасининг кучли руҳий, емоционал шикастлари, невроз, психоз, бош миянинг органик касалликлари (айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аʼзолар ва ендокрин безлар (буйрак, жигар, қалқонсимон без) касалликлари билан богʻлиқ нерв системасининг функсионал бузилишларида учрайди. У. ётадиган жойнинг ноқулай боʻлиши, бирор нарсадан ҳаяжонланиш, бирорта касалликнинг бошланиш белгиси боʻлиши ҳам мумкин. Агар У. нохуш кечинмалар, толиқиш, ухлаш маромининг бузилишидан (функсионал У.) келиб чиққан боʻлса, у оʻзича тикланади. Бунинг учун ҳар куни бир вақтда одатдаги шароитда ётиш, яхши ҳаёллар суриш лозим. Бу тавсияларга риоя қилинса, ҳаяжонланиш, толиқишдан юзага келадиган У. тезда оʻтиб кетади. Уйку ёши қайтган ва қариган кишиларда оʻзгаради; уйқу ёшлик даврига қараганда бирмунча юзаки ва қисқа муддатли боʻлиб қолади, бу шу ёшдаги организмнинг физиологик хусусиятлари натижасидир.
У.нинг ҳар қандай турида ҳам врач билан маслаҳатлашиб, зарур муолажаларни олиш тавсия етилади, оʻз билгича доридармонлар билан даволаниш хавфли асоратларга олиб келади.
Уйқусизлик аёлларда еркаклардагидан 1,4 марта коʻп тарқалган.
Касб касалликлари
– ёмон меҳнат шароитлари ва касбга алоқадор зарарларнинг организмга таʼсири натижасида пайдо боʻладиган касалликлар. К.к.нинг кечиши унга сабаб боʻлган зарарли омилларнинг оʻзига хослиги, кучи, давомийлиги ва уларнинг биргаликдаги таʼсирига богʻлиқ. К.к. и. ч.нинг зарарли омилларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. К.к.нинг физик (касбга алоқадор карлик, вибрация касаллиги, нур касаллиги, кессон касаллиги, баландлик касаллиги ва б.), биологик (инфексион ва паразитар касалликлар: бруцеллёз, куйдирги) ва кимёвий омиллар таʼсирида (қ. Заҳарланиш), баʼзи чанглар узоқ вақт нафасга олинганда (пневмокониоз, бронхит ва б.), шунингдек, жисмоний зоʻриққанда ёки шикастланганда (неврит, бурсит) вужудга келадиган турлари фарқ қилинади. К.к.нинг келиб чиқишига организмнинг оʻта толиқиши ва касалликка қарши кураша олиш фаолиятининг пасайиши ҳам сабаб боʻлади.
Оʻзбекистонда К.к. роʻйхати ва тегишли тавсияномалар ОʻзР Согʻлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдикланади. И. ч. технологиясининг такомиллаштирилиши, и.ч. жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштиришнинг кенг жорий етилиши, меҳнат ва дам олишнинг меʼёрида ташкил қилиниши, зарарли корхоналарда қисқартирилган иш куни белгиланиши туфайли К.к. камайиб бормокда. К.к.ни олдини олиш, даволаш, мехнат муҳофазасини ташкил килиш ишлари билан Оʻзбекистон Санитария, гигийена ва касб касалликлари и.т. институти шугʻулланади.