Кандли диабет БУНИ ХАММА БИЛИШИ ШАРТ

Кандли диабет

Кандли диабет ДАВОЛАШ нималарга этибор бериш керак

Кандли диабет қонда қанд моддаси кўпайиб, пешобда қанд пайдо бўлиши, барча турдаги моддалар алмашинувининг бузилиши, томирлар (турли-туман ангиопатиялар), нервлар (нейропатиялар) шикастланиши, шунингдек, турли аъзолар ва тўқималардаги бошқа касаллик ўзгаришлари билан изоҳланади. Қандли диабет икки хил бўлади: 1-тип диабет ёшлик вақтида юзага келади ва 2-тип диабети ўрта ва кекса ёшдаги одамларда юзага келади.

1-тип диабетига ошқозоности безининг инсулин гормони ишлаб чиқарувчи ҳужайраларнинг бузилиши сабаб бўлади, натижада организмда инсулин етишмовчилиги келиб чиқади. Энди бемор умрбод инсулин олиб туришга мажбур бўлиб қолади.

2-тип қандли диабетда қонда глюкоза (қанд) даражасининг ошишида қонда инсулин миқдори етарли бўлган ҳолда унга нисбатан организм тўқималари сезгирлигининг сусайиши сабаб бўлади. Семириш, энг аввало обдоминал семириш (қ. Семирибкетиш) 2-тип диабетнинг ривожланиши хавфининг ишончли омили ҳисобланади.

Кандли диабет

Кандли диабет Аломатлари

• Чанқоқлик, пешоб кунлик миқдорининг ошиши (полурия), қонда глюкоза тўпланишининг ошиши (гипергликемия).

• 1-тип диабетда озиш, кескин заифлашиш, оғиздан ацетон ҳиди анқиши, пешобни кўп чиқариш кузатилади бир кечакундуздаги пешоб миқдори 8-9 л га етади. Муолажа қилинмаса диабетик кома ривожланади ва у ўлимга олиб келади.

• 2-тип диабет билан оғриган беморларда касаллик ва ўзига хос аломатлар секин ривожланади, тери қичиши, терининг йирингли касалланишлари, оғизнинг қуруқшаши, ташналик, гавда вазнининг ортиб кетиши билан зоҳир бўлади, аммо диабетик комагача аҳён-аҳёндагина етиб боради.

Қандли диабет айниқса ўзининг кеч намоён бўлувчи асоратлари билан қуйидаги хатарли асоратлар 1-тип диабетида ҳам, 2-тип диабетда ҳам юзага келади: катаракта;

• кўз пардасига қон қуйилиши ва сўқирлик;

• сурункали буйрак нуқсонлари;

• трофик яралар ва оёқларда қорасон (бармоқ ва оёқ кафти);

• оёқларда оғриқ ва тери сезгирлигининг йўқолиши билан намоён бўлувчи нейропатия;

• импотенция.

Атеросклероз, гипертония ва семириш қандли диабет асоратларининг ривожланишини тезлаштиради ва оғирлаштириб юборади.

Кандли диабет

Кандли диабетда Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Диабет аломатлари маълум бўлганда, углевод алмашинуви ҳолатини чуқурроқ текшириб кўриш учун шифокорга мурожаат қилмоқ лозим.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ

Текшириш наҳорда қонда глюкоза таркибини кўтарилиши қандли диабет белгиси ҳисобланади:

• тоза қонда 6,1 ммоль/л ва ундан кўпроқ (120 мг/дл ва кўпроқ);

• қон плазмасида 7,0 ммоль ва ундан кўпроқ (126 мг/дл ва кўпроқ).

Гликирланган гемоглобин улушини (Ав А ) 6,2 % гача ва ундан кўпроққа ортиши диабет борлигини аниқ кўрсатади. Айрим ҳолларда шифокорлар глюкозани кўпайтириш билан синаб кўрмоқчи бўладилар: 75 гр глюкозани ҳар 30 дақиқада 2 соат давомида ичиб бўлгандан кейин ва наҳорда глюкоза ҳолатини текширадилар.

Кандли диабет Муолажа.

Қандли диабет муолажасидаги асосий вазифа бу углевод алмашинувини меъёрига келтиришдир, чунки қонда глюкозанинг кўп даражада тўпланиши (гипергликемия) диабет асоратлари ривожланишининг асоси ҳисобланади.

Углевод алмашинувини махсус парҳез, қандни камайтирувчи дори воситалари ёки инсулиннинг жисмоний босимлар билан дозалаштирилган препаратлари ёрдамида тартибга солиб турилади. Беморнинг кўп нарса билиши катта аҳамиятга эга, чунки айнан у тиббий тавсияларнинг асосий ижрочиси ҳисобланади.

Парҳез

Кандли диабет

1-хил қандли диабетда

Овқатлар сирасида қанд ва қандли маҳсулотларни чеклаш лозим, аммо уни мутлақо истисно этиб бўлмайди. Бунда овқатлар сирасидаги ўзлаштириладиган углеводларнинг умумий миқдори оқсил, ёf ва қувват таркиби каби овқатнинг физиологик меъёрларига мос келиши керак.

Йирик тортилган ёки туйилган донлар унидан қилинган нон, пўсти сақланган ёрма, дуккаклилар, сабзавотлар, мевалар ва резаворлар, ёнғоқлар ҳисобига озуқа толаларини етарлича истеъмол қилиш зарур. Улар ичакдан глюкозанинг сўрилишини секинлаштирадилар, бу қонда глюкоза даражасининг тез ва бирмунча кўтарилишининг олдини олади.

Углеводларни овқатлар бўйича тўғри тақсимлаш учун (бу инсулин муолажада айниқса муҳим) маҳсулотлар кимёвий таркиби жадвалидан фойдаланиш зарур. Айни вақтда гликемик индексни (ГИ) ҳисобга олиш керак, у углевод таркибли маҳсулотлар ва таомларнинг қонда глюкоза даражасини ошириш қобилиятини тавсифлаб беради (қ. Илова. Гликемик индекс). ГИ ҳар доим ҳам маҳсулотлардаги углеводлар миқдорига мос келавермайди.

Масалан, оқ нон истеъмол қилгандан кейин қонда глюкоза даражасининг кўтарилиши макаронли овқат егандан кейингига қараганда юқорироқ, дуккаклилардан қилинган маҳсулотлар қонда глюкоза таркибини донли экинлар маҳсулотларига қараганда 2 баравар камроқ оширади.

1-тип диабетли беморнинг овқатланиш тартиби кун давомида неча марта ва қай вақтда инсулин қабул қилишларига, шунингдек, инсулиннинг қайси туридан фойдаланишларига боғлиқ. Булар бари овқат ейиш қисқалиги ва вақтини, шунингдек, овқатланишлар бўйича углеводлар миқдори нон бирликлари (НБ)ни тақсимлаб беради. НБ ўзлаштириладиган углеводларнинг 12 гр га тенг, улар бир бурда жавдар нонида 30 гр атрофида мавжуд бўлади.

1-тип диабетда инсулин препаратларини киритиш зарур. Қисқа таъсирли инсулинни асосий овқатни ейишдан 30 дақиқа олдин киритилади, қонда глюкоза даражасининг энг кўп пасайиши ўртача 1-3 соатда бошланади. Борди-ю, шундай инсулин уколидан кейин ёки унинг таъсири чўққига чиққанда бемор углевод таркибли овқатни емаса, унда инсулин

терапиянинг типик асорати гипогликемия юзага келади. Жуда тез таъсир қилувчи инсулинлар Лизпро ва Аспартни овқатдан 5 дақиқа олдин киритадилар, қонда глюкозанинг энг кўп пасайиши 30-60 дақиқа кейин бошланади.

Ўртача давом этувчи ва узоқ таъсир қилувчи инсулинлардан қондаги глюкозанинг энг кўп пасайишлари тегишли равишда ўртача 5-8 ва 10-12 соатдан кейин бошланади.

Аралаш инсулинлар суткасига икки марта қонда глюкоза таркибининг энг кўп пасайишини келтириб чиқаради, бу шу вақтда «улгеводдан еб олиш»ни тақозо этади.

Инсулотерапиянинг турли схемалари қўлланади, бу овқатланиш тартибида кўринади. Масалан, ўртача узунликдаги инсулинни икки марталаб киритишда эрталаб 2/3 суткалик миқдорда, кечқурун 1/3 суткалик миқдорда киритилади. Бундай схемада 1 нонушта енгилгина (2-3 НБ) бўлиши керак, чунки инсулин ҳали яхши таъсир қилмаган бўлади.

2-нонушта (киритишдан кейин тахм. 4 соат ўтгач) ва тушлик (киритишдан кейин 6-7 соат ўтгач) қуюқ, тўйимли бўлиши керак тегишликча равишда 3-4 ва 4-5 НБ. Кечликдан олдин глюкоза даражаси қонда анча юқори бўлади, шу боис 2 НБ етарли. Тунга кечкурун киритилган инсулиннинг дурустгина дозасини ҳисобга олиб «тўйиброқ» овқатланиш керак (3-4 НБ). Шундай қилиб, мазкур схемада 5 маротаба овқатланиш зарур қилиб қўйилган.

Овқатланиш ва инсулин киритишдаги мазкур схема одатда унинг суткалик дозаси унча катта бўлмаганда кўлланади. Кўпинча инсулин киритишнинг қуйидаги схемаси тавсия этилади: таъсири ўртача давомийликдаги инсулинни икки марта киритадилар нонуштадан олдин ва ётишдан олдин, қисқа таъсирли инсулин эса ҳар овқатланишдан олдин, жами 3 марта (нонушта, тушлик, кечлик).

Ушбу схема уч асосий ва уч қўшимча (2-нонушта, толма чой, 2-кечлик) овқатланиш кўринишида 6 марталик овқатланишни тақозо этади, шу билан бирга сўнггиси (ўртача 2 НБ) гипогликемия бўлиб қолмаслиги учун глюкоза даражасига «қисқа» инсулиннинг таъсири энг узоқ бўладиган соатларга тўғри келиши керак. Бунда гликемик индекси жуда баланд ёки ўта паст маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак. Ҳар қандай овқатланишда 7 НБ дан, яъни 80-85 гр углеводдан ортиб кетмаслиги лозим. Инсулиннинг зарурий миқдори (дозаси)ни белгилаб олиш учун маҳсулотларни тортмас дан ва улардаги ёғ, оқсил ва қувват таркибини ҳисобга олмасдан нон бирликлари тизими бўйича «кўрар куз»га овқатдаги углеводлар таркибинигина тахминан чўтлаб чиқиш кифоя қилади. Углевод таркибли маҳсулотларнинг гликемик индексларини ҳам ҳисобга олиш лозим.

Конда глюкоза даражасини бемор ўзи назорат қилганда, овқатланаётганда НБ миқдорини ҳисобга олиб, қулай вақтда инсулинликларни кўп бора киритиш тезкор инсулотерапия ҳисобланади. Мазкур схемада эркин, янада бемалолроқ овқатланиш тартибига ўтиш имкони мавжуд. Бунда киритиладиган инсулин дозаси қондаги глюкоза таркибига НБ ҳисоби бўйича режадаги углеводлар истеъмолига боғлиқ равишда ўз вақтида ўзгаради.

Кандли диабет

2-тип қандли диабет

Бемор биронта қанд пасайтирувчи препаратни ичиш-ичмаслигидан қатъий назар, парҳезга риоя қилинмаса, диабетнинг мазкур турини самарали даволашнинг асло иложи йўқ. Парҳез ҳисобига 2-тип диабет билан оғриганларнинг 35-40 % ининг қонида асосан ташхис қўйилгандан кейинги дастлабки йилларда, глюкоза таркибини меъёрида сақлаб туришга муваффақ бўлинади. Кейинчалик беморларнинг кўпчилиги парҳезни қандни пасайтирувчи препаратлар (ёки инсулин) билан тўлдиришга мажбур бўладилар.

Диабетни семириш билан бирлаштириб юборишда тана вазнини камайтириш (қ. Семириб кетиш) ва атеросклерозга қарши овқатланиш (қ. Атеросклероз) энг яхши самара беради. Углевод алмашинуви ўрнини барқарор қилиш учун семириб кетаётган беморлар тана вазнини дастлдабки вазнидан 5-7 % га туширишлари ва уни яна олдинги ҳолатга қайтармасликлари зарур.

Тананинг фойдали вазнини сақлаб қолиш учун, яъни озмасдан ва ортиқча қўшмасдан овқатлар сирасидаги углеводларнинг умумий миқдори (ёғлар истеъмолини чеклаш асосида) керакли калорияни таъминлаши керак. Шу билан бирга, овқатлар сирасида қанд ва қанд таркибли маҳсулотларни чеклаш жоиз. Гликемик индекс баланд бўлмаган (қ. Илова, Гликемик индекс) ва озуқа толаларига бой сабзавотлар, мевалар, дуккаклилар, ёнғоқлар, йирик майдаланган ёки янчилган дондан қилинган нонлар, ёрмаларнинг айрим турлари ва ҳоказолар углеводларнинг асосий манбалари бўлиб қолиши керак.

2-тип диабетни даволаш чоғида (фақат парҳез билан) овқатланиш тартиби. Кун давомида 4-5 марта овқатланиш керак, углеводлар нисбатан бир зайлда тақсимлаб борилади, чунки углеводларнинг унча катта бўлмаган улушлари диабетда яхши ўзлашади, қонда глюкоза даражасини бирданига ва узоқ вақт оширмайди. Глюкозани пасайтирувчи ҳапдорилар ичиш овқатланиш билан боғлиқ, ҳолбуки уларни истеъмол қилаётганда гипогликемия инсулиндан фойдалангандан кўра камроқ юзага келади. Инсультерапияда 2-тип диабет билан оғриган беморлар 1-тип диабетдаги парҳезга ўтишлари тақозо этилади. Дори воситалари. Инсулин дорилари 1-тип қандли диабетнинг барча ҳолларида ва 2-тип диабетда касаллик кўрсаткичлари бўйича ичилади. Таъсир кучи давомийлигига боғлиқ равишда улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади.

• қисқа муддат таъсир қилувчи инсулинлар (Актрапид НМ, Биосулин Р, Инсуман Рапид ГТ, Левулин Р, Новорапид Пенфилл, Хумалог, Хумулин Ругуляр) • ўртача муддат таъсир кўрсатувчи инсулинлар (Биосулин Н, Инсуман Базал ГТ, Левулин И, Протофан НМ, Хумулин НПХ) • узоқ муддат таъсир қилдувчи инсулинлар (Лантус, Левемир ФлексПен) • аралаш инсулинлар таъсир муддатлари турлича бўлган инсулинлар жамламаси (Инсуман Комб 25 ГТ, Микстард 30 НМ Пенфилл, Новомикс 30 Пенфилл, Новомикс 30 ФлексПен, Хумалог Микс 25, Хумулин МЗ).

Кандли диабет

Дори воситаси ва унинг миқдорини шифокор гликемия даражасига боғлиқ равишда аниқлайди.

Агар юқори жисмоний фаоллик билан бирга парҳезга риоя қилингани углевод алмашинувининг меъёрлашувига олиб келмаса, икки 2-тип қандли диабет чоғида қанд моддасини камайтирувчи ҳапдорилар ичирилади. У ёки бу дориларни ёки уларни аралаш ичишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги, қанд моддасини камайтирувчи дорилар ичиш миқдори ва тартиби ҳақидаги масалани ҳал этиш ҳар доим даволовчи шифокор зиммасидадир.

Қанд ўрнини босувчилар ва бироз ширин қилувчилар ўз маъносига кўра бир-бирига жуда яқин моддалар, лекин улар турли турли гуруҳларга киради. Бундай фарқлашнинг маъноси шундаки, қанд ўрнини босувчилар муайян озуқа қийматига эга, организм учун қувват манбаи ҳисобланади, бироз ширин

қилувчилар эса бундай хусусиятга эга эмас. Қанд ўрнини босувчилар ва бироз ширин қиладиган моддалардан қандли диабет билан оғриганлар учун парҳез маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам, бевосита истеъмол қилиш учун ҳам фойдаланадилар. Улар қандли диабет билан оғриганлар овқатини хуштаъм қилишда, шунингдек, қандли диабетни семириш билан қўшиб юборишда ишлатилади, чунки жуда кўп одамлар учун ширинликдан воз кечиш қийин.

Ичиладиган дори воситалари

•Қанд моддасини камайтирувчи препаратлар: Карбоза (Глюкобай) • Глибенкламид • Бетаназ, Глибекс, Глиданил, Манинил) • Глибомет • Гликвидон (Глюренорм) • Гликлазид (Глюкостабил, Диабетон, Диатика) • Глимепирид (Амарил, Глемаз)

• Глюкованс • Метформин (Багомет, Метфогамма, Сиофор) • Нитеглинид (Старликс) • Пиоглитазон (Актос) • Репаглинид (Нованорм) • Розиглитазон (Авандия).

• Қанд ўрнини босувчилар: Изомальтит (Палантинит) • Ксилит • Лактит • Мальтит (Мальтисорб), Сорбит • Фруктоза • Эритрит.

• Бироз ширин қилувчилар: Алитам • Аспартам (Кандерел, Нутрасвит Шугафри) • Ацесульфам калий (АСE-К, Свит-1, Сунетт) • Неоаспартам (Неотам) • Сахарин Цикламат (Милфорт зюсс, Сукламат, Сусли, Цюкли) • Сахарин • Свитли пекта • Стевиозид • Сукралаза • Тауматин • Цикламат.

Кандли диабет

Кандли диабет ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар) Ловия қўзоғи 20

20 дона олиниб, паст оловда 1 л сувда 1,5-2 соат қайнатилиб, сузилдади. Овқатдан 20 дақиқа олдин кунига 4 маҳал ярим стакандан ичилади. Муолажа муддати 45 кун.

Қонда қанд моддаси даражасини пасайтириш учун брусника шарбатини бир ошқошиқдан кунига 4-5 маҳал ичилади. Дафнанинг 10 дона япроғи 3 стакан сувда қайнатилади, 3 соат тиндирилиб, сузилади ва овқатдан 20-30 дақиқа олдин кунига 4 маҳал ярим стакандан ичилади.

Қандли диабетни инсулин билан даволаганда энг яхши қўшимча муолажа бир чойқошиқда галега уруғини бир стакан қайна тилган сувга солиб, 2 соат тиндирилади, кунига 4 маҳал овқатдан олдин бир ошқошиқдан ичилади. Бу инсулин дозасини камайтиришга имкон беради, аммо галегани узоқ ичиш қон босимини кўтариб юборади. Муолажа муддати 30 кун. (АБни кузатиб бориш шарт).

Голубика япроғи туйилганидан икки ошқошиғи 2 стакан қайнатилган сув термосга солиниб, 2-3 соат тиндирилади. Овқатдан 20 дақиқа олдин кунига уч маҳал ярим стакандан ичилади. Муддати бир ой.

Бих шарбатини 1:10 нисбатда айронга аралаштирилади, овқатдан 20 дақиқа олдин кунига 4 маҳал бир ошқошиқдан ичилади. Муддати 20-25 кун.

Лавлаги шарбати музлатгичда тиндирилади, 3 ҳафта давомида кунига 2-3 маҳал бир стакандан ичилади.

Карафс гиёҳи, илдизи, меваси, туйилади, икки ошқошиғи 0,5 л қайнатилган сувга солиб дамланади, термосда 1-2 соат тиндирилиб, 45 кун давомида овқатдан олдин 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади. Кичитқиўт тўпгули ва япроғи май ойида тўпланади. 200 гр ҳомашёни 0,5 банкадаги арагва солинади, устига дока ташлаб қўйилади. Офтобда бир кун сақлангач, кейин 8 кун қоронғида сақланади. Кейин сиқилади, 2-3 қават докадан сузиб олиниб қора шишада сақланади. Бир чойқошиқдан эрталаб наҳорда ва кечқурун ётишдан олдин ичилади.

Невралгия

Невралгия периферик (чет) нервлардан (уч шохли нерв, қобирғалараро нерв, энса нерви ва ҳ.к.) бирининг касалланиши бўлиб, улар жойлашган минтақада кучли оғриқлар хуруж қилиб туради, бунда нервнинг ҳаракатлантирувчи ва ҳис этувчи вазифалари сақланиб қолади. Ҳаммасидан ҳам уч шохли нерв тез-тез касалланиши кузатилади.

Уч шохли нерв невралгияси ўрта ва кекса ёшларда учрайди. Касаллик кўп ҳолларда бир томонлама, аксарият ўнг томонда хуруж қилади. Нерв шохларининг ғалати жойлашган ёки кенгайган томир, жароҳатдан ёки юқумли касалликдан, ҳар замонда ўсимтадан кейинги чандиқлар билан босилиб қолиши невралгиянинг энг кўп учрайдиган сабабларидир. Айрим ҳолларда касалланиш сабабини аниқлаб бўлмайди. Аломатлари

• Юз томонда бир ёқлама қисқа ва кучли хуружлари (12 дақиқа)дан кейин оғриқсиз даврга ўтиб кетади.

• Нервнинг қайси шохи касалланишига боғлиқ равишда оғриқ юзда, юқориги ёки пастки жағда, гоҳо қош устида, бурунда, кўз косасида ўрин олган бўлиши мумкин.

• Оғриқ чидаб бўлмас даражада қаттиқ кечади, уни кўпинча ток уришига, тиш оғриғига қиёс қиладилар.

• Тик касали хусусияти бор (оғриқдан юзнинг бужмайиши).

• Хуруж вақтида беморнинг беихтиёр кўзларидан ёш қуйилади, бурнидан сув ва оғзидан сўлак томади.

• Кавшаниш, иссиқ овқат, чой истемол қилиш, бетга тегиб кетиш, тиш тозалаш ҳам хуружни келтириб чиқариши мумкин.

• Касаллик куз ва баҳорда қўзийди.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Агар касаллик 40 ёшгача даврда юзага келса, унинг аломатлари сезилар-сезилмас бўлади. Шифокорга мурожаат қилиб, текширтириш керак.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Текшириш

Кўп ҳолларда дастлабки тиббий кўрикдаёқ ташхис қўйилади. Шунга ўҳшаш аломатли касалликларни истисно этиш ва ташхис қўйиш учун, агар касаллик 40 ёшгача бўлган даврда ривожланган бўлса, шифокорлар қуйидагиларни буюришлари мумкин:

• неврологик текширув; •стоматологик текширув; • ЛОР аъзоларни текширув; • бош суягининг компьютер ёки магнит резонанс томографиясини олиш ва ҳоказо.

Муолажа

Муолажа оғриқни кетказишга мўлжалланган. Бунда анъанавий оғриқ қолдирувчи ва шамоллашга қарши воситалардан ташқари махсус нейтротроп дорилари, витаминлар, физиотерапевтик амаллар тайинланади.

Дори воситалари. Фармокологик воситаларни шифокор маслаҳати ва унинг назорати остида ишлатиш керак.

• Нейтротроп воситалар: Кармбамазепин (Тегретол, Финлепсин • Левомепромазин (Тизерцин) • Фенитоин (Дифенин). • Оғриқ қолдирувчи ва шамоллашға қарши воситалар: Диклофенак (Вольтарен) • Метамизол (Анальгин, Баралгин М, Темпалгин) • Нимесулид (Апонил) • Нурофен плюс • Парацетамол (Калпол, Панадол, Эффералган) • Флупиртик (Катадолон). • Витаминлар: Нейромультивит • Бенфотиамин (Бенфогамма) • Милгамма • Тиамин • Пиридоксин • Рибофлавин.

Жарроҳлик муолажаси. Дорилар фойда бермаганда кўрсаткичлар бўйича жарроҳлик амалига қўл урилади. У уч шохли нервнинг босиб қолинишини (декомпрессия) бартараф этиш ёки нервнинг қисман емирилиши (невролиз, деструкция)дан иборат. Айрим ҳолларда медикаментоз беокадалар фойда беради.

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Арчагул гиёҳи, қашқарбеда гиёҳи, ялпиз, баргизуб, календула гули, жўка гули, сули пояси, ботқоқ сушеница япроғи, қирқбўғим гиёҳи, черника новдасидан тенг миқдорда олинади ва туйилади. Туйилган тўпламдан 8 гр ини 350 мл қайнатилган сувга солиб, 3 соат тиндирилади, сузғичдан ўтказилади. Овқатдан 20 дақиқа ўтгач, кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади.

Брусника япроғи, ойболдирғон илдизпояси, оқтол пўстлоғи, қичитқиўт гиёҳи, лимонўт гиёҳи, мойчечак гули, қулмоқ меваси, маврак гиёҳидан тенг миқдорда олинади ва туйилади, ундан 7 гр ини 350 мл қайнатилган сувга дамланади, ҳаммомда 10 дақиқа тиндирилади, 1,5 соат вақт ўтгач, докадан ўтказилади. Овқатдан 20 дақиқа ўтгач, кунда 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади. Шифобахш гиёҳлар настойкалари бутун хуруж даврида ва оғриқ синдромлари тўла ўтиб кетгандан кейин яна 10-15 кун ичилади. Тез-тез такрорланиб турувчи неврит ва невралгияларда умумий фитотерапияни узоқ муолажалар (1-1,5 йил)да, 1-2 ҳафта танаффуслари билан 1,5-2 ойдан ўтказиб турилса ва ҳар янги муолажада бошқа гиёҳлар тўпламидан фойдаланилса мақсадга мувофиқ.

Ташқи муолажа учун халқ табобати рецептлари Оқ тол пўстлоғи, отқулоқ илдизи, ялпиз, баргизуб япроғи, мойчечак гули, қарағай куртаги, бинафша ўти, шалфей япроғи тенг миқдорда янчилади. Тўпламдан 20 гр ва луб уруғидан 5 гр кукунга айлантирилиб, 50 мл сувда ивитилади, 150 мл ўсимлик мойи солинади, 15 дақиқа илитилади, сўнг совутилгач, музлатгичда сақланади.

Суртма бутун касалланган жойларга суртиб чиқилади, 3-5 дақиқа давомида ишқалаб артилади, шундан кейин шу жой яхшилаб ўралади. Амални бир кеча-кундузда 3-4 марта такрорлаш керак. Шу суртмадан уқалаш муолажасида фойдаланса ҳам бўлади.

Ўзига хос компрессдан фойдаланишда: терига суртма суртилиб, аста ишқаланади, шу жойларга сирен, шалфей, ялпиз,

лимонўт, тоғ қалампири, тоғилон япроқларидан бири тўшаб чиқилади, устидан 1-2 қават қилиб отқулоқ япроғи ёки бош карам япроғи бостирилиб, жун мато билан ёпиб, дока билан маҳкам боғлаб қўйилади.

Суртмани алоҳида гиёҳларнинг настойкалари билан қўшиб юбориш мақсадга мувофиқ, улар: арпабодиён, шалфей, ялпиз, лимонўт, тоғ қалампири ёки тоғилон, отқулоқ япроғи, қоқиўт (момақаймоқ), девясил, сирень гули, календула, қайин куртаги, қарағай куртаги, қоратерак, оққарағай барги, можжевельник, тул новдаси, эвкалипт япроғи, атиргул япроғи, заранг ёнғоқларидир.

Настойкалар қуйидагича тайёрланди: 30 гр туйилган хомашё 300 мл 70 % ли спиртга ёки 40 % ли араққа солинади, қоронғиликда ва уй ҳароратида 2 ҳафта сақланади, вақти-вақти билан чайқаб турилади. Уларни терининг оғриган жойига кунда 2 мартадан суртилади.

Бавосил

Коричак

Ич котиши

Ич кетиши

Ичак ялигланиши

Глютен касалиги

Лактоза йетишмаслиги

(Visited 820 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!