Юрак ва кон томир касалликларида буни килсангиз…

Юрак ва кон томир касалликлари хакида нималара килиш керак нима такикланади

Аритмия юрак уришининг частотаси, мароми ва изчиллигининг бузилиши.
Юрак уриши маромини организмнинг махсус марказлари
бошқаради, улардан ўтказувчи йўллар бўйлаб юрак бўлмаларига ва юрак қоринчасига импульслар келади. Ўнг юрак бўлмасида жойлашган синусли тугунда туғилиб, электрик импульс нормада юрак бўлмаси юрак қоринчаси тугунига келади, унда эса Гис боғлами бўйлаб бевосита юрак қоринчаларига бориб, уларни қисқартиради (расмга қаранг).

Юракни ўтказувчи тизими:

1чап юрак бўлмачаси,
2 чап юрак қоринчаси,
3Гис боғлами,
4 Гис боғламининг чап оёқчаси,
5 Гис боғламининг ўнг оёқчаси, 76 ўнг юрак қоринчаси,
7 атриовентрикуляр тугуни,
8 ўнг юрак бўлмаси,
9 синусли тугун,
10 юқори ковак вена.

Ўтказувчи тизимнинг ҳар қандай қисмида ўзгаришлар содир бўлиши мумкин, бундан маром (ритм) ва ўтказувчанликда
хилма-хил бузилишлар келиб чиқади. Аритмия сабаблари ҳар
хил бўлади:

Ревматизм касаллиги — уй шароитида даволаса буладими? даволаш олдини олиш, асоратланиши

• юрак касалликлари (миокардитлар, нуқсонлар, кардиомиопатиялар, инфаркт);

• электолит мувозанатнинг бузилиши (қонда калий, кальций, магний таркибларининг ўзгариши);

• асаб тизимининг бузилиши (неврозлар, стресс);

• қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши (тиреотоксикоз, гипотиреоз);

• заҳарли моддалар (никотин, алкоголь), айрим дориларнинг таъсир қилиши ва ҳоказолар.

Тинч ҳолатларда (эрталабки пайт, ётган пайтда, оч-наҳор
юрганда, комфорт шароитларда) кўпчилик катта ёшдаги соғлом
одамларда юрак қисқариши (уриши)нинг ўртача частотаси 1 дақиқада 60-90 зарб бўлиши керак.
Юрак уришини бир пиёла қаҳва ёки аччиқ чой ичгандан
кейин камида 30 дақиқа ўтгач ўлчаш лозим. Ўлчаш олдидан
киши оёқ-қўлини ёзиб, 5 дақиқача дам олиши керак.

АРИТМИЯ АЛОМАТ (СИМПТОМ) ЛАРИ

Аритмиянинг турли хиллари бўлади: маромнинг тезлашуви
(тахикардия) ёки секинлашуви (брадикардия), юрак қисқаришларининг вақтидан олдин (экстрасистолия) ёки тартибсиз уриши (ҳилпилловчи аритмия) ва ҳоказо. Беморлар шунда қуйидагиларни ҳис этишлари мумкин:
юракнинг тез-тез уриши;
юрак атрофида ёқимсиз, бежо сезгилар;
юрак атрофида кучли туртки ёки унинг тиниб қолиши;
организмнинг умумий ҳолсизлиги;
бош айланиши.

Аритмияларнинг айрим турларида бирон-бир нохуш субъектив сезгилар ҳосил бўлмайди, булар фақат пульс (томир уриши)ни текширганда ва (ёки) электрокардиограммани таҳлил
қилганда маълум бўлади.

Тахикардия. Синусли тахикардия тинч ҳолатда дақиқасига 90-100 зарбдан ошиқроқ частотали тўғри юрак мароми (уриши). Соғлом одамларда у жисмоний зўриқиш ва ҳиссий ҳаяжонланиш чоғида юзага келади. Аксарият вегетотомир дистониясида зоҳир бўлади. Бундай ҳолда у нафас тутилганда сезиларли даражада камаяди. Анча бардошли тахикардия бадан ҳарорати ошганда тиреотоксикозда, миокардитларда, юракнинг
нуқсонли уришларида, камқонлик (анемия)да содир бўлади.

Пароксизмал тахикардия дақиқасига 140-240 зарб частотали тўғри маромдаги тезлашган юрак уриши хуружлари. Тўсатдан аниқ бошланиш ва ана шундай тўсатдан тугалланиш, бир неча сониядан тортиб бир неча кунгача давом этиш билан изоҳланади. Тахикардия хуруж қилганда кўпинча одамдан тер чиқади, бадан ҳарорати кўтарилади, ҳолсизлик, алаҳсираш, юрак атрофида нохуш сезгилар пайдо бўлади.

Брадикардия. Синусли брадикардия дақиқасига 40-60 зарб частотали тўғри юрак мароми. Аксарият соғлом, айниқса, жисмонан чиниққан шахсларда (тинч ҳолатида, уйқусида) учрайди, бу ҳолда уларда вегетотомир дистонияси намоён бўлган бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, бумиокардинфарктида, қалқонсимонбез (гипотиреоз) фаолияти сусайганда, айрим вирусли касалликларда, заҳарланиш таъсирида юзага келиши мумкин. Вақти-вақти билан брадикардия юрак атрофида нохушликлар намоён қилади.

Юрак блокадаси (қамали) импульснинг юрак бўлмасидан юрак қоринчасига ўтишидаги бузилиш, дақиқасига 40 зарбдан
камроқ частотали брадикардия билан изоҳланади. Блокадалар барқарор ва ўткинчи бўлиши мумкин. Миокардитлар, кардиосклероз, миокард инфаркти чоғида, айрим дорилар таъсири остида (юрак гликозидлари, бетаадреноблокаторлар, верапамил) юзага келади. Барқарор брадикардияда бош айланиши,
ҳушдан кетиш ҳоллари содир бўлиши мумкин.

Экстрасистолия юракнинг муддатидан олдин қисқариши, бунда юрак нотекис ураётгандек ёки урмай қолгандек бўлиб туюлади. Экстрасистолия кўпроқ соғлом одамларда учрайди. Агар экстрасистолия сийрак (дақиқасига 5 тадан камроқ) бўлса ва бемор уни сезмаса, унда махсус муолажа талаб этилади. Борди-ю, экстрасистолия тезлашиб, (дақиқасига 6 ва ундан кўпроқ бўлиб), бемор юраги нотекис ураётганини сезса, боши айланса, унда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Хилпиллама аритмия беқарор юрак ритми, дақиқасига 100 дан 150 зарбгача частота ва турли тўлдирувчи зарблар билан
изоҳланади. Юрак бўлмасининг тебраниши барқарор ёки хуружли бўлиши мумкин. Юракнинг митрал нуқсонларида, юракнинг ишемия касаллигида, тиреотоксикозда, алькоголизмда ва ҳоказоларда шундай ҳолатлар кузатилади. Тебранма аритмия беморга сезилмаслиги ёки юракнинг оддий уриши каби сезилиши мумкин. Тромблар ҳосил бўлиши қайд этилади.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Одамда аритмия аломатлари мавжуд бўлса, ташхисни аниқлаш ва муқобил муолажа ўтказиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим. Оғир аритмия чоғида зудлик билан «Тез ёрдам»
чақириш мақсадга мувофиқдир.
Аритмияларнинг кўплаб турлари орасида, пароксизмал тахикардия, тебранма аритмия ва юрак блокадаси хуружлари
пайтида бемор кўпинча тез ёрдам кўрсатишига муҳтож бўлади.

ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ

Тиббий текшириш

Текширишлар энг аввало аритмия ривожланишининг асосий сабабларини аниқлашга қаратилади (миокард инфаркти,
миокардит, кардиосклероз, тиреотоксикоз, электролит бузилишлар ва ҳоказо).

Кўп ҳолларда дастлабки ташхис пульсни мажбурий текшириш билан умумий кўрик чоғида кўйилади (частота, тўлдириш, маромлилик ва ҳоказо). Юрак ритми бузилиши характери ва аритмия сабабини фақат электрокардиографик текшириш чоғида (ЭКГ), қўшимча усуллар билан биргаликда янада
аниқлик билан белгилаш мумкин. Бу текширишларни тайинлаш шифокор (кардиолог) ваколати ҳисобланади.

• жисмоний тазйиқли ЭКГ синовлари (велоэргометрия);

• ЭКГнинг кечаю кундуз ёзиб олиши;

•электрофизиологик текширув (юракнинг ўтказувчи тизими бўлимларини кучайтириш билан юракни ёки қизилўнгачнинг электрографияси);

• электролит алмашинувини текшириш (қонда калий, кальций ва магний тўпланиши);

•қалқонсимон без гармонларининг даражасини аниқлаш ва
ҳоказо текширувлар.

Муолажа

Парҳез. Аритмия касалликлари учун махсус парҳез йўқ, бироқ калий (картошка, узум, ўрик ва ҳоказо) ва магнийга (сули ва
ёсмиқ ёрмаси, туршаклар, ёнғоқлар ва ҳоказо) бой озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш юрак ритмига ижобий таъсир
кўрсатиши мумкин.

Дори воситалари. Дори воситаларини шифокор кўрсатмасига кўра ва унинг назорати остида ичиш лозим. Бу восита турларини танлаш ихтиёрийдир ва асосий касаллик, аритмиянинг оғирлиги вужуднинг умумий ҳолатига боғлиқ. Асаб тизими
фаолиятининг бузилишлари билан намоён бўлган енгил аритмияни даволаш учун (синусли тахикардия, сийрак экстрасистолалар ва ҳоказо) седатив воситалар, калий ва магний препаратларидан фойдаланиш мумкин.

Ичиладиган дорилар (Шикор ретсеп булмаса фойдаланманг хаёт учун хафли)

• Седатив воситалар: Белласпон, Беллоид, Настойка ёки
экстрат настойкаси, Корвалол, Новопассит, Персен, Арслонқуйруқ настойкаси ва ҳоказо.

• Калий ва магний препаратлари: Аспааркам, Магнерот, Панангин.

Юрак ритми (мароми) бузилишларининг янада оғирроқ шаклларида махсус антиаритмик воситалар қўлланади. Улар фақат
шифокор буйруғи билан тайинланади ва ЭКГ кўрсаткичлари орқали доимий назорат қилиб турилади.

Юракнинг электрик стимуляцияси. Муолажанинг ушбу усули юрак автоматизми марказлари табиий сигналларнинг давомийлигига ва муайян амплитуданинг сунъий электрик импульслар билан алмашинувига асосланади.

Булар юрак қисқаришлари частотасининг мўътадиллашувига имкон беради.
Вақтинчалик электростимуляция учун қизилўнгач ёки эндокардиол электродлардан фойдаланилади, улар ташқарида
жойлашган кардиостимулятордан юракка импульс олиб келади. Юрак ритми мўътадиллашгандан кейин кардиостимулятор
наўчириб қўйилади ва зарурий аритмияга қарши дори воситалари буюрилади.

Юракнинг доимий электростимуляцияси учун кардиохирургик жарроҳлик иши электрокардиостимулятор имплантацияси (эт битиши) бажарилади. Энергия заҳираси бир неча йилга мўлжалланган махсус батарейкалар электр импульслари энергияси манбаи саналади, кейинчалик эса батарейкалар алмаштирилади.

Юрак электростимуляцияси юрак ритмининг оғир бузилишлари чоғида консерватив муолажа самарасиздир, бунда юракнинг тўсатдан тўхтаб қолиш хавфи кучлироқ бўлади.

 

ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР

Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

Лавлаги, сабзи ва шолғом сувлари аралашмасини 1:1:1 нисбатда юрак аритмияларининг ҳар қандай турида бир неча ой
давомида ҳар куни ичиш фойдалидир.

Юрак қаттиқ ура бошлаганда анжир ейиш ёки лимон пўстини
чайнаш жуда фойдали.

Бешбаргли арслонкуйруқ сувини ароқ билан 1:1 нисбатда аралаштириб ичиш ҳам фойда беради. Юрак қаттиқ урганда,
тахикардия, аритмия ва неврозда овқат истеъмол қилиш олдидан кунига 3 мартадан 1 чой қошиқдан ичиш лозим.

Аритмия, юрак ишемик касаллиги, юракнинг тез-тез уриши,
гипертония касаллигида қип-қизил дўлана мевалари ва асалари муми настойкаси билан аралаштирилиб, 1:1 нисбатда
кунига 3 марта 25 томчидан ичилади.

Қалампир ялпиз юрак ритми бузилганда, юрак мушаги ишининг узилиш ёки тўхтаб қолиш ҳолатларида истеъмол қилинадиган энг самарали воситалардан. Ялпизнинг 1 чой қошиқ
япроқлари 1 стакан қайноқ сувга солинади ва 1 соат иссиқ
жойда сақланади.

Докадан ўтказилади. Эрталаб нонуштадан ярим соат олдин оз-оздан ҳўплаб ичилади. Дамлама бир
кун ҳам канда қилмай узоқ муддатгача ҳар куни ичилади.
1 ош қошиқ асални ярим стакан лавлаги сувига аралаштирилади ва кунда 3 маҳал овқатдан олдин ичилади (бу восита
артериал босимни пасайтиришда ҳам яхши фойда беради).
Оловда пиширилган картошка жуда фойдали. Уни бутунлигича олов қўрида ёки (уй шароитида) духовкада пиширилади.

* * *
Ҳар қандай аритмияда табиблар маслаҳати
• Овқатни оз-оздан ейиш керак, чунки одам тўйиб овқатланганда ошқозон сайёр нервига таъсир қилади, ўз навбатида
синусли тугун фаолиятини бузади, унда юрак импульслари
юзага келади.

• Турғун босим(юк)дан сақланиш керак, чунки улар юрак
ишининг фаоллашувига олиб келувчи артериал босимни кўтариб юборади, бу эса қисқаришлари мароми ва суръатининг
бузилишини келтириб чиқариши мумкин.

• Дўлана қайнатмасидан кунига 30-40 томчидан овқатланишдан олдин ичиш керак.

* * *
Ҳар қандай аритмияда биринчи ёрдам қуйидагилардан иборат бўлиши керак: аввало, бемор тинчлантирилиши, тўшакка
ётқизилиши керак. Тинчлантирувчи дори (валериана настойкаси ёки ҳапдорилар, арслонқуйруқ настойкаси, корвалол ва
ҳоказо) лар бериш ва дарҳол шифокорни чақириш лозим.

Айрим ҳолларда беморни чуқур нафас олдириш, нафасни
ушлаб туриш, бармоқлари билан бурунни қисиш ва кучаниб
нафас чиқаришни, ўпкадаги ҳавони қисиб ушлаб туришни
сўраш керак (юзи қип-қизариб кетади, аммо бу хавфли эмас).
Ана шундай бир неча кучанишлардан кейин юрак уриши хуружи кўпинча тўхтайди.

Аритмияда нуқтали уқалаш (массаж) Тезкорёрдам

1. Нуқтанинг жойлашуви: кафтнинг қуйи
қатламлари остида, бош бармоқтомонда, юрак
уриши сезилиб турадиган жойдан 1,5 см чапроқда жойлашган.

Таъсир этиш техникаси: бош бармоқ болишчаси билан чап қўлда жойлашган нуқтага 1-2
дақиқа ёки юрак уриши хуружи тингунча
қаттиқ босиб турилади.

2. Нуқтанинг жойлашуви: аввалгисининг
тескари томонида кафтнинг юза қисмида,
пайлар оралиғидаги чуқурликда, ўрта бурмалар, жимжилоқ томонда жойлашган.

Таъсир қилиш усули: қўлингиз кафтини
юқорига қилиб қўясиз, панжани тирсак томон букасиз, 3 дақиқа давомида ўнг ва чап
қўлда навбатма-навбат уқалайсиз.

Ҳаракат вақтида юракнинг тез-тез уриши.

3. Нуқтанинг жойлашуви: жимжилоқ томондан тирсак букилиши атрофидаги чуқурликда жойлашган. Бу нуқтани уқалаш
ҳаракат вақтидаги юрак тез-тез урганда, айниқса, фойдали.

Таъсир қилиш усули: қўлни орқаси билан
столга қўясиз; ўтирган ҳолда 3 дақиқа давомида ўнг ва чап қўл билан нуқтани навбатма-навбат уқалайсиз.

4. Нуқтанинг жойлашуви: бармоқларни
букканда оёқ кафтининг ўртасида пайдо
бўладиган чуқурликда жойлашган.
Таъсир қилиш усули: ўтирган ҳолда ўнг ва
чап оёқдаги нуқталарни 3-5 дақиқа давомида уқалайсиз.

Аритмия тез-тез хуруж қилганда нима килса булади

5. Нуқтанинг жойлашуви: болдирда,
тизза кўзининг пастидан тўрт энли қуйироқда (оёқ чўзиқ турганида) ва катта илик
суяк дўнглигидан бир энли юқорида жойлашган.
Таъсирқилиш усули: бош бармоқ болишчаси билан нуқтани 2-3 дақиқа давомида
ёки 300 мартача уқалайсиз. Аритмияни даволаш чоғида нуқтани эрман (шувоқ) сигараси, қалампир пластири, хантал билан
қиздириш мумкин.

6. Нуқтанинг жойлашуви болдир мушагининг ичи ёнида, ички тўпиқдан
4 энли юқорида, катта илик суягининг
орқасида жойлашган.

Таъсирқилиш усули: ўнг ва чап оёқ нуқталарини бир кунда икки маҳал ярим
бир дақиқа давомида аста-аста босиб
уқалайсиз. Аритмиянинг олдини олиш
(профилактика) учун нуқтани шувоқ сигараси, қалампир пластири, хантал билан қиздириш мумкин.

(Visited 1 684 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!