ЖИНСИЙ ЗАИФЛИКНИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ ЙЎЛЛАРИ

ЖИНСИЙ ЗАИФЛИКНИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ ЙЎЛЛАРИ

 

ЖИНСИЙ ЗАИФЛИКНИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ ЙЎЛЛАРИ Жинсий заифликни табиий йўллар билан даволашни бошлашдан аввал мутахассис шифокбрдан унинг сабабини аникдаб, даволаш усулларининг қай бири сизга тўғри келишини маслаҳатлашиб олишни тавсия қиламиз.

Билиб-билмай ўзини-ўзи даволаш кўпинча зарур фурсатни қўлдан бой беришга, касалликни янада чуқурлашиб кетишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Эсдан чиқармаслик лозимки, табиий даволаш усуллари фақатгина тиббий даволаш усулига ёрдамчи бўлиб, мустақил ҳолда асосий даволаш йўли бўла олмайди.

Қолаверса, ушбу даволаш усулларининг бирортасини алоҳида ҳолда эмас, балки бир нечтасини биргаликда — комплекс усулда олиб бориш яхши натижа беради. Шу боис, айрим усуллар бир-бирига зид келиб қолмаслиги учун ҳам шифокор маслаҳати зарур бўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз зарурки, простата безига алоқадор касалликларни табиий йўллар билан даволашнинг қайси бир усулини (ёки уларнинг бир нечтасини) қўллашингиздан қатъи назар, токи уларни ҳар кунги эрталабки (10-15 дақиқали) бадантарбия машқлари ва кун давомида (30 дақиқали) даволовчи физкультура машқлари билан бирга олиб бормас экансиз, керакли натижаларга эриша олмайсиз! Шунинг учун уларни асло тарк қилмасликни тавсия қиламиз!

 

Жинсий заифликни даволашнинг 1-усули
Бир ярим грамм кийик ўтини майдалаб, унга ярим грамм қовун уруғи, уч ярим грамм қўй ёғи, 70 грамм асал билан қўшиб ейилса, олатга қувват бўлади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 2-усули
Саримсоқни қўй сутига пишириб, сўнгра сигир ёғига қовуриб, асал билан қўшиб ейилса, эрлик қуввати ошади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 3-усули
Янчилган ёнғоқ мағзи, гул мураббоси, майиз ва тоза асал тенг микдорда олиниб, яхшилаб аралаштирилгач, оғзи ёпиладиган идишга солиб, салқин жойда сақланади. Аралашмадан ҳар куни тўрт ош қошиқдан 3-4 маҳал истеъмол қилинса, эркаклик қувватини оширади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 4-усули
Сабзи шарбати ва асал билан даволаш
Сархил сабзи шарбатини тоза асал билан тенг миқдорда аралаштириб, оғзи ёпиладиган идишга солиб, салқин жойда сақланади. Кунига бир неча марта бир ош қошиқдан истеъмол қилинади. Аралашма барча аъзоларни қувватлантириб, жинсий заифликдан халос қилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 5-усули Пиёз ва асал ёрдамида даволаш
Пиёзни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, суви сиқиб олиниб, унга икки ҳисса асал қўшиб, паст оловда чўзилиб секин оқадиган ҳолга келгунча қайнатилади. Ана шу қуюқ шарбатдан ҳар кеча 2-3 қошикдан истеъмол қилинса, жинсий қувват ошади.

Жинсий заифликни даволашнинг 6-усули Пиёз уруғи ва асал ёрдамида даволаш
Пиёз уруғини майдалаб, унга 1/1 микдорда асал қўшиб, бир кеча-кундузда бир чой қошиқчадан уч марта ичилади. Бу простагитни даволашда, жинсий аъзоларнинг фаолияти бузилганда, айниқса, захм, сўзак каби таносил касалликларида яхши ёрдам беради

Жинсий заифликни даволашнинг 7-усули Гул чанги ёрдамида даволаш
Эрталаб, оч қоринга 1 ош қошиқ гул чангига 1 қошиқча асал қўшиб аралаштирилади (асал аралаштирмасдан ўзини шимилса ҳам бўлади). Сўнг оғизга солиб, токи ўзи эриб сўрилгунча, секин-аста шимилади. 20 дақиқа давомида изидан ҳеч нарса ейилмайди ва ичилмайди. Сўнг тушлик пайти ҳам овқатдан ярим соат олдин худди шундай қабул қилинади. Аммо кечқурун гулчангини истеъмол қилиш мумкин эмас. Бир ярим ой қабул қилингач, 10 кун дам олинади, сўнг яна бир курс давом эттирилади. Шундай қилиб йил давомида 5-6 курс қабул қилиш мумкин.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 8-усули
Ёнғоқ ва кишмиш билан даволаш
Тўрт дона ёнғоқ мағзига 10 гр кишмиш аралаштириб эзиб, бир маҳалдан 40 кун ейилади.

Жинсий заифликни даволашнинг 9-усули
Ҳар куни битта-иккита чумчуқни кабоб қилиб ейилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 10-усули
Бош пиёз ва кўк пиёз билан даволаш
Бир бош пиёзни шўрва, сут ва бошқа овқатларга қўшиб, ҳар куни 3 маҳал ейилади.
Кўк пиёзнинг ҳам фойдаси жуда каттадир. Пиёзнинг таркибида рух, мис ва темир моддалари кўп бўлиб, уЛар биргаликда бир-бирининг таъсирини кучайтиради. Пиёз жинсий майл (хоҳиш-истак)ни кучайтиради, уруғ (сперма) ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Простатит ва простата бези аденомасини даволашдан ташқари, пиёз қариликнинг ҳам олдини олади. Бунинг боиси шундаки, унинг таркибида шундай моддалар борки, уларнинг кимёвий тузилиши одамнинг жинсий гормонларига яқиндир. Қаришнинг асосий сабабларидан бири эса, қонда гормонлар микдорининг камайиши ҳисобланади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 11-усули
Қовоқ уруғи билан даволаш
Қовоқ уруғи таркибида эркаклар учун жуда зарур бўлган рух моддаси кўп бўлиб, ҳар куни 30-40 донасини
истеъмол қилса, тананинг бир суткалик эҳтиёжи қопланади. Шифо мақсадида эса ҳар куни 1-2 стакан миқдорида чақиб ейиш тавсия қилинади.

Жинсий заифликни даволашнинг 12-усули Бнғоқ ва кунжут уруғи билан даволаш

Ёнғоқ мағзини кунжут уруғи бидан қўшиб еб юрганда эркаклик қуввати тикланади.
Жинсий заифликни даволашнинг 13-усули Нўхат билан даволаш

Нўхатни олиб, бир кеча-кундуз сувда ивитиб қўйиб, сўнгра еййлиб, суви ичилса, эркаклик қуввати тикланади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 14-усули Гулхайри томири ва гул шарбати билан даволаш
Гулхайри ўсимлигининг томири ҳамда гул шарбатини ичиб юрган эркак кишида шаҳват уйғониб, жинсий қувватЖинсий

заифликни даволашнинг 15-усули
Занжабил илдизи, асал ва петрушка шарбати билан даволаш
200 грамм занжабил (имбирь) илдизини сихакдан ўтказиб, 100 грамм асалга’ яхшилаб аралаштириб, “занжабилли асал” тайёрланади ва уни қоронғи, салқин жойда, шишали идишда сақланади. Аралашмадан бир ош қошиқ олиб, устига сиқиб олинган петрушка сокидан бир ош қошиқ қўшилади ва кунига 2-3 маҳал, оч қоринга истеъмол қилинади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 16-усули
Петрушка шарбати билан даволаш
Петрушка таркибида апигенин антиоксиданти бўлиб, у қондаги эстроген (аёллик гормони) миқдорини
камайтириб, тестостерон (эркаклик гормони) миқцорини ошириш хусусиятига эга. Натижада эркакнинг жинсий қуввати (потенция) ошади.
Петрушка шарбатини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин, 1-2 ош қошиқдан, 3 маҳал истеъмол қилиш жуда фойдали. 20 кундан сўнг 10 кун дам олиб, яна бир курс ичилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 17-усули
Петрушка уруғи билан даволаш
Петрушка уруғини эзиб, кукунга айлантириб, унинг ҳажми 4 чой қошиқ миқдорга етгач устига бир стакан (200гр) қайноқ сув қуйилади ва 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Ҳосил бўлган шифобахш суюкдикни совутиб, ҳар куни 4-6 марта бир ош қошиқдан ичилади. Простатитда шамоллаш жараёнини йўқотади ва жинсий фаолиятни тиклайди.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 18-усули
Петрушка уруғи ёрдамида даволаш
1 чой қошиқча петрушка уруғини эзиб, устидан 1стакан қайноқ сув солиб, 8 соат тиндириб қўйилади.
Сўнг докадан ўтказилиб, кунига 4 маҳал, овқатдан 15 дақиқа олдин, 1/4 стакан (50 мл)дан ичилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 19-усули
Занжабил илдизи ва товуқ тухуми ёрдамида даволаш
Занжабил илдизини майдалаб товуқ тухумининг сариғи билан еса, уруғ суюқлигини кўпайтиради ва қуюқлаштиради.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 20-усули
Сумбул илдизи билан даволаш
Сумбул ўсимлиги томирини пора-пора қилиб, сўнг сояда қуритиб, янчиб, шакар билан қўшиб, ҳар куни эрталаб бир кафтдан ёки бир қошиқдан еса, аммо зинҳор аччиқ, шўр нарса емаса, эркаклик қуввати тикланади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 21-усули
Гуруч билан даволаш
Жинсий алоқа қилмай юрган киши гуручни сувда ивитиб еб, сувини ичса, эрлик қуввати тикланади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 22-усули
Сариёғни бели, сонига суртган эркакда шаҳват уйғонади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 23-усули
Бодом гули билан даволаш
Жинсий алоқа қилолмай қолган эркак бодом гулидан еса, шифо бўлади.

Жинсий заифликни даволашнинг 24-усули
Эрлик қуввати сўнган эркак анжир, ёнғоқ, майизни еб турса, шифо бўлади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 25-усули
Наргиз уруғи янги соғилган сутга қўшиб ичилса, эркаклик қуввати ошади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 26-усули
Анзур пиёзи ва тоғ пиёзининг ёғини кечаси, ухлашдан олдин, оёқларнинг остига суртиб ётиш лозим. Аммо оёқни ерга қўймаслик керак. Шу муолажа бир ҳафта давомида қилинса, эркаклик қуввати тикланади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 27-усули Сабзи мураббоси билан даволаш
Сабзи мураббосини истеъмол қилиб туриш жинсий қобилиятни кўпайтириб, буйрак ва белни бақувват қилади. Бундан ташқари, бу йўтал ва истисқога ҳам фойдалидир.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 28-усули
Хурмо мураббоси билан даволаш
Хурмо мураббосини истеъмол қилиш семиришга ва жинсий қобилиятнинг ошишига олиб келади. Тайёрлаш усули: пишган хурмоларни идишга солиб, устидан озгина занжабил қўшилган новвот шарбати қуйилади ва идишнинг оғзи маҳкам ёпилиб, қоронғи жойда бир неча кун сақланади, хурмога ширинлик синггач, истеъмол қилинади.

Жинсий заифликни даволашнинг 29-усули Момоқаймоқ ёрдамида даволаш

Момоқаймоқ (гулқоқи, одуванчик) гиёҳини ошкўк сифатида ёки салат кўринишида ҳар куни 2-3 маҳал 30-40
граммдан истеъмол қилинса, кишига қувват бағишлаб, жинсий заифликдан халос қилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 30-усули
билан даволаш
Ҳар куни овқатланишдан олдин 10 донадан уч маҳал исириқ уруғи ютилади. Бу жинсий ожизлик ва фалажлик билан кечадиган касалликдан халос бўлишда ёрдам беради.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 31-усули
Седана уруғи билан даволаш
Ҳар куни эрталаб, овқатдан кейин, кунига бир маҳал бир чой қошиқ туйилган (эзилган) седана уруғини оғизга ташлаб, устидан ярим стакан илиқ сув ичилса, ёки бу йўл билан ичишга қийналса, ярим стакан илиқ сувга бир чой қошиқча туйилган седана уруғини аралаштириб туриб ичилса яхши самара беради.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 32-усули
Седана уруғи билан даволаш
Бир чой қошиқ седана уруғини бир стакан қайноқ сувга солиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Унинг сувидан ҳар куни 3-4 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 33-усули
Седана мойи билан даволаш
Қора седана мойи антибактериал, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни кучайтирувчи, жинсий қувватни оширувчи
ва бепуштликни даволовчи восита сифатида қўлланилади. Белнинг пастки қисми ва мояклар атрофига седана мойи суртилиб, айлантирувчи ҳаракатлар билан терига тўлиқ сурилгунча уқаланади. Муолажа 1 ой давомида ҳар куни бажарилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 34-усули
Саримсоқ билан даволаш
Саримсоқ тестостерон гормонини ишлаб чиқарилишини кучайтиради, эркакларнинг жинсий қувватини оширади, простата бези ракининг олдини олади. Унинг таркибидаги селен моддаси ҳам эркакларнинг жинсий соғломлигида алоҳида ўрин эгаллайди. Шу сабабдан уни 40 ёшдан ошган эркаклар доимий хомлигича истеъмол қилиб юришлари тавсия этилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 35-усули

Бир чой қошиқ заъфарон (шафран)ни бир стакан қайноқ сувга солиб, ярим соат паст оловга қўйилади. Дамламани кунига уч маҳал, овқатланишдан олдин бир ошқошиқдан ичилади. Бу жинсий ожизликдан халос бўлиш ва сийдик йўлларидаги тош касаллигига йўлиққан беморларнинг шифо топишига ёрдам беради. Дамламани 2-3 ҳафта ичгандан кейин 12 кун танаффус қилиниб, сўнгра яна давом эттирилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 36-усули Семизўт билан даволаш
Қуритилган семизўтдан бир ош қошиқ олиб, бир стакан сувга солиб, дамлама тайёрланади. Бир ош қошиқдан тўрт маҳал ичилади. Бу мижозни қувватлантиради.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 37-усули Мўмиё, сабзи шарбати ва зира уруғи билан даволаш
Эркак бепушт бўлса, мижози суст, уруғи сифатсиз бўлса, мўмиёни сабзи шарбати, уруғи, янчилган зира уруғига 1:20 нисбатда қўшиб ҳар куни наҳорда ва кечқурун ухлашдан олдин ичилади. Бир курс даволаниш 25-28 кун давом этади. Агар мўмиёга тухумнинг сариғи қўшилса, ушбу малҳамнинг фойдалилик хусусияти янада ошади. Бир ҳафтадаёқ мижознинг яхшилангани сезилади.

Жинсий заифликни даволашнинг 38-усули Бодом билан даволаш
Ҳар куни овқатланишдан олдин уч маҳал 15-20 дона чучук бодом истеъмол қилиш, кишига куч-қувват бағишлаб, жинсий ожизликка дучор бўлишдан сақтайди.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 39-усули Мўмиё ва шарбатлар билан даволаш
Эркак ва аёл бефарзанд-бепушт бўлганида, жинсий ожизликда, эркаклар аспермия бўлганида, 0,2-0,5 грамм мўмиё, сабзи, чаканда, черника шарбати билан аралаштириб, кунига икки марта ичилса, яхши самара беради.
Муолажа 25-28 кун давом этиб, беш кунлик танаффус қилинади. Керак бўлса, муолажа яна қайтарилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 40-усули
Мўмиё билан даволаш
Ўн ош қошиқ сувга икки грамм мўмиё эритилади ва эритмани 10 кун давомида эрталаб, оч қоринга, овқатдан 15-20 дақиқа олдин бир ош қошиқдан ичилади. 5 кун дам олиб яна бир курс такрорлаш мумкин.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 41-усули
Асал ва мўмиё билан даволаш
Ўн ош қошиқ асалга икки грамм мўмиё эритилади ва эритмани ҳар куни эрталаб, оч қоринга, овқатдан 15-20 дақиқа олдин бир ош қошиқдан истеъмол қилинади. 5 кун дам олиб яна бир курс, сўнг 10 кун дам олиб яна бир курс қабул қилиш мумкин.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 42-усули
Товуқ тухуми билан даволаш
Хом товуқ тухумида рух моддаси кўп бўлиб, у эркаклик гормони (тестостерон) ишлаб чиқаришини кучайтиради, жинсий қувватни оширади. Ушбу хусусияти жиҳатидан бедана тухумидан сўнг иккинчи ўринда туради. Бедана тухумининг ҳажми кичикроқ бўлсада, ундаги фойдали моддалар товуқ тухумидан кўпроқдир. Жинсий қувватни ошириш учун кунига 2-3 дона тухумни хомлигича, эрталаб, оч қоринга истеъмол қилиш ёки эрталабки нонуштага қайнатиб ёйиш тавсия қилинади.
Кўп кишилар тухумни хомлигича истеъмол қила олмайдилар. Уларга стаканга 1 ёки 2 та тухумни майдалаб, устидан таъбга қараб бирор хил мева шарбати ёки асал қўшиб, яхшилаб аралаштириб, ичиш тавсия қилинади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 43-усули
Жинсий заифликда 50 гр қизил лавлаги шарбати, икки ош қошиқ қизил узум шарбати, ярим стакан туюлган
ёнғоқ мағзини қайнаб турган бир стакан сутга солиб, илиқ
ҳолда ичилади. Фойдаси уч кунда сезилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 44-усули
Қизилпойча (зверобой) билан даволашҚизилпойча ўсимлиги эркаклар учун жуда қадрли бўлиб, жинсий гормонлар ишлаб чиқаришни яхшилайди, эркаклар жинсий тизимининг ишини кучайтиради. Бир ош қошиқ қуритиб майдаланган қизилпойча устига 250мл қайноқ сув солиниб, термосга қўйилади ва бир соат дам берилади. Овқатдан 15 дақиқа олдин 50 мл. дан,
кунига 4-5 маҳал ичилади. Доимий ичиб турилса бир неча кундаёқ фойдаси сезилади.

Жинсий заифликни даволашнинг 45-усули Сабзи, асал ва тухум билан даволаш
Сихакдан ўтказилган ярим стакан сабзига икки ош қошиқ асал ва қайнатиб майдаланган тухумнинг ярми аралаштирилади. Бир ой давомида ҳар куни оч қоринга тоза-тоза тайёрлаб истеъмол қилинади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 46-усули
Сабзи шарбати ва мўмиё билан даволаш
250 мл тоза сабзи шарбати олиниб устига 0,5 гр мўмиё аралаштирилиб ичилади. Ушбу аралашмадан ҳар куниЖинсий заифликни

 

даволашнинг 47-усули
Анор билан даволаш
Анор кучли онкопротектор хусусиятга эга бўлиб, простата бези ракининг олдини олади, жинсий қувватни оширади. Анор шарбати эса қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Ҳар куни бир стакан (200мл) анор шарбати ичиб туриш организмни ёшартиради, потенцияни кучайтиради. Шарқда эркакка севгилиси олдига киришдан олдин бир қовуч анор еб олиш тавсия қилинган.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 48-усули
Шолғом, асал ва сабзи билан даволаш
100. гр шолғомни судда қайнатиб, юмшоғи гўштқиймалагичдан ўтказилади ва устидан 50 гр асал ва 50 мл сабзи шарбати солиб аралаштирилади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин 50 граммдан истеъмол қилинади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 49-усули
Сут ва сабзи билан даволаш
Бир стакан (200 мл) қайноқ сутга 2 ош қошиқ майин сихакдан ўтказилган сабзи солинади ва паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Совутиб, учга тақсимлаб, кунига уч маҳал хоҳлаган пайтда ичилади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 50-усули
Сут ва майиз билан даволаш
30 гр қора майизни илиқ сувда ювиб, устидан 300 мл тоза сигир сути солинади ва қайнатилади. Қайнатма озгина совугач майизни еб, кейин устидан сутнинг ҳаммаси ичилади.
Аввалига 30 гр майизга 300 мл сут билан бошлаб, сўнг ҳар куни ошириб борилади ва 50 гр майизга 500 мл сутгача етказилади. Қайнатмани кунига бир маҳал, токи потенция тиклангунча, ҳар куни истеъмол қилинаверади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 51-усули
Женьшен настойкаси билан даволаш
Женьшен илдизининг настойкаси жинсий заифликни даволашда яхши самара беради. Уни кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 15-20 томчидан ичилади. Бир курс даво — 3-6 ой. Кузда ва қишда жуда фойдали бўлиб, аммо баҳорда, потенцияни сусайтиргани сабабли, ичиш мумкин эмас.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 52-усули
Эркак киши туя юнгидан тўқилган матодан белбоғ боғлаб юрса ва умуман белини доим иссиқ тутишга ҳаракат қилса, жинсий қуввати ошади.

 

Жинсий заифликни даволашнинг 53-усули
Буғдой билан даволаш
1 кг тозаланган буғдой дони сирланган идишга соли- ниб, оқар сув тагида ювилади. Устига 1л совуқ сув қуйиб, 2-3 ҳафта хона ҳароратида сақланади. Суви қуриб қолмаслиги учун гоҳида донни 3-4 мм қоплайдиган қилиб сув қуйиб турилади. Буғдой куртакларидан 1 см баландликда майса униб чиққач, улар майдаланиб, қийма ҳолига келтирилади. Ҳосил бўлган бўтқадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин 2-4 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Ушбу доривор бўтқа совутгичда сақланади. Даво курси 20-30 кун. Жинсий ожизликни даволаб, шаҳватни оширади.
Мазкур бўтқага 1:1 нисбатда асал аралаштириб, 2 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин истеъмол қилинса, бепуштлик, жинсиз заифлик ва жисмоний толиқишларда яхши самара беради. Ушбу аралашма хона ҳароратида сақланиши лозим.

(Visited 40 969 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!