ЖИНСИЙ ЗАИФЛИК НИМА 

ЖИНСИЙ ЗАИФЛИК НИМА

ЖИНСИЙ ЗАИФЛИК НИМА  Бу қарилик ёки бошқа биологик сабаблар туфайли жинсий яқинлик қила олмаслик, эркак жинсий аъзосидан уруғнинг ажралиб чиқмаслигини англатади.

Жинсий ожизликнинг бир қанча сабаблари аниқланган. Буларнинг барчаси бевосита ҳиссий ва жисмоний ҳолатнинг издан чиқиши би- лан боғланади.

Тиббий йўл-йўриқлар ва тавсиялар берувчи дунёнинг энг оммабоп қўлланмасида ёзилишича, эркакларнинг 50 фоизида олат заифлиги 40-70 ёш оралиғида учрайди. Ёш ўтгани сайин жинсий ожизлик хавфи ҳам ортиб боради.

Тадқиқотлар соғлом турмуш тарзини танлаган, соғлик учун зарарли бўлмаган, экологик хавфсиз, осуда муҳитда иш фаолиятини олиб борадиган эркакларда бу касаллик нисбатан анча кеч юзага келишини кўрсатмоқда.

Жинсий заифлик оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатларга катта таъсир қилади. Шу йўсин у руҳий сиқилиш, депрессия ва эркакнинг ўзига бўлган ишончсизлигини келтириб чиқаради. Қуйида мазкур хасталикка сабаб бўлувчи 5 та омил хусусида тўхталамиз.
Эндокрин касалликлар
Танадаги эндокрин тизими метаболизм, яъни танадаги модда алмашинуви жараёнини мувофиқлаштирувчи, жинсий ҳаётни изга солувчи, оилада кўпайишни таъминловчи Диабет жинсий ожизликка сабаб бўлувчи энг кўп тарқалган эндокрин касалликдир. У танада инсулин гормонининг етишмовчилигини келтириб чиқаради. Сурункали диабетнИ келтириб чиқарадиган бош омил эса – асаб тизимининг шикастланишидир. Сабаби асаб тизимининг шикастланиши жинсий аъзодаги сезувчанлик- нинг пасайишига олиб келади.


Диабетнинг бошқа асоратлари қон айланиш тизимининг бузилиши, гормонал номутаносибликда намоён бўлади. Буларнингҳар иккаласи жинсий ожизликни юзага келтиради.

Неврологик ва асаб тизимидаги
бузилишлар
Неврологик касалликлардан жинсий заифликка сабаб бўлувчи энг кўп тарқалган хасталик алсгеймер касаллиги бўлиб, у орттирилган ақли заифликнинг оммавий тарқалган шаклидир. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, толиқиш, чарчоқ, камуйқуушбу касалликнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Шу билан бирга Паркинсон касаллиги (титроқ хуружи; бу касаллик марказий асаб тизимининг суст ривожланувчи хасталиги бўлиб, сурункали ривожланиб боради), мия ёки орқа мия ўсмаси, склероз, қуёнчиқ каби асаб тизи- мига дахлдор бўлган касалликлар ҳам жинсий ожизликни келтириб чиқаради.

Шунингдек, простата безинингжаррохдик ама- лиёти мобайнида асаб тизимининг шикастланиши ҳам жинсий заифликка олиб келиши мумкин.

(Visited 918 times, 1 visits today)

Related posts