Жинсий кувватнинг пасайиши

Жинсий кувватнинг пасайиши

Жинсий қувватнинг пасайиши эндокрин буилишлар натижасида ҳам рўй беради. Бунда жинсий безлар яхши ишламай, тестостерон кам ишлаб чиқарилади. Эркакда овоз тембри кучайиб, юз ва баданда тук ўсиши тўхтайди, тананинг турли қисмларида ёғ тўпланади. Чунки моддалар алмашинуви бизнинг организмимиздан бироз фарқ қилади.

Ҳатто чап буйракдан кўра эркакларда тош кўпроқ ўнг буйракда ҳосил бўлади. Энг ёмони, қаттиқ жисмнинг ҳар икки буйракда ҳам жойлашиб олишидир.


Буйракдаги тош ҳам жинсий алоқага халал беради. Тош борлиги кескин ҳаракатлардан сўнг бел соҳасида симиллаган оғриқ туриши, ноқулайлик туйилиши билан характерланади. Дарров пешоб таҳлилидан ўтинг ва буйракни УТТдан ўтказинг. Кўпчилик бундай ҳолатларга эътибор қилмай, кейинроқ, аниқроғи, буйракда қаттиқ санчиқ турганида тош борлигига амин бўлишади.

Маслаҳат шуки, эркакни буйрак санчиғи тутса, дарров «Тез ёрдам» чақириб, у келгунича оғриқ қолдирувчи дори беринг. Белга илиқ грелка (қиздирилган тузли қопча) қўйинг ёки 39°С даражали ванна тайёрланг.
Ёдингизда бўлсин, иссиқ муолажалар пешобга қон аралашмаган тақдирдагина ўтказилади.

Савол-жавоблар
Савол: Ассалому алайкум! Мени ўйлантира- ётган нарса шуки, моякларимдан биттаси ҳануз ёрғоқнинг ичига тушмаган. Ёшим 25 да, яқин- да уйланиш кўригида менга “бир томонлама крипторхизм” ташхиси қўйилиб, ҳеч нарсадан хавотирланма- сам ҳам бўлишини тушунтиришди. Интернет- даги маълумотлардан бу дард 30-40% ҳолларда бепуштликка олиб келишини ўқиб билиб олдим.

Мен қандай йўл тутишим керак?
Жавоб: Аввало, моякнинг бир томонлама ёрғоқ ичига тушмаганлиги фақатгина крипторхизм касаллигигагина хос эмас. Мисол учун анорхизм дардида бир моякнинг туғма бутунлай бўлмаслиги кузатилса-да, сиҳатга ва пуштдорликка асло путур етмайди.

Бир ёқлама крипторхизмнинг гўёки 40% ҳолларда бепуштликка олиб келиши илмий асосланган эмас, аксинча, нохолис бўрттирилган. Аксарият ҳолларда бир ёқлама крипторхизм касаллиги туфайли моякнинг бири ўз ўрнида бўлмаса, иккинчи мояк беихтиёр фаолиятини кучайтириб, унинг ҳам функциясини ўз зиммасига олиши кузатилади. Бир ёқлама крипторхизмнинг бепуштлик билан асоратланиши кўп учрайдиган ҳолат эмас. Аммо уни 25 ёшга келиб даволашга уннашлик ёхуд жарроҳлик операцияси қилдиришлик ҳеч ҳам наф бермайди.

 

Зеро, айрим “бизнесмен шифокорлар”нинг операция қилишга асоссиз ундашларидан мақсад уларнинг ўз манфаатларига мувофиқ келади. Чунки крипторхизм бўйича қилинадиган жарроҳлик муолажалари узоғи билан 6-8 ёшгача қилиниши шарт. Бир мояк билан “саксонбой-тўқсонбой”ларнинг оталари бўлиб яшаганлар қанчадан-қанча.

 

Яқинда уйланар экансиз, кўнгил таскини учун ҳозирги кунда ҳар қандай туман поликлиникаларида ҳам йўлга коҳ олди тиббий кўригидан ўтиб, шаҳпат суюқлигини лаборатор текширтирсангиа. Ҳозирги кунда спермограмма анализи ҳаттоки баъзи қишлоқ поликлиникалари лабораторимларида ҳам имкон қадар йўлга қўйилган.

 

Бу асло уяладиган дард эмас. Саволингизнинг иккинчи қисмига кейинчалик жавоб оласиз. Қуйида эса бошқаларга ҳам ибрат бўлиши учун ҳақиқатдан бепуштликка олиб келадиган иккиёқлама (асло бирёқлама эмас) крипторхизм ҳақида матнни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.Крипторхизм ва бепуштлик
«Бор-йўғи 23 ёшга тўлган бўлсам-да, икки марта уйланишимга тўғри келди. Биринчи оилам билан бир ярим йил яшадик, фарзанд кўрмаганимиз туфайлими, муросамиз келишмади. Иккинчи оилам билан яшаётганимга ҳам бир йилдан ошиқроқ вақт бўлди-ю, ҳануз фарзандли бўлганимиз йўқ. Акаларим ва мендан кичик укам, хуллас, барча оға-иниларим бола-чақали. Биринчи оилам билан турмушимизда «Тўшакдаги қобилиятим жойида-ку», дея ғўрлик қилиб, ҳатто ўзимни текширтиришга ҳам

унамабман. Яқинда Самарқанд шаҳридаги шифохонада аёлим ва ўзимни текширтирдим. Рафиқам буткул соғлом экан. Шифокорлар менга «мураккаб тусдаги бепуштлик; икки ёқлама чин крипторхизм; азоспермия» деган ташхис қўйишди. Маълум бўлишича, бефарзандлигимнинг сабаби моякларимнинг ёрғоққа тушмаганлиги – крипторхизм касаллиги экан.

 

Гумроҳ ота-оналарим мени мактабга бормасимданоқ операция қилдириб даволатишлари керак экан. Минг афсуски, ме нинг ёшимда жарроҳлик услуби ҳам деярли фойдасиз булиб, барибир фарзанд Крипторхизм касаллигининг моҳиятини тўғри англаш учун моякларнинг эмбрионал ривожланиш жараёнидан бохабар бўлиш жоиз. Мояклар дастлаб ҳомила қорин бўшлиғининг юқори қисмида ўз шаклланишини бошлайди.

Она вужудидаги ҳомила ривожланишининг учинчи ойи ниҳоясида мояклар пастга туша бошлайди ва чов каналининг ички тешиги яқинида жойлашади. Кейинчалик тўртинчи ой бошларида ҳомила гавдасининг нотекис ўсиши туфайли мояклар яна юқорига, буйрак пастки қисмининг ост томонига яқин кўтарилади.

 

Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида, аниқроғи, еттинчи ойнинг иккинчи ярмига келиб, мояклар яна пастга тушади ва чов каналининг ички тешигига яқинлашади. Ҳомиладорликнинг саккизинчи ойига келиб, мояклар чов каналига киради, тўққизинчи ойнинг иккинчи ярмида эса ёрғоқ тубига тушиб жойлашади. Ўғил бола туғилганида моякларининг иккалови ҳам ёрғоқ ичида бўлиши, гўдакнинг чала туғилмаганлигидан, яъни тўкис соғломлигидан далолат берувчи белгилардан биридир.

 

Крипторхизм касаллиги юқорида таъкидланган физиологик тушув йўлларида, яъни буйрак пастки қисмидан ёрғоққача бўлган масофанинг қаеридадир мояклар ушланиб қолиши билан ифодаланади. Аниқроғи, крипторхизм дардида мояклар ёрғоқдаги ўз жойига тушмасдан, қорин бўшлиғи ёхуд чов канали ичида торайиш, жароҳат, чандиқ каби турли механик тўсиқлардан ўтолмай ушланиб қолади.

Крипторхизм жуда кўп учрайдиган дард ҳисобланиб, қарийб 20 фоиз гўдакларда ва 2,2 фоиз балоғат арафасидаги ўғил болаларда учрайди. Иккала моякнинг ҳам ёрғоқ ичида бўлмаслигини ўз вақтида даволамаслик юз фоиз ҳолларда бефарзандликка олиб келади. Маълумингизким, мояклар яхши ривожланиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитҳамда салқинроқ ҳарорат фақат ёрғоқдагина мавжуд.

Зеро, ёрғоқнинг доимий ҳарорати танадагидан 1-1,5 даража, қорин бўшлиғидагидан 2-3 даража, чов каналидан 1,4-4 даражага пастроқ бўлганлиги мояклар ривожи учун ўта қулайдир. Юқоридаги физиологик тушув йўлларининг иссиқлиги мояклар ривожйга кескин салбий таъсир кўрсатиши боис бу дард хатарлидир. Бола туғилгач, 6 ой муддат ичида мояклар ёрғоқ ичига тушмаса, зудлик билан шифокор эндокринолог ёки андрологга мурожаат этиш зарур.

Одатда, касаллик 3 ёшгача бўлган даврда дориворлар билан даволанади. А ар бу услуб ҳам самара бермаса, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган муддатда жарроҳлик услуби қўлланилиб, мояклар ёрғоқ ичига туширилиши даркор.

Афсуски, лоқайдлик туфайли ўсмирлик давридан ўтгандан сўнг даволашга киришилса, кўпинча жарроҳлик усулидан ҳам етарлича наф бўлмайди. Аксар ота-оналар, ҳаттоки айрим шифокорлар ҳам болаларнинг соғлиги ҳақида қайғуриб, уларнинг барча аъзоларини кўздан кечирсалар-да, ёрғоқ ва унинг ичидаги мояклар ҳақида кўпинча унутишади.

 

Муҳтарам ота-оналар шу сатрлар билан танишганлари рининг ёрғоғини кўздан кечириб, унинг ичига иккала мояклар ҳам тушган-тушмаганлигини, катта-кичиклигини пайпаслаб текшириб кўрсалар, эҳтимол, келгусидаги катта бахтсизликнинг олдини олган бўлардилар. Зеро, ушбу аъзо ичида наслингиз давоми, болаларингиз зурриётларининг пойдеворлари қад ростла- шини асло унутманг!

(Visited 716 times, 1 visits today)

Related posts