Жинсий ожизликни даволаш

Жинсий ожизликни даволаш

Жинсий ожизликни даволаш шифокор учун осон эмас, албатта. Эркаклардаги жинсий ожизликни даволашда унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва шунга қараб даволаш режасини тузиш керак бўлади. Мабодо махсус лаборатория шароитида текшириш зарурати туғилса, шифокор уни ҳам буюради.

Даволашни муваффақиятли ўтказишда аёл ва эр ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳамда уларнинг шифокорга ёрдами жуда зарурдир. Агар шундай ёрдам бўлмаса, шифокор кўпинча қийинчиликка учрайди, даволаш баъзан беҳуда ҳам кетади. Жинсий яқинлик масаласида эркак аёлга қараганда кўпроқ маълумотга эга бўлиши ва ташаббусни доимо ўз қўлида сақлаши керак бўлади.

Эр ва хотин жинсий яқинликка тўсиқ бўладиган сабабларни биргаликда маслаҳатлашиб ҳал қилишлари – муваффақият гаровидир. Энг аввало, жинсий яқинлик ва унинг тўлақонли ижро этилишини асаб тизими ҳал қилади. Бундай асаб тизимига орқа мияда жойлашганёхудмижоз сустлигини даволаш


эрекция ва эякуляция марказлари киради. Бу марказлар периферик асаб толалари ва жинсий аъзолар ҳамда бош миянинг пўстлоқ қавати билан боғлиқ. Ҳар қандай жинсий яқинликдаги бузилиш, озми-кўпми, асаб тизимига алоқадор бўлади. Жинсий гормон ишлаб чиқарадиган безларнинг ёмон ишлаши, гормонлар миқдорининг камайиши, жинсий безларни олиб ташлаш (бичиб қўйиш) жинсий ожизликка олиб келади, бу ҳоллар асаб тизимига астасекин шикаст етказади, олдинига жинсий аъзолар ишини сақлашга интилади, бир мунча вақт сақлаб туради ҳам, кейинчалик батамом ишдан чиқади.

Кўпинча жинсий секреция безларининг фаолияти тўлақонли бўлса ҳам, импотенсия содир бўлаверади. Демак, бунда жинсий ожизлик – бош мия ярим шарларининг пўстлоқ қисми издан чиққан бўлади. Аксарият эркакларда учрайдиган импотенсияда «кутиш неврози» катта аҳамиятга эга.

Афсуски, бундай ҳолат ёшлар ўртасида ҳозирда кенг тарқалган. «Яқинликни уддалай олармиканман?» деган фикр уларга халақит беради. Бундай тоифадаги эркакларнинг жинсий аъзоларида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ҳаммаси жойида, лекин унда руҳий камчилик бор, холос.

Бундай эркакларни даволашда уларни ўз имкониятларига ишонтириш муҳим. Шифокор уларнинг жинсий аъзолари соғломлиги, бирор камчилиги йўқлигини уқтириб, бўладиган яқинлик унинг учун ҳеч қандай муаммо эмаслигига ишонтира олиши лозим.
Простата бези касалликларида эса ундан суюқлик олиниб, текширишдан ўтказилади ва
Жинсий ожизлик
олинган натижаларга қараб, махсус даволаш усуллари қўлланилади. Шу ўринда биз бундай ҳолларда жинсий яқинликни кучайтирувчи кимёвий дори-дармонларни қўллашдан кўра простата безини табиий усуллар билан даволашни тавсия этамиз, чунки кимёвий дорилар вақтинча ёрдам бериб, простата бези касаллигини кучайтириб юборади.

Табиий усуллар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, уларга безни уқалаш, табиат инъом этган махсус «лой юбориш, «иштонча» усулида чаплаш, простата бези суюқлигини келтирувчи бошқа усулларни қўллаш, бундан ташқари игна санчиб даволаш муолажалари киради. Игна санчиб даволаш муолажаси бадандаги ҳамда қулоқ супрасидаги нуқталарда олиб борилади.
Кези келганда шуни ҳам айтиш керакки, радио ва ойнаи жаҳонда, матбуот саҳифаларида экстрасенслар ва бошқа шунга ўхшаш мутахассисларнинг турли хасталикларни, шу жумладан, жинсий ожизликни даволашлари ҳақидаги реклама ва эълонлари берилаётганлигининг тез-тез гувоҳи бўлиб турамиз.

Ўзингиз бир ўйланг, жинсий ожизликни қандай қилиб қўлни қимирлатишлар билан даволаш мумкин? Ўзингизга маълум Кашнировскийнинг довруғи нима билан тугади?


Импотенсия кўпинча спиртли ичимликларга ружу қўйиш туфайли ҳам келиб чиқишини юқорида айтиб ўтган эдик. Ичкилик ичган киши қонида жинсий гормонлар миқдорининг бир неча марта камайиб кетиши махсус текшириш усуллари орқали аниқланган. Спиртли ичимликлар ичишни хуш кўрувчи ёхуд мижоз сустлигини даволаш млн, ичишни 15-16 ёшда бошлаган бўлса, уларнинг нг жинсий аъзолари тўлиқ ривожлаимасиданоқ жинсий заифликка мубтало бўлиши мумкин, шунинг учун улар бу оғудан тез қутилиш чорасини кўриши лозим. Ичишни ташлаган жинсий ожиз эркак ҳали вақтни қўлдан бой бермаган бўлса, бир йилга етмай, эркаклик хусусиятини тиклаб олиши мумкин. Бу ҳолларда аёл эрига танбеҳ бериш ўрнига унинг ичкиликдан қутилишига ёрдам бериши лозим.

45-50 ёшдан сўнг жинсий яқинликни бир ой мобайнида қилмаслик жуда хавфлидир. Бу ўринда Абу Али ибн Синонинг «Ишлаган аъзо ривожланади, ишламагани ўлади», деган ҳикматли маслаҳати эркаклар учун доимий шиор бўлиши керак.

Агар эркак ёшлигида кўп жинсий яқинлик қилган бўлса, маълум ёшга етганида олати ишламай қолади, деган гаплар ҳам нотўгридир. Барвақт бошланган жинсий яқинлик тартибли, аёлнинг ҳам имкониятлари ҳисобга олиниб амалга оширилса, бу кўп вақт, ҳатто кексайганида ҳам давом этади.

Эркакларда жинсий ожизликни даволашга оид юқоридаги маслаҳатларга қуйидагиларни қўшимча қилишни зарур деб топдик. Агар эркак уруғи тез тўкилиб кетса, аёл лаззатланишини кутиш қобилиятига эга бўлмаса, «қисиш» машқини бажариши лозим: бунда ўтирганда, турганда, ҳатто аёл билан жинсий яқинлик вақтида қорин ичга тортилиб, чуқур нафас олинади, анус мушаклар қисилади. Бу машқ бир неча марта кун давомида бир маромда такрорланиб борилса, барвақт уруғ тўкилишига барҳам берилиши мумкин.
Жинсий ожизлик
Жинсий қобилиятни ошириш мақсадида қуйидаги рецепт тавсия қилинади: 20-25 том чи саримсоқпиёз суви ва 20-25 томчи лимон суви 10-15 дақиқа илгари тайёрланиб, жинсий яқинликдан олдин ичилади.


Яна баданга қувват берадиган овқатларни та- новул қилиш лозим. Буларга Абу Али ибн Сино тавсия этган дорилар, масалан, боқила, ловия, нўхат киради. Агар жинсий заифликнинг сабаби бадан кучсизлиги бўлса, баданга қувват берадиган озиқ-овқатлар, масалан, янги қўй гўштидан шўрва, товада пиширилган, қовурилган ва кабоб қилинган гўштлар, ҳалим, чала пиширилган тухум, шолғом, сут, сариёғ, оқ нон ва бодом, ёнғоқ, писта мағизлари истеъмол қилинади; буларга дориворлар қўшилиб, пиёз, ялпиз, сариқ ва қора беда билан аралаштириб берилади.


Шунингдек, ҳаммомга тушиш ва қувват берадиган ёғлар, масалан, гулсафсар мойи билан баданни силаш ҳам жинсий қувватни оширади.
Жинсий ожизлиги бор киши кетма-кет ва кўп алоқа қилишдан сақланиши керак. Шунингдек, аёли ҳайз кўрган, кекса, касал, узоқ вақт жинсий яқинлик қилмаган пайтда жинсий яқинлик қилишдан сақланиши лозим. Чунки буларнинг ҳаммаси уруғ органларининг қувватини кесади.

 

Жинсий яқинликда заиф бўлган кишилар жинсий яқинлик мавзуида ҳикоя қилувчи бадиий ва илмий асарлар, алоқа усуллари ва турлари тўғрисидаги ёзилган китобларни ўқишлари керак. Улар қувват йиғиб бўлгунича алоқани бутунлай тарк этиб, нафсини тийиб, шулар устида фикр қилиши лозим. Алоқани ёхуд мижоз сустлигини даволаш
лар. Буларни ҳам аста-секин юқорида айтилган усулда даволаш керак.

Яна бир мисол: Ибн Сино овқатлар тўғрисида гапирганда жинсий яқинликда заиф кишиларнинг озиқ-овқати семиз эркак улоқ ва қўй гўштидан, нўхат ва пиёздан тайёрланиши кераклигини айтади. Бундан ташқари, гўшт қовурилмасдан ишлатилиши, чунки қовуриш гўштнинг қуввати ва озуқавийлигига тўсқинлик қилишини ҳам уқтириб ўтади.


Аёлларда бўладиган жинсий ожизлик кўпинча жинсий совуққонлик билан боғлиқ. Баъзи ҳолларда аёлнинг жинсий ожизлиги онанизм билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда мисол келтирамиз. Бир ёш аёлнинг ҳикоя қилишича, 13 ёшлигидан онанизм билан шуғул- ланиб, оргазмга эришиб юрган. Турмушга чиққач, эри гарчи қониқарли жинсий яқинлик қилиш қобилиятига эга бўлса-да, аёл оргазмни ҳис қилмайди, яъни ундан тўлақонли лаззат ололмайди.

 

Эрининг қўлини клиторни (бачадон қини) ушлашга олиб бориб қўйса, эри ғазабланиб: «Бу ярамас қилиқни қаердан ўрганган- сан?» деб пўписа қилади. Оқибат шу даражага бориб етадики, у эри билан гўё механизм, бир буюм сингари алоқада бўлади. Шу тариқа муҳаббат сўнади, ниҳоят, у эридан ажралиб, бошқа ёқтирган кишисига турмушга чиқади. Иккинчи эри эса аёл кўнглига йўл топади. Шундан сўнг у бундан кейинги бахтли ҳаётидан хурсандлигини тўлқинланиб сўзлаб беради. Бу келтирилган мисолдан кўриниб турибдики, эркак аёлнинг нозик кўнгил торларини чертишга катта эътибор билан

(Visited 2 829 times, 1 visits today)

Related posts