Жинсий ожизлик

Жинсий ожизлик

Жинсий ожизлик сабаблари жуда хилма-хил. Лекин биз уларнинг энг асосийларига тўхталамиз, холос. Абу Али ибн Сино жинсий ожизликнинг сабаби ё олатнинг ўзида, ё моякда, ё бошқарувчи ва уларга қўшни органлар, ё бошқарувчи органлар ва жинсий органлар ўртасида бўлади, деб изоҳлайди.

Ибн Сино одам руҳий ҳолатига, кайфиятига алоҳида тўхтайди. Уялиш ва турли хаёллар ҳам жинсий яқинликни сусайтирадиган ва унга тўсқинлик қиладиган омиллардан саналади. Булар, масалан, эркак хотинини ёмон кўриши ёки ундан уялиши, олдиндан алоқага кучсиз ё ожиз

Жинсий ожизликми, деган қўрқувнинг пайдо бўлиши, айниқса, ундан олдин тасодифан шундай ҳол юз берган бўлса, ҳар гал яқинлик қилишдан аввал шу нарсанинг кўз олдига келиши туфайли жинсий ожизлик юзага келиши мумкин. Алоқани тарк этиш ҳам заифликка сабаб бўлади. Бунда нафс уни эсдан чиқариб, органлар ундан қайтади ва уруғ ҳосил қилиш билан шуғулланмайди. Бу ҳакда Ибн Сино «Бу болани сутдан айирган онада табиат сут туғдириш билан шуғулланмай қолганига ўхшайди», дейди. Улуғ табибнинг бундан минг йиллар аввал айтган гапи ҳозирги кунда ҳам аҳамиятлидир.

Замонавий фан жинсий ожизликни икки туркумга, яъни эркаклардаги жинсий ожизлик (импотенсия) ва хотинлардаги жинсий ожизликка бўлади. Жинсий яқинлик 30-35 ёшларда авжига чиқса, 50 ёшлардан ўзгара бошлайди, ҳафталик сони камаяди, лекин 70 ёшли эркакнинг бир ҳафта мобайнида бир неча марта алоқа қилиш қобилияти сақланиб қолганлиги ва 70-80 ёшли қарияларнинг фарзанд кўрганликлари ҳам ҳеч кимга сир емас.

Чекиш, пала-партиш овқатланиш, иш ва дам олиш ўртасидаги мутаносибликнинг бузилиши, узоқ вақт жинсий яқинлик қилмаслик, ичкиликбозликка муккасидан кетиш, кўп миқдорда пиво, сифати паст қизил вино ичиш жинсий ожизликка олиб келувчи сабаблардандир. Кўпгина ҳолларда Абу Али ибн Синонинг бу хусусдаги фикри бошқачароқ. Уни замонавий тилда айтсак, жинсий ожизликка бош мия пўстлоқ қисми фаолиятининг бузилиши сабабчидир. ёхудмижоз сустлигини даволаш
яллиғланади, катталашади, бармоқ билан силаб кўрилганда оғрийди.

 

Простатит кўпинча сўзак, сил, грипп касалликлари орқали келиб чиқади, қари кишиларда ҳам учрайди. Унинг ўткир, сурункали шакллари фарқланади. Ўткир простатит иситма чиқиши, тез-тез сийиш ва бунда оғриқ туриши билан ўтади. Сурункали простатит эрталабки сийдикда йиринг бўлиши, чаноқ оралиғининг пастга тортиб оғриши, баъзан қичишиш каби хусусиятларга эга. Сўзак оқибатида келиб чиқадиган простатитнинг катарал, фолликуляр, паренхимотоз кўринишла- ри учрайди. 40-50 ёшдан кейин эркак узоқ вақт жинсий яқинлик қилмасликка йўл қўймаслиги керак, акс ҳолда жинсий ожизлик келиб чиқади. Ҳаётида бирор марта жинсий ожизликка учрамаган эркак йўқ.

 


Жинсий камчиликлардан аёллардан кўра кўпроқ эркаклар ҳадиксирайдилар, чунки оргазмни ҳис етмаслик, олат таранглашмаслиги ёки уруғнинг тез тўкилиб кетиши ҳолатлари туфайли уларда эркаклик қобилияти йўқолгандай туюлади. Лекин юқорида қайд қилинган ҳолатлар ўткинчи бўлиб, жинсий фаолият тезда яна изига тушиб кетиши мумкин. Баъзан жин- сий ожизликка аёлнинг хулқ-атвори, унинг оғзи ёки бошқа аъзоларидан келган нохуш ҳид ҳам таъсир этиши мумкин.
Аёлларда жинсий яқинликка совуққонлик, яъни ожизлик (фригидлилик) икки хил бўлади. Биринчи хил аёл умр бўйи лаззатланиш сезгисини ҳис қилмайди, иккинчи хилида эса олдин лаззатланиш ҳоллари бўлган, лекин кейинчалик баъзи сабабларга кўра жинсий майл йўқо

Жинсий ожизлик
либ кетган бўлади. Жинсий ожизлик ва ташқи муҳит ўзаро таъсирда бўлади. Жумладан, жинсий яқинликдан лаззат олмаган фригид аёл ўзини меҳнат билан овутишга ҳаракат қилади, яъни ўзини сиёсатга, фанга бағишлайди ёки раҳбарлик лавозимларида ишлашга ҳаракат қилади. Баъзи аёллар ҳаётдан норози, инжиқ, жанжалкаш, фитначи бўлиб қолади.

Бундан шундай хулоса чиқариш керакки, жинсий совуққонлик фақат шахсий бўлмайди, жамиятга ҳам тааллуқлидир.
Жинсий совуққонлик жинсий майл ва унга интилишнинг йўқлиги билан белгиланади.

Бу ҳолат эркакка таъсир қилиб, улар ўртасида низо уйғонади. Шу билан турмушлари бузилиб кетиши мумкин. Баъзи ҳолларда аёл жинсий яқинликка майл билдиради, унга интилади, лекин оргазм, яъни лаззатланиш юзага келмайди. Бунга сабаб эрнинг жинсий мулоқот вақтида ўзини нотўғри тутишидир.

Эр ўзини ўйлаб, аёлининг нозик ҳисларини эсдан чиқаради. Эркаклардаги жинсий ожизлик белгилари турли кўринишда содир бўлади. Олат таранглашмасдан ёки таранглашса ҳам, ҳали қинга кириб улгурмасидан уруғ тўкилиб кетиши, олат қинга киргани билан бир-икки ҳаракатдан сўнг лаззатланишини кутмасдан уруғ келиш ҳоллари импотентлик – жинсий ожизлик кўринишларидандир.

Ўз замонасида Абу Али ибн Сино жинсий ожизлик белгиларини олатнинг бўшашганлиги, асаб мизожининг совуқлигида олат таранг бўлмаслиги ва совуқ таъсирида бужмаймаслигида, деб ёзади. Ибн Сино фикрини давом эттириб: «Мояк уруғ аъзолари ёхудмижоз сустлигини даволашган жинсий кучсизлик агар бу органларнинг сонушидан бўлса, уруғ камаймаса ҳам, қийинчилик билан чиқади ва олатушлаб кўрилганда совуқ туюлади. Агар бу органларнинг қуруқлиги на уруғ камлигидан бўлса, бунда уруғ кам бўлиб, қийинлик билан чиқади», дейди.

Жинсий ожизлик жигар ва буйрак касалликлари туфайли содир бўлса, иштаҳа кам бў- лишини, қон ишлаб чиқариш етарли даражада бўлмаслигини уқтиради. Абу Али ибн Сино келтирган жинсий ожизликнинг ўзига хос белгиларини қуйида келтирдик.
Жинсий ожизликнинг белгилари

Жинсий ожизликнинг сабаблари, умумий ва ўзига хос айрим белгилари:
1. Олат бўшашганлиги ва асаб мизожининг совуқлиги. Уруғ кўп бўлиб, тезлик билан чиқади, олат қўзғалмасдан уруғтўкилади ва заифлашади. Олат совуқ сувда бужмаяди.

2. Мояк ва уруғ органларининг ожизлиги. Уруғ камаймаса ҳам, қийинлик билан чиқади. Бадан ориқ ва кам қонлик бўлади. Олат ушлаб кўрилганда совуқ туюлади.

3. Жигар ва буйракдаги иллатлар. Иштаҳа кам бўлади, иштаҳа ва қон ишлаб чиқариш бир-бирига муносиб равишда содир бўлмайди.

4. Юрак ожизлиги. Олат кам қўзғалади, баъзан олат қўзғалмаса ҳам, уруғ ажралади. Томир уриши кучсиз ва юмшоқ бўлиб, бадан иссиғи кам бўлади.

5. Мия ожизлиги. Алоқа учун зарур қитиқланиш ва истак бўлмайди. Ҳислар ҳолати кўзидан билинади.
Жинсий ожизлик
6. Қуйи аъзоларда дамнинг озлигидан бўлган заифлик. Қувват соғлом, истак ва уруғ кучли. Олат қўзғалиши ёмон.
Бунда Абу Али ибн Синонинг асосий олти хил заифлик ҳақидаги таърифларига тўхталиб ўтиб, уларни ҳозирги замон тиббиётининг бу масалага қарашларини уйғунлаштиришга ҳаракат қилдик. Жинсий ожизликка тегишли фикрлардан ҳар ким ўзини қизиқтирган саволларга жавоб топади, ўзига яраша хулоса чиқаради, деган умиддамиз.

Кўп ҳолларда жинсий ожизликка простата

(Visited 9 345 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH