Жинсий йўл билан юқадиган касаликлар – уй шароитида даваоласа буладими?

Жинсий касаликлар

Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар — ташхислаш, даволаш, олдини олиш, асоратлари

Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар (ЖЙЙК) ёки жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар (ЖЙЙИ) — ушбу атамалар остида жинсий алоқа орқали юқадиган инфекцион касалликлар тушунилади.

Маҳаллий тиббиётда фақат жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар одатда венерик касалликлар гуруҳига (сифилисгонорея, донованоз, юмшоқ шанкр) ажратилади. Бошқа ЖЙЙКлар кўпинча бошқа усуллар билан юқади: парентерал (ОИВгепатит Бгепатит C), бевосита алоқа (қўтир), вертикал (хламидиоз).

Таснифи

Жинсий алоқа орқали юқадиган инфекцион касалликларга (венерик) қуйидагилар киради:

Шартли патоген ва сапрофит микрофлора томонидан чақириладиган кандидозли колпит, номахсус уретрит ва бактериал вагиноз каби касалликлар жинсий йўл орқали юқадиган касалликларга кирмайди, кўпинча улар билан биргаликда кўрилади (ва номутахассислар хатоси туфайли шу синфга тааллуқли деб қаралади).

Жинсий касаликлар

Бактериал инфекциялар

  • Чов гранулёмаси(лот. гранулома ингуинале) — Cалймматобаcтериум грануломатис бактериялар тури чақирадиган инфекцион касаллик.
  • Юмшоқ шанкр(лот. Улcус Молле) жинсий йўл билан юқадиган инфекцион касалликдир. Касалликнинг қўзғатувчиси — Ҳаемопҳилус дуcрейи бактерияси. Касаллик асосан Африкада, Марказий ва Жанубий Америкада кенг тарқалган. Ўзбекистонда жуда кам қайд қилинади.
  • Сифилис(захм) — сурункали тизимли венерик инекцион касаллик бўлиб, тери, шиллиқ қават, ички аъзолар, суяклар, асаб тизимини шикастлайди ва кетма-кет босқичлар билан алмашади. Касаллик қўзғатувчиси Трепонема паллидум (оқиш трепонема) бактериялари, паллидум кичик гуруҳига, Трепонема авлодига (қадимги юнон — трепо — бураман, нема — ип), Спирочаетаcеае ( қад.юн. спеира — ўрама, чаите — соч) оиласига мансубдир.
  • Венерик лимфогранулёма— жинсий йўл билан ўтадиган сурункали касалликдир. Қўзғатувчилари Чламйдиа трачоматис нинг Л1, Л2 ва Л3 инвазив сероварлари.  У чов, сон, ёнобш ва чуқур тос лимфа тугунларининг ўзига хос шикастланиши билан тавсифланади.
  • Хламидиоз— хламидия (Чламйдиа трачоматис) томонидан чақириладиган жинсий йўл билан юқадиган инфекцион касалликдир. Бу жинсий алоқа орқали юқадиган енг кўп учрайдиган инфекцион касалликлардан бири ҳисобланади. Статистика маълумотларига кўра, ҳар йили хламидиоз билан 100 миллион одамлар касалланади, йер юзида хламидия билан инфекцияланганлар сони еса енг камтар ҳисоб-китобларга кўра бир миллиард кишини ташкил етади. ЖССТ ва кўплаб маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар фикрича, урогенитал хламидиоз жинсий йўл билан юқадиган енг кенг тарқалган касалликлардан биридир, шу сабабли замонавий венерология учун сийдик-таносил тизими аъзоларининг ногонококкли аталмиш яллиғланиш касалликларини даволаш учун самарали воситаларини топиш жиддий вазифа ҳисобланади.
  • Гонорея(қадимги юнон γόνος «уруғ суюқлиги» ва ῥέω «оқаман») ёки сўзак — грамманфий диплококк (лот. Неиссериа гоноррҳоеае) томондан чақирилган инфекцион касаллик. Жинсий йўл билан юқади ва сийдик-таносил аъзолари шиллиқ қаватини зарарлаши билан характерланади. Венерик касалликлар гуруҳига мансуб. Гонорея кўпинча жинсий йўлларининг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатади, лекин тўғри ичак шиллиқ қавати ва конъюнктивага (бу ҳолда, касаллик бленнорея деб аталади) ҳам таъсир кўрсатиши мумкин .
  • Микоплазмоз— кўпинча микоплазма туфайли сийдик-таносил тизими шикастланадиган сурункали инфекция.
  • Уреаплазмоз— ҳужайра қобиғидан маҳрум бўлган махсус грамманфий микроорганизм — Уреапласма уреалйтиcум томонидан чақириладиган касаллик. Инсонга инфекция туғилиши вақтида касалланган онасидан юқиши мумкин: микроблар туғруқ пайтида боланинг жинсий йўлларига кириши ва у йерда нофаол ҳолатда бутун умр сақланиши мумкин. Масалан, болаларни текшираётганда, 5% ҳолатларда қинни уреаплазмалар билан колонизацияси аниқланади.

Жинсий касаликлар

Вирусли инфекциялар

  • ОИВ— одам иммунотанқислиги вируси, охирги босқичи орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) билан кўпларга таниш бўлгам ОИВ-инфекция касаллигини чақиради.
  • Иккинчи турдаги оддий герпес вируси(ингл. Ҳерпес симплех вирус 2, ҲСВ-2, Ҳуман ҳерпесвирус 2) — одамларда жинсий аъзолар инфекцияларини (генитал герпес) келтириб чиқарадиган Ҳерпесвиридае оиласига мансуб вируслар. Бу вирус нейротроф ва нейроинвазив ҳисобланади, яъни юқганидан кейин асаб тизимига ўтади. Вирус айниқса иммунитети заиф кишилар учун хавфлидир, масалан ОИВ-инфекциялангалар, шунингдек, яқинда аъзоларни кўчириб ўтказиш бўйича операцияларни бошдан кечирганлар учун, чунки кўчириб ўтказишда қўлланиладиган дори-дармонлар иммунитет тизимини бостириш хусусиятига ега.
  • Ўткир учли кондиломалар— кондиломаларнинг бу тури тана рангидаги кичик бўртмачалар бўлиб, улар жинсий аъзоларда, орқа чиқарув тешиги атрофида, баъзида еса оғизда пайдо бўлиши мумкин. Одатда, улар вирусли инфекциядан келиб чиқади, қўзғатувчиси — одам папилломавируси (ОПВ).
  • Одам папилломавируси(ҲПВ — Ҳуман Папилломавируспапилломавируслар авлоди, паповавируслар оиласига мансуб вирусдир. У фақат инсондан инсонга узатилади ва тўқима ўсиши хусусиятини ўзгартиради. ОПВнинг 100 дан ортиқ тури фанга маълум. Уларнинг 40 дан ортиғи еркаклар ва аёлларнинг аногенитал трактини (таносил аъзолари ва орқа чиқарув тешиги) шикастлаши ва ўткир учли кондиломалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Улардан баъзилари зарарсиз, баъзилари еса сўгал, саратонга сабаб бўлади.
  • Гепатит Б— вирусли касаллик бўлиб, қўзъғатувчиси гепаднавирус оиласига мансуб гепатит Б вируси (махсус адабиётларда «ҲБВ вируси», «ГБ вируси» ёки «ГБВ» деб аталиши мумкин). Вирус турли физик ва кимёвий омилларга чидамлилиги билан ажралиб туради: паст ва юқори ҳароратларга (шу жумладан қайнашга ҳам), қайта-қайта музлаш ва еришга, узоқ вақт давомида кислотали муҳит таъсирига. Ташқи муҳитда хона ҳароратида гепатит Б вируси бир неча ҳафтага қадар сақланиши мумкин: ҳатто қуруқ ва кўзга ташланмайдиган қон доғида, бритвада, игнанинг учида. Қон зардобида + 30 ° C ҳароратда вируснинг инфекционлиги 6 ой давом етади, -20 °C да тахминан 15 йил. 30 дақиқа давомида автоклавлаш, 160 °C қуруқ иссиқлик билан 60 дақиқа давомида стерилизациялаш, 60 °C да қизидиришда 10 соат давомида инактивацияланади.
  • Ситомегаловирус(ингл. Cйтомегаловирус, CМВ) — бу герпесвируслар (Ҳерпесвиридае) оиласига мансуб вируслардир. Илмий номланиши қадимги юнон тилидан олинган: ъcйтос — ҳужайраъ + ъмегас — каттаъ + ълат. вирус — заҳаръ. Ҳуман ҳерпесвирус 5 (ҲCМВ-5 ёки одам герпес вируси 5) вакили ҳисобланади ва одамларни инфекциялаб, ситомегалияга олиб келиши мумкин.
  • Контагиоз моллюск— (янги лот. моллускум cонтагиосум) қўзғатувчиси чечак вирусларидан бири бўлган тери касаллигидир. Одатда тери шикастланади, баъзан еса шиллиқ қаватларга ҳам таъсир қилади. Кўпинча  инфекция бир ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларда учрайди. Инфекция бемор билан бевосита алоқа ёки ифлосланган кундалик турмуш буюмлари орқали юқади. Одатда, катталардаги вирусли инфекция ташқи жинсий аъзолар, сонлар, думба ёки қоринниннг пастки қисми териси устида бўртиб чиққан тугунчалар шаклланишига олиб келади. Улар яримшар шаклига ега бўлади. Ранги тери ранги билан бир хил ёки бироз пуштироқ бўлади. Тугунчанинг ўртасида инсоннинг киндикига ўхшаш ботиқлик мавжуд. Ушбу оғриқсиз шикастланмалар инфекциялангандан 3-6 ҳафта ўтгач пайдо бўлади ва диаметри 1 мм дан 1 см гача ўзгариб туради. Тугунчани босганда, худди угрига ўхшаб, оқимтир тиқин чиқади. Кўпинча контагиоз моллюск жиддий муаммоларга олиб келмайди ва тахминан 6 ой давомида ўз-ўзидан йўқолади; шунинг учун барча ҳолларда даволаниш талаб қилинмайди.
  • Капоши саркомаси(Капоши ангиосаркомаси) терининг кўплаб ёмон сифатли ўсмалари билан тавсифланади. Биринчи бўлиб венгер дерматологи Моритз Капоши таърифлаган ва касалликка унинг номи берилган.
  • Зика вируси— Флавивирус авлодига мансуб вирус.

Протозоал инфекциялар

Трихомониаз сийдик-таносил касалликлари орасида тарқалганлиги жиҳатидан биринчи ўринда туради. Бундан ташқари, трихомониаз жинсий йўл билан юқадиган касалликлар орасида ҳам биринчиликлар қаторида. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (1999 йил) маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 10 фоизи трихомониаздан азият чекмоқда. Трихомониаз ҳар йили қарийб 170 миллион кишида қайд қилинади. Қўзғатувчи агенти қин трихомонадаси (Тричомонас вагиналис) ҳисобланади.

Трихомониаз, биринчи навбатда, бепуштлик, ҳомиладорлик патологиялари ва шунга ўхшаш асоратларни келтириб чиқариши билан хавфлидир. Еркак организмида трихомониазниниг асосий яшаш жойи — сийдик йўллари, простата бези ва уруғ пуфакчаларидир, аёлларда — қин. Аммо организмга биринчи марта кирганида, трихомонадалар доимо уретритга олиб келади. Юқиш касаллик ташувчиси ёки касалланган бемор билан жинсий алоқа қилиш орқали амалга ошади. Инкубацион даври 1-4 ҳафта.

Замбуруғли инфекциялар

Кандидоз (молочница) — замбуруғли инфекциянинг турларидан бири, Кандида (Cандида албиcанс) авлодига мансуб ачитқисимон микроскопик замбуруғ томонидан чақирилади. Ушбу авлоддаги барча вакиллар шартли патоген ҳисобланади.

Кандида авлодига мансуб микроорганизмлар кўплаб соғлом одамларнинг оғиз, қин ва тўғри ичак нормал микрофлораси таркибига киради. Касаллик фақатгина Кандида замбуруғларининг мавжудлиги билан емас, балки уларнинг кўпайиши ва / ёки замбуруғнинг кўпроқ патоген штаммларининг киритилиши билан боғлиқ. Кўпинча кандидоз умумий ва маҳаллий иммунитетнинг пасайиши билан бошланади.

 

Жинсий касаликлар

Паразитар касалликлар

  • Фтириаз(қов педикулёзи, лот. Педиcулосис пубис, Пҳтҳириасис) — ентомоз, терининг паразитар венерик касаллиги бўлиб, қов бити томонидан чақирилади.
  • Қўтир(лот. сcабиес) — юқумли тери касаллиги, микроскопик паразит — қўтир бити ёки қўтир канаси (лот. Сарcоптес сcабиеи вар ҳоминис) томонидан чақириладиган акародерматитлар гуруҳидаги акариаз. Касалликнинг характерли хусусиятларига қичиш ва папуловезикулёз тошма киради, кўпинча қашиш давомида иккиламчи инфекция туфайли йирингли елементлар қўшилиши қайд қилинади.

Юқиш йўллари

ЖЙЙИнинг асосий хусусияти патогенларнинг атроф-муҳит шароитига нисбатан юқори сезувчанлиги бўлиб, қўзғатувчилар билан инфекцияланиш учун тўғридан-тўғри алоқа зарур бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти » 2006-2011 йилларда жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича глобал стратегия»да «хавфсиз жинсий хатти-ҳаракатлар» тушунчасини таъкидлайди, унда:

  • Еркак ва аёл презервативларни тўғри ва тизимли ишлатиш
  • Маҳаллий бактерицид моддаларни тўғри ишлатиш;
  • Синдромли ёки лаборатория диагностикаси ёрдамида мунтазам текширувлардан ўтиб туриш;
  • Инфекция ташхисланганда (ёки унга шубҳа бўлганда) махсус даволашни ўташ;
  • Жинсий тийилиш;
  • Жинсий шерикларни хабардор қилиш;
  • Гепатит Б ва одам папилломавируси каби онкоген вирусларга қарши вакцина олиш.

Венерик ЖЙЙИ гуруҳи ҳимояланмаган жинсий алоқа билан юқади (шу жумладан орал-генитал шакллар). Ўпишиш, оғзаки жинсий алоқа ва вибратор каби жинсий ўйинчоқлар билан бўлишиш презерватив билан ҳимояланган жинсий алоқада ҳам касалланиш хавфини кўпайтиради.

ЖЙЙК гуруҳи кенг маънода бошқа йўлларни билан ҳам юқиши мумкин. Хусусан, одам папилломавирусини яқин маиший алоқа орқали юқтириб олиш мумкин, қин трихомонадаси нам муҳитда ўз инфекцион хусусиятларини узоқ вақт сақлай олади (ҳўл сочиқ, силлиқ сирт). Қўтир қўзғатувчи бевосита  уй-рўзғор буюмлари билан алоқа қилиш орқали узатилиши мумкин. Юқишнинг вертикал йўли болани она ёки ота томонидан инфекциялашини англатади. ОИВ инфекцияси ва Гепатит Б ва C учун парентерал юқиш йўллари ҳам характерлидир.

Ташхис

Ташхилаш беморни кўрикдан ўтказиш, клиник аломатларни аниқлаш (сийиш пайтида оғриқ, жинсий азъолардан ажралма чиқиши), суртмалар олиш ва қон намуналарини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади. Баъзи касалликларда (ўткир учли кондилома) жисмоний аломатлар (оғриқ, ажралма) умуман кузатилмаслиги мумкин. Барча инструментал текшириш усуллари хатоларга ега, шунинг учун ташхис одатда бир неча турдаги тадқиқотларга асосланади.

Намуналар лаборатория таҳлилини ўрганиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:

  • Суртма микроскопияси (тўғридан-тўғри ва люминесцент);
  • Бактерияларни сунъий ўстириш усули (намунани озуқа сиртига суртиш, кейин уларнинг дориларга қаршилигини таҳлил қилиш);
  • Патогенга антигенларни аниқлаш (ИФТ — иммуно-фермент таҳлиллар ва ТИФ — тўғридан-тўғри иммунофлюоресценция усуллари ёрдамида);
  • Патоген ДНКсини аниқлаш (ПЗР — полимераза занжири реакцияси усули ёрдамида);
  • Қонда антитаналарни аниқлаш (организмнинг патогенга бўлган иммунитетини).

Асоратлари

Даволанмаган ва организмда узоқ муддат мавуд бўлган ЖЙЙКлар бир қатор асоратларга олиб келиши мумкин: еркаклар ва аёллар бепуштлигипростатит, бачадон ва ортиқларининг яллиғланишли касалликлари, епидидимит, жинсий аъзолардаги ўсмалар.

Жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларнинг асосий қўзғатувчилари ва улар чақирадиган касалликлар
 Қўзғатувчи Клиник намоён бўлиши ва асоратлари
 Бактериал инфекция
Неиссериагоноррҳоеае  Гонорея

·         Еркаклар: сийдик чиқариш канлидан ажралмалар ажралиши (уретрит), епидидимит, орхит, бепуштлик

·         Аёллар: серсивит, ендометрит, салпингит, тоснинг яллиғланишли касалликлари, бепуштлик, амниотик суюқликнинг ерта кетиши

·         Ҳар икки жинс: проктит, фарингит, тарқоқ гонококкли инфекция

·         Чақалоқлар: конюктивит, шох парда чандиқланиши, кўрлик

Чламйдиатрачоматис  Хламидиал инфекция

·         Еркаклар: сийдик чиқариш канлидан ажралмалар ажралиши (уретрит), епидидимит, орхит, бепуштлик

·         Аёллар: серсивит, ендометрит, салпингит, тоснинг яллиғланишли касалликлари, бепуштлик, амниотик суюқликнинг ерта кетиши, перигепатит, кўпинча инфекция аломатларсиз кечади

·         Ҳар икки жинс: проктит, фарингит, Рейтер синдроми

·         Чақалоқлар: конюктивит, пневмония

Чламйдиа трачоматис(Л1-Л3 штаммлари)  Венерик лимфогранулёма

·         Ҳар икки жинс: яралар, чов лимфаденити, проктит

 Трепонема паллидум  Сифилис

·         Ҳар икки жинс: атрофидаги лимфа тугунлари катталашадиган бирламчи яра (қаттиқ шанкр), тошма, кенг кондиломалар, суяклар, юрак-қон томир ва асаб тизими шикастланиши

·         Аёллар: ҳомиладорликда мураккабликлар (аборт, ўлик туғиш), муддатидан олдин туғиш

·         Чақалоқлар: перинатал ўлим, туғма сифилис

 Ҳаемопҳилус дуcрейи  Юмшоқ шанкр

·         Ҳар икки жинс: жинсий аъзоларда оғриқли яралар, баъзан лимфаденит билан

Клебсиелла(Cалймматобаcтериум)грануломатис  Донованоз (чов гранулёмаси)

·         Ҳар икки жинс: чов ва перинатал соҳада лимфа тугунларининг катталашиши ва яралар

Мйcопласмагениталиум Микоплазмоз

·         Еркаклар: сийдик чиқариш канлидан ажралмалар ажралиши (ногонококкли уретрит)

·         Аёллар: бактериал вагиноз, еҳтимол, тоснинг яллиғланишли касалликлари

Уреапласма уреалйтиcум  Уреаплазмоз

·         Еркаклар: сийдик чиқариш канлидан ажралмалар ажралиши (ногонококкли уретрит)

·         Аёллар: бактериал вагиноз, еҳтимол, тоснинг яллиғланишли касалликлари

Вирусли инфекциялар
Одам папилломасивируси Жинсий олат саратони, бачадон бўйни саратони, ўткир учли кондиломалар

·         Еркаклар: жинсий олат ва анал соҳаси ўткир қиррали кондиломалари; жинсий олат саратони

·         Аёллар: вулва, бачадон бўйни, анал соҳадаги ўткир учли кондиломалар; бачадон бўйни саратони, орқа чиқарув канали саратони

·         Чақалоқлар: ҳиқилдоқ папилломатози

Иккинчи турдагиоддий герпес вируси ·         Ҳар икки жинс: перинатал соҳадаги жинсий аъзоларда везикула ва яралар

·         Чақалоқлар: неонатал герпес (кўпинча ўлимли)

Одамиммунотанқисликвируси Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)

·         Ҳар икки жинс: ОИВ туфайли ривожланган касалликлар, ОИТС

 

 Гепатит Б вируси Гепатит

·         Ҳар икки жинс: ўткир гепатит, жигар сиррози, жигар саратони

 Ситомегаловирус Ситомегаловирусли инфекция

·         Ҳар икки жинс: аломатларсиз кечиш, номахсус иситма, тарқоқ (диффуз) лимфаденопатия, жигар шикастланиши ва бошқалар

 Замбуруғли инфекциялар
 Cандида албиcанс Кандидоз

·         Еркаклар: жинсий олат бошининг юзаки инфекцияси

·         Аёллар: қиндан қуюқ оқимтир ажралма ажралишли вулвовагинит, вулванинг қичиши ва ачиши

 Паразитар касалликлар
 Сарcоптес сcабиеи Қўтир

·         Ҳар икки жинс: кечки вақтда кескин қичиш, микробли екзема

Даволаш ва олдини олиш

ЖЙЙКни даволаш учун инфекция қўзғатувчисига қараб антибиотиклар, антивирус ёки антипаразитар воситалар қўлланилади.

Ўткир қиррали кондиломалар радиотўлқин ёки бошқа усуллар билан йўқ қилинади. Генитал герпесни даволашда маҳаллий терапия қўлланилади.

Ягона ва соғлом жуфти бўлмаган жинсий фаол шахслар ҳимояланган жинсий алоқа қоидаларини ёдда тутишлари керак (презерватив), бироқ у ҳам инфекциянинг олдини олиш учун 100% кафолат бермайди.

Барча жинсий фаол шахсларга йилига бир марта сифилис, ОИВ, гепатит Б учун текширувлардан ўтиб туриш тавсия етилади, ҳатто касаллик аломатлари кузатилмаса ҳам.

 

(Visited 3 956 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
Add a comment
error: Content is protected !!