ЖИНСИЙ ХАЁТ НИМА УЧУН КЕРАК
ЖИНСИЙ ХАЁТ НИМА УЧУН КЕРАК Эркакларнинг жинсий қобилияти уч нарсада:
1) жинсий ёқтиришлик;
2) жинсий қўзғолишнинг пайдо бўлиши;
3) шаҳват отилиб чиқиши ва нормал ўтган жинсий алоқанинг хуш ёқиши билан тугашида намоён бўлади.
Жинсий ёқишлик
Жинсий ёқишлик ёки жинсий алоқага интилиш – бу жуда мураккаб ҳодиса бўлиб, шартли ва шартсиз рефлекслар жараёнида юзага келади. Яъни, жинсий интилишда фақат гормонларгина асосий роль ўйнаб қолмай, ички ҳамда ташқи шароитлар ҳам бевосита сабабчи бўлади. Бунда сезги органлар иши, яъни аёл кишининг қиёфаси, кийиниши, хуш муомаласи туфайли юз берган руҳий кечинмалар ва ички кимёвий ўзгаришлар катта аҳамиятга эга.
Жинсий ёқтиришлик ҳисси ёки жинсий алоқага интилиш «либидо» деб аталади. У икки хил йўл орқали: нейрогуморал, яъни ички гормонлар ҳамда марказий асаб тизими орқали келиб чиқади. Либидо таъсирида жинсий олат
да қўзғолиш пайдо бўлади. Олатнинг қўзғолиши тиббиётда эрекция, уруғ келиши эса эякуляция деб аталади.
Қўзғалишга ички ва ташқи омиллар сабаб бўлади. Ички омилларга марказий ва сезувчи периферик нервлар кирса, ташқи омилларга простата бези, уруғ халтачаси, жинсий олатнинг бош қисми, кўкрак бези киради. Бўйин ҳамда умуртқа поғонаси нуқталари механик равишда таъсирланганида қўзғалиш пайдо бўлиши мумкин. Баъзан механик таъсиротлар жинсий қўзғалишга камлик қилади. Бунда марказий асаб тизими ҳам ўз вақтида таъсирланиши керак. Бу ҳолда ширин, ўзига ром этувчи сўзлар, эркалашлар ёки қучоқлаганда ўзига хос ҳидлар жинсий (ҳид билиш қобилиятини йўқотганлар бундан мустасно) қўзғалишга олиб келади.
Жинсий интилишга баъзи таом ва ичимликлар (янги қовурилган балиқ, тухум ҳамда ёғли гўшт, какао, қахва) ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Хуш ёқиш
Хуш ёқиш (оргазм) – бир хотин билан жинсий алоқада бўлганда пайдо бўлиши, иккинчи бошқа бир аёл билан жинсий алоқа қилганда бўлмаслиги мумкин. Оргазм хотин кишининг анатомик тузилишига боғлиқ.
Оргазмда юрак ва қон томирлар функционал ўзгаришга учрайди, юрак фаолияти ошади, қон томирлар кенгаяди, нафас олиш тезлашади. Артеал босим кўтарилади. Бу ҳолат аэкуляциядан сўнг эса пастга тушади. Оргазмдан сўнг чарчаб, бўшашишлик пайдо бўлади.
Жинсий ожизлик
Жинсий ожизлик – жуда мураккаб касаллик бўлиб, хилма-хил сабаблар оқибатида келиб чиқади. Унинг келиб чиқиш омилларини асосан икки гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Жинсий органлар касаллиги (бунга инфекция тушиши, шикаст, экзоген ҳамда эндо- ген интоксикацияси – заҳарланиш, нифростения киради);
2. Умумий касалликлар ёки касаллик келиб чиқишига сабабчи омиллар (бунга кичик тос бўшлиғидаги қон томирларнинг димланиши, гормонлар мувозанатининг бузилиши, генетик нервлар ишининг издан чиқиши киради).
Потологик сексуал реакция
Бундай ҳолатда киши ўзига ишонмайди ва ишонмаслиги рашк, шунингдек, турли касалликлар, чунончи, энсафалет, грипп, арахноидит, склероз касалликлари туфайли келиб чиқади. Бунда асосан асаб тизими сурункали касалликка учраб, жинсий ожизликка сабаб бўлади. Ушбу касаллик эндокрин гормонлар етишмаслиги туфайли юзага келади.
Астеник синдром
Астеник синдром – руҳиятнинг бироз бузилишидир. Бунда киши чарчайди, боши оғрийди, уйқусизлик пайдо бўлади. Бундан ташқари, ёруғлик ва товушни ёқтирмаслик ҳоллари учрайди. Жинсий аъзоси кичрайиб, гўё алоқага ярамайдигандек бўлиб қолгандек туюлади. Баъзан алахлашлар юз бериши Мия ҳолатининг ўзгариши
Мия ҳолатининг ўзгариши билан келиб чиқадиган жинсий ожизлик невроз, невростения, истерия касалликлари билан ифодаланади. Ҳаддан ташқари чарчаш, қаттиқ руҳий изтиробга тушиш, ишхонадаги ёки уйдаги кўнгилсизликлар ва бошқа сабаблар натижасида мия кортикал хизматида функционал ўзгаришлар юз бериб, невроз касаллигини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида жинсий мойилликни пасайтириб, жинсий алоқанинг тез тамом бўлишига, яъни жинсий ожизликка олиб келади.
Мисол учун П. исмли 26 яшар йигит охирги 4 йил ичида жинсий қўзғолиш жуда пасайиб кетганлиги, жинсий алоқага майли йўқлиги ва қувватсизлигидан шикоят қиллди.
Текширувда бемор ёшлигида юқумли касаллик билан оғримагани ҳамда ички аъзоларида ҳеч қандай потологик ўзгаришлар йўқлиги, фақат простота безининг бўшашиб кетганлиги аниқланди. Бемор турмуш шароити яхши бўлишига қарамай, иштаҳаси ёмон бўлиб, тез-тез асабийлашар, салга чарчаб қолар, айниқса, жинсий алоқа қилганидан сўнг икки-уч соат беҳол бўлиб ётар экан.
Унга дори-дармонлардан ташқари ўзини таъсирланишдан сақлаш, жинсий алоқани бир ой тўхтатиши, тамаки чекмаслик ҳамда спиртли ичимликлар ичмаслик тайинланди. 16-18 кундан сўнг бемор аҳволи кескин яхшиланди.
Бошга тушган оғир мусибатлар, жинсий алоқа вақтида венерик касалликлардан ёки ҳомиладор қили,б қўйишдан хавотирланишёшларда кўпроқ учрайди. Бу ҳоллар никоҳнинг биринчи кунидан жинсий қўзғалиш содир бўлмаслиги ёки жинсий алоқа қила олмасликка олиб боради. Бош мия тормозланиши натижасида вужудга келган жинсий ожизлик тиббиётда импотнеция деб аталади. Бу ҳолат турмушда жуда кўп учрайди.
Мисол учун Г. исмли 22 ёшли бемор жинсий алоқасиз ҳам шаҳватнинг тез кетиб қолишидан шикоят этган. Бу ҳодиса унда кейинги 3-5 йил илгари бошланган. 17 ёшидан бошлаб жинсий алоқада бўлган. Бундан ташқари, у доимо онанизм (мастурбация, яъни кишининг ўз шаҳвоний ҳиссини жинсий алоқаларсиз қўзғатиши ёки руҳини қўзғатиб, шаҳвоний ҳиссини уйғотиш) билан шуғулланган.
Касалликнинг бошланишида уруғ тез оқиб кетаверган, сўнгги йилларда жинсий қўзғалиш пасайиб борган. Баъзан жинсий алоқа тўғрисида ўйлаганда жинсий қўзғалиш бўлмай туриб ҳам, шаҳват кетиб қоладиган бўлган. Текширилганда простота бези ва уруғ дўмбоқчасининг яллиғланиши ҳамда сийдик йўлларида инфекция борлиги аниқланган. Маълум муддат даво қилинганидан сўнг йигит асл ҳолига қайтди. Ҳозирда икки фарзанднинг меҳрибон отасига айланган.
Яна бир 20 ёшли беморимиз уйланганидан бери хотини билан жинсий алоқада бўлиб келар эди. Кунлардан бир кун тасодифан бегона аёл билан танишиб, у билан жинсий алоқа қилмоқчи бўлган, аммо унда жинсий қўзғалиш содир бўлмаган. У жуда уялиб, руҳан эзилади. Кейинчалик кечалари ҳамда эрталабда жинсий қўзғалиш бўлишига қарамай, хотини билан алоқа қила олмай қолади.
Уни текшириб кўрганимизда жинсий организмларида касаллик топилмади. Бу дард унга марказий асаб тизимининг тормозланиш жараёнида содир бўлганлиги аниқланиб, бир неча кун даволанди. Ҳозирда аҳволи яхши, фарзандли бўлди.
Икромжон исмли 28 ёшли беморимиз уйланганига 5 йил бўлса-да, фарзанд кўрмасдан турли табиб ва шифокорларда даволанган.
Аммо натижа бўлмай, бир неча бор ўзини осишга ҳаракат қилган. У текшириб кўрилганда бемор сурункали олти йил давомида Россия ўлкасида қурувчилик билан шуғулланганлиги, бундан ташқари уч йил аввал ҳимоясиз равишда нотаниш рус аёлга яқинлик қилганлиги, шундан буён қўрқувда яшаганлиги аён бўлди. Бир неча ой даволанганидан сўнг бемор соғайиб, ҳаётга қизиқиш уйғонди. Ҳозирда икки нафар фарзанднинг севимли отаси.