ЖИНСИЙ ФАОЛЛИКНИ ОШИРАМИЗ

ЖИНСИЙ ФАОЛЛИКНИ ОШИРАМИЗ

ЖИНСИЙ ФАОЛЛИКНИ ОШИРАМИЗ Жинсий ҳаётнинг меъёрида бўлиши — оилавий бахтнинг асосий устунларидан. Мутахассисларнинг фикрича, бир марталик жинсий яқинлик йигирма дақиқа спорт билан шуғулланганлик каби инсон танасига фойдали ҳисобланади.

Ундан ташқари, жинсий яқинликнинг овқат ҳазм қилиш ва юрак-қон томир тизимининг соғлом ишлашига фойдаси жуда катта. Аммо ҳозирги вақтда жинсий заифликдан азият чекаётганлар тобора кўпаймоқда. Бу кўпинча бефарзандлик, ёш келин-куёвларнинг ажралишларига сабаб бўлмоқда.

Агар сиз «Ёшим ўтиб қолди, жинсий қувватимни аввалгидек тиклашнинг иложи йўқ», деб ўйласангиз — адашасиз. Ҳатто бутунлай заифлашган тақдирда ҳам буни ёшликдагидек қайта тикласа бўлади. Бунга аввало ишонч, кейин эса ирода билан эришиш керак.

 

    
Агарда ёш бўла туриб, жинсий заифликка элтувчи йўлда бўлсангиз, муаммони вақт борида бартараф этган яхши. Чунки нафақат сиз, балки турмуш ўртоғингизнинг соғлиги ҳам мазкур муносабатларга чамбарчас боғлиқ. Шуларни инобатга олган ҳолда ушбу мақола халқимизнинг ҳозирги яшаш тарзидан келиб чиқиб, жинсий фаолликни ошириш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида.

Спорт
Спортнинг ҳар бир тури инсон саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади. Жинсий фабилан шуғулланиш керакки, бунда инсоннинг нафас олиш органлари яхши ишлаши билан бирга жинсий аъзолар ва бел қисмидаги мушакларнинг ҳаракатланиб, қувват олиши таъминланиши лозим.

Булардан спортнинг дзюдо, самбо, миллий ва эркин кураш турлари жуда фойдалидир. Чунки инсон кураш тушганда босим танасининг ҳар бир қисмига тенг тушади, яъни жинсий аъзолар «машқ» қилиб, ундаги ортиқча зарарли моддалар чиқиб кетади. Ўрнини эса фойдали элементлар қоплайди, жинсий аъзоларнинг мушаклари қувват олиб, им- кониятлари ошади.

Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, худди ҳар куни турникка тортилганда қўллар кундан-кунга кучга тўлиб, тортилишлар сони ошиб боргани каби жинсий мушаклар ҳам шундай қувват олади. Ҳар куни эрталаб югуришни одат қилиб, югуриб баданни иситиб олгандан сўнг тананинг бел қисмларига ва жинсий аъзоларга қувват берадиган машқларни қилиш ҳам жуда фойдали ҳисобланади.

Жинсий фаолликка тўсиқ бўлувчи одатлар:
• шакарли, тузли ва ёғли маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
• аччиқ ва тузлама маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
• совуқ қотиш ва нам тортиш натижасида простата безларини шамоллатиш;
• асабийлашиш ва кучли стрессларга учраш;
• ортиқча вазн ва ҳаракатсизлик;
• меъёридан ортиқ ёки нотўғри парҳезда • спиртли ичимликлар ва гиёҳвандликка берилиш;
• кофеинга бой маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
• кимёвий йўллар билан етиштирилган ёки ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш;
• ҳаддан зиёд ортиқча ва ҳар хил турдаги маҳсулотларни аралаштириб истеъмол қилиш.


Юқорида санаб ўтган одатлар сабаб жинсий заифликдан азият чекиб юрганлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Булардан воз кечмасдан туриб тиббиёт ва табобат йўллари билан жинсий фаолликни ошириш учун ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, келиб чиқиш сабаби бартараф қилинмас экан, уринишлар самарасиз кетаверади.

Кўпчиликжинсий фаол бўлиш учун кўп ейиш керак, деб ўйлайди. Аслида фойдали маҳсулотларни тўғри ва меъёрида истеъмол қилишнинг ўзи кифоя. Кўпчилик гўшт маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиб, ўсимлик дунёсидан олинган фойдали маҳсулотларни унутиб қўйиб адашади. Жинсий фаол бўлиш учун жонлиқлардан тайёрланган таомлардан кўра кўпроқ ўсимлик дунёсидан олинган маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга гўшт ва сут маҳсулотлари овқатланиш рационимизнинг 1/3 қисмини ташкил этмоғи лозим.


Овқатдан кейин кофе, ширинликлар ва аччиқ чойни истеъмол қилиш — еган маҳсулотларимиздаги фойдали витаминларнинг танамизга сўрилмаслиги, натижада жинсий қув- ватнинг заифлмумкин. Аксинча, тартибли овқатланиш билан жинсий фаолликнинг сезиларли даражада ошиши кузатишлар давомида аниқланган. Эрталаб уйғонганда инсон танаси витамин ва углеводларга «ташна» бўлади. Нонуштага гуручли овқат истеъмол қилиш, айниқса, гуручни қайнатиб ейиш жуда фойдалидир.
Жинсий фаоллик учун фойдали маҳсулотлар:
• ошқовоқуруғи;
• асал;
• ёнғоқ;
• арабхурмоси;
• седена;
• писта;
• занжабил;
• сули бўтқаси (овсяное каша);
• зиғир;
• кунжут.


Ушбу маҳсулотларни имкон қадар кўпроқ ва асосийси ҳар куни истеъмол қилиб туриш лозим.
Юқоридаги маслаҳатлар бажарилганда жинсий фаоллик ошиши билан бирга простата бези шамоллашлари ҳам секин-асталик билан йўқолиб боради. Шунингдек, эркак уруғининг сифати ошиб, соғлом фарзанднинг дунёга келишига сабаб бўлади. Фарзандсизлик дардида юрган ёш йигитларни эса бу муаммодан халос қилиши мумкин.

Жинсий фаоллик учун спорт ва тўғри овқатланишни бир маромда олиб бориш лозим. Инсон яхши овқатланиб туриб камҳаракат бўлса, ортиқча вазн, қувватсиз мушаклар ва бошқа касалликлар билан бирга жинсий заифлик ҳам ривожланади. Аксинча, яхши овқатланмасдан туриб спорт билан шуғулланиш ҳам инсон саломатлиги ва жинсий ҳаёти учун зарарлидир.

Иккаласини бир меъёрда, танингиз имкониятига мослаштириб бажариш — энгтўғри йўл. Меъёрни эса ҳар ким ўзи учун белгилаб олгани маъқул. Гарчи ушбу мақола йигитлар учун битилгандек кўринса-да, юқоридаги маслаҳатлардан аёллар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.

(Visited 805 times, 1 visits today)

Related posts