ТУРЛИ ЁШЛАРДА ЖИНСИЙ АЛОКА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ НОРМАТАРИ

ТУРЛИ ЁШЛАРДА ЖИНСИЙ АЛОКА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ НОРМАТАРИ


ТУРЛИ ЁШЛАРДА ЖИНСИЙ АЛОКА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ НОРМАТАРИ Турли ёшларда жинсий алоқа билан неча марта шуғулланиш мумкин? Бу саволга сексологлар ҳам аниқ ва бир хил жавоб бера олмайдилар. Чунки ҳар бир одамнинг жинсий акт билан шуғулланиш мароми жуда кўп сабаб ва омилларга боғлиқдир.

Шундай бўлсада, ҳар бир киши ўз соғлигига зарар келтирмаган ҳолда қанча жинсий алоқа қилиши мумкинлиги ҳақида билимга эга бўлиши зарур.

Турли ёшларда жинсий алоқа билан шуғулланиш мароми ҳар хил бўлиб, у организмнинг ўзига хослигига,
шерикларнинг кайфиятига, соғлигига ва ҳ. к. ларга боғлИқдир. Ёшлар жинсий томондан энг фаол бўлиб, уларда бир суткада жинсий актлар сони бешта ва ундан ҳам зиёда бўлиши мумкин.

 

Аста-секин гормонлар микдори камайишни бошлаб, кишига ҳафтасига 2-3 марта жинсий алоқа қилиш етарли бўлиб қолади. Бу ўттиз ёшгача бўлган барча эркак ва аёлларга тегишлидир. Лекин бу кўрсаткичлар умумлаштирилган бўлиб, барча одамлар учун бир хил норма йўкдир.

• Майли (либидоси) пастроқ кишиларга нисбатан жинсий хоҳиши юқорироқ бўлган одамлар тўшакда анча фаол бўладилар.

• Биологик омил, яъни гормонлар микдори ёшларда кўп бўлганлиги сабаб, улар жинсий алоқа билан кўпроқ шуғулланадилар.

• Ёши катта эркакнинг фаоллиги унинг дунёқарашига ва социал омилларга боғликдир. Социал омилларга қуйидагилар киради:

• Ҳар бир кишининг яшаш даражаси;

• Ҳаёт кечириш тарзи;

• Уйда ёки квартирада яшаш шароити;

• Ишда ва уйда бандлиги ва ҳ. к.

• Ёш ўтиши билан жинсий алоқалар сони камайиб бораверади.

• Ўттиз ёшгача жинсий фаоллик фақат ортиб боради ва ундан сўнг аста-секин камая бошлайди.

• 25 ёшлардан бошлаб аёлларга нисбатан эркакларнинг жинсий фаоллиги юқорироқ бўлади.

• Жимоънинг сони ва сифати оиладаги муҳитга, кайфиятга, соғликка, ўзаро муносабатларга, ишдаги омад ёки нохушликларга боғлиқ бўлади.

• Эркакнинг жинсий алоқа билан кам ёки кўп шуғулланиши аёлининг сексуаллигига ҳам боғлиқ. Агар аёли чиройли бўлмаса ёки ўзига қарамаса, жинсий алоқани хушламаса, бунда эркакнинг ҳам хоҳиши тез сўниб, жинсий фаоллиги нормадан кам бўлади ва
меъёрдан бир неча йиллар олдин жинсий фаолиятини тўхтатади. Аммо аёли сексуал фаол бўлса, эрининг хоҳишларини ҳеч инкор қилмаса, тўшакда ўзини қандай тутишни билса, бунда эркак ҳам шунга қараб фаол бўлади ва бундай оилалар қариликни анчага кечиктириб, узоқ йиллар давомида бахтли ва соғлом яшайдилар.

Ҳозирги замон шароитлари, хусусан, овқатланиш, дам олиш, жинсий таълимотларни олишнинг бемалоллиги, фарзанд бўлишининг олдини олиш осонлашганлиги, яшаш шароитларининг яхшиланганлиги, охирги йилларда жинсий алоқалар сонининг ошишига олиб келди. Ҳарбий Европа мамлакатларида беш йил давомида текширишлар олиб борилиб қуйидаги хулосаларга келинди:

• 21 ёшгача бўлганлар ҳафтасига 4 мартадан 6 мартагача жинсий алоқа билан шуғулланадилар;

• 21 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар ҳафтасига 3-4 марта шуғулланадилар;

• 25 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар ҳафтасига 2-3 марта;

• 40 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳафтасига 1-2 марта;

• 50 ёшдан ошганлар ҳафтасига 1 марта (кам ҳолларда 2 марта) жинсий алоқа билан шуғулланадилар.
Ана шу кўрсаткичлар тахминий норма бўлиб, албатта, ундан четга чиқишлар ҳам учраб туради. Маслаҳатимиз, ушбу нормаларга мос келиш учун ўзингизнинг шахсий меъёрингизни бузиб, организмни қийнаб юрманг.

• 20-22 ёшларда эркак киши ҳар куни ва кунига бир неча марта жинсий алоқа қилишга қодир бўлади.

• 35-40 ёшлардаги эркаклар такрорий жинсий алоқага бир сутка давомида қодир бўладилар. Кейинчалик бу имконият аста-секин йўқолиб бораверади.

Шифокорлар организм хоҳлаб тургандагина жинсий алоқа билан шуғулланишни, хоҳиш бўлмаганда эса уни “мажбурламасликни” тавсия қиладилар. Айрим пайтлар жинсий алоқани 1-2 кунга кечиктирсангиз, соғиниб қолган организмда қўзғалиш жуда кучли бўлади ва киши одатдагига нисбатан кўпроқ лаззатни ҳис қилади.

• 50 ёшдан сўнг жинсий хоҳиш аста-секин сўна бошлайди.

• Ўртача, 65 ёшга бориб киши жинсий алоқа нималигини бутунлай “эсдан чиқаради”. Аммо ушбу нормадан четланишлар ҳам учраб туриб, айрим қариялар 70-80, ҳаттоки 90 ёшда ҳам жинсий алоқага қодир бўлиб қолаверадилар ва бу ҳам, гарчи кам учрасада, норма ҳисобланади.

Айрим ҳолларда қарияларда қуйидаги муаммо ҳам пайдо бўлиши мумкин. Эркак ва аёлнинг жинсий фаолиятининг сўниши ҳар хил вақтда юз бериб, уларнинг биттаси жинсий алоқани хоҳлаб турса, иккинчисини бу нарса умуман қизиқтирмай қўйиши мумкин.

• Айримлар қариликда жинсий алоқа қилиш – кучни бекорга сарфлаш, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса бундай бўлмай, агар хоҳиш сўнмаган бўлса, жинсий алоқани давом эттиравериш (шифокор томонидан қарши кўрсатмалар бўлмаса) организм учун фойдали ҳисобланади.

Хулоса шуки, турли ёшларда жинсий алоқа билан шуғулланишнинг маълум бир меъёрлари бўлсада, ундан четга чиқишлар жуда кўп учрайди ва бу нарса эркак ва аёлнинг соғлигига боғлиқ. Кишилар ҳаётларидан қанчалик рози бўлсалар ва ўзларини бахтли ҳис қилсалар, шунчалик жинсий алоқа билан кўп шуғулланадилар. Фақатгина ҳаддан ошиб соғликка зарар келтирмаслик керак.

(Visited 9 540 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!