Жигар сиррози — аломатлари, белгилари, босқичлари, даволаш, олдини олиш

Jigar sirrozi

Жигар сиррози — аломатлари, белгилари, босқичлари, даволаш, олдини олиш

Жигар сиррози — аъзонинг сурункали касаллиги бўлиб, жигар паренхиматоз тўқимасининг тикланмас равишда фиброз бириктирувчи тўқима ёки строма билан алмашининиши орқали кечади. Сирротик жигар ҳажми катталашган ёки кичрайган, ноодатий равишда зич, ўнқир-чўнқир бўлади. Ўлим ҳолати терминал босқичда турли хил вазиятларга қараб, 2-4 йил ичида, беморнинг кучли оғриқ сезиши ва азобланиши билан содир бўлади.

 

Епидемиология

Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда жигар сиррози 35-60 ёш оралиғида бўлган беморлар ўлимининг 6 асосий сабабларидан бири бўлиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига 14-30 та касалланиш ҳолати тўғри келади. Ҳар йили дунёда гепатит Б вирусини ташиш фонида ривожланган вирусли жигар сиррози ва гепатоселлюляр карсинома туйфали 40 миллион киши вафот етади. МДҲ мамлакатларида бу касаллик аҳолининг 1 фоизида учрайди.

Касаллик кўпинча еркакларда кузатилади: хаста еркаклар ва аёллар нисбати ўртача 3 : 1 га тенг. Касаллик ҳар қандай ёш гуруҳларида ривожланиши мумкин, лекин кўпинча 40 ёшдан кейин қайд қилинади.

Сабаблари

Кўпинча жигар сиррози узоқ муддат алкогол билан интоксикацияланиш (турли маълумотларга кўра, 40-50% дан 70-80% гача), паразитар инфекция ва вирусли Б, C ва Д гепатитлари (30-40%) фонида ривожланади.

Сирроз ривожланишининг камроқ кузатиладиган сабаблари — ўт йўллари касалликлари (жигар ичи ва ташқарисида), димланишли юрак йетишмовчилиги, турли кимёвий моддалар (гепатотоксинлар) ва дорилар билан заҳарланиш.

 

Сирроз шунингдек модда алмашинувининг генетик бузилишлари (гемохроматоз, гепатолентикуляр дегенерация, α1-антитрипсин йетишмовчилиги) ва дарвоза венаси тизимидаги окклюзион жараёнлар (флебопортал сирроз) мавжудлигида ҳам ривожланиши мумкин.

Инфекцион омиллар: сурункали вирусли гепатитлар, айниқса, Б ва гепатит C, паразитар инфекциялар, айниқса, замбуруғли ва трематодозли (шистосомоз, описторхоз, кандидоз, аспергиллёз). Жигарнинг бирламчи билиар жигар сиррози асосан ҳеч қандай сабабсиз юзага келади. Тахминан 10-35% беморларда етиология ноаниқлигича қолади.

Патогенез

Кўп ой ва йиллар давомида гепатоцитларнинг геноми ўзгаради ва патологик ўзгарган ҳужайраларнинг клони яратилади. Натижада иммун-яллиғланиш жараёни ривожланади.

Сирроз патогенезининг қуйидаги босқичлари ажратилади:

  1. Етиологик омиллар: вирусларнинг ситопатоген таъсири, иммун механизмлар, гепатотоксик ситокинлар, хемокинлар, прооксидантлар, ейкозоноидлар, ацеталдегид, темир, липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотлари таъсири;
  2. Ито ҳужайралари функциясининг фаоллашиши, бу перисинусоидал фазода ортиқча бириктирувчи тўқима ўсиши ва жигарнинг периселлюляр фиброзига олиб келади;
  3. Синусоидлар капилляризациясива гепатоситларнинг ишемик некрози ривожланиши билан томир бўшлиғининг торайиши натижасида жигар паренхимасининг қон билан таъминланиши бузилиши;
  4. Гепатоцитларнинг ситолизи иммун механизмларининг фаоллашиши.

Гепатоситларнинг кўприксимон некрозида шикастланиш ҳудудига Т-лимфоситлари жалб қилинади, улар еса фибробласцимон хусусиятларга ега бўладиган Ито ҳужайраларини фаоллаштиради: у ҳужайралар И типдаги коллаген синтез қилади ва бу ўз навбатида охир-оқибат фиброзга олиб келади. Бундан ташқари, жигар паренхимасида микроскопик даражада марказий венаси бўлмаган сохта сегментлар ҳосил бўлади.

Таъсир етувчи омиллар

  • Алкоголли. Босқичлари: ўткир алкоголли гепатит ҳамда фиброзли ва мезенхимал реакцияли жигар дистрофияси. Енг муҳим омил — алкоголнинг тўғридан-тўғри токсик таъсири, шунингдек, аутоиммун жараёнлар оқибатида гепатоцитларнинг некрози.
  • Аутоиммун. Муҳим омил организмнинг ўз тўқималарига иммуноситларнинг сенсибилизацияси ҳисобланади. Аутоиммун реакциянинг асосий нишони жигар липопротеиди ҳисобланади.
  • Конгестив. Гепатосит некрози гипоксия ва веноз димланиш билан боғлиқ.

Портал гипертензия

Томирларнинг ички ёки ташқи обструкцияси сабабли жигарнинг портал вена тизимида босимнинг ортиши. Бу қоннинг портокавал шунтирланиши, спленомегалия ва асцит (сиррозда қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши) шаклланишига олиб келади.

Тромбоцитопения (талоқда тромбоцитларнинг кучли деполаниши), лейкопения, шунингдек ертитроситларнинг юқори гемолизи туфайли анемия, спленомегалия билан боғлиқ бўлади. Асцит қуйидаги синдромларга олиб келиши мумкин:

  • Диафрагма ҳаракатчанлигининг чекланиши;
  • Пептик ерозия билан гастроезофагеал рефлюкс;
  • Қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайишидан яралар ва қон кетишлар;
  • Қоринпарда чурраси;
  • Бактериал перитонит;
  • Гепаторенал синдром.

Жигар сиррози бўлган беморларда кўпинча гепатоген енсефалопатиялар кузатилади.

Бирламчи билиар сирроз

Асосий ўрин иммунорегуляциянинг генетик бузилишларига тегишли. Даставвал билиар епителийнинг бузилиши ва ундан кейин каналчалар сегменти некрози содир бўлади, кейинчалик еса уларнинг пролиферацияси: бу ўт суюқлиги екскрецияси бузилишлари билан кечади. Жараённинг босқичлари қуйидагилар:

  • Сурункали йирингсиз деструктив холангит;
  • Сафро каналчалари деструкцияси билан дуктуляр пролиферация;
  • Сафро каналчаларининг чандиқланиши ва кичрайиши;
  • Холестаз билан йирик тугунли сирроз.

Бирламчи билиар сиррознинг паталогоанатомик тасвири епителийнинг лимфоцитлар, плазматик ҳужайралар, макрофаглар билан инфилтрациясини ўз ичига олади.

Лаборатория тадқиқотларида антимитохондриал антитаналар (АМА) аниқланади, енг хослари — пируватдегидрогеназанинг Е2 суббирлигига қарши йўналтирилган М2-АМА, ИгМ зардобнинг ортиши.

Бундан ташқари, иммунитет томонидан билвосита чақирилган жигардан ташқари феноменлар — Хашимото тиреоидити, Шегрен синдроми, фиброзловчи алвеолит, тубулоинтерстициал нефрит, селиакия, шунингдек, ревматик доира касалликлари билан бирлашиб — тизимли склеродермия, ревматоид артрит, тизимли қизил волчанка (югурук) ҳам аниқланади.

Босқичлари

Касаллик бир неча босқичларда боради, ҳар бир босқич ўзига хос клиник белгиларга ега. Унинг қанчалик ривожланганлигига қараб, нафақат беморнинг аҳволи, балки терапия усуллари ҳам фарқ қилади.

1. Компенсацияланган фаза

Ривожланишнинг ушбу босқичида касаллик ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди. Патология бу босқичда ташхисланса, унда юзага келган жигар йетишмовчилигини дори воситалари ёрдамида компенсациялаш (ўрнини қоплаш) мумкин.

Бемор ўзида ҳеч қандай белгиларни сезмаса ҳам, аъзода ўзгаришлар бошланиб бўлган бўлади. Бу фазада жигар ҳужайралари – гепатоситлар некрозга (ўлимга) учраб, уларнинг ўрнига фиброз чандиқ тўқимаси ҳосил бўла бошлайди. Агар ўз вақтида даволаниш бошланмаса, тез орада аъзо ўз функсияларини тўлиқ бажара олмай қолади.

Бу вақтда лабаратория таҳлиллари биллурибин даражаси ортгани, протромбин индекси еса 60 гача пасайганини кўрсатади. Умуман олганда бемор ўзини соғлом ҳис қилади, фақат баъзида ўнг қовурға остидаги оғриқ безовта қилиб туради.

2. Субкомпенсацияланган фаза

Ушбу босқичда касалликнинг аломатлари яққолроқ сезила бошлайди. Бу еса нобуд бўлган гепатоцитлар сонининг ортганлигидан далолат беради.

Ушбу босқичда беморда заифлик, апатия (бефарқлик), меҳнат қобилиятининг пасайиши, кўнгил айниш, вазн йўқотиш каби белгилар кузатилади. Еркакларда гинекомастиянинг биринчи белгилари қайд қилиниши мумкин.

Лаборатория кўрсаткичларида албумин даражаси пасайганлиги ва протромбин индекси 40 га йетиши қайд қилинади. Даволаш ўз вақтида бошланса, касалликни компенсацияланган босқичгача йетказиш мумкин.

3. Декомпенсацияланган фаза

3-босқичда нормал ишлаётган гепатоситлар сони ўта камаяди. Бу жигар йетишмовчилиги ривожланиши ва касаллик белгилари ортишига олиб келади. Бемор териси сариқ тусга киради, қоринда оғриқлар сезила бошлайди. Ушбу босқичда кўпинча астит (қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши) ривожланади.

Лабатория таҳлилида албуминлар даражаси ва протромбин индекси жуда ҳам пасайиб кетганлиги аниқланади.

Даволаниш кам самара беради ва асоратлар хавфи мавжуд (хусусан жигар комаси, саратони, ички қон кетиш, перитонит ва пневмония). Бемор шифокор назорати остида стансионарда бўлиши керак.

4. Терминал фаза

Хасталикнинг якуний босқичида аъзо ўта жиддий шикастланганлиги туфайли ўз вазифасини бажара олмай қолади. Бемор кучли оғриқлардан азият чекади, шу туфайли унга кучли оғриқ қолдирувчи воситалар тайинланади.

Ушбу босқичда патология ривожланишини тўхтатишнинг имконияти йўқ. Прогноз, одатда, салбий. Янги жигар кўчириб ўтказилмаса касалликнинг оғир асоратлари туфайли ўлим содир бўлади.

Жигар сиррози аломатлари

Жигардан ташқари бўлган кўплаб аломатлар дарвоза венаси тизимида босимнинг ортишига олиб келадиган синусоидларда босимнинг кўтарилиши билан боғлиқ. Касалликнинг яна бир характерли аломати — «Медуза боши» — олдинги қорин девори веналарининг қон билан тўлиб кетишидир.

Сирроз учун хос бўлган умумий белгилар:

  • Заифлик, меҳнат қобилиятининг пасайиши;
  • Қоринда ёқимсиз туйғулар;
  • Диспепсик бузилишлар;
  • Тана ҳароратининг кўтарилиши;
  • Бўғимлардаги оғриқ;
  • Метеоризм, қориннинг юқори ярмида оғриқ ва оғирлик ҳисси;
  • Озиб кетиш;
  • Астения.

Текширувда жигарнинг катталашганлиги, унинг юзаси зичлашганлиги ва деформацияси, четларининг ўткирлашгани аниқланади. Даставвал жигарнинг ҳар икки бўлагининг бир текис, мўтадил катталашиши қайд қилинади, кейинчалик еса, қоида тариқасида, чап бўлаги катталашиши устунроқ бўлади. Портал гипертензия талоқнинг бироз катталашиши билан намоён бўлади.

Ёйиқ клиник тасвир жигар-ҳужайравий йетишмовчилик ва портал гипертензия синдромлари билан намоён бўлади. Қорин дамланиши, ёғли овқатни ва алкоголни кўтара олмаслик, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, оғирлик ҳисси ва қорин оғриғи (асосан ўнг қовурға остида) ҳам кузатилади.

70% ҳолларда гепатомегалия аниқланади, жигар зичлашган, четлари ўткир бўлади. Беморларнинг 30% да палпацияда жигар юзаси тугунли еканлиги, 50% да еса спленомегалия қайд қилинади.

Субфебрил иситма жигар орқали у зарарсизлантира олмайдиган ичак бактериал пирогенлари ўтиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Иситма антибиотикларга чидамли бўлиб, фақат жигар функцияси яхшиланганида ўтиб кетади.

Жигар сиррозида кузатиладиган ташқи аломатлар:

  • Палмар (кафт) ёки плантар еритема;
  • Томирли юлдузчалар;
  • Қўлтиқ ва қов соҳасида туклар миқдорининг камлиги;
  • Тирноқларнинг оқариши;
  • Еркакларда гиперестрогенемия оқибатида гинекомастия ривожланиши.
  • Бармоқларнинг «барабан таёқчалари»га ўхшаши.

Касалликнинг терминал босқичида 25% ҳолларда жигар ҳажмининг кичрайиши қайд қилинади. Шунингдек, сариқ касаллик, асцит, гипергидратация туфайли периферик шишлар (аввало оёқ шишиши), ташқи веноз коллатераллар (қизилўнгач, ошқозон, ичак веналарининг варикоз кенгайиши) ҳам содир бўлади.

Веналардан қон кетиши кўпинча ўлимга олиб келади. Баъзан геморроидал қон кетишлар кузатилади, лекин уларнинг интенсивлиги камроқ бўлади. Енсефалопатия ҳам жигар-ҳужайравий, ҳам портал-жигар йетишмовчилик натижаси бўлиши мумкин.

Асоратлари

  • Жигар комаси;
  • Қизилўнгачнинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетиши;
  • Дарвоза венаси тизимида тромбоз;
  • Гепаторенал синдром;
  • Жигар саратони — гепатоселлюлар карсинома шаклланиши;
  • Инфекцион асоратлар — пневмония, асцитда «спонтан» перитонит, сепсис.

Ташхислаш

Касаллик учун ишқорли фосфатаза, АЛТ, АСТ фаоллигининг ортиши, лейкоситоз характерлидир. Бу қонни биокимёвий таҳлил қилишда аниқланади. Гепатолиенал синдромда лейкопения, тромбоцитопения, анемия ва суяк илигида ҳужайравий елементларнинг ортиши билан намоён бўладиган гиперспленизм ривожланиши мумкин.

Кенгайган ва шохланган веноз коллатераллар ангиография, компютерли томография, ултраровушли текширув ёки жарроҳлик аралашуви давомида кўринади. Керак бўлганда жигар МРТ ва жигар томирлари допплерометрияси ўтказилиши мумкин.

Чайлд-пю бўйича жигар йетишмовчилиги оғирлигини баҳолаш шкаласи

Жигар сиррозида жигар ҳужайралари функцияси Чайлд-Пю бўйича баҳоланади.

Параметр Баллар
1 2 3
Асцит Йўқ Йенгил, даволаш мумкин Ривожланган, даволаш қийин
Енсефалопатия Йўқ Йенгил (И-ИИ) Оғир (ИИИ-ИВ)
Билирубин, мкмол/л (мг%) 34 дан кам (2,0) 34-51 (2,0-3,0) 51 дан юқори (3,0)
Албумин, г 3,5 дан кўп 2,8-3,5 2,8 дан кам
ПТВ, (сония) ёки ПТИ (%) 1-4 (60 дан кўпроқ) 4-6 (40-60) 6 дан кўпроқ (40 дан камроқ)

Сирроз синфи барча кўрсаткичлар бўйича баллар йиғиндисига қараб ўрнатилади. Балларнинг йиғиндиси 5-6 бўлганида А синф, 7-9 бўлганида Б синф, 10-15 бўлганида еса C синф теб таснифланади.

  1. А синф беморларнинг ҳаёти давомийлиги 15-20 йилни ташкил етиши кутилади. Қўрин бўшлиғига жарроҳлик аралашувида постоперацион ўлим кўрсаткичи — 10%.
  2. Б синф жигар кўчириб ўтказиш учун кўрсатма ҳисобланади. Бунда қўрин бўшлиғига жарроҳлик аралашувида постоперацион ўлим кўрсаткичи 30 фоизни ташкил етади.
  3. C синф беморларнинг умри давомийлиги 1-3 йил бўлиши кутилиб, қўрин бўшлиғига жарроҳлик аралашувида постоперацион ўлим кўрсаткичи — 82%.

Чайлд-Пю мезони асосида жигар трансплантацияси зарурлиги ҳам баҳоланади: C синфига оид беморлар учун ўта зарур, Б синф учун — ўртача ва А синф учун — паст.

Сапс мезонлари тизими

Сўнгги йилларда, ошқозон-ичак қон кетиши, кома, сепсис ва бошқа асоратлар ривожланиш вақтида беморларда прогнозни аниқлаш учун асосий физиологик параметрларни ўз ичига олувчи САПС (Симплифиед Аcуте Пҳйсиологй Сcоре) мезонлар тизими ишлатилмоқда.

Табақаланишда беморнинг ёши, юрак қисқаришлари сони (ЙҚС), нафас олиш тезлиги, систолик артериал босим, тана ҳарорати, диурез, гематокрит, қонда лейкоцитлар, мочевина, калий, натрий ва плазма бикарбонатлари миқдори, шунингдек жигар комаси босқичи қийматга ега.

САПС тизими бойъича баҳолаш мезонлари

Баҳолаш бирлиги Баллар
4 3 2 1 0 1 2 3 4
Ёш, йилларда ≤45 46-55 56-65 66-75 >75
ЙҚС, дақиқасига ≥180 140-179 110-139 70-109 55-69 40-54 <40
Систоликартериал босим, мм. сим. уст. ≥190 150-189 80-149 55-79 <55
Тана ҳарорати, ºС ≥41 39,0-40,9 38,5-38,9 36,0-38,4 34,0-35,9 32,0-33,9 30,0-31,9 <30
Нафас олиш тезлиги, дақиқасига ≥50 35-49 25-34 12-24 10-11 6-9 *ЎСВ ёки ҲДМБ <6
Сийдик миқдори, л/сут ≥5,00 3,50-4,99 0,70-3,49 0,50-0,69 0,20-0,49 <0,2
Қондаги мочевина, ммол/л ≥55 36 −54,9 29 −35,9 7,5 −28,9 3,5 −7,4 <3,5
Гематокрит, % ≥60,0 50,0-59,9 46,0-49,9 30,0-45,9 20,0-29,9 <20,0
Лейкоцитлар миқдори, ×109 ≥40 20,0-39,9 15,0-19,9 3,0-14,9 1,0-2,9 <1
Қондаги глюкоза, ммол/л ≥44,4 27,8-44,3 13,9-27,7 3,9-13,8 2,8-3,8 1,6-2,7 <1,6
Қондаги калий, мЕкв/л ≥7,0 6,0-6,9 5,5-5,9 3,5-5,4 3,0-3,4 2,5-2,9 <2,5
Қондаги натрий, мЕкв/л ≥180 161-179 156-160 151-155 130-150 120-129 110-119 <110
ҲCО3мЕкв/л ≥40 30,0-39,9 20,0-29,9 10,0-19,9 5,0-9,9 <5,0
Глазго шкаласи, баллар 13-15 10-12 7-9 4-6 3

ҲДМБ — ҳавонинг доимий мусбат босими, ЎСВ — ўпкани сунъий вентиляцияси.

Жигар сиррозини даволаш

Жигар сиррозини даволаш дорилар қабул қилиш ва қатъий парҳезга амал қилиш ҳисобланади, бироқ, ривожланиб бўлганда ортга қайтмайдиган ҳолат ҳисобланади. Бундай ҳолатда жигарни даволаб бўлмайди, бемор ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли — жигар кўчириб ўтказишдир. Кучли асцитда қориндан суюқлик чиқариб олиш амалга оширилиши мумкин.

Парҳез

Жигар сиррозида парҳез тўлақони бўлиши, ўзида 70-100 г оқсил (1 кг тана массасига 1-1,5 г), 80-90 г ёғлар (улардан 50 фоизи ўсимлик асосли), 400-500 г углеводлар сақлаши керак. Беморнинг одатларини, озиқ-овқатларга толерантлиги ва ҳазм қилиш тизимининг бошқа касалликлари мавжудлигини ҳисобга олиш лозим.

Таомномадан кимёвий қўшимчалар, консервантлар ва токсик масаллиқлар чиқариб ташланади. Парҳез портал гипертония асоратлари мавжуд бўлганда ўзгаради. Истеъмол қилиш қарши кўрсатиладиган маҳсулотлар қаторига қуйидагилар киради:

  • Ҳар қандай кимёвий озиқ-овқат қўшимчалари, шу жумладан консервалар;
  • Қовурилган, тузланган, маринадланган, дудланган;
  • Қандолат маҳсулотлари, шоколад, музқаймоқ;
  • Ҳайвон ёғлари, маргарин, ёғли гўшт ва гўштли булёнлар;
  • Шўр пишлоқлар, ёғ фоизи юқори бўлган сут маҳсулотлари;
  • Дуккаклилар, турп, исмалоқ, редис, жўхори, саримсоқ, пиёз;
  • Нордон мева ва резаворлар;
  • Ширин газланган ичимликлар, аччиқ чой ва қаҳва.

Урсодезоксихол кислотаси

Билиар йетишмовчилик томонидан чақирилган ичакда ўт кислотаси йетишмовчилиги ўрнини босиш учун урсодезоксихол кислотасини (УДХК) қўллаш мақсадга мувофиқдир. Дозировка — кунига 1 марта, кечқурун, беморнинг ҳар 1 кг вазни учун 10-15 мг, бу овқат ҳазм қилиш жараёнларини тиклашга ёрдам беради. УДХК`нинг таъсири қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Ичакка ошқозон ости бези ва ўт суюқлиги тушиши миқдорининг ортиши;
  2. Жигар ичи холестазининг якунланиши;
  3. Ўт пуфаги қисқаришининг кучайиши;
  4. Ёғларнинг сапонификацияси ва липаза фаоллигининг ортиши;
  5. Ферментларни химус билан аралашишини такомиллаштирадиган ичак моторикасининг яхшиланиши;
  6. Иммун жавобнинг нормализацияси.

Гомеопатик препаратлар

Жигар касалликларини даволашда енг оммабоп бўлган воситалар қуйидагилардир:

  • Пҳоспҳор 6, 12;
  • Магнесиа Муриатиcа 6;
  • Лйcоподиум 6;
  • Нух Вомиcа 6;
  • Мерcур дулcис 6 ва бошқалар.

Аммо, шуни унутмаслик керакки, гомеопатия расмий далилларга асосланган тиббиёт томонидан еътироф етилмайди ва унинг усуллари жиддий клиник синовлардан ўтказилмайди. Бугунги кунда бундай препаратлар таркибий қисмлари туфайли терапевтик таъсир кўрсатиши тасдиқланмаган.

Медикаментоз терапия

Сиррозни специфик даволаш усули мавжуд емаслиги таъкидлаб ўтиш керак. Компенсацияланган ёки субкомпенсацияланган сиррозда қўллаб-қувватловчи терапия — қатъий парҳез ва гепатопротекторлар (глицирризин кислота, фосфолипидлар, аминокислоталар, расторопша (Силйбум марианум) ва жигар функциясини тиклашга ҳисса қўшадиган бошқа компонтентлар) тайинланади.

Касалликнинг декомпенсацияланган босқичида медикаментоз терапия самараси паст бўлади ва жигар кўчириб ўтказиш масаласи кўриб чиқилиши керак.

Агар жигар сиррозининг сабаби вирусли гепатит C ва Б каби бирламчи касаллик бўлса, терапия вирусга қарши, шу билан бир қаторда фиброзланиш ва сиррозланиш жараёнига қарши муолажаларни ҳам ўз ичига олади.

Ҳужайравий терапия

Анъанавий даволаш асосан жигар ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоялаш, сафро ажралишини рағбатлантириш, модда алмашинуви бузилишларини тузатиш учун фармацевтик воситаларни қўллашдан иборат.

Шубҳасиз, бу беморнинг аҳволини яхшилайди, аммо касалликнинг ривожланишини тўхтата олмайди. Агар юқорида кўрсатилган муолажалар ёрдам қилмаса, жигар кўчириб ўтказиш (трансплантация) амалга оширилади.

Олдини олиш

Жигар сиррози профилактик чора-тадбирлари сирасига гепатит билан касалланишни олдини олишга қаратилган ҳар қандай ёндашувларни киритиш мумкин. Бундан ташқари, қуйидагиларга амал қилиш тавсия етилади:

  • Гепатитни малакали гепатолог ёрдамида даволаш ва белгиланган терапевтик тартибга риоя қилиш;
  • Дори-дармонларни ўзбошимчалик билан қабул қилишни чеклаш, зарарли саноат корхоналарида ишлашдан қочиш;
  • Шифокор тавсиясига кўра витамин ва минерал комплекслар қабул қилиш;
  • Ёғли, қовурилган ва аччиқ таъмли, консерваланган ва ярим тайёр маҳсулотларини истеъмол қилмаслик;
  • Ёмон одатлардан, айниқса, алкоголли ичимликларни суистеъмол қилишдан бош тортиш;
  • Ҳар йили овқат ҳазм қилиш тизимининг ендоскопик текширувидан ўтиш;
  • Шахсий гигийенага риоя қилиш ва шахсий гигийена воситаларидан фойдаланиш;
  • Вирусли гепатит Б`га қарши вакцина олиш.

 

(Visited 2 802 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!