Жигар кистаси — сабаблари, аломатлари, таснифи, даволаш усуллари

Жигар кистаси

Жигар кистаси — сабаблари, аломатлари, таснифи, даволаш усуллари

Жигар кистаси — бу бўшлиғи шаффоф суюқлик ёки тўқ-яшил рангли желесимон масса билан тўлган яхши сифатли ҳосиладир. Кистоз ҳосилалар асосан 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган шахсларда, асосан аёлларда учрайди. Киста аъзонинг турли сегментларида, бундан ташқари сиртида ҳам, чуқур қисмларида ҳам жойлашган бўлиши мумкин. Уларнинг диаметри 25 сантиметрга йетиши қайд қилинган. Киста бошқа касалликлар фонида ҳам пайдо бўлиши мумкин, масалан, сирроз, жигар ёки тухумдон поликистози, ўт йўллари кисталари ва бошқалар.

 

Таснифлаш

Жигар кисталари паразитар ва нопаразитар турларга ажратилади. Нопаразитар тури ўз навбатида чин ва сохта шаклларга бўлинади. Агар алоҳида сафро йўллари ҳомиланинг она қорнидалигида ривожланиш даврида сафро йўллари тизимига уланмаган бўлса, бу ҳолда чин кисталар пайдо бўлиши мумкин. Сохта кисталар жароҳат ва яллиғланишлар натижасида шаклланади. Жароҳатли ёхуд травматик сохта киста одатда жигар ёрилишида пайдо бўлади. Жигар абсцессини даволаш, ехинококкни олиб ташлаш — яллиғланиш кисталари ривожланиши сабабларидан биридир.

Жигарнинг паразитар кисталари орасида алвеококк ва ехинококкли турлари ажратилади. Ушбу паразитар касалликлар одам танасида касал ҳайвон билан контакт қилгандан кейин ривожланади ва аломатларсиз давом етади.

Сабаблари

Паразитар бўлмаган жигар кисталарининг пайдо бўлишига нима сабаб бўлиши тўғрисида олимлар ўртасида аниқ бир фикр йўқ. Аммо, барибир, кўпчилик сабаблар ҳомиланинг она қорнида ривожланиш давридаги асоратлар деб қаралади. Бугунги кунда бу аъзо кисталари шаклланишига гормонал дориларни қабул қилишнинг таъсири ҳам мавжудлиги тахмин қилинади.

Паразитар кисталарининг сабаблари одамнинг касал ҳайвон билан контакт қилишидир. Касаллик хавфлилигини инобатга олган ҳолда, даволанишга жиддий ёндашиш талаб етилади, чунки паразитлар бошқа ички аъзоларга тарқалиши мумкин, қолаверса улар деярли ҳар доим катталашишга мойил бўлади.

Жигар кистаси аломатлари

Агар киста кичик ўлчамда бўлса, унда касаллик узоқ вақт аломатларсиз давом етиши мумкин. Бундай кисталар ултратовушли текширув натижаларига кўра тасодифан аниқланади. Агар киста ўсиб катталашган бўлса, унда кўнгил айниши, терида қичишиш, диарея, ўнг қовурға остида ўтмас оғриқ каби аломатлар безовта қила бошлайди. Жисмоний фаоллик ва машинада юриш давомидаги силкинишлар туфайли оғриқ одатда кучаяди.

Жигар кисталарининг ўзига хос бўлмаган аломатлари ҳам бор, улар нафас қисилиши, ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши, ортиқча терлашни ўз ичига олади. Агар киста жуда катта бўлса, беморнинг қорни ассиметрик равишда катталашиши ва шу билан биргаликда бемор вазн йўқотиши мумкин. Бу ҳолда сариқ касаллик ривожланиши еҳтимоли ҳам мавжуд.

Жигар кистаси оғир патология емас, аммо шунга қарамай, агар жигар соҳасидаги оғриқлар бўлса, ҳар қандай хавф ва ёқимсиз асоратларни олдини олиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Жигар кистасини даволаш

Жигар кистаси кичкина ўлчамда бўлса, гастроентеролог назоратида бўлиш, шунингдек таомномадан «оғир овқатларни» чиқариб ташлаш талаб етилади. Ёғли, қовурилган, дудланган, консерваланган ва тузланган овқатларни имкон қадар камроқ истеъмол қилиш керак. Бундан ташқари, музқаймоқ, газланган ичимликлар ва кучли қаҳвадан воз кечиш тавсия етилади. Аччиқ маҳсулотлар таомномадан бутунлай чиқариб ташланади. Доимий равишда янги сабзавот ва мевалар ва уларнинг шарбатларини истеъмол қилиш кўрсатилади. Жигарнинг нормал ишлашида муҳим рол ўйнайдиган Б12 витаминига бой бўлган сут маҳсулотлари, балиқ ва ҳайвонлар жигари ҳам фойдали бўлади.

Жигар кисталари йетарлича муваффақиятли даволанади, шу жумладан халқона табобат усуллари билан ҳам, бу ҳолда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Кистани жарроҳлик йўли билан даволаш зарурияти юзага қуйидаги ҳолатларда келади:

  • Кистанинг ёрилиши;
  • Қон кетиши ёки йиринглаши;
  • Кистанинг диаметри 10 см дан ошиши;
  • Кистада сезиларли аломатлар бўлса (қаттиқ оғриқ, овқат ҳазм қилиш бузилиши, вазн йўқотиш).

Жарроҳлик пайтида вазиятга қараб иккита усул қўлланилади — анъанавий очиқ усул ва лапароскопия (кичик тирқиш орқали жарроҳлик). Бугунги кунда лапароскопияга мурожаат қилиш афзалроқдир, аммо баъзида очиқ жарроҳлик йўли ягона тўғри йечим бўлади.

 

(Visited 6 200 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!