Жигар касалликлари — аломатлари ва белгилари, турлари, даволаш, олдини олиш

Jigar kasalliklari

Жигар касалликлари — аломатлари ва белгилари, турлари, даволаш, олдини олиш

Жигар ўндан ортиқ ҳаётий вазифаларни бажаради, уни улкан заводга қиёслаш мумкин. Унинг ходимлари — гепатоцитлар — ўзига хос жамоалар ташкил етади. Жигарда бундай функционал бирликлар жуда кўп ва улар нобуд бўлган ҳамкасбларининг ишларини ўз зиммасига олишга қодир. Шунинг учун, агар бу без касалланадиган бўлса, патология аломатлари дарҳол пайдо бўлмаслиги мумкин.

 

Жигарнинг асосий касалликлари

Кўпгина жигар касалликлари даволаш мумкин бўлган босқичида яширин равишда кечади. Аломатлар жигар аллақачон сезиларли даражада шикастланганда ва жиддий бузилишлар юзага келганида сезила бошлайди. Ўта мураккаб ҳолатларда жигар касаллиги беморнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

Ушбу аъзонинг кенг тарқалган ва хавфли саналадиган патологиялари орасида сирроз йетакчи ўринлардан бирини егаллайди. Аммо сирроз жуда камдан-кам ҳолларда «ўз-ўзидан» ривожланади. Истисно ҳолатлари — бирламчи билиар сирроз, бунда жигар ҳужайраларига иммун тизими томонидан шикаст йетказилади. Аксарият ҳолларда еса у даволаш чоралари кўрилмаган сурункали муаммолар натижасида юзага келади.

 

Тиббий статистика
Жигар оғриғидан шикоят қиладиган амбулатор беморларда кўпинча алкоголсиз ёғ касаллиги (ЖАЙК) аниқланади. 2015-йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, касаллик улуши 37,3% ни ташкил етган. Бу йетти йил ичида кўрсаткичнинг деярли 35% га ошгани демакдир.

 

Ҳозирча ушбу муаммолар билан шуғулланадиган алоҳида мутахассислик мавжуд бўлмагани каби, жигар касалликларининг ягона таснифи ҳам йўқ. Кўпинча жигар оғриғидан шикоят қиладиган беморларни гастроентерологлар, инфекцион касалликлар бўйича мутахассислар ва терапевтлар қабул қилишади.

Жигар касалликларини шартли равишда бир неча гуруҳга бўлиш мумкин.

  1. Гепатит ва гепатозлар:
    • Вирусли гепатитлар;
    • Жигарнинг алкоголсиз ёғ касаллиги;
    • Алкоголли гепатит;
    • Аутоиммун гепатит;
    • Жигарнинг токсик шикастланишлари (дорилар, заҳарли қўзиқоринлар, кимёвий моддалар билан).
  2. Жигар ўсмалари ёки метастазлар.
  3. Жигарнинг дистрофик шикастланишлари:
  4. Жигар жароҳатлари.
  5. Жигарнинг бошқа инфекцион касалликлари:
    • Жигар туберкулёзи, сифилитик шикастланишлар;
    • Паразитар инвазиялар (алвеококкоз, ехинококкоз, описторхоз, лептоспироз, аскаридоз);
    • Жигар абсцесси.
  6. Ирсий касалликлар:
    • Гемохроматоз;
    • Вилсон-Коновалов касаллиги;
    • Жигарнинг туғма нуқсонлари;
    • Жилберт синдроми.

Жигар касаллиги сабаблари

Жигар ҳужайраларига зарар йетишига қуйидаги омиллар олиб келиши мумкин:

  • Липид алмашинуви бузилиши.Натижада жигар ҳужайраларида ёғ тўпланиб қолади. Бунинг оқибатида биринчи навбатда стеатоз, сўнгра стеатогепатит ривожланади;
  • Алкогол.Алкогол ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари (ацеталдегид) жигар ҳужайраларига зарар йетказади. Алкоголли ичимликларга нисбатан сезувчанлик генетика ва бошқа омилларнинг комбинациясига боғлиқ. Кунига 30 граммдан ортиқ етанол истеъмол қилишда жигарнинг шикастланиш хавфи бир неча баробарга ортади. Кунига 120-160 грамм дозада етанол жигар учун мутлақо заҳарли ҳисобланади;
  • Заҳарланиш.Кимёвий моддаларнинг жигар ҳужайралари фаолиятини буза олиш қобилияти гепатотоксиклик деб аталади. Буларга дори-дармонлар, саноат кимёвий моддалари, замбуруғ ва бактерия заҳарлари киради;
  • Вируслар.Гепатит А, Б, C, Д, Е вируслари фарқланади, улардан енг кенг тарқалгани — гепатит Б ва C вируслари саналади. Зарарланиш жинсий алоқа, инъйекция, тиббий муолажалар пайтида ва онадан болага юқади. Касаллик ўзини ҳеч қандай намоён қилмаслиги мумкин, шу билан бирга одам инфекция манбаи бўлиб қолади.

Еътибор беринг
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 257 миллион киши гепатит Б билан, 71 миллион одам гепатит C билан яшайди. Вирусли гепатит сироз ва жигар саратони ривожланишининг асосий сабабчиси саналади.

  • Холецистит, панкреатит, ўт-тош касаллигинатижасида сафро димланиши ва ўт йўлларининг яллиғланиши;
  • Жигарнинг қон таъминоти издан чиқиши. Бу юрак ва қон томирлари касалликларида қоннинг димланиши, қон томирларнинг ўсмалар томонидан қисиб қўйилиши ва бошқалар бўлиши мумкин;
  • Атрофдаги тўқималарни сиқиб қўядиган ва уларнинг озиқланишини бузадиган ўсмалар;
  • Жигар ҳужайраларига қаратилган иммун реакциялар, шунингдек бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари.

Хавф омиллари

Кўпинча касаллик сабаблари бир вақтнинг ўзида хавф омиллари ҳам саналади, яъни бир нечта сабабларнинг комбинациясида уларнинг таъсири кучаяди.

  • 2-тоифа қандли диабет. Инсулин даражасининг кўтарилиши ва инсулинорезистентлик ҳужайра ичида ёғ тўпланишига олиб келади, шу жумладан жигар ҳужайраларида ҳам.
  • Семизликлипид алмашинувининг бузилиши билан бирга кечади ва жигарнинг ёғли дегенерацияси ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.
  • Ҳимояланмаган жинсий алоқа, гиёҳванд инъйекциялари вирусли гепатитнинг тарқалишига ёрдам беради.
  • Тезда вазн йўқотиш, кофеин, никотин, гормонлар таъсири остида периферик ёғ заҳираларини фаол равишда парчаланиши. Бундай ҳолда, еркин ёғ кислоталари жигар томонидан кўп миқдорда ушланиши мумкин.
  • Кўп миқдорда глюкоза ва фруктоза истеъмол қилиш. Барча углеводлар орасида соф глюкоза ва фруктоза тезда ёғ кислоталарига айланиб, жигарда сақланиш хусусиятига ега.
  • Генетик тўпланиш касалликлари. Масалан, Вилсон-Коновалов касаллигида мис метаболизми бузилади ва у жигар ҳужайраларида тўплана бошлайди.
  • Жигар фермент тизимларининг ирсий заифлиги.

Шикастланиш механизми

Изоҳ
Жигарнинг аксарият касалликлари маълум бир сценарий бўйича ривожланади: шикастланиш → гепатит → фиброз → сирроз → жигар саратони.

Гепатит

Гепатит — бу жигар ҳужайраларининг яллиғланиши. Яллиғланиш — бу организмнинг шикастланишга бўлган универсал реакциясидир. Бунда организм зарарланган ҳудудни чеклашга ва патоген бактериялар каби касалликнинг сабабчиларини йўқ қилишга интилади. Ушбу курашда ҳужайра деворлари ёхуд мембраналари ҳам шикастланиши мумкин, бунинг оқибатида жигар ферментлари қон оқимига киради, ҳужайраларнинг ўзлари нобуд бўлади. Гепатит вирусли ва вирусли бўлмаган (алкоголли, алкоголсиз, аутоиммун ва бошқалар) турларга бўлинади.

Гепатит шунингдек ўткир ва сурункали бўлиши мумкин. Ўткир, тезда юзага келадиган яллиғланиш, агар таъсир қилувчи салбий омил бартараф етилса, оқибатларсиз тузалиб кетиши мумкин. Агар яллиғланиш жараёни 6 ой ёки ундан кўпроқ вақтга чўзилса ва сурункали шаклга ўца, унда ўлик гепатоцитлар ўрнида аста-секин фиброз пайдо бўла бошлайди.

Фиброз

Фиброз — жигар тўқимаси ўрнини бириктирувчи тўқима толалари билан алмаштирилиши. Ҳар қандай жароҳатни тузалишида бўлгани каби, жигардаги шикастланиш жойида ҳам чандиқ пайдо бўлади. У коллаген, еластин ва одатда ҳужайралараро бўшлиқда жойлашадиган бошқа моддаларга бой бўлган мустаҳкам тўқимадан иборат. Фақат фиброз жараёнида ушбу моддалар одатдагидан кўра 10 баравар кўпроқ тўпланади.

Чандиқ тўқима енди нобуд бўлган жигар ҳужайраларининг вазифаларини бажара олмайди. Фиброз жараёни тез бўлиши ва жуда узоқ вақтга чўзилиши мумкин. Фибрознинг якуний натижаси сирроздир.

Жигар саратони

Омон қолган жигар ҳужайралари вазиятни тўғирлашга уринишга ҳаракат қилади ва фаол равишда бўлинишни бошлайди. Аммо, бу бошқа омиллар билан биргаликда кўпинча жигар саратони — гепатоселлюляр карсинома ривожланишига олиб келади.

Жигар функциясининг оғир бузилиши — жигар йетишмовчилиги деб ном олади.

Белгилари ва аломатлари

Афсуски, жигар жуда узоқ вақт бирон бир сигнал бермаслиги мумкин, касаллик белгилари намоён бўлиши ҳам жуда хилма-хилдир. Аксарият аломатлар бир нечта касалликларда учрайди, шунинг учун аниқ ташхис қўйиш мақсадида шифокорга мурожаат қилиш тавсия етилади. У қўшимча текширувлар натижасида қайси мутахассис билан боғланиш кераклигини маслаҳат беради.

  • Сариқ касалликЖигар ҳужайраларининг парчаланишида қонга кўп миқдордаги билирубин пигменти киради. Ушбу ҳолат шунингдек, жигар билан боғлиқ бўлмаган сафро чиқаришда юзага келган муаммоларда ҳам кузатилиши мумкин.
    • Дастлаб сарғиш тус кўзларнинг оқларида, кейин терида кўриниши.
    • Нажаснинг ранги оч, лой каби бўлиши.
    • Сийдик рангининг қора пивонинг ранги кабилиги.
    • Билирубиннинг терига безовта қилувчи таъсири туфайли қичишишлар.
  • Қон томирлари фаолияти ва қон ивишининг издан чиқиши.
    • Тананинг юқори қисми ва қўлларда майда томирли юлдузчалар (телангиектазиялар).
    • Қўл ва оёқ кафтларининг қизариши.
    • Тирноқларнинг шаффоф бўлмаслиги («оқ тирноқлар»).
    • Юқори қон кетувчанлик.
    • Епигастрия соҳасида варикоз кенгайган веналар.
  • Модда алмашинуви бузилиши.
    • Ксантома ва ксантемалар — майда ёғ тўпланмалари — қовоқ, билак, тирсак букилмалари ва бошқа жойларда пайдо бўлиши.
    • Қорин бўшлиғи ҳажмининг ошиши қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши белгиси бўлиши мумкин (асцит).
    • Қонда албумин миқдори камайишида бутун танага бўйлаб кузатиладиган шишлар.
    • Аммиакнинг мочевинага айланишининг бузилиши туфайли ёқимсиз ширин ҳид.
    • Жинсий гормонлар алмашинувининг бузилиши — аёлларда ҳайз сиклининг бузилиши, еркакларда либидонинг заифлашиши ва сут безларининг катталашиши.
  • Енсефалопатия — мияга таъсир қилиши.
    • Уйқучанлик, летаргия, апатия, «жигарли дангасалик».
    • Кичик моториканинг бузилиши, ҳуснихатнинг ўзгариши, қўл титраши.
  • Кўпинча вирусли шикастланишлар билан бирга кечадиган ўткир гепатитнинг белгилари.
    • Кўнгил айниши ва қусиш.
    • Қорин оғриғи — кўпроқ ўнг қовурға остида, аммо бутун қорин бўшлиғига тарқалиши мумкин. Овқатланиш билан боғлиқ емас.
    • Юқори иситма, бош оғриғи, бўғимлардаги оғриқ.

Даволаш ва олдини олиш

Жигар касалликлари профилактикаси медикаментоз ва номедикаментоз бўлиши мумкин. Иккинчиси овқатланиш ва турмуш тарзига ўзгаришлар киритишни назарда тутади. Ҳаёт тарзини ўзгартирмасдан фақатгина дорилар қабул қилиш жигар муаммоларидан ҳимоя қила олмайди.

Овқатланиш

Жигар хасталигида овқатланиш тартиби №5 парҳезга асосланган бўлади. Асосий қоида — мунтазамлик. Кунига 4-5 марта кам-камдан овқатланиш тавсия етилади, очлик қатъиян тақиқланади. Таомни қайнатиш, димлаш ёки печда пишириш кўрсатилади.

Парҳезда амал қилиш талаб етиладиган қоидалар
Тавсия етилмайди Рухсат етилади
Қўзғатувчи, аччиқ, зираворларга бой таомлар. Вегетарианча, сутли ёки иккиламчи булёнда тайёрланган шўрвалар.
Ёғли гўшт, балиқ, субмаҳсулотлар. Кам ёғли гўшт, парранда гўшти ва балиқ.
Тухум (фақат оқи).
Ҳар қандай турдаги алкоголли ичимликлар. Ёғсиз сут, творог, аччиқ бўлмаган пишлоқ.
Шоколад. Шакар, асал, мураббо — оз миқдорда.
Аччиқ чой, қаҳва. Ҳар хил хом ва пиширилган ҳолдаги сабзавотлар.
Турли хил мева ва резаворлар.
Торт, пишириқлар. Қуритилган қора ва оқ нон, сухарилар, шакарсиз печенйе ва галетлар.

Турмуш тарзи

Жигарни соғлом ҳолатда сақлаш учун:

  1. Ёмон одатлардан воз кечиш, алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни камайтириш ёки йўқ қилиш.
  2. Вирусли гепатит Б ва C учун таҳлиллар топшириш, контрацепциянинг барйер усулларидан фойдаланиш.
  3. Тана вазнини назорат қилиш.
  4. Дори-дармонларни шифокор рецептисиз қабул қилмаслик.

Ёдда бўлсин!
Ҳар йили дунёда 2,5 миллион киши алкоголли ичимликларни суистеъмол қилиш билан боғлиқ сабаблар туфайли вафот етади.

Дори воситалари

Жигар касалликларини даволашда вирусга қарши препаратлар, яллиғланишга қарши дорилар ва симптоматик терапия қўлланилади. Шунингдек, кенг танловда гепатопротекторлар мавжуд, бундай воситалар гуруҳига қуйидагилар киради:

  • Ўсимлик моддалари (силибинин);
  • Аминокислоталар (адеметионин);
  • Ёғ кислоталари (алфа-липоик кислота);
  • Сафро кислотаси аналоглари (урсодезоксихол кислота);
  • Фосфолипидлар.

Жигарни ҳимоя қиладиган дорилар бир ўзида нечта фаол моддаларни бирлаштириши мумкин. Аксарият препаратларнинг таъсири ҳужайра деворининг зарарланишини камайтиришга қаратилган бўлади, аммо идеал гепатопротектор нафақат жигар ҳужайралари тузилишини тиклашга ёрдам берадиган, балки яллиғланиш даражасини камайтирадиган моддаларни ҳам ўз ичига олади (масалан, глицирризин кислота). Дори воситаларини тайинлаш ва терапия курсини назорат қилиш учун шифокор жавобгар.

Саломатликни асраш учун касаллик аломатларини кутиш шарт емас. Жигар касалликларини олдини олиш уни даволашдан кўра осонроқдир. Аммо касаллик ташхиси қўйилган бўлса — умидсизликка тушмаслик керак. Замонавий дорилар кўп ҳолларда патология ривожланишини тўхтатишга ва саломатликни тиклашга қодир.

 

(Visited 18 048 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!