Issiq – sovuq bormi

Issiq – sovuq bormi

Issiq – sovuq bormi «Турмуш — то`рт мушт» деганларидек, ҳамма оилада ҳам келишмовчиликлар бо`либ туради. Қаерга қарама, ким билан гаплашма оиласидаги муаммони ҳал қилишга уринаётганини ко`рамиз. Со`нгги вақтларда “иссиқ-совуқ” дастидан “дод” деганлар, “ерим бироз е`тиборсиз бо`либ қолди, о`қитмасам бо`лмайди” деб турмуш о`ртог`ининг расми билан домлага югурган келинларни ко`п учратамиз. Келинг, яхшиси, турли ҳаётий вазиятларни ко`риб чиқиб, баҳо берамиз.

«Еримнинг ма`шуқаси «жодугар» екан…»

— Турмушимизнинг то`ртинчи йилига келиб, ерим оиладан анча узоқлашаётгани сезила бошлади. Аввалига буни ишидаги муаммолар билан бог`лиқ деб о`йладим. Жуфтим билан суҳбатлашишга бо`лган уринишлар бесамар кетгач, қайнонамга маслаҳат солдим. Бироқ у киши ҳам о`г`лидан тайинли гап ололмади. Бу орада ерим жондан азиз о`г`лини сабабсиз турткилайдиган одат чиқарди. Қайнонам билан еримнинг ма`шуқаси борлигига гумон қила бошладик. Қайниегачим аросатда қолган иккимизга турмуш о`ртог`имни уйга «иситиш» учун кучли бир домла топиб, «о`қитиш»имизни маслаҳат берди. Нажот топган одамдек уч ой вақтим ва уч ойлик маошимнинг ҳаммасини домла, фолчию а`зайимхонларга сарфладим. Қани енди фойдаси бо`лса…. «Куф-суф» билан овора бо`либ юраверибман-у, ерим оиласидан бутунлай узоқлашиб кетганини сезмабман. Охири сабрим тугаб, ҳаммасига қо`л силтадим-у, отамникига кетиб қолдим.

Орадан 3 ой о`тиб, оиласи, жуфти ҳалолидан о`згаси до`ст бо`лмаслигини тушунган ерим бош егиб қайтди. Емишки, бо`либ о`тган воқеаларда аслида у емас, уни “иссиқ-совуқ” қилиб юрган ма`шуқаси гуноҳкормиш. О`з тажрибамда бундай “муолажа”нинг та`сирини ко`рмаганим боис гапларига ишонмадим. То`г`ри, бировни айбдор қилишдан осони ё`қ. Аммо ҳар ким о`йлаб, фикрлаб иш қилиши учун ақл деган хислат бежиз берилмаган бо`лса керак. Қанчалар еримдан хафа бо`лмай, фарзандимнинг отаси бо`лгани учун уни кечиришга мажбурман…

Гулнора, Тошкент шаҳри

СУҒДИЙОНА: Шукурки, фикрлаш ва тил-забондек фазилатларга ега бо`либ, ҳар қандай муаммони идрок билан енгиб о`тишга қодирмиз. Бироқ, ба`зан қарс икки қо`лдан чиқишини унутиб, қаршимизда турган масаланинг осонроқ ва биздан камроқ уриниш талаб қиладиган ё`лини танлаб қо`я қоламиз… Бу еса бизнинг асосий хатоимиздир!

Она “совуқ”, хотин “иссиқ”ми?

 

 

 

(Visited 2 058 times, 1 visits today)
Rate article
DAVOLASH
error: Content is protected !!