Инсултга олиб келадинг 10 та нарса эхтиёт булинг

инсульт даволаш

Инсултни даволаш учун енг мухум омиллар хакида

Инсулт -бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида бош мия тўқимасининг шикастланиши. Инсультнинг икки асосий хили мавжуд: геморрагик (бош мия тўқимасига қон қўйилади) ва ишемик бош мияни қон билан таъминловчи асосий қон томирлари тўлиб қолади ёки майда тармоқларида спазм ривожланади.

Инсульт ривожланишининг хавфли жиҳатлари: артериал гипертензия ёки стенокардия;

Инсулт скачат

• суяк сурувчи нохуш ирсият (қариндош-уруғлардан биронтаси инсульт ё миокард инфарктга йўлиққан бўлса);

• чекиш ёки алкоголни суиистеъмол қилиш (чекиш инсульт эҳтимоллигини кучайтиради). Чекишни ташлагандан кейин инсульт хавфи пасаяди ва 5 йилдан сўнг бемор чекмайдиган
одамдай бўлиб қолади;

• Бемор 50-60 ёшдан ошган бўлса;
қандли диабет;

• миокард инфарктига йўлиққанлар, бош мия қон айланишининг сурункали бузилиши белгилари (хотира пасайиши, уйқу бузилиши, бош оғриши, бош айланиши, бошдаги шовқин,
кўзнинг хиралашиши, тананинг ярмидаги увишишлар) ёки инсульт ўтказган беморлар;

• тез-тез асабийлашиш;

• аритмия ёки тромблар ҳосил бўлишига мойиллик (қоннинг ортиқ даражада қуюлиши).
белгилари

• Сезгининг тўсатдан бузилиши: юз, қўл ва оёқларда хусусан
тананинг ярмида увишиш ва камқувватлик пайдо бўлиши.

• тўсатдан тилдан қолиш ёки сўзларни айтиш ё тушунишда,
матнни ўқишда қийналиш.

• Бир ёки икки кўзнинг кескин ёмон кўра бошлаши.

• Тўсатдан ҳаракат мўлжалининг бузилиши (чайқалиб юриш),
кескин бош айланиши.

• Тўсатдан англаб бўлмайдиган бош оғриғи, қусиш.
Геморрагик инсультда барча белгилар ишемик инсультдагига

қараганда анча яққол кўриниб туради. Бундан ташқари, геморрагик инсультда бемор қусади, юзи қизаради, уйқучан бўлади, энса мушакларида спазм рўй беради, кўз тўр пардасига қон қуйилади, касаллик бирдан бошланиб, авж олади. Ишемик инсульт, одатда, аста-секин ривожланади.

Ишемик инсультда ўткинчи, мия қон айланишининг бузилиши нуқсонлари бир неча ой, йил олдин пайдо бўлади. Улар инсульт белгиларига ўхшайди, бироқ бир неча дақиқада, камдан-кам ҳолларда бир неча соат мобайнида (24 соатгача) давом этиши билан фарқ қилади ва фаолиятнинг тўла тикланиши билантугалланади.

Ишемик инсультнинг даракчилари:

 

• қўл ва оёқларда ўткинчи заифлик ёки эпга келмаслик,
«эрталабки гарангсираш» кўринишида, худди оёқ-қўллар увишиб қолгандек намоён бўлади;

• қисқа вақт тилдан қолиш ёки хотирани йўқотиш ҳолатлари юз беради;

• бош айланади, онг заифлашиб, кўз кўрмай қолиши ёки
нарсалар кўзга қўшалоқ бўлиб кўрина бошлайди;

• юрганда гавда чайқалиб кетиши, оёқни судраб босиши
мумкин.

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?

Имкон қадар 50-60 ёшли кишилар вақти-вақти билан врач
кўригидан ўтиши лозим.

Инсульт даракчилари намоён бўлганда текшириш учун зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
Борди-ю, ростдан ҳам инсульт ҳуруж қилган бўлса, «тез
ёрдам» чақириш керак, чунки мия ишемияси ва қон қуйилиши оқибатларини фақат дастлабки соатлардагина тўхтатиб, беморни сақлаб қолиш мумкин.

инсульт даволаш

Инсулт ШИФОКОР КЎРСАТМАЛАРИ Муолажа

 

Биринчи ёрдам. Энг аввало беморни каравотга қулай ётқизиш керак ва нафас олишни қийинлаштирувчи кийим тугмаларини ечиб, ҳаво оқими билан таъминлашни яхшилаш зарур.
Оғзидан, ясама тиш (протез) лари бўлса, уларни ечиб олиб

қўйиш, агар қусган бўлса, оғиз бўшлиғини тозалаб, қусуқни
чиқариб ташлаш керак. Бўйнини қайириб, умуртқа артерияларига қон келиши қийинлашмаслиги учун боши ва елкаларига
ёстиқ қўйиш лозим. Мия ҳалокати кучланаётганда бу хуружнинг дастлабки дақиқа ва соатлари энг қимматли саналади,
айнан шу вақтда кўрсатилган тиббий ёрдам энг самарали бўлиши мумкин.

Муолажада дори воситаларидан фойдаланиш керак, бу томир терапияси курсини ўташни ўз ичига олади. Дорилар бош
мияда қон айланишини ва миядаги алмашинувларни яхшилайди; парҳез овқатлар, мия фаолиятини яхшиловчи машқлар
ҳам, ёки реабилитация ҳам шу муолажага киради.

Беморлар бевосита инсультдан кам ҳалок бўладилар, аксинча, унинг асоратларидан кўпроқ вафот этадилар (турғун ўпка
шамоллаши ва узоқ ётиш оқибатида). Бунинг олдини олиш
учун ётган беморга муттасил ғамхўрлик кўрсатиб, уни парваришлаб турмоқ керак.

Уни гоҳ у, гоҳ бу томонига ағдариб, кўрпа-чойшабларнинг қатланиб қолишидан хабардор бўлиб
туриш керак (улар тоза ва қуруқ бўлмоғи лозим). Беморни тўғри
овқатлантириш, катта ва кичик ҳожатларидан огоҳ бўлиб туриш керак (зарур бўлганда ҳуқна (клизма) қилинади), кўкрак
қафаси уқаланади.

Пархез. Оғир аҳволда бўлганига қарамай, инсультдан кейин биринчи кунданоқ (гоҳо иккинчи кундан) беморга овқат берилади. Биринчи овқат берилганда бемор уни юта оладими,
йўқми, чой қошиқда совуқ сув тутиб, уни ютишни илтимос қилиш керак. Бемор сувни осон ютиб, ўхчимаса, илиқ ва суюқ овқат беравериш мумкин.

Ақл-ҳуши жойида ва ютиш (овқатланиш) фаолияти бузилмаган беморлар дастлабки 2-3 кунда суюқ (шўрва суви, мева шарбатлари) овқатлар, кейин эса юмшоқ ёки қирилган
қуюқ овқат истеъмол қилса бўлади. Ютиши оғир бўлса, овқатни бўтқасимон кўринишга келтириш керак. Махсус парҳез масаллиқларидан ва сув ичиргич орқали болаларга
мўлжалланган овқатлардан, суюқ озуқалардан бериш мақсадга мувофиқдир.

Овқат илиқ, тотли ва тўйимли бўлиши керак. Беморни эҳтиёткорлик билан кичик қошиқда оз-оздан, унда дам олдириб дам олдириб овқатлантирилади. Овқатнинг нафас йўлларига
кетиб қолишидан эҳтиёт бўлиш керак. Гоҳо бемор еб-ичишдан бош тортади. Бундай ҳолга бош миянинг иштаҳа ва чанқоқликка жавоб берувчи айрим қисмларининг шикастланиши
сабаб бўлади. Руҳий ҳаяжон, сиқилиш ҳам иштаҳага салбий таъсир қилиши мумкин. Бундай ҳолда беморни тинчлантириш, тасалли бериш ва беморга яхши овқатланиш муҳимлигини тушунтирган маъқул.

инсульт даволаш

Инсултда Ичиладиган дори воситалари

 

• Мия қон айланишини яхшилайдиған воситалар: Бекнциклан
(Галидор) • Вазобрал • Винпотропил • Винпоцетин (Кавинтон) • Инстенон • Нимодипин (Бреинел, Нимотоп) • Ницероглин (Сермион) • Циннаризин (Стугерон) • Глиатилин (Холин альфолсцерат).

• Мияда метаболизмини яхшилайдиган воситалар: Актовегин
• Гамма-аминобутир кислотаси (Аминолон) • Глицин • Гопантен кислотаси (Пантогам, Пантокольцин) • Пирацетам (Ауцетам, Ноотропил) • Пиритинол (Энцефобал).

инсульт даволаш

Инсулт ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Халқ табобати рецептлари (дамламалар)

 

Саллагул (пион) илдизи туйилган илдиздан бир чой қошиқни бир стакан қайноқ сувга солинади, иссиқда бир соат
тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Кунига 4-5 марта бир
қошиқдан ичилади. Еки бир чой қошиқ туйилган илдиз 300 г
араққа солиниб, иссиқ жойда 7 кун тиндирилади. Сузғичдан ўтказилади. Кунига 3 маҳал 25 томчидан ичилади.

Оқ переступень (шоли ўт) бир ошқошиқ туйилган илдизи 300 г
араққа солинади, иссиқ жойда 7 кун сақланиб, сузғичдан
ўтказилади. Эрталаб ва кечкурун овқатдан кейин 25 томчидан ичилади.

Катта қончўпнинг туйилган гиёҳдан 1 ошқошиғини 1 стакан
қайноқ сувда дамланиб, 15 дақиқа тиндирилгандан сўнг,
сузғичдан ўтказилади. Овқатдан олдин кунига 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичилади. Муолажа муддати 2-3 ҳафта.
Ўртача катталикдаги 2 та лимон ва 2 та пўртаҳол майда қилиб
тўғралади, уруғлари олиб ташланади ва гўштқиймалагичдан
ўтказилади. Олинган қиймага 2 ош қошиқ асал аралаштири
лади. Уй ҳароратида бир кеча-кундуз шиша идишда тиндирилади, сўнг музлатгичга қўйилади. Кунда 2-3 маҳал 1 ошқошиқдан чой билан ичилади.

Яримта лимонни арчиб, тўғралади, 1 стакан арча баргли настойка солинади (1 ошқошиқ нинабаргни 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 1 соат дамланади, сузғичдан ўтказилади) ва
эрталабки наҳорда нонуштагача ва нонуштадан сўнг 1 соат
ўтиб ичилади. Муолажа 3-4 ой давом эттирилади. Кўк чой
ҳам инсулыга дучор бўлган беморларга яхши самара беради. Чой ичаётганда босимни кузатиб туриш керак!

инсульт даволаш

Инсултда Халқ табобати рецептлари (суртмалар)

 

Халқимиз азалдан инсульт бўлганда тез ёрдам сифатида бошга
музли пуфак қўйишган, уни баданнинг фалаж бўлган томонига қарама-қарши томондан қўйилади.

Шол бўлган оёқларга кунига бир неча марта ҳар қандай учувчан суртма суртган фойдали (1 миқдор ўсимлик мойи аралаштириш мумкин). Кўпинча шу мақсадда эфирдан фойдаланишади, бироқ уни қўллаётганда эфир тез ёнувчан эканини унутмаслик керак.

Лавр япроғи 30 гр туйилиб, 1 стакан ўсимлик ёғига солинади ва ҳар куни силкитиб-силкитиб, 2 ой давомида иссиқ
жойда сақланади. Сузғичдан ўтказилиб, қайнаш даражасида қиздирилади. Ҳар куни фалаж бўлган жойларга суртилади.

Суртма: дафна япроғи кукуни 6 миқдор, можжевельник (пахта, қайин, арча) барглари 1 миқдор, сариёғ 12 миқдор.
Фалаж бўлган жойларга кунига 2 мартадан суртилади.

Жигарранг наъматак. Унинг илдизи қайнатмасига фалажбўлган
жой ванна қилинади. Бемор тузалаётган тикланиш даврида
кунора ванна қилинади. Муолажа муддати 20-30 ванна.
Сув ҳарорати 37-38°С бўлиши керак.

(Visited 1 874 times, 1 visits today)
Оцените статью
DAVOLASH
Добавить комментарий
error: Content is protected !!