Inson salomatligi

Inson salomatligi

Inson salomatligi Инсон соғлиғи унинг организми каби ҳали тўлиқ ўрганилмаган соҳа бўлиб, жуда кўпгина қизиқарли ва сирли фактларни ўзида мужассам етган.

 

Ҳаддан ташқари озодалик – касалликлар сабабчисидир

quyosh bilan davolash
quyosh-bilan-davolash

Ҳар нарса меъёрида бўлгани яхши, ортиқча озодалик еса баъзи касалликлар келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин екан.Статистика маълумотларига кўра, охирги пайтларда қандли диабет касаллигининг биринчи тури билан касалланган болаларнинг сони кескин равишда кўпайди. Узоқ изланишлардан кейин олимлар шундай хулосага келдилар: барчасига ота-оналарнинг ҳаддан ташқари тозаликка интилишлари сабаб бўлган.

Тадқиқотлардан маълумки, атроф-муҳитдаги баъзибактерия ва вируслар организмнинг чидамлигига хизмат қилади. Яъни уларга қарши иммунитет ёшликдан бошлаб ишлаб чиқарилади. Ҳаддан ташқари озодалик сабабли улардан халос бўлишимиз еса ўз навбатида қандли диабет касаллигининг биринчи турига олиб келиши мумкин.

Ҳайвон оқсилининг йетишмовчилиги инсон мияси учун зарарлидир

Оксфорд университети олимларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, вегетариан парҳезнинг фойдадан зарари кўпроқ екан. Гап шундаки, фақатгина ўсимликларни тановул қилиш вақт ўтган сари бош мия вазнининг камайишига олиб келар екан. Шунинг учун олимлар рациондан гўшт ва балиқ маҳсулотларини бутунлай чиқариб ташлашни маслаҳат бермайдилар.

 

Озишнинг самарали усули

Семизликнинг турли босқичлари билан азият чекаётган АҚСҲ нинг 37 мингдан зиёд хизматчилари йил давомида вазнларининг камайишига еришишлари лозим. Акс ҳолда уларнинг маошларидан ҳар ойда 25 доллардан олиб қолинади. Бундай қарорни Алабама штатининг тиббиёт суғурта кенгаши қабул қилди. Олиб қолинган пуллар еса бепул тиббий суғурта қилинган давлат идоралари хизматчиларининг суғурта тўлови учун сарфланади.

 

Ёнғоқлар ҳақида

Калифорниялик олимларнинг қайд қилишларича, ҳафтасига 5 дона ёнғоқ йеган инсон ўртача 7 йил кўпроқ умр кўриши мумкин екан. Сабаби еса оддий: ёнғоқ таркибида юрак ва томирларни холестериннинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қилувчи моддаларнинг мавжудлигидир.

 

Боланинг вазни отанинг еътиборига боғлиқ

Боланинг ортиқча вазни фақатгина оналарнинг пишир-куйдирларига боғлиқ емас. Австралиялик олимлар 5000 та ортиқча вазнли болаларни текшириб шундай хулосага келдилар: оталар болаларига қанчалик кам еътибор қарацалар, шунчалик уларнинг ортиқча килограммлар олишининг хавфи катта. Сабаби, оталар болаларига кўпроқ жисмоний ўйинларни раво кўрасалар, оналар сокин ўйинларни афзал биладилар.

Шарбатлар ва дорилар

Канадалик олимларнинг аниқлашича, ситрус ва олма шарбатлари баъзи дори воситаларининг сўрилишига тўсқинлик қилар екан. Бу таққиқотлар турли асоратларнинг олдини олиш мақсадида дориларни фақатгина тоза сув билан ичиш кераклигини яна бир бор тасқиқлади.

odam.uz

(Visited 749 times, 1 visits today)

Related posts