ДУНЁДА ЭНГ КАТТА ИЛОН ҚАЙСИ?
Илонларнинг 2000 дан ошиқ тури бор. Бу жониворлар одамларда ғоят салбий туйғулар уйғотганки, натижада улар ҳақида жуда кўп хато фикрлар юзага келган. Гоҳида улкан, 18— 21 метр келадиган қўрқинчлилари ҳам бор деб гапиришади.
Тўғрисини айтганда, илонлар ҳеч қачон бу қадар узун бўлмайди. Энг катта илон шоҳ питонидир, унинг бўйи 10 метрга яқин келади. (Буни ёрқин тасаввур этишингиз учун шу ўринда хонангиз бўйини ўлчаб кўринг!) Улар Малакка ярим оролида, Бирма, Диндихитой ва Филиппин оролларида яшайди.
https://www.youtube.com/watch?v=6WZV8EvOHEQ
Жанубий Америка тропикларида яшайдиган анаконда катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда туради. Унинг бўйи 7 метр чиқади. Буни ҳеч қачон қисқа, дея олмайсиз. Кейингиси Ҳиндистон ва Малакка ярим оролида кун кечирадиган ҳамда бўйи 6—7 метр келадиган ҳинд питонидир. Африка қоя питонининг бўйи ҳам тахминан шунча келади. Австралия ва Янги Гвинеяда яшайдиган олмос питон 6,5 метргача усади.
Ана энди биз баъзи сабабларга кўра, одамлар дунёдаги энг узун илон, деб ҳисоблайдиган илон ҳақида тўхталамиз. Бу — бўғма илон, афсуски унинг бўйи баъзўр 5 метрга етади. У Мексика жанубида, Марказий ва Жанубий Америкада яшайди.
Шоҳ илонлар оиласидан бўлган кўзойнакли илон 5,5 метргача ўсиши мумкин. Хўш, Қўшма Штатларда яшайдиган илонларнинг энг узуни қайси? Бу, албатта, шарқий олмос шақилдоқ илонидир. Унинг буйи 2 метр келади. АҚШда яшайдиган бошқа илонларнинг ҳам бўйи нари борса 2 метрга етиши мумкин.
Айтганча, гарчи шоҳ питони илонлар орасида энг узуни бўлгани билан огир эмас. Анаконда 160 килограмм тош босиши мумкин, бу энг оғир питондан ҳам 45 килограмм кўпдир.
Заҳарли илонлар орасида энг узуни кўзойнакли шоҳ илон бўлса, энг оғири олмос шақилдоқ илондир.
ИЛОНЛАРНИНГ ЮРАГИ ҚАЕРДА ЖОЙЛАШГАН?
Илонларга қараганимизда, биз узун ва силлиқ, оёқсиз, боши узун думига бирикиб кетган ҳайвонни кўрамиз.
Бироқ боши ва думи орасида катта, мураккаб гавдаси мавжуд. Илонларнинг бошқа умуртқали ҳайвонларга хос умуртқаси, овқат сингдирадиган системаси, жигари ва юраги, мушаклари, безлари ва бошқа аъзолари бор.
Илонларнинг ажралиб турган эътиборли томони — оёғининг йўқлиги. Яна бир ўзига хослиги — илонлар нигоҳига жодули сифат берадиган ҳаракатланувчи қовоғи йўқлиги.
Аксар илонларнинг ўпкаси битта. Шунинг учун ҳам бошқа аъзолари учун кўп жой қолган. Питон ва боыщаларининг ўпкаси иккитадан.
Ташдан Караганда илонларнинг бошида қулоғи йўқ. AMMO улар ер тебранишига жуда сезгирдир. Улар эшитиш қобилиятини тўлдирадиган бошқа сезгиларга эгадир.
Илонларнинг кўпчилиги яхши кўради. Улар ўлжасини шакли ва рангидан кўра ҳаракатидан яхшироқ илгайди. Илонларнинг сезги аъзолари яхши ривожланган, улар овқатга яроқли ҳайвонларни, душманларини ҳидига қараб ажрата олади.
Илонлар ўз улушини ҳаводан, ердан ва бошқа жойлардан топади ҳамда овқати ва бошқа нарсаларнинг кимёвий таркибини махсус аъзолари орқали аниқлайди.
ИЛОНЛАРНИНГ СУЯГИ БОРМИ?
Илонлар ҳаракатига назар солганингизда, биринчи навбатда икни нарсадан ҳайрон қоласиз. Биринчиси, у қандай ҳаракатланади: оёқлари кўринмайди, унинг танасини ҳеч нарса олдинга сураётгани ҳам, тортаётгани ҳам йўқ — барибир ҳаракат қилмоқда! Иккинчиси, илон танаси ер бўйлаб сузиб боради, гуё суяксиздай!
Шунга қарамай илоннинг суяги кўп, бу аниқланган! Илонлар қовурғаси бириккан улама умуртқага эга. Айрим илонларнинг эгилувчан умуртқасига 145 жуфтгача қовурға бирикади. Умуртқа поғоналари бир-бирига ўзига хос шарнирли бирикмалар билан бирикади, ҳар бир бўғинга қовурғаларнинг эркин ҳаракат қилшнига имкон беради.
Ҳар бир жуфт қовурғанинг учи, ўз навбатида, илон қорнидаги лаппак (тангачалар) мушакларининг биттаси билан уланади.
Илонларнинг боши ва жагларида суяги бор. Овқатланаётган пайти илон ўз жағларини кенг очиши мумкин, чунки оғиз ва томоқ суяклари қаттиқ бирикмаган. Очигини айтсак, илонлар ўз ўлжасини ўлдирмасдан туриб ҳам ютиб юбораверади. Улар улжасини тириклай ҳазм қилади.
Илонларнинг силлиқ танаси қандайдир қаттиқ узакка бирикмагандай туюлгани бйлан уларнинг суяги мавжуд.
ИЛОНГА ТАНГАЧАЛАР НА ҲОЖАТ?
Илонлар рептилияларга мансуб, ҳамма рептилиялар сингари уларнинг териси тангачали ва қуруқ бўлади. Калтакесаклар, аллигаторлар, тимсоҳлар, денгиз ва қуруқлик тошбақалари илонлар оиласига мансубдир.
Дунёда илонларнинг 2000 дан зиёд тури бўлиб, улар: қутблар ва айрим ороллардан ташқари ерда ҳам, еростида ҳам, дарахтлар устида ва сувда ҳам, хуллас, сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида яшайди.
Илгарироқ айтганимиздек, илонларнинг оёги бўлмайди (питон ва кўзойнакли илонларнинг орқа оёқлари қолдиқлари сақланиб қолган), ҳаракатланишига эса қорнида ўрнашган лаппаклари (ёки тангачалари) ёрдам беради. Улар анчагина кенг, илон бу лаппакларни шундай ҳаракатга соладики, улар ер устидаги қандайдир ғадир-будурликларга тиралиб сурилади. Бир неча лаппаклари билан бир вақтда сурилар экан, илон ҳаракатга тушади.
Барча илонлар, ёши ҳам, қариси ҳам, вақти- вақти билан туллайди. Ҳатто кўзини қоплаб турган юпқа парда ҳам янгиси билан алмашинади. Туллаш жараёнида илон териси тескарисига ағдарилади. Илон пўстини қандайдир ғадир- будурлик ёки тошга инщаб ташлайди. Илонлар бир йилда бир неча марта туллайди.
ИЛОНЛАР ТУХУМ ҚЎЯДИМИ?
Кўпчилигимиз илонларнинг ҳаммасини бир деб биламиз. Улар орасида фарқ борлигини эшитган бўлсак-да, лекин бу фарқ унчалик катта эмаслигига шубҳа қилмаймиз.
Ана шундай фарқларнинг бири турли турдаги илонларнинг турли йўсинда кўпайишидир. Айтайлик, шақилдоқ илон, япалоқбош илон ва сувилонлар тухум қўймасдан болалайди. Бир мартанинг ўзида 75 та бола туғадиган илонлар ҳам аниқланган.
Бошқа тур илонлар тухум қўяди. Одатда улар тухумларини овлоқ жойларга, тошлар тагига, ёғочлар орасига ёки кундалар ичига қўяди. Илон тухуми шаклан товуқ тухумидан андак фарқланади: улар кичикроқ ва узунроқдир. Аммо катта илонларнинг тухуми катталиги жиҳатдан товуқларникидан қолишмайди.
Илон тухумининг пўсти анча мустаҳкам, терисимон. Тухумдондаги тухум л ар сони илоннинг тури билан белгиланади. Энг кўп тухум қўядигани, бизнингча, питондир. Ҳинд питони бир вақтнинг ўзида 107 тагача тухум қўяди.
Тухум, одатда, сарғайган ўсимликлар орасида, иссидда, дуёш тагида ётади. Баъзи пайтлар илонлар кулча бўлиб ётиб, тухумларини қўриқ- лайди.
Тухумдонга 100 та тухум қўядиган қайси бир жонивор ўз авлоди ҳацида ўйлайди, дейсиз? Албатта, ҳеч қайсиси! Тухумдан чиққан илонларнинг ҳаммаси ўз ғамини ўзи ейди!
ҚАЙСИ ИЛОНЛАР ЗАҲАРЛИ?
Улар ерда, тупроқ қатл амида, су в да ва дарахтларда яшайди. Уларни қутб ва айрим ороллардан ташқари ер шаринйнг ҳамма бўлагида учратиш мумкин.
Илонларнинг заҳарли тиши ўзида нимани ифода этади? Уларнинг тепаси ёриқли, кавак. Улар жағининг тепа қисмида жойлашган бўлиб, бошининг ички қисмидаги заҳарли безлар билан боғланган. Заҳарли илоннинг тишини олиш билан заҳарсизлантириб бўлмайди, чунки бу тишлар яна ўсиб чиқади.
Илонлар ўз заҳрини, кўпинча, ўлжасини ўлдириш ёки уни еб битиргунга қадар фалаж қилиб ташлаш учун унга санчийди.
Уларнинг огзида қозиқтишлари мавжуд. Қозиқтишлар узун ва бир томонида новчаси бўлган икки ёки уч тишдан иборат.
Қозиқтиш устидан кетган ёриқ заҳар ажратиб чиқарадиган безга уланган. Заҳарли илон чаққанда заҳар новга тушади ва ундан қозиқтиш ботган жойга ўтади.
Кўзойнакли илонларнинг қозиқтишлари оғзининг олд томонида бўлиб, ҳар икки томонида жойлашган. Кўзойнакли илонларнинг қозиқтиш новлари ёпиқ, ўрама шаклда. Заҳарли безни мушаклари ўраб туради. Илон чаққан пайти мушаклар безни сиқади. Бу заҳарнинг новга, сўнг қозйқтиш орқали қурбонга ўтишига олиб келади.
Кўзойнакли илон заҳрини қозиқтишлари билан шприцдан отилаётган суюқлик мисоли тизиллатиб отиши мумкин. Бу сочувчи кўзойнакли илон. У ўлжасининг нақ кўзини нишонга о л ад и. Унинг тизиллаб оқиши 2,5 метрга етади ва кўзни кўр қилиши муқаррар.
Заҳарли илонларнинг заҳар келиш системаси ниҳоятда мукаммалдир. Уларнинг қозиқтишлари жуда узун, аммо букланувчан, оғиз шунда бемалол ёпилади. Оғзи чақиш учун очилганда, жағини олдинга чўзганча қозиқтишларини томоғининг керакли жойига келтиради.
Қўшма Штатларда яшайдиган илонларнинг 120 тури заҳарсиз илонлардир. Заҳарлиларидан фақат тўрт тури мавжуд. Улардан бири кўзой- наклилар оиласига мансуб маржой илондир. У факат мамлакат жанубида яшайди.
Қолган уч тури олачипор гадюкалар оиласи¬га мансубдир: улар шақилдоқ илон, қалқонбош ва сув қалқонбошидир. Шақилдоқ илонларнинг 10 хили бор. Уларнинг ҳаммасини бир гуруҳга бирлаштириш ва уларни думидаги гажагига қараб осон таниш мумкин.
Шимолий-Ғарбий Осиё гадюкалари шақилдоқ илонлар каби ёнбошдан ҳужум қилади, чунки улар ёнбошига ҳам худди олдинга судралаётгандек яхши ҳаракат қилади. Умуман, 600 турдаги илонлар заҳарлидир, аммо уларнинг тўртдан бир қисми чаққандагина одам учун хавфлидир. Европадаги бирдан бир заҳарли илон гадюкалардир. Буюк Британия да фақат уч тур илон яшайди: силлиқ илон, одатдаги илон ва гадюка. Фақатгина гадюка заҳарлидир. Ирландияда илонлар йўд, Англия илонлари эса далаларда, чўлларда, ўрмонларда яшайди.